180- 3285. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Намозга азон айтилганда шайтон ел чиқарганча ортга қараб қочади ва тугатилгач, қайтиб келади. Кейин иқома айтилганда яна ортга қараб қочади ва тугатилгач, одамнинг қалбига васваса солиш учун яна қайтиб келиб: «Уни эсла, буни эсла», дейди. Ҳатто киши уч ракъат ўқидими ёки тўрт ракъат ўқидими, билмай қолади. Қачон уч ракъат ўқидими ёки тўрт ракъат ўқидими, билмай қолса, икки бор саҳв саждаси қилади».
180- 3285- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: إِذَا نُودِيَ بِالصَّلَاةِ.. أَدْبَرَ الشَّيْطَانُ وَلَهُ ضُرَاطٌ، فَإِذَا قُضِيَ ..أَقْبَلَ، فَإِذَا ثُوِّبَ بِـهَا.. أَدْبَرَ، فَإِذَا قُضِيَ.. أَقْبَلَ؛ حَتَّى يَخْطِرَ بَيْنَ الْإِنْسَانِ وَقَلْبِهِ، فَيَقُولُ: اذْكُرْ كَذَا وَكَذَا؛ حَتَّى لَا يَدْرِيَ: أَثَلَاثًا صَلَّى أَمْ أَرْبَعًا؟ فَإِذَا لَمْ يَدْرِ: ثَلَاثًا صَلَّى أَوْ أَرْبَعًا.. سَجَدَ سَجْدَتَيِ السَّهْوِ.