237-ҳадис

237- 5995. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:

«Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу қизлардан бирортасини қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унга дўзахдан парда бўлишади», дедилар».

237- 5995- عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: جَاءَتْنِي امْرَأَةٌ وَمَعَهَا ابْنَتَانِ تَسْأَلُنِي، فَلَمْ تَجِدْ عِنْدِي غَيْرَ تَمْرَةٍ وَاحِدَةٍ فَأَعْطَيْتُهَا، فَقَسَمَتْهَا بَيْنَ ابْنَتَيْهَا، ثُمَّ قَامَتْ فَخَرَجَتْ، فَدَخَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَحَدَّثْتُهُ فَقَالَ: «مَنْ بُلِيَ مِنْ هَذِهِ الْبَنَاتِ [بِشَيْءٍ] فَأَحْسَنَ إِلَيْهِنَّ.. كُنَّ لَهُ سِتْرًا مِنَ النَّارِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш