230-ҳадис

230- 5786. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Билолнинг аназани* олиб келиб, санчиб қўйиб, сўнг намозга иқома айтганини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳуллани* шимариб чиқиб, аназага қараб икки ракъат намоз ўқиганларини кўрдим. Яна одамлар ва от-уловларнинг аназа ортидан ўтаётганини кўрдим».

* Аназа – ҳассадан узун, найзадан калтароқ, темир учли таёқ.

* Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби, арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилади.

230- 5786- عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ [رضي الله عنه] قَالَ: (رَأَيْتُ بِلَالًا [جَاءَ] بِعَنَزَةٍ فَرَكَزَهَا ثُمَّ أَقَامَ الصَّلَاةَ، فَرَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ فِي حُلَّةٍ مُشَمِّرًا، فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ إِلَى الْعَنَزَةِ، وَرَأَيْتُ النَّاسَ وَالدَّوَابَّ يَمُرُّونَ بَيْنَ يَدَيْهِ [مِنْ] وَرَاءِ الْعَنَزَةِ).

Улашиш
|
|
Нусха олиш