Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
5-КИТОБ
ҲАЙЗ КИТОБИ
كتاب الحيض
(5)

22-308. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрса, пок бўлганда кийимидаги қонни ишқалаб ташлар, сўнг уни ювар ва қолган жойларига сув сепиб, сўнгра унда намоз ўқийверар эди».

 22-308- عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها [قَالَتْ]: (كَانَتْ إِحْدَانَا تَـحِيضُ ثُمَّ تَقْتَرِصُ الدَّمَ مِنْ ثَوْبِـهَا عِنْدَ طُهْرِهَا، فَتَغْسِلُهُ وَتَنْضَحُ عَلَى سَائِرِهِ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ).

Улашиш
|
|
Нусха олиш

23-315. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир ансория аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ҳайздан (сўнг) қандай ғусл қиламан?» деди. У зот: «Мушкланган пахта олгин-да, уч марта поклан», дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уялиб, юзларини бурдилар [ёки «у билан поклангин», дедилар]. Уни ушлаб, ўзимга тортдим-да, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутган нарсадан уни хабардор қилдим».

 23-315- عَنْ عَائِشَةَ:رضي الله عنها: أَنَّ امْرَأَةً مِنَ الْأَنْصَارِ قَالَتْ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: [يَا رَسُولَ الله]؛ كَيْفَ أَغْتَسِلُ مِنَ الْمَحِيضِ؟ قَالَ: خُذِي فِرْصَةً مُـمَسَّكَةً وَتَوَضَّئِي ثَلَاثًا، ثُمَّ إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اسْتَحْيَا، فَأَعْرَضَ بِوَجْهِهِ، أَوْ قَالَ: تَوَضَّئِي بِـهَا فَأَخَذْتُهَا فَجَذَبْتُهَا، فَأَخْبَرْتُهَا بِـمَا يُرِيدُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

24-318. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла бачадонга бир фариштани вакил қилган. У (фаришта) «Эй Роббим, у нутфа (бўлди)», «Эй Роббим, у алақа (бўлди)», «Эй Роббим, у гўшт (бўлди)», дейди. Агар (Аллоҳ таоло) унинг яратилиши тугал бўлишини ирода қилса, (фаришта) «Эркакми ёки аёлми, бахтлими ёки бахтсизми, ризқи ва ажали қандай?» дейди ва булар онасининг қорнидаёқ битиб қўйилади», дедилар».

24-318- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى وَكَّلَ بِالرَّحِمِ مَلَكًا يَقُولُ: يَا رَبِّ نُطْفَةً، يَا رَبِّ عَلَقَةً، يَا رَبِّ مُضْغَةً، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَقْضِيَ خَلْقَهُ.. قَالَ: أَذَكَرٌ أَمْ أُنْثَى؟ شَقِيٌّ أَمْ سَعِيدٌ؟ فَمَا الرِّزْقُ؟ فَمَا الأَجَلُ؟ فَيُكْتَبُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш