24-ҳадис

24-318. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла бачадонга бир фариштани вакил қилган. У (фаришта) «Эй Роббим, у нутфа (бўлди)», «Эй Роббим, у алақа (бўлди)», «Эй Роббим, у гўшт (бўлди)», дейди. Агар (Аллоҳ таоло) унинг яратилиши тугал бўлишини ирода қилса, (фаришта) «Эркакми ёки аёлми, бахтлими ёки бахтсизми, ризқи ва ажали қандай?» дейди ва булар онасининг қорнидаёқ битиб қўйилади», дедилар».

24-318- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى وَكَّلَ بِالرَّحِمِ مَلَكًا يَقُولُ: يَا رَبِّ نُطْفَةً، يَا رَبِّ عَلَقَةً، يَا رَبِّ مُضْغَةً، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَقْضِيَ خَلْقَهُ.. قَالَ: أَذَكَرٌ أَمْ أُنْثَى؟ شَقِيٌّ أَمْ سَعِيدٌ؟ فَمَا الرِّزْقُ؟ فَمَا الأَجَلُ؟ فَيُكْتَبُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш