177- 3280. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кеч кирганда [ёки тун қоронғуси тушганда] болаларингизни йиғиштириб олинглар, чунки шайтонлар ўша пайтда тарқалади. Кечадан бир муддат ўтгач, уларни қўйиб юборинглар. Эшигингни қулфла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Сувдонингнинг оғзини боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишинг устини бирор нарсани кўндаланг қўйиб бўлса ҳам беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил».
177- 3280- عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا اسْتَجْنَحَ – أو كَانَ جُنْحُ – اللَّيْل.. فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ؛ فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْتَشِرُ حِينَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَتْ سَاعَةٌ مِنَ الْعِشَاءِ.. فَحُلُّوهُمْ، وَأَغْلِقْ بَابَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَطْفِئْ مِصْبَاحَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَوْكِ سِقَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرْ إِنَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَلَوْ [أَنْ] تَعْرِض عَلَيْهِ شَيْئًا.