183- 3293. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким кунда «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир»,* деб юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганча ажр бўлади, юзта ҳасана ёзилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади ҳамда бу ўша куни кеч киргунча унинг учун шайтондан қўрғон бўлади. (Буни) шундан кўпроқ қилган кишидан бошқа ҳеч ким у келтиргандан афзалроқ нарса келтира олмайди».
* Дуонинг маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир ва ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир».
183- 3293- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ قَالَ: (لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهْوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ.. كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَتْ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلَّا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ.