249- 6181. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ айтади: «Одам болалари замонни сўкади. Ҳолбуки, замон Менман. У кечаю кундуз Менинг қўлимдадир!»
Изоҳ: «Замон Менман» дегани «Замоннинг эгаси, айлантирувчиси Менман», дегани. Гапни қисқароқ, балоғатлироқ қилиш учун шундай услуб қўлланган. Кейинги «У кечаю кундуз Менинг қўлимдадир» деган жумла буни изоҳлайди. Демак, замонни сўкиш, ундан нолиш тўғри бўлмас экан, чунки бу гап бевосита унинг Эгасига нисбатан айтилган ҳисобланар экан.
249- 6181- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «قَالَ اللهُ: يَسُبُّ ابْنُ آدَمَ الدَّهْرَ، وَأَنَا الدَّهْرُ، بِيَدِي اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ».