273-ҳадис

273- 6686. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Савда розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир қўйимиз ўлиб қолган эди, унинг терисини ошладик. Кейин унда набиз қилиб юрдик. Ниҳоят, у эски меш бўлиб қолди».

 

Изоҳ: «Набиз» – хурмо, майиз, асал, буғдой ва арпа каби мевалар, донлардан тайёрланадиган ивитма ичимлик. Унинг маст қиладигани ҳам, қилмайдигани ҳам «набиз» дейилади. «Тило» – узум қайнатмаси, ҳанафийлар уни учдан бири кетгунча қайнатилган бўлади, деганлар. «Сакар» – олий нав хурмо ивитмаси. «Сиқма» – мевадан сиқиб олинган ичимлик. Мазкур ичимликлар маст қиладиган хусусият олса, ҳаром бўлади. Булар набиз ичимлиги туркумига киритилмагач, набиз ичмасликка қасам ичган киши мазкур ичимликларни ичса, қасами бузилмайди.

273- 6686- عَنْ سَوْدَةَ - زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَرَضِيَ الله تَعَالَى عنها - قَالَتْ: (مَاتَتْ لَنَا شَاةٌ فَدَبَغْنَا مَسْكَهَا، ثُمَّ مَا زِلْنَا نَنْبِذُ فِيهِ حَتَّى صَارَتْ شَنًّا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш