41-660. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмаган Кунда уларни Ўз соясига олади: одил имом; Роббининг ибодатида униб-ўсган йигит; қалби масжидларга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, шу асосда бирлашган ва шу ҳолатда ажралишган икки киши; нуфузли ва гўзал аёл (зинога) чорлаганида: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши; Аллоҳни ёлғиз эслаб, кўз ёши тўккан киши».
41-660- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ [رضي الله عنه]، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ:
الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ [مُتَعَلِّقٌ] مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ عَزَّ وَجَلَّ؛ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ: إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ أَخْفَى ؛حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِـمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَـمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ.