272- 6669. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадор ҳолида унутиб еб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ едириб‑ичирибди, холос», дедилар».
272- 6669- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ أَكَلَ نَاسِيًا وَهْوَ صَائِمٌ.. فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ؛ فَإِنـَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ».
273- 6686. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Савда розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир қўйимиз ўлиб қолган эди, унинг терисини ошладик. Кейин унда набиз қилиб юрдик. Ниҳоят, у эски меш бўлиб қолди».
Изоҳ: «Набиз» – хурмо, майиз, асал, буғдой ва арпа каби мевалар, донлардан тайёрланадиган ивитма ичимлик. Унинг маст қиладигани ҳам, қилмайдигани ҳам «набиз» дейилади. «Тило» – узум қайнатмаси, ҳанафийлар уни учдан бири кетгунча қайнатилган бўлади, деганлар. «Сакар» – олий нав хурмо ивитмаси. «Сиқма» – мевадан сиқиб олинган ичимлик. Мазкур ичимликлар маст қиладиган хусусият олса, ҳаром бўлади. Булар набиз ичимлиги туркумига киритилмагач, набиз ичмасликка қасам ичган киши мазкур ичимликларни ичса, қасами бузилмайди.
273- 6686- عَنْ سَوْدَةَ - زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَرَضِيَ الله تَعَالَى عنها - قَالَتْ: (مَاتَتْ لَنَا شَاةٌ فَدَبَغْنَا مَسْكَهَا، ثُمَّ مَا زِلْنَا نَنْبِذُ فِيهِ حَتَّى صَارَتْ شَنًّا.