27-ҳадис

27-417. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблада балғамни кўриб қолиб, уни қўллари билан сидириб ташладилар. У зотнинг буни ёқтирмаганлари кўринди [ёки буни ёқтирмаганлари ва бунинг у зотга оғир ботгани кўринди]. Шунда: «Бирортангиз намозида турган бўлса, Роббига муножот қилаётган бўлади [ёки Робби у билан қибласининг ўртасида бўлади]. Ҳаргиз қибласига туфламасин. Балки сўл томони ёки оёғи остига (туфласин)», дедилар. Сўнгра ридоларининг бир четини тутиб, унга туфладилар ва бир-бирига буклай туриб: «Ёки мана бундай қилсин», дедилар».

 27-417- عَنْ أَنَسٍ بْنِ مَالِكٍ [رضي الله عنه]: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم رَأَى نُـخَامَةً فِي الْقِبْلَةِ، فَحَكَّهَا بِيَدِهِ، وَرُئِيَ مِنْهُ كَرَاهِيَةٌ - أَوْ رُئِيَ كَرَاهِيَتُهُ [لِذَلِكَ] وَشِدَّتُهُ عَلَيْهِ – وَقَالَ: إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَامَ يُصَلِّي.. فَإِنَّـمَا يُنَاجِي رَبَّهُ –عَزَّ وَجَلَّ - أَوْ رَبُّهُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ قِبْلَتِهِ - فَلَا يَبْزُقَنَّ فِي قِبْلَتِهِ، وَلَكِنْ عَنْ يَسَارِهِ أَوْ تَـحْتَ قَدَمِهِ، ثُمَّ أَخَذَ طَرَفَ رِدَائِهِ ،فَبَزَقَ فِيهِ، وَرَدَّ بَعْضَهُ عَلَى بَعْضٍ، قَالَ: أَوْ يَفْعَلُ هَكَذَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш