1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: «Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади », деб айтилган саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
1- «وَاللهُ فِي عَوْنِ العَبْدِ مَا كَانَ العَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ». [م 2699 – د 4946 – ت 1425].
2. Яна у зот: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир», деганлар.
Имом Муслим ривояти.
2- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». [م 1893].
3. Яна у зот: «Ким яхшиликка чақирса, ўзига эргашганларнинг ажрича унга ҳам ажр ёзилиб туради ва бу уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди», деганлар.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.
3- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيئًا». [م 2674 – د 4609 – حم 2/397].
4. Яна у зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг* бўлишидан яхшидир », дедилар».
* Ўша пайтда араблар учун энг гўзал ва мўътабар мулк айни етилиб, қизғиш тусга кирган туя ҳисобланган. Шунинг учун сўнгги жумлани «қизил туяларинг бўлиши» деб ҳам, «ана шундай қимматбаҳо мулкни садақа қилишдан яхши» деб ҳам тушунса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан «Уларни ўлдирганингдан кўра уларнинг Исломга киришига сабаб бўлганинг яхши, шундай қил», демоқчилар. Исломда бир номусулмон инсоннинг мусулмон бўлишига сабаб бўлиш ана шундай улкан савобли иш ўлароқ тарғиб қилиниши билан бирга, бу иш тушунтириш, таклиф қилиш услублари билан амалга оширилиши, мажбурлаш билан бўлмаслиги қаттиқ уқтирилади. Аллоҳ таоло Ўз Расулига бу борада қуйидагиларни айтган: «Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эди. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?!» (Юнус сураси, 99-оят)
Мен саҳиҳ ҳадислардан мухтасар ҳолда жамламоқни маъқул деб топдим. Бунда охиратга бўлган йўлни ўз ичига олган нарсалар ва ботиний ҳамда зоҳирий одобларни ўз ичига олган нарсалар, тарғиб ва қўрқитувчи ҳамда бундан бошқа соликларни одоб турларини ўзида акс эттирган зуҳдга тааллуқли ҳадислар, нафслар риёзати, ахлоқларни сайқаллаш, қалблар мусаффолиги ва муолажаси, аъзоларни муҳофаза қилиш, уларнинг эгри нуқталарини кетказиш ва бундан бошқа орифларнинг мақсадлари тўпланган.
Мен бунда возиҳот бўлган саҳиҳ ҳадисларни зикр этишни лозим топдим. Бундан ташқари Қуръони карим оятларини ҳар бир бобнинг аввалида келтириб, мавзуга тааллуқли машҳур ва саҳиҳ китобларни унга қўшимча қилдим. Зобт ёки махфий маъноларни шарҳлашда муҳтож бўлинадиган ажойиб танбеҳларни истифода қилдим. Агар ҳадиснинг охирида «Муттафақун алайҳ» десам, демак, унинг маъноси имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилдилар, деганидир.
Ушбу китоб ўқувчиларга манзур бўлиб, яхшиликларга буюриб, қабоҳат ва ҳалокатга олиб борувчи амалларга тўсиқ бўлиб қолишини умид қиламан. Мен ушбу китобни ўқиб, бирор нарса наф олганлардан ўзим учун, ота-онамга, устозларим, бошқа аҳбобларим ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилишларини сўраб қоламан.
ал‑Карим сифатли Аллоҳга суянаман, Унга ўзимни топшириб, таянаман, кифоячим Аллоҳ, У мунча ҳам яхши вакил, ал‑Азиз ва ал‑Ҳаким сифатли Зотдан бошқа куч-қувват йўқдир.
4 - وَأَنَّهُ قَالَ لِعَليٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «فَوَاللهِ، لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمِ». [خ 3009- م 2406].
1- боб. Барча амаллар, сўзлар ва махфий ҳамда ошкора ҳолларда ихлос билан ният зарурлиги ҳақида
Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир». (Баййина сураси, 5-оят).
«Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж сураси 37-оят);
«Айтинг (эй Муҳаммад), дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ инкор қилинг, Аллоҳ уни билур ва (шунингдек) У зот осмонлар ва ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» (Оли Имрон сураси, 29-оят), деб айтган.
بسم الله الرحمن الرحيم
1-بَابُ الإِخْلَاصِ وَإِحْضَارِ النِّيَّةِ فِي جَمِيعِ الأَعْمَالِ وَالأَقْوَالِ وَالأَحْوَالِ البَارِزَةِ وَالخَفِيَّةِ
قَالَ الله تعالى: {وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ} .
وقَالَ تعالى: {لَنْ يَنَالَ اللهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ} .
وقَالَ تعالى: {قُلْ إِنْ تُخْفُوا مَا فِي صُدُورِكُمْ أَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللهُ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ}.
5. Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, Аллоҳ ва расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир”, деганларини эшитдим».
Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки саҳиҳ китобларида ривоят қилишди.
Шарҳ: Ушбу ҳадис Исломнинг моҳиятини ифодаловчи муҳим ҳадислардан бири бўлиб, динимизнинг аксар ҳукмлари учун пойдевор-асос ҳамдир. Уламоларнинг ушбу ҳадис ҳақида айтган сўзлари бунга ёрқин далил бўла олади.
Имом Абу Довуд айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади». Имом Аҳмад ва Шофеий айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадисига илмнинг учдан бири дохил бўлади. Негаки банданинг амаллари қалби, тили ва қолган аъзолари билан касб қилинади. Қалб билан ният қилиш айни шу уч қисмдан биридир».
Шунинг учун олимлар ўз китобларини ана шу ҳадис билан бошлашни афзал кўрганлар. Чунончи, имом Бухорий шу ҳадисни «Ал-Жоме-ус-Саҳиҳ» китобининг бошида келтирганлар. Имом Нававий ҳам ўзларининг учта китоблари - «Риёзус- солиҳийн», «Ал-азкор» ва «Арбаийн»ни худди шу ҳадис билан бошлаганлар. Бундан мурод ушбу китобларни ўрганувчи инсон илм олишда ҳам, бошқа солиҳ амалларида ҳам аввалданоқ ниятни Аллоҳ таоло учун холис қилмоғи лозимлигига ишорадир.
Бундан ташқари, Имом Бухорий ривоятларида келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни хутбада айтганлари, кейин Умар разияллоҳу анҳу ҳам уни хутбада айтиб ўтганликлари ушбу ҳадиснинг аҳамиятини янада таъкидлайди.
Абу Убайд: «Ҳадислар орасида бундан-да сермазмуни ва муҳимроғи йўқдир», деб айтганлар.
Ҳадиснинг ворид бўлиши
Имом Табаронийнинг «Ал-мўъжамул-кабийр» китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича:
«Орамизда Умму Қайс деган аёлга совчи қўйган бир киши бор эди. У аёл: «То ҳижрат қилмагунингча, сенга турмушга чиқмайман», - деб туриб олди. Шунда ҳалиги одам ҳижрат қилиб, ўша аёлга уйланиб олди. Шу боис биз уни Умму Қайснинг муҳожири деб атардик».
Саид ибн Мансур ўзларининг «Сунан» китобларида имом Бухорий ва Муслим шартларига кўра олинган иснод билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бирон (дунёвий) нарса тамасида ҳижрат қилган киши учун «Умму Қайснинг муҳожири» деб ном олган кишининг ажридан бошқа ҳеч нарса йўқдир».
Бу ҳадиси шариф муҳаддислар ва бошқа уламолар ичида «Умму Қайснинг муҳожири ҳадиси» номи билан машҳур. Ҳадиснинг бундоқ ном олиши бежиз эмас. Умму Қайс исмли маккалик муслима аёлга бир киши уйланмоқчи бўлган экан. Умму Қайс: «Мен Мадинага ҳижрат қилиб кетмоқдаман. Сен ҳам мусулмон бўлиб орқамдан Мадинага борсанг, сенга тегаман», дебди.
Ҳалиги одам ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келибди. Умму Қайсни излаб топиб, ўз ниятини яна айтибди. Шартни амалга оширгани учун Умму Қайс ҳам рози бўлиб, оила қурибдилар.
Дину диёнат учун ҳижрат қилган одамга улкан мартабалар ваъда қилинган. Аммо бу одам бир аёлга уйланиш учун ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келди. Агар Умму Қайсга уйланиш нияти бўлмаса, келмоқчи эмас эди. Энди бу одамга ҳам муҳожирлик мартабаси бўладими? Мана шу нарсалар саҳобаи киромлар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни айтганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан, ўрганиб чиққанлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу:
«Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар.
Чунки, банданинг савоб касб қилиши уч нарса – дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳи эса:
«Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар.
Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса:
«Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя:
1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир».
2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди».
3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир».
4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар.
Басират аҳли охират саодати фаносиз ҳаёт, машаққатсиз бойлик, беморликсиз сиҳҳат, қариликсиз йигитлик эканини билгач у нарсага илм ва амал билан етишиш мумкинлигини билишди. Илми ҳолни қўлга киритишга ошиқишди. Сўнгра амалларни покизилашга енгни шимаришди. Амал ниятга муҳтож экани ҳеч кимга сир эмас. Ниятсиз амал бефойда машаққатдир. Ихлоси бўлмаган ният эса, пуч нарсадир. Шунинг учун мусанниф роҳимаҳуллоҳ «Ихлос ва ниятни ҳозирлаш» бобини барча боблардан муқаддам келтирдилар.
Ихлос тафсирида қавмнинг тушунчалари ҳар хил бўлди. Аммо мақсад битта эди.
Саҳл айтдилар: Зийрак кимсалар ихлоснинг тафсирида қуйидаги сўздан бошқасини топишмади.
Инсоннинг ҳаракати, сукунати, ичида ҳам, ташида ҳам, шериги бўлмаган Танҳо Аллоҳга бўлиши керак. Унга бирор нарса, ҳавои нафси ҳам ва мол-дунё ҳам аралашмаслиги керак.
Жунайд роҳимаҳуллоҳ: «Ихлос – Аллоҳ билан банда орасидаги сир бўлиб, уни ёзиб оладиган фаришта ҳам, мойил бўладиган ҳавои нафси ҳам ва бузадиган душмани ҳам билмай қолиши керак», деб айтдилар.
Ихлос – офатлар булғамаган ва таъвил билан рухсат берилган нарсалар унга эргашмагандир, деб айтилган.
Абулқосим Қушайрий: «Ихлос тоат-ибодатда Аллоҳ таолони якка ўзини мақсад қилиш, яъни, ибодати билан фақат Аллоҳ таолони ирода қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик ёки халойиқдан мақтовни мақсад қилмаслик ёки Аллоҳга яқин бўлишдан бошқа маънони мақсад қилмасликдир.
Фузайл айтдилар: Одамлар сабабли амални тарк қилиш риёдир. Одамлар учун амал қилиш ширкдир, ихлос эса, Аллоҳ бу иккисидан сени омонда қилганидадир.
Ихлос – Холиқга бардавом назар солиш ва халойиқга боқишни унутишдир. Ким ўзида йўқ нарса билан одамларга зийнатланса, Аллоҳнинг назаридан тушади.
Абу Абдурроҳман Суламийдан, у киши эса Абу Усмон Мағрибийдан ривоят қилади.
Ихлос – нафс учун ҳолатдан хатар бўлмаслигидир. Мана шу авомнинг ихлосидир. Мана шу авомнинг ихлосидир.
Хосларнинг ихлоси эса, уларнинг зарарига бўлиб фойдасига бўлмайди. Яъни, улардан ибодат содир бўлади, улар эса, ундан узилган бўладилар. Ҳеч қачон бажараётган амалларига кўзлари тушмайди ва эътибор ҳам қаратишмайди.
Зуннун айтдилар: Уч нарса ихлоснинг аломатидир.
1. Омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам баробар бўлишидир.
2. Аллоҳга назар солиб, амалларни амаллар сирасидан деб кўришни унутиш.
3. Охиратдаги амалга савоб берилишини унутиш.
Ким ихлосида ихлосига гувоҳ бўлса, ихлоси ихлосга муҳтождир. Ҳар бир мухлиснинг ихлосидаги нуқсони ўзини ихлосини кўришидадир.
Ихлос – амалингга Аллоҳдан бошқа гувоҳни ва Ундан бошқа мукофот берувчини талаб қилмаслигингдир.
Баъзилар ихлосни амалингга Аллоҳдан бошқаси назар солмаслиги, унда ўзингни иштирокинг бўлмаслигини бу нарса Аллоҳ томонидан сенга берилиб, Ўзининг ибодатига аҳл ва мувофиқ қилганидан деб билишинг ва унга Аллоҳдан савоб талаб қилмаслигиндир, деб таърифлашган.
Абу Сулаймон Хаттобий: «Ният бир нарсани қалбингдан қасд қилишинг ва сен томондан унинг талабида бўлишингдир», деб айтганлар.
Баъзилар ниятни қалб азиймати, деб айтишган.
Қози Байзовий: «Ният бир мақсадни мувофиқ деб билган нарсанг томонга қалбни ошиқишидир. Бу билан бир ўша заҳоти ёки кейинчалик бир манфаатни жалб қиласан ёки бир зарарни дафъ қиласан. Шариат эса, ўша амал томон юз тутган ирода Аллоҳ розилиги талабида ва унинг ҳукмига бўйин эгган ҳолда хослаб беради», деб айтганлар.
Роғиб: «Ният қалбни амал томон юзланишидир», деб айтган.
5- وَعَنْ أَميرِ الْمُؤْمِنِينَ أَبي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ بْن نُفَيْلِ بْنِ عَبْدِ الْعُزَّى بْنِ رِيَاحِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ قُرْطِ بْنِ رَزَاحِ بْنِ عَدِيِّ بْن كَعْبِ بْنِ لُؤَيِّ بْنِ غَالِبٍ القُرَشِيِّ العَدَوِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ يقُولُ: «إنَّما الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ ورَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا، أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ» متَّفَقٌ على صحَّتِه، رَوَاهُ إِمَامَا الْمُحَدِّثِينَ: أَبُو عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدُ بنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ برْدِزْبَهْ الْجُعْفِيُّ الْبُخَارِيُّ، وَأَبُو الحُسَيْنِ مُسْلمُ بْنُ الْحَجَّاجِ بْنِ مُسْلِمٍ القُشَيْريُّ النَّيْسَابُوريُّ رَضِيَ الله عَنْهُمَا في «كِتَابَيهِمَا» اللَّذَيْنِ هُمَا أَصَحُّ الْكُتُبِ الْمُصَنَّفَةِ [خ 1، م 1907].
6. Мўминлар онаси Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қўшин Каъбага ғазот қилади. Сайҳонлик ерга етганларида уларнинг аввалу охири ерга юттирилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб уларнинг аввалу охири ерга юттирилади, ахир уларнинг орасида бозорчилар ва ўшалардан бўлмаганлар ҳам бор‑ку?» дедим. У зот: «Уларнинг аввалу охири ерга юттирилади, сўнгра (қиёмат куни) ниятларига қараб тирилтириладилар», дедилар».
Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.
Шарҳ: Ушбу ривоятни имом Бухорий «Буйуъ» китобида, имом Муслим «Китабул фитан ва ашротус соаҳ» ва «Масобийҳ» китобининг ҳажга тааллуқли бўлимнинг «бабу ҳарами макка» бобида ривоят қилишган.
Имом Нававийнинг «Саҳиҳул Муслим»га ёзган шарҳларида сайҳонлик ер деганда Мадинанинг Зулҳулайфа қаршисидаги тепалик деб айтганлар.
Имом Муслим Умайя ибн Сафвон бобоси Абдуллоҳ ибн Сафвондан қилган қуйидаги ривоятни келтиради:
«Ҳафса менга айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бир қўшин мана шу Байтни бузмоқчи бўлиб, унга ҳужум қилади. Улар бир текис ялангликка келишганда ўртадагиларни ер ютади, бошидагилар орқадагиларни чақиришади, кейин уларни ҳам ер ютиб кетади. Улар ҳақида хабар берадиган биргина қочоқдан бошқа ҳеч ким қолмайди».
Имом Муслим мўминларнинг онаси (Ҳафса ёки Умму Салама) розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу Байтга – яъни Каъбага – ҳимоячиси йўқ, саноғи кам, ҳарбий тайёргарлиги ҳам бўлмаган одамлар қочиб келиб, беркинишади. Кейин уларга бир қўшин юборилади ва ўшалар бир текис ялангликка етганида уларни ер ютиб юборади».
(Ровий) Юсуф айтади: «Ўша кунларда шомлик қўшин Маккага қараб юраётган эди. Абдуллоҳ ибн Сафвон: «Аллоҳга қасамки, бу ўша қўшин эмас», деди».
Бу ҳодиса қачон бўлишини Аллоҳ билади. Демак бу ғайб ишларига тааллуқлидир.
Мазкур зикр қилинган пайтда барча кишилар ёмонларнинг касофати сабаб ерга юттирилади, кейин ният ва мақсадларига қараб тирилтирилади. Агар ниятлари яхши бўлса хайрли, ёмон бўлса оқибат ёмон бўлади.
Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуларида ғайриодатий тарзда оёқ-қўлларини қимирлатдилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйқунгизда илгари қилмаган бир нарсаларни қилдингиз», дедик. Шунда у зот: «Воажаб, умматимдан бир тоифа одамлар Байтга қочиб кирган бир қурайшлик туфайли Байтни бузмоқчи бўлишади. Лекин бир текис ялангликка келишганда уларни ер ютиб юборади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ахир бу йўлда ҳар хил одам жамланган бўлиши мумкин-ку?» дедик. У зот: «Ҳа, уларнинг ичида кўриб-билиб турган ҳам, мажбурланган ҳам, мусофирлар ҳам бўлади. Ҳаммалари бирданига ҳалок қилинади, лекин кейин турли хилқатда тирилтирилади. Аллоҳ уларни ниятларига кўра тирилтиради», дедилар».
Имом Бухорийда қилинган қуйидаги ривоятда Зайнаб бинти Жаҳш: «Эй Аллоҳнинг Расули, орамизда солиҳлар бўла туриб ҳам ҳалок бўлаверамизми?» деганларида, у зот: «Ҳа, агар нопоклик кўпайса», деганлар».
Энди бу нарсани акси бўлиши ҳам мумкин. Яъни яхши ва солиҳ кишиларга ёндошса, улар билан бирга бўлади.
Имом Муслим Абу Ҳурайрадан қилган ривоятда қуйидаларни келтирдилар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таолонинг зикр мажлисларини қидириб, сайр қилиб юрадиган эркин фаришталари бор. Агар улар зикр бўлаётган мажлисни топишса, ўша ерга ўтириб олиб, бир-бирини қанотлари билан ўраб, зикр қилувчилар билан осмон ўртасини тўлдиришади. Улар тарқалиб кетишса, булар ҳам кўтарилиб, осмонга чиқишади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла улардан сўрайди, ваҳоланки Ўзи уларнинг ҳолатини билувчироқдир:
– Қаердан келдинглар?
– Ердаги бандаларинг олдидан келяпмиз. Улар Сенга тасбеҳ, такбир, таҳлил ва таҳмид айтишяпти, Сендан сўрашяпти.
– Улар Мендан нимани сўрашяпти?
– Улар Сендан жаннатингни сўрашяпти.
– Улар Менинг жаннатимни кўришганми?
– Йўқ, эй Роббим!
– Агар жаннатимни кўрганларида қандай бўларди?
– Улар Сендан паноҳ ҳам сўрашяпти.
– Улар Мендан ниманинг ёмонлигидан паноҳ сўрашяпти?
– Дўзахингдан, эй Роббим!
– Улар Менинг дўзахимни кўришганми?
– Йўқ.
– Агар дўзахимни кўрганларида қандай бўларди?
– Улар Сендан мағфират ҳам сўрашяпти.
– Мен уларни кечириб юбордим ва сўраган нарсаларини бердим. Паноҳ тилаган нарсаларидан Ўз паноҳимга олдим.
– Роббим, уларнинг ичида бир хатокор банда бор эди. У ўтиб кетаётиб, улар билан бирга ўтириб қолган эди.
– Уни ҳам кечирдим. Бу шундай қавмки, улар билан ҳамсуҳбат бўлганлар бадбахт бўлмайди».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Зулм аҳлига етган азоб бўлмаслиги учун улардан йироқ бўлиш, улар билан бирга ўтиришдан четланиш, ботил аҳли ва шунга ўхшаш тоифалардан ҳам йироқ бўлиш.
2. Яхшилар билан ҳамроҳ бўлиб, уларга яқин юришга тарғиб.
3. Ҳадисларда келган бу каби нарсаларга ишониб, хабарда келган нарсаларга иймон келтириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳавойи нафсларидан гапирмайдилар.
6- وَعَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ أُمِّ عَبْدِ اللهِ عَائشَةَ رَضيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: «يَغْزُو جَيْشٌ الْكَعْبَةَ، فَإِذَا كَانُوا بِبَيْدَاءَ مِنَ الأَرْضِ يُخْسَفُ بأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ». قَالَتْ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ يُخْسَفُ بَأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ وَفِيْهِمْ أَسْوَاقُهُمْ وَمَنْ لَيْسَ مِنهُمْ؟ قَالَ: «يُخْسَفُ بِأَوَّلِهِم وَآخِرِهِمْ، ثُمَّ يُبْعَثُونَ عَلَى نِيَّاتِهِمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ: هَذَا لَفْظُ الْبُخَارِيِّ [خ 2118، م 2884].
7. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ, лекин жиҳод ва ният бор. Сафарбарликка чақирилсангиз, сафарбар бўлинглар», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Бунинг маъноси шуки, Маккадан ҳижрат қилиш йўқдир. Чунки у Ислом диёрига айлангандир.
Шарҳ: Макка фатҳ қилинишидан олдин шаҳар аҳолисидан мусулмон бўлганларига Мадинага ҳижрат қилиш вожиб эди. Макка фатҳ бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳижрат йўқдир», деган эълонни қилдилар. Чунки энди Макка ҳам мусулмонлар юртига айланган эди.
«Лекин жиҳод ва ният бордир. Қачон сиздан қўзғолиш талаб қилинса, қўзғолинг».
Жиҳод ва ният бардавом бўлади. Уларнинг вожиблиги ҳижратга ўхшаб, вақтинчалик бўлмайди.
Ҳижрат икки маънода келади.
1. Куфр диёридан Ислом диёрига қилинган ҳижрат. Ким Исломга кирса, мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилишга буюрилган. Бу билан мушрикларнинг озорларидан четлашиб, улардан фитналаридан йироқ бўлинади.
2. Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш. Чунки Мадинада ўша пайтда дин аҳллари оз ва заиф бўлган. У вақтда ким Исломга кирган бўлса, қайси маконда бўлса ҳам Пайғамбар алайҳиссалом улар сабабли куч-қувват олишлари учун, динда фақиҳ бўлиб, ўзининг қавмига дин буйруқлари ва ҳукмларини ўргатиш мақсадида ҳижрат қилиши шарт эди. Макка фатҳ қилингач Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалари ундан беҳожат бўлишди. У пайтда мўминларнинг энг хавфсирайдигани Макка аҳли эди. Қачонки Макка аҳли Исломга киргач мусулмонлар босқинчиликдан омонда бўлишди. Сўнгра Макка аҳлига: «Ватанларингизда қолиб, жиҳод ниятида тураверинглар», деб айтилди.
Имом Тийбий «Мишкотнинг шарҳи»да қуйидагиларни айтдилар:
Кейин келган нарса аввал келган нарсага мухолифликни тақозо қилмоқда. Аллоҳ ва расулига юзланиб, ватандан йироқлашиб ҳижрат қилиш фазилати узилиб қолди. Лекин Аллоҳга холис ният билан илм талабида ёки динини куфр диёридан олиб қочиш мақсадида ёки амру маъруф ва наҳий мункар бажара олинмаслиги сабаб ёки Байтуллоҳ, масжидун набий ва масжидул ақсони зиёрати учун ватандан узоқлашиш замонлар оша боқий қолади.
7- وعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ، وَلَكِنْ جِهَادٌ وَنِيَّةٌ، وَإِذَا اسْتُنْفِرْتُمْ فَانْفِرُوا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3900، م 1864].
وَمَعْنَاهُ : لَا هِجْرَةَ مِنْ مَكَّةَ، لأَنَّهَا صَارَتْ دَارَ إِسْلَامٍ.
8. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир ғазотда эдик. У зот шундай дедилар:
«Мадинада шундай кишилар борки, сизлар қайси йўлда юрманглар ёки қайси водийни кесиб ўтманглар, улар доим сизлар билан бирга бўлишди. Уларни хасталик ушлаб қолди».
Бошқа бир ривоятда эса: «…улар ажрда сизларга шерик бўлишди», дейилган.
Имом Муслим ривоятлари.
8- وَعَنْ أَبي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَزَاةٍ فَقَالَ: «إِنَّ بِالْمَدِينَةِ لَرِجَالًا مَا سِرْتُمْ مَسِيرًا، وَلَا قَطَعْتُمْ وَادِيًا إِلَّا كَانُوا مَعَكُمْ حَبَسَهُمُ الْمَرَضُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «إِلَّا شَرِكُوكُمْ فِي الأَجْرِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1911].
9. Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
“Биз Табук ғазотидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб келаётган эдик. У зот: «Албатта, ортимизда, Мадинада бир қавмлар борки, биз қайси бир дара ёки водийни босиб ўтмайлик, улар ҳам биз билан бирга бўлдилар. Уларни узр ушлаб қолди», дедилар”.
Шарҳ: Бу икки ҳадисда яхшилик йўлида ният қилишнинг фазилати ҳақида сўз бормоқда. Ким ғазот ёки бундан бошқа ибодатни ният қилсаю, унга узр монеъ бўлиб қолса, ниятининг савобига эришаверади. Чунки у киши ана шу нарсани амалга ошира олмаганига қанча кўп афсусланса, савоби ҳам шу даражада кўп бўлади. Демак узрли кишига бир ишни бажарувчининг савобидек ажр берилади. Чунки амалларга савоб бериш Аллоҳ томонидан ўша киши учун фазлу марҳаматдир. У Зот хоҳлаган кишига Ўзи ато қилади. Рост ният амалларнинг аслидир. Бир киши ибодат қилишни ният қилсаю, тўсатдан бир монеълик юзага келса, уни амалга оширганнинг савобидек, балки ундан ҳам кўп қилиб берилиши мумкин. Зеро имом Табаронийдан ривоят қилинган ҳадисда: «Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир», деб айтилган.
9 - وَرَوَاهُ البُخَارِيُّ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَجَعْنَا مِنْ غَزْوَةِ تَبُوكَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ فَقَالَ: «إِنَّ أَقْوَاماً خَلْفَنَا بِالْمَدِينَةِ مَا سَلَكْنَا شِعْباً وَلَا وَادِيًا إِلَّا وَهُمْ مَعَنَا، حَبَسَهُمُ الْعُذْرُ» [2829].
10. Абу Язид Маън ибн Язид ибн Ахнас розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
У киши, оталари ва боболари саҳобалардан эди.
Отам Язид садақа учун бир неча динор ажратиб, уларни масжиддаги бир кишининг ёнига қўйган экан. Мен келиб, уларни олибман-да, унинг (отамнинг) олдига олиб борибман. У: «Аллоҳга қасамки, сени ирода қилмаган эдим», деди. У билан даъволашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Шунда у зот: «Эй Язид, сенга ният қилганинг. Эй Маън, сенга эса олганинг», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда киши агар амали ўз иродасига хилоф чиқса ҳам ниятига яраша савоб олиши ҳақида гап кетмоқда.
Ҳадиснинг ровийлари Маън ибн Язид розияллоҳу анҳунинг оталари Язид розияллоҳу анҳу садақага маълум бир динор чиқарибдилар. Садақани ўзлари топширмасдан, биров орқали масжидга юбориб, хоҳлаган одамингга садақа қилиб бер, деган изнни берибдилар. У кишининг олдига садақа қилувчининг ўғли Маън келибди. Изн олган одам ушбу садақага Маън ҳақли деб ўйлаб, динорларни унга берибди. Маън динорларни олиб, отаси ҳузурига борибди. Гап-сўздан кейин сир очилиб, ота ўғлига, мен садақамни сенга бўлишини ирода қилмаган эдим, дебди. Орада тортишув чиқибди. Ўғил бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилибди. Расули Акрам икковини ҳам рози қиладиган гап айтибдилар. Отага ниятингга яраша савоб оласан, болага олган садақанг ўзингда қолди, дебдилар.
Қолган гаплар эса, бир оз мулоҳазаларга сабаб бўлиши мумкин. Мисол учун, нимага Язид розияллоҳу анҳу ўғли садақага муҳтож бўла туриб садақасини масжидга олиб бориб берди? Садақа ўғлининг қўлига текканини билгандан сўнг нимага норози бўлди ва ҳоказолар. Аслида нафақа вожиб бўлган кишига закот ёки садақа эмас, нафақа тўғри келади. Агар Маън розияллоҳу анҳу муҳтож бўлса, унга отасининг нафақаси вожиб бўлар эди. Бу ерда бир неча эҳтимоллар бўлиши мумкин.
Аввало, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-бола ўртасида зиддият қолмаслиги учун икковлари ҳам рози бўладиган гап айтган бўлишлари мумкин.
Язид розияллоҳу анҳу эҳтиёж бўла туриб ҳам садақа қилмоқни ирода қилган бўлишлари мумкин.
10- وَعَنْ أَبي يَزِيدَ مَعْنِ بْنِ يَزِيدَ بْنِ الأَخْنَسِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ - وَهُوَ وَأَبُوهُ وَجَدُّهُ صَحَابِيُّونَ - قَالَ: كَانَ أَبِي يَزِيدُ أَخْرَجَ دَنَانِيرَ يَتصَدَّقُ بِهَا، فَوَضَعَهَا عِنْدَ رَجُلٍ فِي الْمَسْجِدِ، فَجِئْتُ فَأَخَذْتُهَا، فَأَتيْتُهُ بِهَا، فَقَالَ: وَاللهِ مَا إِيَّاكَ أَرَدْتُ، فَخَاصَمْتُهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «لَكَ مَا نَويْتَ يَا يَزِيدُ، وَلَكَ مَا أَخَذْتَ يَا مَعْنُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [1422].
11. Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши жаннатга кириши башорат қилинган Ашараи мубашшаранинг биридирлар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажи йили, касалим кучайганда, зиёрат қилгани ҳузуримга келдилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздек, дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилаверайми?” десам, у зот: “Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ярминичи?” десам, у зот яна: “Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, учдан бириничи?” десам, у зот: “Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир (Ёки каттадир). Сен ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кетишинг, одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, Аллоҳнинг розилигини истаб амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Маккадан Мадинага ҳижрат қилган саҳобалар Маккада вафот қилган одамнинг ҳижрати нуқсонли бўлиб қолади деб, ҳижрат юртида вафот топишни орзу қилишар эди. Саъд ибн Хавла розияллоҳу анҳу Маккага қайтиб келганида вафот этган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ачинган эдилар.
Бу ҳадисда бошлиқ имом худди оддий одамлар каби беморни зиёрат қилиши маҳбуб эканини кўрсатади. Соғайиш учун ёки солиҳларнинг дуосига мушарраф бўлиш учун ёки васият учун фатво олиш учун касаллигини зикр қилишда монеълик йўқ. Аммо бесабрлик маъносида бўлса касалини зикр қилиши дуруст эмас, чунки касалидан шикоят қилгани сабаб улкан ажр ва савобдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин.
Бу ҳадисдан мол-мулк тўплаш мубоҳлиги ҳам келиб чиқади. Чунки ҳадисда «Ўзим бадавлат кишиман», деб айтилмоқда.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Саъд ибн Абу Ваққоснинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳурматлари юқори эканлиги.
Бу ҳодиса Маккада фатҳ кунлари бўлган. Ана шундоқ серташвиш кунда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақт топиб, Саъд ибн Абу Ваққосни кўргани келишлари катта ҳурмат-эътиборга далолат қилади. Ҳадиснинг давомидаги муомалаларидан ҳам у Зотнинг Саъдни жуда ҳурмат қилишлари кўриниб турибди.
2. Бемор бўлиб ётган одам молини васият қилиш ҳақида қайғурмоғи, билмаса, биладиган кишидан сўрамоғи лозимлиги. Саъд ибн Абу Ваққос айнан шундоқ қилдилар.
3. Вафот этаётган киши молининг ҳаммаси, учдан иккиси ёки ярмини хайр ишига васият қилиши жоиз эмаслиги.
4. Вафот этаётган киши молининг учдан бирини хайр-эҳсон ишига васият қилса, жоизлиги.
Агар ундан озроқ бўлса, яна ҳам яхшилиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Абу Ваққосга учдан бирга рухсат бериб туриб, кейин учдан бири кўп, деб қўйишлари шуни кўрсатади.
Васият этаётган кишининг васияти учдан бири кўпга ўтмаслигини аввал ўрганганмиз. Ўша ҳукмни жорий қилинишига ушбу ҳадиси шариф далил эканини ҳам айтиб ўтганмиз.
Бундоқ қилишда меросхўрларнинг ҳақини ҳимоя қилиш ҳамда мол-мулк эгасига вафотидан олдин хайр-эҳсон қилишга ҳам маълум даражада имкон бериш борлигини ҳам гапирганмиз.
5. Мусулмон киши фарзандларига молиявий таъминот қолдириб кетишга ҳаракат қилмоғи яхши эканлиги.
6. Мўмин-мусулмон киши ҳалол йўлда қилган ҳар бир нафақаси учун ажру савоб олиши аниқ эканлиги.
7. Аҳли аёлга қилинган сарф-харажатдан ҳам ажру савоб олишлиги. Эр аёлининг оғзига тутган биргина луқма учун ҳам савоб олади. Бу ҳол эса, аҳли аёлнинг ризқи рўзини яхшилаш учун ҳаракат қилмоқни тақозо қилади. Демак, баъзи кишиларнинг аҳли аёлдан қисиб, хўжа кўрсинга нафақа қилишлари тўғри эмас.
8. Саъд ибн Абу Ваққоснинг: «Эй Аллоҳнинг Расули, энди ҳижратимдан ажраб қоламанми?!» деганлари, беморлигим туфайли Мадинага қайтиб кета олмай Маккада қолиб кетсам, қилган ҳижратимдан ажраб қолган бўламанми, деганларидир.
9. Беморни кўргани келган одам унинг кўнглини кўтарадиган гап қилмоғи лозимлиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққосга айнан шундоқ муомала қиладилар.
10. Вақтида ҳижрат қилган одам беморлиги ёки бошқа ўз иродасидан ташқари сабаб туфайли ҳижрат жойига қайтиб бора олмай қолса, ҳижрати савоби камаймаслиги.
11. Саъд ибн Абу Ваққосга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башоратлар берганлари:
а) Ажраб қолиб ҳам қилган ҳар бир солиҳ амаллари туфайли мартабалари ва даражалари зиёда бўлавериши. Шунинг учун ҳам у киши жаннатнинг башорати берилган ўн кишининг бири бўлган бўлсалар ажаб эмас.
б) У кишининг қолишларидан баъзи мўминлар манфаат топиши ва кофирлар зарар кўриши, ҳақиқатда шундоқ бўлган.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан бири эди. Саъд ибн Абу Ваққос Ироқ фатҳи ва ундан бошқа фатҳларда иштирок этдилар. Бу зот кейин ҳам мўминларга фойда, кофирларга зарар етказадиган ишларни кўп қилганлар. Мазкур касалликдан тузалиб кетиб, ўн бешинчи ҳижрий санагача жиҳод ва улкан ишларни кўп қилиш шарафига муяссар бўлганлар.
11 - وَعَنْ أَبي إِسْحَاقَ سَعْدِ بْنِ أَبي وَقَّاصٍ مَالِكِ بْنِ أُهَيْبِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ زُهْرَةَ بْنِ كِلَابِ بْنِ مُرَّةَ بْنِ كَعْبِ بْنِ لُؤَىٍّ بْنِ غَالِبٍ الْقُرَشِيِّ الزُّهْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - أَحَدِ الْعَشَرَةِ الْمَشْهُودِ لَهُمْ بِالْجَنَّةِ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ قَالَ: «جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ مِنْ وَجَعٍ اشْتَدَّ بِي فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي قَدْ بَلَغَ بِي مِنَ الْوَجَعِ مَا تَرَى، وَأَنَا ذُو مَالٍ وَلَا يَرِثُنِي إِلَّا ابْنَةٌ لِي، أَفَأَتَصَدَّقُ بثُلُثَيْ مَالِي؟ قَالَ: «لَا»، قُلْتُ: فَالشَّطْرُ؟ قَالَ: «لَا»، قُلْتُ: فَالثُّلُثُ؟ قَالَ: «الثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ - أَوْ كَبِيرٌ - إِنَّكَ أَنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ، وَإِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلَّا أُجِرْتَ بِهَا حَتَّى مَا تَجْعَلُ في فِي امْرَأَتِكَ» قَالَ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أُخَلَّفُ بَعْدَ أَصْحَابِي؟ قَالَ: إِنَّكَ لَنْ تُخَلَّفَ فَتَعْمَلَ عَمَلًا تَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ إِلَّا ازْدَدْتَ بِهِ دَرَجَةً وَرِفْعَةً، وَلَعَلَّكَ أَنْ تُخَلَّفَ حَتَّى يَنْتَفِعَ بِكَ أَقَوَامٌ وَيُضَرَّ بِكَ آخَرُونَ. اللَّهُمَّ أَمْضِ لأَصْحَابِي هِجْرَتَهُمْ، وَلَا تَرُدَّهُمْ عَلَى أَعْقَابِهمْ، لَكِنِ الْبَائِسُ سَعْدُ بْنُ خَـوْلَةَ «يَرْثِي لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ» أَن مَاتَ بمكَّةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1295، م 1628].
12. Абу Ҳурайра Абдурроҳман ибн Сохр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта Аллоҳ жисмларингиз ва суратларингизга қарамайди. Лекин У зот қалбларингизга қарайди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда инсонларнинг қадр-қиммати Аллоҳ томонидан қандай ўлчаниши ҳақда гап кетмоқда. Аллоҳ таолонинг раҳмат назарига муяссар бўлиш учун нималарга эътибор бериш керагу ва аксинча, нималарга эътибор беришнинг кераги йўқлиги кўрсатилмоқда.
Қадимдан турли жамиятларда инсон қадри турли нарсаларга боғлиқ бўлиб келган. Ҳар бир жамият ўз мафкурасидан, дунёқарашидан, инсон зотига муносабатидан келиб чиқиб, уни турлича тақдирлаган.
Қайсидир бир жамиятда кучли инсон энг яхши ва энг қадрли ҳисобланган. Бошқа бир жамиятда эса ҳукмдор, амалдор инсон қадр топган.
Ҳиндларда олий диний табақадан туғилганлар, яҳудийларда яҳудий бўлиб туғилганлар энг яхши одам ҳисобланган. Қолганларга уларнинг малайлари, деб қаралган.
Худосизлар жамиятида эса, иймонсиз бўлса-да, давлатга кўп фойда келтирган одам қадрланган ва ҳоказо.
Шу билан бирга одамлар ўйлаб чиқарган инсон қадрининг ўлчовлари ичида турли тузум ва фикрларни умумлаштириб турувчи нарсалар ҳам бўлган. Кишининг сурати ва молу мулки ана шу жумлага киради. Ҳар бир инсонда аслида чиройли сурат ва молу дунёга иштиёқ бўлади. Исломий тарбия эса, ўша иштиёқни меъёрга солиб, тўғри йўлга йўллаб туради. Исломий тарбия бўлмаган жойда бу иштиёқ меъёрдан чиқади, мафкурага айланиб одамлар ташқи сурати, қўлидаги молу дунёсига қараб қадрланадиган бўлиб қолади.
Бу нарса Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам бор эди, ҳозир ҳам бор. Қадимда одамлар ҳусни-жамоли, кийим-кечаги, туяси-оти, тилла-кумуши, уй-жойига қараб баҳоланган бўлса, энди улар ҳусни-жамоли, қоматининг кўркамлиги, машҳур ширкатлар чиқарган урфдаги кийимларни кийиши, тўлаган пули, минадиган машинаси, қурган уйи, қилган тўйига қараб баҳоланмоқда. Иккала ҳолда ҳам нарсаларнинг номи ва шаклида хилма-хиллик бор, холос, аммо моҳияти ўша-ўша.
Ислом инсон қадрини бундоқ ноодил шаклда ўлчашга қадимда ҳам қарши эди, ҳозир ҳам қарши. Ислом назарида ҳусни-жамол ва молу дунё ҳаётнинг моҳияти эмас, балки ҳаётнинг бир василаси холос.
Исломда инсоннинг қадр-қиммати қалбининг поклиги, ундаги иймон-ихлос ва қилган яхши амаллари билан ўлчанади. Ислом назарида қалби пок, иймонли инсон дунёдаги барча гўзал суратлардан гўзалдир, мўмин инсоннинг солиҳ амали дунёдаги барча молу дунёдан устундир.
Аллоҳ таоло инсонни ташқи суратига қараб эмас, қалбининг поклигига қараб баҳолайди.
Аллоҳ таоло инсонни молу дунёсига қараб эмас, солиҳ амалига қараб тақдирлайди.
Инсон қадрини ўлчашнинг ана шу илоҳий мезонлари ишга солингандагина инсонлар ўзларининг ҳақиқий қадрларини топдилар. Ана шунда ҳар бир инсон иложи борича қалбини поклашга, солиҳ амал қилишга интиладиган бўлади. Турли ўткинчи ҳою-хаваслар, молу дунёга ҳирс қўйишлар ўз аҳамиятини йўқотади.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли қора танли қул Билол Ҳабаший инсон зоти мушарраф бўлмаган шарафга, яъни, Каъбаи Муаззама устига чиқиб, илоҳий мадҳия-азон айтишга эришди.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли Мадинада қул қилиб сотилган Салмон Форсий розияллоҳу анҳу охирги замон Пайғамбарининг яқин маслаҳатчисига, аҳли байтига айланди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақларида: «Салмон Биздан-аҳли Байтдандир», деб марҳамат қилдилар.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли аввалда қул қилинган Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Ислом жамиятидаги энг ҳурматли шахслардан бири бўлдилар.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли Рум империясига қарши урушаётган мусулмонлар ўзларининг музокарадаги вакиллари сифатида асли қора қул бўлган Ато розияллоҳу анҳуни танладилар. У кишини кўрган румликларнинг бошлиқлари у кишининг хунуклиги ва занжилигига ишора қилиб, «биз бу одамни кўриб, қўрқиб кетаяпмиз, бошқа тузукроқ вакилингиз йўқми?» дейишди.
Шунда мусулмонлар: «Ичимизда энг тузук ва яхшимиз шу. Агар буни кўриб қўрқаётган бўлсангиз, ишингиз тамом бўлибди. Чунки бизнинг орамизда бунга ўхшаганлар кўп», дейишди.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли мусулмон олами Имом Бухорийни ўзининг ҳадисдаги амири деб, у кишининг китобларини Қуръони каримдан кейинги энг саҳиҳ китоб, деб эълон қилди ва ҳозиргача эъзозлаб келмоқда.
Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Замахшарий, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва бошқа юзлаб имомларимиз араб бўлмасалар-да, қалблари иймонли, ўзлари солиҳ амалли бўлганлари учун вафотларидан минг йилдан кўп вақт ўтгандан кейин ҳам Ислом уммати томонидан номлари эъзозланиб келинмоқда.
Худди шундай гапларни Ибн Сино, Фаробий, Беруний, ал-Хоразмий, Улуғбек каби кўплаб алломаларимиз ҳақида ҳам айтишимиз мумкин.
Қачонки, мусулмонлар инсоннинг қадрини ўлчашда ушбу илоҳий, одил ўлчовни эътибордан четда қолдиришгандан кейингина ишлари орқага кетди. Бунга тарих шоҳиддир.
Ҳозир ҳам бунга истаганча мисоллар келтириш мумкин.
Инсоният ҳалокатдан қутулиши учун, мусулмонлар мусибатдан чиқишлари учун юқоридаги ҳадисга қатъий амал қилишлари керак. Инсоннинг қадрини ўлчаш учун инсон ўзи тайёрлаган бузуқ тарозуни эмас, Холиқи тайёрлаган одил тарозуни ишлатиши керак. Ана шундагина ҳамма қалбини поклашга, солиҳ амаллар қилишга ўтади.
Шу мақомда яна билиб қўйиш лозимки, Ислом инсоннинг қадрини унинг қалбига ва солиҳ амалига қараб ўлчар экан, ташқи гўзаллик ва молу дунёни инкор қилмайди. Чунки булар ҳам инсон учун зарур ва яхши нарса. Аммо булар кейинги ўриндаги, иймон ва солиҳ амали ўрнига ўта олмайдиган нарсалар. Булар инсон қадрини ўлчаш учун меъёр қилиб олинадиган эмас, балки иймон ва солиҳ амаллар йўлида хизмат қилиши лозим бўлган нарсалардир.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши қалби иймон билан гўзал бўлган ҳолда, Аллоҳ берган моддий имкониятларни Аллоҳ кўрсатгандек ҳалол-пок сарфлаб, амали солиҳ ишлар қилиб яшайди. Қалбдан молу дунёга муҳаббат қўйиб, ҳою-ҳавасга берилиш мўмин-мусулмон учун ётдир.
12 - وَعَنْ أَبي هُريْرة عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ صَخْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى أَجْسَادِكُمْ، وَلَا إِلَى صُوَرِكُمْ، وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2564/33].
13. Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Киши шижоати туфайли ҳам жанг қилади, тарафкашлик қилиб ҳам жанг қилади ва риё қилиб ҳам жанг қилади, буларнинг қай бири Аллоҳ йўлида?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фақат Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учунгина жанг қилса, ана ўша Аллоҳ йўлидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Киши шижоати туфайли ҳам жанг қилади» жумласида, ушбу хулқ билан ястаниб олади, қаҳрамонлардек курашишни яхши кўради, шижоатида худди шернинг шижоатига ўхшаб олади, ваҳоланки бу пайтда ҳавойи нафсига тобеъ бўлади, деган маънони мақсад қилганлар.
Имом Нававий: «Амаллар солиҳ ниятлар сабаб ҳақиқий амал деб ҳисобланишидан биламизки, мужоҳидларнинг ичида Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учунгина курашгани фазилатда пешқадамдир», дедилар.
Ибн Аби Жамра Аздий «Саҳиҳул бухорий»га ёзган шарҳларида: «Ким буюк жиҳод бўлмиш нафс жиҳодини амалга оширишга киришса, у бунда жидду-жаҳд қилсин. Чунки бу ҳам Аллоҳ калимасини олий қилишдир. Аммо жоҳиллар ғайри оддий нарсалар ва кароматларни қўлга киритиш учун жидду-жаҳд қилишлари бу маъно ичига кирмайди. Балки Аллоҳ таолонинг қуйидаги: «Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни, сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир» (Ҳаж сураси, 11-оят)ига мос келади.
Бу ҳадисда яна амалдан аввал илм бўлишига ҳам ишора қилинган.
13 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى عَبْدِ اللهِ بْنِ قَيْسٍ الأَشعرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الرَّجُلِ يُقَاتِلُ شَجَاعَةً، وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً، وَيُقَاتِلُ رِيَاءً، أَيُّ ذَلِكَ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: «مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ هِيَ الْعُلْيَا فَهُوَ في سَبِيلِ اللهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7458، م 1904/150]
14. Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақофий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, қотил ҳам, мақтул ҳам жаҳаннамдадир», деганларида, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, манави-ку қотил, мақтулнинг айби нима?» дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи эди-да», дедилар», деб айтди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ким гуноҳ ва маъсиятни қалбидан қасд қилиб, нафсига жойласа, ўша қилган эътиқоди ва азму қарорида гуноҳкор бўлур. Шунинг учун ҳадис лафзида ҳам «ўлдирмоқчи эди» ва «ўлдиришга ҳарис эди», деб келган. Аммо фикрига шунчаки келиб, у ерда қарор топмаса, уни оддий қасд қилган бўлади. Азму қарор билан оддий қасд қилишнинг орасида фарқ бордир. Азму қарор қилган кишига битта ёмонлик ёзилади. Агар уни амалга оширса, иккинчи гуноҳ ёзилади.
Нофеъ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Ибн Зубайр фитнасида у кишининг (Ибн Умарнинг) ҳузурига икки киши келиб, «Одамлар зое қилинди. Сиз эса Умарнинг ўғлисиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобасисиз, сизни чиқишдан нима ман қиляпти?» дейишди. У: «Аллоҳ биродаримнинг қонини ҳаром қилгани мени ман қилади», деди. «Аллоҳ «то фитна бўлмайдиган бўлгунча улар билан жанг қилинг» демаганми?», дейишди. Шунда у: «Биз фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳники бўлиши учун жанг қилдик. Сизлар эса фитна бўлиши ва дин Аллоҳдан ўзганики бўлиши учун жанг қилмоқдасиз», деди».
(Имом Бухорий ривояти)
* Ибн Зубайр фитнаси деганда ҳижрий етмиш учинчи йилнинг охирида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Абдулмалик ибн Марвон юборган Ҳажжож томонидан Маккада қамал қилиниб, сўнг ўлдирилиши назарда тутилади.
14- وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ نُفَيْعِ بْنِ الْحَارِثِ الثَّقَفِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا الْقَاتِلُ، فَمَا بَالُ الْمَقْتُولِ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ حَرِيصًا عَلَى قَتْلِ صَاحِبِهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 31، م 2888].
15. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кишининг жамоатда ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма неча даража ортиқ бўлади. Зотан, киши яхшилаб таҳорат қилиб, сўнг намознигина ирода қилиб фақат намоз сабабли, масжидга келса, масжидга киргунча ташлаган ҳар бир қадами билан бир даража кўтарилади, бир хатоси ўчирилади. Масжидга кирса, модомики уни намоз ушлаб турар экан, у намозда бўлади. Намоз ўқиган ўрнида экан, у ерда озор бермаса ва таҳорати синмаса, фаришталар: «Аллоҳим, унга раҳм қил! Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, унинг тавбасини қабул эт!» деб салавот айтиб туришади».
Муттафақун алайҳ. Бу лафз Муслимники.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жамоат намозининг фазилати очиқ-ойдин кўрсатилмоқда. Нима учун жамоат намози фазилат бўлиши ҳам баён қилинмоқда.
Жамоат билан намоз ўқиган одам ёлғиз ўзи намоз ўқиган одамга қараганда йигирма беш марта кўп савобга эга бўлар экан.
Бундоқ бўлишининг сабаби:
1. Жамоат намози ўқиган одам яхшилаб таҳорат қилиб, масжидга чиқади. Унинг нияти соф бўлади. Масжидга бора туриб жамоат намози ўқишдан бошқа мақсадни кўзламайди. Шунинг учун босган ҳар қадамида мартабаси бир даража кўтарилиб, бир гуноҳи ўчирилади.
2. Жамоат билан намозни ўқиб бўлиб, таҳоратини кетказмай намозгоҳида турса, фаришталар унга салавот айтадилар. Бу намозни уйида ёлғиз ўзи ўқиса, бундай бўлмас эди.
3. Жамоат намозини ўқиб бўлиб кейинги намозга интизор бўлса, худди намоз ўқиётган одамнинг савобини олади. Ўлғиз намоз ўқиган одам бунга эриша олмасди.
Демак, намозни жамоат билан ўқишнинг ўзиёқ киши оладиган савобларнинг ўз-ўзидан кўпайиб кетишига сабаб бўлар экан.
Шунинг учун жамоат намозидан қолмаслик керак, у ҳаётимиздан муносиб ўрин олмоғи керак.
Жамоат намозининг фазли гоҳида йигирма беш, (бошқа ривоятда: йигирма етти даража) устун бўлиши айтилган. Бундай фарқ масжиднинг узоқлиги, намозхоннинг ихлоси ёки имомнинг тақвосига боғлиқ бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам жамоат билан намоз ўқишниг фазли беқиёс катта.
15- وَعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «صَلَاةُ الرَّجُلِ فِي جَمَاعَةٍ تَزِيدُ عَلَى صَلَاتِهِ فِي سُوقِهِ وَبَيْتِهِ بِضْعًا وَعِشْرينَ دَرَجَةً، وذَلِكَ أَنَّ أَحَدَهُمْ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ أَتَى الْمَسْجِدَ لَا يُرِيدُ إِلَّا الصَّلَاةَ، لَا يَنْهَزُهُ إِلَّا الصَّلَاةُ، لَمْ يَخْطُ خُطْوَةً إِلَّا رُفِعَ لَهُ بِهَا دَرَجَةٌ، وَحُطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ حَتَّى يَدْخُلَ الْمَسْجِدَ، فَإِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ كَانَ فِي الصَّلَاةِ مَا كَانَتِ الصَّلَاةُ هِيَ تَحْبِسُهُ، وَالْمَلَائِكَةُ يُصَلُّونَ عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ في مَجْلِسِهِ الَّذِي صَلَّى فِيهِ، يقُولُونَ: اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ تُبْ عَلَيْهِ، مَا لَمْ يُؤْذِ فِيهِ، مَا لَمْ يُحْدِثْ فِيهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ [خ 477، م 649].
وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ينْهَزُهُ» هُوَ بِفتحِ الْياءِ وَالْهاءِ وَبِالزَّايِ: أَي يُخْرِجُهُ وَيُنْهِضُهُ.
16. Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Робби азза ва жалладан қилган ривоятларида шундай дедилар: «Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни битиб қўйди. Сўнгра шундай баён қилди: «Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом шариатининг гўзаллигини кўринг! Бу ҳадисда у қанчалик даражада яхшилик тарафдори эканию, ёмонликка қанчалик қарши экани аниқ баён қилинмоқда. Қилинган амалга бериладиган ажру савоб асосан банданинг ихлосига қараб бўлар экан! Чунки бир хил ният билан бир амални бажарган кишиларнинг бирига ўн ҳисса савоб берилса, иккинчисига етти юз ҳисса, учинчисига ундан бир неча баробар кўп савоб ато этилиши айтилмоқда. Савоб ихлосга қараб бўлади экан!
Ҳа, ихлос ана шундоқ нарса. Ихлос билан қилинган ибодатнинг савоби ана шундоқ кўп бўлади.
Ихлос самараси ўлароқ банда ўз Роббисига қилган ибодатнинг лаззатини топади, ичи мусаффо бўлади, қалби нурга тўлади ва амалига қўшимча савоб олади.
Ихлосли банда ваъз-насиҳат ва ибратлардан ўзига тезда фойда олади.
Ихлос Аллоҳ томонидан бандага бериладиган улкан мукофот ва неъматдир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийлардан бирида: «Ихлос Менинг сирларимдан бир сирдир. Ўз бандаларимдан кимга муҳаббат қилган бўлсам, ўшанинг қалбига ихлосни жойлаганман. Унга фаришта таниш бўлиб, ёза олмайди ҳам, шайтон таниш бўлиб, буза олмайди ҳам», деган.
Ушбу биз ўрганаётган ҳадис ҳам ҳадиси қудсий бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Аллоҳ таолодан ривоят қиладилар. Келинг, ҳадис матни билан яқиндан танишиб чиқайлик:
«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди».
Яъни, Аллоҳ таоло барча яхшиликларни ва ёмонликларни тақдир қилиб Лавҳул Маҳфузга ёзиб қўйди.
«Сўнгра ўшани баён қилди».
Яъни, кейин ўша ёзиб қўйган яхшиликлар нимаю ёмонликлар нима эканини юборган динлари орқали бандаларига баён қилди. Ҳаммага қайси амал яхши-ю, қайси амал ёмонлиги аён бўлди.
«Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди».
Чунки яхшиликни қасд қилишнинг ўзи яхши нарса. Яхшиликни қасд қилган банда тезда уни қилиши ҳам аниқ. Шунинг учун унга тарғиб бўлсин деб, доимо яхшилик ниятида юриши учун қилган ниятига ҳам, гарчи у амалга ошмаса-да, бир яхшилик савоби ёзилади.
«Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади».
Яъни, банда ўзи қасд қилган яхшилигини амалга оширса, Аллоҳ банданинг ихлосига қараб ўша яхшиликни Ўз ҳузурида ўнтадан то етти юзгача, ундан ҳам бир неча марта кўпроқ яхшилик қилган, деб ёзади. Ана ўшанинг савобини беради.
Демак, ният билан яхшилик қилган мусулмон одамга бериладиган энг оз ажр унинг қилган яхшилигига нисбатан ўн баробар кўп бўлади. Кўпи эса банданинг ихлосига қараб ўн биттадан бошлаб, етти юз ва ундан яна Аллоҳнинг Ўзи билганича кўпайтирилади. Бу ҳам Ислом шариатининг мислсиз гўзалликларидан, осонлигидан.
Банда ичини пок қилиши, қалбини мусаффо тутиши ва бунинг самараси ўлароқ пайдо бўлган ихлоси туфайли бировлар бир ишни қилиб олган савобдан, худди ўша ишни қилиб туриб сонсиз-саноқсиз марта кўп савоб олиши мумкин.
«Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади».
Яъни, банда бир ёмонликни қасд қилди. Сўнгра гуноҳ бўлишидан, Аллоҳнинг азобига йўлиқишидан қўрқиб, ўша ёмонликни қилмади. Шунинг ўзи яхшилик, балки яхшиликнинг бошланиши. Аллоҳдан қўрқиб ёмонликни тарк қилган одам энди яхшилик қилишга ўтади. Бу мукофот эса уни доимо яхшиликка чорлайди.
Киши ёмонликни қасд қила туриб, уни амалга оширмагани эвазига бир яхшилик савоби олиши учун, аввало, ўша ёмонликни Аллоҳдан қўрқиб тарк этиши шарт. Агар бошқа сабаб билан тарк этса, қилган ниятига яраша гуноҳ ёзилади.
Мисол учун, бирор кимса бир мусулмоннинг устидан иғво-бўҳтон қўзиш учун борса-ю, масъул одамни топа олмай қайтса, унга гуноҳ ёзилаверади. Шунингдек, ҳаром ичимлик ичмоқчи бўлган киши дўкондан ўша ичимликни топа олмагани учунгина ичмаса, қилган ёмон ниятига яраша унга ҳам гуноҳ ёзилаверади. Аммо, аввал айтгандек, ният қилгандан кейин Аллоҳдан қўрқиб, ёмонликни тарк қилса, яхшиликнинг савоби ёзилади.
«Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади».
Бу ҳам Аллоҳнинг фазли ва марҳамати. Агар кўп қилиб ёзаман деса, яхшиликни кўпайтириб ёзганидек, ёмонликни ҳам кўпайтириб ёзиши мумкин эди. Аллоҳ таоло ундоқ қилмайди.
Ушбу ҳадиси шарифдан Ислом дини қанчалар яхшилик тарафдори эканини, кишилар ихлосли бўлиш учун қанчалар рағбатлантирилганини билиб оламиз.
Қайси бир дин, тузум бировга фақат яхшиликни ният қилгани учун, унга амал қилмаса ҳам, мукофот беради?
Исломдан бошқа қайси бир дин ёки тузум бир яхшиликка етти юз ва ундан кўп баробар мукофот беради?
Исломдан бошқа қайси бир дин ёки тузум қилган ёмон ниятидан қайтган киши учун яхшилик қилганга тенг мукофот беради?
Бу ишларнинг ҳаммасида инсондан ортиқча ҳаракат ёхуд азият талаб қилинмайди. Фақат бир нарса – ўша ихлос талаб қилинади.
Ихлос эса қалбни мусаффо, ботинни пок тутиб, худди Аллоҳни кўриб тургандек У зотга суюмли бўлиш учун уриниш, холос. Ана ўша ихлос қанчалик кучли бўлса, қилинган яхши амалнинг савоби шунчалик кўпаяверади.
Ислом дини – ана шундоқ осон дин.
Ислом – ана шундоқ яхшилик тарафдори бўлган дин.
16 - وَعَنْ أَبي الْعَبَّاسِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى قَالَ: «إِنَّ اللهَ كتَبَ الْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ، ثُمَّ بَيَّنَ ذَلِكَ: فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِ مِئَةِ ضِعْفٍ إِلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَإِنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6491، م 131].
17. Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги сўзларни эшитдим:
“Сизлардан олдинги кишилардан уч нафари йўлга тушди. Тунаш учун бошпана излаб бир ғорга киришди. Шу пайт тоғдан бир харсанг тушиб, ғорни тўсиб қўйди. Улар: «Солиҳ амалларингиз ила Аллоҳга дуо қилишингизгина сизларни ушбу харсангдан қутқара олади», дейишди.
Шунда улардан бир киши: «Аллоҳим! Менинг ёши улуғ, кекса ота-онам бор эди. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ҳам, қул-чўриларимга ҳам ичирмас эдим. Бир куни ўтин излаб узоқроққа кетиб қолган эдим, қайтиб келгунимча (ота-онам) ухлаб қолишибди. Кейин уларга кечки сутларини соғиб келдим, лекин икковлари ҳам ухлаб қолишган экан. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ёки қул-чўриларимга ичиргим келмади ва уйғотишни кариҳ кўрдим. Икки қўлимда қадаҳ тутганча уларнинг уйғонишларини кутдим. Ниҳоят, тонг ёришди. Уйғонишгач, кечки сутларини ичишди. Болалар (очликдан) оёғим остида бақиришарди. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, мана бу харсанг сабабли бошимизга тушиб турган ҳолатни биздан кўтаргин!» деди. Шунда (харсанг) бир оз очилди. Лекин улар чиқа олмасдилар.
Иккинчиси: “Аллоҳим, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: “Киши аёлни яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим”, дейилади.) Мен уни(нг нафсимни қондиришини) истадим, у эса мендан ўзини олиб қочди. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида қийинчилик сабабидан унинг ўзи ҳузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш (яъни, хоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма динор бердим. У шундай қилди. Ниҳоят, уни тўла қўлга олганимда: (Бошқа бир ривоятда: “Икки оёғи орасига ўтирганимда), у менга “Аллоҳдан қўрқ. «Муҳрни ноҳақ очма», деган эди, мен ундан юз ўгирдим. Ваҳоланки, у менинг учун энг севикли инсон эди. Унга берган тилламни ҳам қолдирдим. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди, бироқ улар ундан (ғордан) чиқа олмасдилар.
Учинчиси: «Аллоҳим! Мен бир неча мардикор ёллаган эдим. Уларга ҳақларини бердим. Фақат бир киши ўзиникини ташлаб, кетиб қолди. Мен унинг иш ҳақини сармоя қилган эдим, ундан мол-бойлик кўпайди. Маълум вақтдан кейин келиб: «Эй Аллоҳнинг бандаси, менга ҳаққимни тўла», деди. Мен унга: «Сен кўриб турган туя, мол, қўй ва қулларнинг ҳаммаси сенинг ҳаққингдандир», дедим. У: «Эй Аллоҳнинг бандаси, мени масхара қилма!» деди. «Мен сени масхара қилаётганим йўқ», дедим. Шунда у уларнинг барчасини олиб, ҳайдаб кетди, ҳеч нарса қолдирмади. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди ва улар чиқиб кетишди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қисқа услубда баён этилган бу гўзал ҳадисда ихлос билан қилинган яхши амал нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам фойда бериши ҳақида сўз кетмоқда. Мўмин-мусулмон банданинг солиҳ амали бу дунёдаёқ унинг бошидан баъзи мушкулларни кўтариб, кушойиш бериши мумкинлиги билдирилмоқда.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом таълимотларини кишиларга ана шундай – улар тушуниши осон бир тарзда баён қилишга ҳаракат этар эдилар. Кези келганда ўта балоғатли ва фасоҳатли ваъз сўзлаб, ҳаммани йиғлатар, қалбларни ларзага солар эдилар. Кези келганда ўтган умматлардан мисоллар келтирар эдилар. Ушбу биз ўрганаётган ҳадисимизда эса, баён қилиш лозим бўлган маъно баъзи кишилар бошидан ўтган қисса шаклида тақдим этилмоқда. Албатта, бу услубнинг ўзига яраша таъсири бор. Бу шаклда баён этилган маънони кишилар тушунишлари осонроқ, ундан таъсирланишлари кучлироқ бўлади.
Уч киши йўлда кетаётиб ёмғирда қолибдилар. Ёмғирдан қочиб тоғдаги бир ғорга кирибдилар. Тоғдан бир катта харсанг тош думалаб тушиб, улар ўтирган ғорнинг оғзини тўсиб қолибди. Уч мусофир жуда қийин аҳволда қолибдилар. Ҳеч ким йўқ, тоғдаги ғорнинг ичидалар. Бировни ёрдамга чақириш ҳам мумкин эмас. Улкан тош тушиб, ғорнинг оғзини беркитиб қўйган. Уни думалатиш ёки суришга қандай қурблари етсин! Аллоҳга ёлборишдан бошқа ҳеч қандай иложлари йўқ. Аммо Аллоҳга ёлбориш ҳам турлича бўлади. Банданинг қайси бир ёлборишини Аллоҳ таоло тезроқ қабул қилади? Улар ўз ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўйлаб-ўйлаб, бир қарорга келибдилар.
«Улар бир-бирларига: «Аллоҳ учун қилган солиҳ амалларингизга бир назар солиб, уларни васила этиб, Аллоҳга дуо қилинглар, шоядки, сизларга кушойиш берса», дебдилар».
Улар Аллоҳ таолога қуруқдан-қуруқ ёлборишни ўзларига эп кўрмадилар. Умрларида Аллоҳ учун қилган солиҳ амалларини васила эта туриб, Аллоҳдан омонлик сўрашни маъқул топдилар.
Биринчилари ўзининг қариб қолган ота-онасига Аллоҳ учун чин ихлос билан қилган ҳурмат-эҳтироми ва хизматини васила этишга қарор қилибди. У кишининг қари ота-онаси билан бирга ёш болалари ҳам бор экан. Ҳар куни кундалик ишидан қайтиб келиб, қўйларини соғгач, ота-онасининг ҳурматини қилиб, сутни олдин уларга, сўнгра болаларига берар экан. Демак, уларнинг бошқа таомга имконлари йўқ экан. Бир куни у ишидан кеч қайтибди. Қараса, ота-онаси ухлаб қолишибди. Одатдагидек, сут соғибди. Соғилган сутни кўтариб ухлаб ётган ота-онасининг бошларига келибди. Уларга озор бермаслик учун уйғотишни ўзига эп кўрмабди. Уйғониб қолсалар, қоринлари оч ҳолда мени излаб қолишмасинлар деб, жойидан жилмай тураверибди. Ўзи кундузи билан ишлаб чарчаб келган бўлса-да, ухламабди. Болалари очликдан оёғи остида йиғлаб турсалар ҳам, ота-онам уйғониб сутсиз қолмасинлар, деб сутни болаларига бермабди. Тонг отгунча шу ҳолатда, ота-онасининг бошида тик туриб чиқибди.
Ана шу банда Аллоҳ розилиги учун ота-онасига ихлос билан қилган хизматларини васила қилиб, бошига тушган мушкулни аритишни сидқидилдан сўрабди. Аллоҳ таоло у одамнинг илтижосини қабул қилиб, мазкур солиҳ амали эвазига ғор оғзининг учдан бирини очибди.
Демак, ота-онага иззат-эҳтиром кўрсатиб, уларга ихлос билан Аллоҳнинг розилигини истаб, хизмат қилиш фарзандга нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам яхшиликлар етишига сабаб бўлар экан. Ҳатто бошига тушган мусибатнинг кўтарилишига ҳам васила бўлар экан.
Энди иккинчи йўловчининг навбати келди. У ҳам ўз умрида Аллоҳнинг розилигини истаб чин ихлос билан қилган бир солиҳ амалини васила этишга ўтди. У ўз амакисини қизини яхши кўрар экан. Яхши кўрганда ҳам юрак-юракдан, чидаб бўлмайдиган шаклда яхши кўрар экан. Бир куни қизни овлоқ жойда учратиб, ундан жинсий яқинликни талаб қилибди. Қиз юз динор бермасанг, рози бўлмайман, деб бош тортибди. Йигит пулни тўплаб, қизга берибди. Унинг учун зино қилишга ҳеч қандай тўсиқ қолмаган бир пайтда қиз унга Аллоҳни эслатиб:
«Эй Аллоҳнинг бандаси! Аллоҳдан қўрқ!» дебди.
Маҳримни бериб, мени шаръий хотин қилиб олмагунингча менга тегма, дебди. Аллоҳнинг номини эшитган йигит дарҳол ўзига келибди. Аллоҳдан қўрқиб, шайтонга ҳай берибди. Охират азобидан ҳайқиб, оний лаззатидан воз кечибди. Аллоҳнинг розилигини истаб, қизга тегмабди. Бу банда ўша ғордаги мусибатли кунда Аллоҳнинг розилигини истаб, ихлос билан қилган солиҳ амалини ёдга олибди. Ўшани васила қилиб, Аллоҳдан кушойиш сўрабди. Аллоҳ таоло унинг илтижосини қабул қилиб, мазкур солиҳ амали эвазига ғор оғзининг яна бир қисмини очибди.
Гуноҳ ишни қилишга қодир бўлиб турганда Аллоҳдан қўрқиб, У зотнинг розилигини истаб ўша ишни тарк этиш ҳам солиҳ амал ҳисобланар экан. Аллоҳдан қўрқиб, қилмоқчи бўлиб турган гуноҳ ишдан қайтган банда нафақат охират савобига, балки бу дунёнинг яхшиликларига ҳам эришар экан. Банданинг ихлос билан ёмонликни тарк қилиши, унинг бошидан мусибатнинг кўтарилишига сабаб бўлар экан.
Учинчи йўловчига навбат келди. У ҳам ўзининг икки ҳамсафари каби, чин ихлос билан, Аллоҳнинг розилигини истаб қилган солиҳ амалларидан бирини васила этишга тушди.
У бир мардикорни ишга ёллаган экан. Мардикор келишилган ишни тугатгач, ҳаққини талаб қилибди. Иш эгаси келишилган нарсани берса, аччиқ қилиб олмай кетибди. Учинчи йўловчи мардикорнинг ҳаққига хиёнат бўлмасин, деб уни мавсум келганда экибди. Тушган даромадга сигир олибди. Вақт ўтиши билан иш ҳаққи қилиб берилиши лозим бўлган ўша нарса кўпайиб, бир пода туя, қора мол, қўй ва қулларга айланибди. Йиллар ўтиб, мардикор қайтиб келиб, яна ҳаққини талаб қилибди. Шунда иш берган киши унга:
«Анави сигирлар молбоқарлари билан сеники, олавер», дебди.
Мардикор бу гапга ишонмабди. Бу одам мени масхара қилмоқда, деб ўйлаб унга:
«Аллоҳдан қўрқ! Мени масхара қилма!» дебди.
У киши эса жиддийлик билан:
«Сени масхара қилаётганим йўқ, олавер», дебди.
Мардикор сигирлар ва чўпонларни олибди.
Ҳалиги банда ғорга қамалиб қолганида Аллоҳнинг розилигини истаб, ихлос билан қилган ўша солиҳ амалини эслабди. Уни васила қилиб, Аллоҳдан мадад сўрабди. Аллоҳ таоло унинг илтижосини қабул этиб, солиҳ амали эвазига ғор оғзининг қолган қисмини ҳам очиб юборибди. Улар ғордан чиқиб, йўлларига равона бўлибдилар.
Аллоҳ таолонинг розилигини истаб, бировнинг ҳаққини емаслик, зое қилмаслик, балки авайлаб-асраб сақлаш, кўпайтириш қанчалик яхши нарса! Бундоқ иш нафақат охират саодатига, балки бу дунё саодатига ҳам эриштирар экан. Банданинг бошига тушган мусибатни аритишга сабаб бўлар экан.
Мусулмон киши сифатида ушбу ҳадиси шарифдан ибрат олмоғимиз лозим. Ота-онамизни ихлос билан, Аллоҳ учун ҳурматларини жойига қўйиб, уларга қўлимиздан келган барча яхшиликларни қилмоғимиз лозим. Ана шундагина бизнинг бу амали солиҳимиз Аллоҳ таолога хуш келиши мумкин. Охиратдан олдин бу дунёдаёқ бизга яхшиликлар келтириши ва бошимизга тушган мусибатларнинг аришига сабаб бўлиши мумкин.
Аллоҳ таолодан қўрқиб, гуноҳ ишдан қайтиш улкан жасорат. Чунки Аллоҳдан қўрқмай гуноҳ қилиш ҳамма учун оддий бир ишга айланиб қолган замонда ихлос қилиб, Аллоҳнинг розилиги учун, ўз ҳавойи нафсининг хоҳишидан кечиш, гуноҳни тарк қилиш осон эмас. У жасорат бўлмай нима бўлсин! Ҳавойи нафсига қул бўлиб қолган иродасиз, заиф кишиларгина гуноҳдан бурунларига пашша қўнганчалик ҳам таъсирланмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам улар ҳар қандай гуноҳни тап-тортмай қилаверадилар. Шайтонга ва ҳавойи нафсига ғолиб келган паҳлавонгина қўлига кириб турган лаззат, роҳат-фароғатдан воз кеча олади. Ҳадисдаги қисса қаҳрамонларидан бирига ўхшаб энди эришай деб турган оний лаззатидан Аллоҳнинг қўрқинчини устун қўяди.
Агар кимки шу қаҳрамонликка қодир бўлсагина, оний-ўткинчи лаззатлардан кеча олсагина улуғ савобга эришибгина қолмай, бу дунёнинг ўзидаёқ унинг фойдасини кўрамиз экан. Чунки кенглик пайтида биз Аллоҳга ихлос қилсак, Аллоҳ таоло бизга торлик пайтида ёрдам беради. Биз Аллоҳга ихлос қилиб имконимиз даражасида турган гуноҳни тарк этсак, Аллоҳ бизни машаққат ғорига қамалиб қолганимизда қутқарар экан.
«Сен Аллоҳни осонлик чоғида эсласанг, Аллоҳ сени машаққат чоғида эслайди», деганлари бежиз эмас.
17 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخطَّابِ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «انْطَلَقَ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ مِمَّنْ كَانَ قَبْلَكُمْ حَتَّى آوَاهُمُ الْمَبِيتُ إِلَى غَارٍ فَدَخَلُوهُ، فَانْحَدَرَتْ صَخْرَةٌ مِنَ الْجَبَلِ فَسَدَّتْ عَلَيْهِمُ الْغَارَ، فَقَالُوا: إِنَّهُ لَا يُنْجِيكُمْ مِنْ هَذِهِ الصَّخْرَةِ إِلَّا أَنْ تَدْعُوا اللهَ تَعَالَى بِصَالِحِ أَعْمَالِكُمْ.
قَالَ رَجُلٌ مِنْهُمْ: اللَّهُمَّ، كَانَ لِي أَبَوَانِ شَيْخَانِ كَبِيرَانِ، وكُنْتُ لَا أَغبِقُ قَبْلَهُمَا أَهْلًا وَلَا مَالًا فَنَأَى بِي طَلَبُ الشَّجَرِ يَوْمًا، فَلَمْ أُرِحْ عَلَيْهِمَا حَتَّى نَامَا، فَحَلَبْتُ لَهُمَا غَبُوقَهُمَا فَوَجَدْتُهُمَا نَائِمَيْنِ، فَكَرِهْتُ أَنْ أَغْبِقَ قَبْلَهُمَا أَهْلًا أَوْ مَالًا، فَلَبِثْتُ وَالْقَدَحُ عَلَى يَدَيَّ أَنْتَظِرُ اسْتِيقَاظَهُمَا حَتَّى بَرَقَ الْفَجْرُ وَالصِّبْيَةُ يَتَضَاغَوْنَ عِنْدَ قَدَمَيَّ فَاسْتَيْقَظَا فَشَرِبَا غَبُوقَهُمَا، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَفَرِّجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ مِنْ هَذِهِ الصَّخْرَةِ، فانْفَرَجَتْ شَيْئًا لَا يَسْتَطِيعُونَ الْخُرُوجَ.
وَقَالَ الآخَرُ: اللَّهُمَّ كَانَتْ لِيَ ابْنَةُ عَمٍّ كَانَتْ أَحَبَّ النَّاسِ إِلَيَّ - وَفِي رِوَايَةٍ: كُنْتُ أُحِبُّهَا كَأَشَدِّ مَا يُحِبُّ الرِّجَالُ النِّسَاءَ - فَأَرَدْتُهَا عَلَى نَفْسِهَا، فَامْتَنَعَتْ مِنِّي، حَتَّى أَلَمَّتْ بِهَا سَنَةٌ مِنَ السِّنِينَ، فَجَاءَتْنِي فَأَعْطَيْتُهَا عِشْرِينَ وَمِائَةَ دِينَارٍ عَلَى أَنْ تُخَلِّيَ بَيْنِي وَبَيْنَ نَفْسِهَا، فَفَعَلَتْ، حَتَّى إِذَا قَدَرْتُ عَلَيْهَا - وَفِي رِوَايَةٍ: فَلَمَّا قَعَدْتُ بَيْنَ رِجْلَيْهَا - قَالتْ: اتَّقِ اللهَ وَلَا تَفُضَّ الْخَاتَمَ إِلَّا بِحَقِّهِ، فَانْصَرَفْتُ عَنْهَا وَهِيَ أَحَبُّ النَّاسِ إِليَّ، وَتَرَكْتُ الذَّهَبَ الَّذِي أَعْطَيتُهَا، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ، فَانْفَرَجَتِ الصَّخْرَةُ، غَيْرَ أَنَّهُمْ لَا يَسْتَطِيعُونَ الْخُرُوجَ مِنْهَا.
وَقَالَ الثَّالِثُ: اللَّهُمَّ إِنِّي اسْتَأْجَرْتُ أُجَرَاءَ وَأَعْطَيْتُهُمْ أَجْرَهُمْ غَيْرَ رَجُلٍ وَاحِدٍ تَرَكَ الَّذي لَهُ وَذَهَبَ، فَثَمَّرْتُ أَجْرَهُ حَتَّى كَثُرَتْ مِنْهُ الأَمْوَالُ، فَجَاءَنِي بَعْدَ حِينٍ فَقَالَ: يَا عَبْدَ اللهِ، أَدِّ إِلَيَّ أَجْرِي، فَقُلْتُ: كُلُّ مَا تَرَى مِنْ أَجْرِكَ: مِنَ الإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ وَالرَّقِيقِ فَقَالَ: يَا عَبْدَ اللهِ لَا تَسْتَهْزِئْ بِي، فَقُلْتُ: لَا أَسْتَهْزئُ بِكَ، فَأَخَذَهُ كُلَّهُ فَاسْتَاقَهُ فَلَمْ يَتْرُكْ مِنْهُ شَيْئًا، اللَّهُمَّ، إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ، فَانْفَرَجَتِ الصَّخْرَةُ فَخَرَجُوا يَمْشُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2272، 2743].
2- боб. Тавба хусусидаги
Уламолар айтишди: “Ҳар бир гуноҳга тавба қилиш вожибдир. Агар гуноҳ бирор инсонга тааллуқли бўлмасдан, Аллоҳ билан банда орасида бўлса, унинг учта шарти бор:
1) гуноҳдан чекиниш. 2) қилган ишига пушаймон бўлиш. 3) унга асло қайтмайман, деб қасд қилиш.
Агар бу уч шартдан бири бўлмаса, тавбаси дуруст бўлмайди.
Агар гуноҳ инсонга тааллуқли бўлса, тўртта шарт бордир: учтаси юқорида баён қилинган шартлардир.
Тўртинчиси – ўша инсоннинг ҳаққидан қутилсин. Агар мол ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, эгасига қайтарсин. Агар ҳад лозим бўлган туҳмат ва шуларга ўхшашларни қилса, жазосини олиб, авф ҳосил қилсин. Агар ғийбат қилган бўлса, у кишидан (узр сўраб) ҳалоллаб олсин.
Ҳар бир гуноҳидан тавба қилмоғи вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ҳақ аҳллари ҳузурида ўша гуноҳларидан тавбаси ҳосил бўлади. Қолган гуноҳлари (гарданида) қолаверади. Тавбанинг вожиблигига Қуръон, суннат ва уммат ижмоъсида келган далиллар бир-бирини қувватлайди.
Аллоҳ таоло айтади: “Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар” (Нур сураси, 31-оят).
“Парвардигорларингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар” (Ҳуд сураси, 3-оят).
“Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар” (Таҳрим сураси, 8-оят).
Шарҳ: Тавба, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, луғатда қайтиш ва бурулиш маъноларини билдиради. Гуноҳдан бурилиб қайтган, уни бутунлай ташлаган бандани тавба қилди дейилади.
Уламолар истилоҳида гуноҳдан унинг айнан гуноҳ бўлгани учун зарарли нарса деган ўй билан эмас, унга яна қайтмасликка азму қарор қилиб узилиб чиқишга тавба дейилади. Гоҳида истиғфор ҳам тавба каби маъно англатади. Аммо икки лафз бир жойда келиб қолса ораларида нозик фарқ бўлади. Истиғфор ўтган нарсанинг шарридан сақлашни сўрашдир. Тавба эса ўз амалларининг шарридан келажакда сақлашни талаб қилишдир. Бошқача қилиб айтгандан тавба истиғфордан кўра шомилроқдир.
Тавбанинг ҳақиқий бўлиши учун тўрт шарт бордир:
1. Маъсиятдан дарҳол узилиш.
2. Маъсиятни қилганига астойдил надомат қилиш.
3. Яна уни ва унга ўхшаган гуноҳларни қилмасликка қатъий азму қарор қилиш.
4. Агар гуноҳ одамлар ҳақига тегишли бўлса улардан узр сўраб ҳақларини жойига қайтариш.
Тавба яна ботиний ва ҳукмийга ҳам бўлинади.
Ботиний тавба Аллоҳ билан бандадан бошқа ҳеч ким билмаган ва бировнинг ҳақига тегишли бўлмаган гуноҳларда бўлади. Мисол учун ёлғон гапдан тавба қилиш. Бунда надомат қилиб, қайта қилмасликка азбу қарор қилиш билан бўлади.
Ҳукмий тавба гуноҳ Аллоҳнинг ёки банданинг ҳаққи бор нарсада бўлади.
Агар гуноҳда одам боласининг ҳақи аралашган бўлса, унда надомат қилиб, қайта қилмасликка азму қарор қилиш билан бирга одам боласининг ҳақини ҳам қайтариши лозим. Ёки ўша одамнинг ўзидан розилик сўрайди. Агар ҳақ эгасини топа олмаса уни топиб рози қилишга азму қарор қилиш ила бўлади.
Агар гуноҳда Аллоҳнинг ҳақи бўлса ва ўша ҳақ шаръий жазога лойиқ бўлсаю уни биров билмаган бўлса, ўша гуноҳ яширин ҳолида қолгани яхши. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ушбу ифлосликлардан бирортасини қилса уни Аллоҳнинг сатри ила сатр қилсин», деганлар. Агар қилинган гуноҳда ҳам Аллоҳ таолонинг, ҳам банданинг ҳақи бўлса ҳақ эгасига қайтарилади. Мисол учун закотни бермаган бўлса, тавба уни ҳақдорларига бериш билан тугал бўлади. Агар гуноҳ Аллоҳ таолонинг ҳақига оид бўлса, уларни адо қилиш билан бўлади. Мисол учун рўза ва намознинг қазосини адо қилиш каби.
Аллоҳ таоло: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга насуҳ тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса», деган.
«Насуҳан» эса холис, жазм, содиқ насиҳат қилувчи маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси холис тавба, жазм тавба, содиқ тавба, насиҳатли тавба маъноларини англатади.
Бу маъно ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан «Тавбаи насуҳ» нима деб сўралганда, у киши: «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир», деб жавоб берганлар. Уламоларимиз таъкидлашларича насуҳ тавба бўлиши учун тўрт нарса; қалб ила надомат қилиш, тил ила истиғфор айтиш, қайтармасликка азму қарор қилиш ва ёмон ҳамсуҳбатлардан узоқлашиш шартдир.
Ҳадислардан бирида шундай ривоят қилинади: «Ислом ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб юборади, тавба ҳам ўзидан аввалги гувоҳларни ювиб юборади».
Яъни, бир киши аввал гуноҳ ишларни қилиб юрган бўлса-ю, кейин мусулмон бўлса, мусулмон бўлишидан аввалги гуноҳлар мусулмон бўлиши билан ўз-ўзидан ювилиб кетади.
Шунингдек, бир мусулмон киши билмасдан гуноҳ ишни қилиб юрса, кейин тушуниб етиб тавба қилса, яъни, чин кўнглидан надомат қилса ва қайта ўша ишни қилмасликка аҳду паймон қилса, билмасдан қилган аввалги гуноҳлари ювилиб кетади.
Холис тавба эшигининг очиб қўйилиши сиз билан биз учун Аллоҳнинг катта неъматидир. Бошқа динларда тавба қилиш жуда ҳам қийин, баъзи умматларга тавба қилиш учун ўзлари бир-бирларини ўлдиришни буюрилган.
Исломда эса тавба осон иш эканини ўзимиз кўрдик. Лекин, ҳозир эрта, вақти келганда тавба қилиб олармиз, деган фикр энг ёмон фикр. Аллоҳ таоло билмасдан қилинган хатоларни тавба туфайли кечиради, билиб, тушуниб, қасддан қилинганларини эмас.
Тавбаи насуҳ-холис тавбанинг самараларини оятининг давоми баён қилади.
«Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса», биринчи самара гуноҳларнинг ювилиши.
Асосий самара эса қиёмат кунида, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритади. «Ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса».
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир», деган.
Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда:
«Тавба этса ва амали солиҳ қилса», дейилмоқда.
Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан.
Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Чунки ёмонликни қилмай қўйиб юраверса, орада бўшлик пайдо бўлади ва бу бўшлик уни яна ёмонликка қайтариши мумкин.
Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда. Аллоҳ таоло «Фурқон» сурасида: «Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир», деган.
Юқоридаги оятда мазкур гуноҳларни қилганлар тамоман умидни узар эканлар-да, деган маъно чиқиб қолмаслиги учун ушбу оятда тавба эшиги доимо очиқлиги баён қилинмоқда. Ўша уқубатдан мустасно бўладиганлар ҳам бор экан. Ундай одамлар қаторига:
«Ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса», ўша киради.
Яъни, қилган гуноҳидан тамомила қайтса, иккинчи бор қилмаса, иймон келтириб, мўмин бўлса ва иймон тақозосига кўра солиҳ амал этса, мазкур азобга дучор бўладиганлардан мустасно бўлади. Вақтида қилган хатосини англаб тавба этган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган бандаларни Аллоҳ таоло муносиб тақдирлайди.
«Бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур».
Аллоҳнинг файзини, марҳаматини қаранг! Яратган бандаси нонкўрлик қилса, унга ширк келтиришдек улкан зулмни амалга оширса, унинг амрига исён қилиб одам ўлдирса ёки зино қилса-ю, сўнгра тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, унинг гуноҳларини савобга алмаштириб қўйса! Бундан ҳам ортиқ мағфиратлилик, бундан ҳам ортиқ раҳмлилик бўладими?!
«Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир». Бўлмаса, тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирмас эди.
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда айтилишича, «Абу Фарва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Айтинг-чи, бир одам ҳамма гуноҳларни қилган бўлса, каттаю кичигини қўймаган бўлса, тавба қилса бўладими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исломга кирдингми?!» дедилар. «Ҳа!» деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликларни қилавер. Ёмонликларни тарк эт. Аллоҳ сенга ҳаммасини яхшилик қилиб беради», дедилар. «Алдамчиликлариму- фожирликларимни ҳамми?!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!» дедилар. У такбир айтиб («Аллоҳу Акбар!!!» деб) қайтиб кетди. Кўздан кўринмай қолгунча такбири эшитилиб турди».
Лекин бундай ҳолга эришиш учун тавба ҳақиқий бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат келаси оятда яна бир бор таъкидланмоқда: «Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар».
Тавба ҳақида аҳли ҳақиқат қавлларидан намуналар
Устоз Абу Али ад-Даққоқ: «Тавба уч қисмга бўлинади; аввали тавба, ўртаси иноба ва охиргиси авба», деди.
У киши тавбан бошланиш ва авбани тугатиш қилди. Иноба эса ўртада қолди. Бас, ким уқубатдан хавфсираб тавба қилса, тавба соҳиби бўлади. Ким савобдан умидвор бўлиб тавба қилса, иноба соҳиби бўлади. Ким савобга рағбат ҳам қилмай, азобдан қўрқмай, балки буюруққа риоя қилиб тавба қилса, авба соҳиби бўлади.
Устоз Абулқосим ал-Қушайрий айтади: «Тавба мўминларнинг сифатидир. Чунки Аллоҳ таоло «Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг! Эй, мўминлар!» деган (Нур сураси, 310-оят).
Иноба муқарраб авлиёларнинг сифатидир. Чунки Аллоҳ таоло «Ва иноба қилувчи қалб ила келди» деган (Қоф сураси 33-оят).
Авба анбиё ва расулларнинг сифатидир. Чунки Аллоҳ таоло «У қандоқ ҳам яхши банда. Албатта, у аввобдир», деган (Сод сураси 44-оят).
Зуннун Мисрий айтади: «Авомларнинг тавбаси гуноҳлардан бўлади. Хавосларнинг тавбаси ғафлатдан бўлади. Анбиёларнинг тавбаси бошқалар эришган нарсадан ожиз бўлганлари учун бўлади».
Жунайд Бағдодий айтади: «Тавбанинг уч маъноси бор; биринчиси-надомат, иккинчиси-Аллоҳ қайтарган нарсага қайтишни тарки этишга азму қарор қилиш, учинчиси-зулмларни адо этишга шошилиш».
У киши яна айтади: «Тавба-Аллоҳдан бир йўла юз ўгирганинг каби У зотга бир йўла юзланишингдир».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тистирий айтади: «Тавба энди қилмайманни тарк қилишдир».
Яна ўша киши айтади: «Тавба надомат, бир йўла ажраб чиқиш ва мазамматли ҳаракатлардан мақтовли ҳаракатларга ўтишдир».
Абу Али Ҳусайн ибн Аҳмад ан-Нурий айтади: «Тавба Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳар бир нарсадан қайтишингдир».
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо ал-Воситий айтади: «Тавбаи насуҳ ўз соҳибида махфий ва ошкоро маъсиялардан бирор асар қолдирмайди. Кимнинг тавбаси насуҳ бўлса, қандоқ кеч киритиб, тонг отдиргани билан иши бўлмайди».
Зуннун Мисрий айтади: «Тавбанинг ҳақиқати кенг ер сен учун тор бўлиб қолишидир. Аллоҳ таоло Ўз китобида бу ҳақда хабар берган «Юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди» (Тавба сураси, 118-оят).
Ибн Ато айтади: «Тавба икки хил бўлади; Иноба тавбаси ва истижоба тавбаси. Бас, иноба тавбаси банданинг У зотнинг уқубатидан қўрқиб тавба қилишдир. Истижоба тавбаси эса У зотнинг карамида ҳаё қилиб таввба қилишидир».
Зуннун Мисрий айтади: «Одам боласининг ҳар бир аъзоси учун тавба зарурдир. Қалбнинг тавбаси ман қилинган нарсаларни ният қилишни тарк этишдир. Икки кўзнинг тавбаси Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан уларни тийишдир. Икки қўлнинг тавбаси ҳалол бўлмаган нарсани ушлашни тарк қилишдир. Икки оёқнинг тавбаси беҳуда нарсалар бор жойга боришни тарк қилишдир. Қулоқнинг тавбаси ботилни тинглашни тарк қилишдир. Фаржнинг тавбаси фоҳиша ишлардан қайтишдир».
Яна ўша киши айтади: «Тавбаи насуҳ ўтган гуноҳларга тинмай йиғлаш, гуноҳга қайтишдан қўрқиш, ёмон дўстлардан ҳижронда бўлиш ва аҳли хайрни лозим тутишдир».
Муҳаққиқлар: «Тавба соликларнинг манзиларидан аввалги манзилдир. Толибларнинг мақомларидан биринчи мақомдир», демишлар.
Уламолар: «Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир», деганлар.
2- بَابُ التَّوْبَةِ
قَالَ العُلَمَاءُ: التَّوْبَةُ وَاجِبَةٌ مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ، فَإِنْ كَانَتِ الْمَعْصِيَةُ بَيْنَ العَبْدِ وَبَيْنَ اللهِ تَعَالَى لَا تَتَعَلَّقُ بِحَقِّ آدَمِيٍّ فَلَهَا ثَلَاثَةُ شُرُوطٍ:
أَحَدُهَا: أَنْ يُقْلِعَ عَنِ الْمَعْصِيَةِ.
وَالثَّانِي: أَنْ يَنْدَمَ عَلَى فِعْلِهَا.
وَالثَّالِثُ: أَنْ يَعْزِمَ أَنْ لَا يَعُودَ إِلَيْهَا أَبَداً.
فَإِنْ فُقِدَ أَحَدُ الثَّلَاثَةِ لَمْ تَصِحَّ تَوبَتُهُ.
وَإِنْ كَانَتِ الْمَعْصِيَةُ تَتَعَلَّقُ بِآدَمِيٍّ فَشُرُوطُهَا أَرْبَعَةٌ: هَذِهِ الثَّلَاثَةُ، وَأَنْ يَبْرَأَ مِنْ حَقِّ صَاحِبِهَا، فَإِنْ كَانَتْ مَالًا أَوْ نَحْوَهُ رَدَّهُ إِلَيْهِ، وَإِنْ كَانَ (حق الآدمي) حَدَّ قَذْفٍ ونَحْوَهُ مَكَّنَهُ مِنْهُ أَوْ طَلَبَ عَفْوَهُ، وَإِنْ كَانْتْ غِيْبَةً استَحَلَّهُ مِنْهَا.
وَيجِبُ أَنْ يَتُوبَ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ ، فَإِنْ تَابَ مِنْ بَعْضِهَا صَحَّتْ تَوْبَتُهُ عِنْدَ أَهْلِ الحَقِّ مِنْ ذلِكَ الذَّنْبِ وبَقِيَ عَلَيهِ البَاقي، وَقَدْ تَظَاهَرَتْ دَلَائِلُ الكِتَابِ وَالسُّنَّةِ، وَإِجْمَاعِ الأُمَّةِ عَلَى وُجُوبِ التَّوْبَةِ.
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَتُوبُوا إِلَى اللهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللهِ تَوْبَةً نَصُوحاً}.
18. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Ўзига тавба қиламан», деб айтганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривояти.
18- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «وَاللهِ، إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مرَّةً» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6307].
19. Ағар ибн Ясар ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар. Чунки мен бир кунда юз марта тавба қиламан», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Имом Бухорийдан ривоят қилинган юқоридаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кунда етмиш марта истиғфор айтиб, тавба қиламан, дедилар. Имом Муслимдан ривоят қилинган ҳадисда юз марта тавба қиламан, дедилар.
Меҳрибон, Раҳмли, Билгувчи, Ҳалийм, Ғаний, Карим ва Кечиримли Парвардигорига тавба-тазаррулар қилиб, истиғфор айтаётган банда қалбида ажиб бир ором ва таскин туяди. ғам-ташвишлардан фориғ бўлиб, Аллоҳ таоло раҳмати ва розилиги хушхабари билан хушнуд яшайди. Қалби хотиржам банда ҳеч қачон умидсизликка тушмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Менинг қалбимни (ҳам одамларни машғул қилиб қўядиган ғам-ташвишлар...) ўраб олади ва мен бир кунда юз марта Аллоҳдан мағфират сўрайман”. (Муслим ривоятлари).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ таоло унинг ҳар қандай ғамини аритиб, танглик-қийинчилигини кетказиб ва уни ўзи ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди”. (Абу Довуд ривоятлари).
Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Гуноҳлар давоси истиғфордир”.
Қатода айтадилар: “Қуръон дардларингизни ҳам, даволарингизни ҳам баён қилган. Дардингиз гуноҳлар бўлса, давоингиз истиғфордир”.
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: “(Қиёмат куни) саҳифасида кўп истиғфор топган бандага нақадар яхши!”
Абу Минҳол айтадилар: “Киши қабрда кўп айтилган истиғфордан-да суюклироқ қўшни топа олмайди”.
Олимлар айтадилар: “Гуноҳкорлар таянчи фақат кўз ёш ва истиғфордир. Кимки гуноҳлардан ғамга ботса, кўп истиғфор айтади”.
Қалб арбоблари: «Авомнинг тавбаси ёмонликлардан тавба қилишидир. Хоснинг тавбаси ғафлатда қолишдан тавба қилишидир. Хосларнинг хосининг тавбаси, яхшиликларга (бепарво) қараб қўйишидандир», деб айтишди.
Кўп истиғфор айтувчи банданинг бемаъни гап-сўзларга вақти бўлмайди. Чунки унинг қалбида кечиримлилик ва ҳусни хулқ ривож топади. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят:
- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мен тили ўткир одамман. Тилимнинг ўткирлиги асосан аҳли оилам устига тушади, - дедим.
- Сен истиғфор айтишни қўйиб қаерларда юрибсан?! Мен бир кеча-кундузда юз марта Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан! - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Имом Аҳмад ривоятлари.
Истиғфор уламолар истилоҳида дуо, тавба ва бошқа тоатлар ила гуноҳнинг мағфират қилинишини сўрашдир.
Истиғфор қандай айтилади?
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар.
Имом Муслим ривояти.
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, уни бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача у ўчирилмайди”.
Ҳоким “Мустадрак”да, Насаий “Сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар.
(Имом Ҳоким ва Байҳақий ривояти).
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам-мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур-роҳийм”.
19- وَعَنِ الأَغَرِّ بْن يَسَارٍ الْمُزَنِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي اليَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2702/42].
أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيهِ.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي.
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّك أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
20. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бандасининг тавбасидан бирортангиз биёбонда йўқотиб қўйган туясини топиб олганидан кўра хурсанд бўлади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида қуйидагича келтирилган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда Аллоҳга тавба қилса, У Зот унинг тавбасидан бирингиз кимсасиз чўлда кетаётганда егулик ва сув ортилган туяси қочиб кетиб, ундан умидини узиб, бир дарахтнинг соясида ёнбошлаб, туясидан тамомила умидини узиб турганида бирдан туяси тепасида турганини кўриб қолиб, унинг юганига ёпишиб, қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан адашиб, «Аллоҳим! Сен менинг бандамсан, мен Сенинг Роббингман!» деб юборганидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади».
Шарҳ: Банда тавба қилса, Аллоҳ таолонинг хурсандчилиги бандасиникидан ортиқроқ бўлади. Шод ва хурсанд бўлиш одам боласининг сифатларидан бўлиб, у нарсани Аллоҳга нисбатан ишлатиш жоиз эмас. «Шод ва хурсанд бўлди» дегани «рози бўлди», деган маънони англатади. Кулги ва башорат ҳам худди шу маънодадир. Мутақаддим аҳли ҳадислар уни тарғиб қилинган амаллар ва Аллоҳнинг фазлини хабар бериш, деган маънода тушуниб, ушбу сифатларни Аллоҳга нисбатан исботлашган. Аммо унинг тафсири билан машғул бўлишмаган. Чунки Аллоҳ таоло махлуқларнинг сифатларидан покдир, деган эътиқодда бўлишган. Зеро Аллоҳ Қуръонда: «Бирон нарса У Зотга ўхшаш эмасдир. У Эшитгувчи ва Кўриб тургувчидир», деб айтган. (Шўро сураси, 11-оят). Ҳадисда қуйидаги илм қоидаси бор. Банда қаттиқ шод бўлиб, тилида хато лафзни ишлатиши ёки қаттиқ ғазаблангани учун азобга тортилмайди. Шунинг учун «Сен қулимсан ва мен роббингман», деб айтгани учун кофирга чиқарилмайди. Маълумингизки, қасд қилмасдан ғазабнинг таъсири бу ҳолатга етиб келади ёки ундан ҳам буюкроқ бўлади. Ўта қаттиқ ғазабга тушиб бу каби сўзларни айтган кишини айбга тортилмайди. Буни араб тилида «иғлоқ», яъни ёпиқ дейилади. Бошқалар буни жиннилик деб номлашган. Яъни гапирувчининг мақсади ёпиқ, гўёки қалби хоҳлаган маъно учун очилмаган.
20- وَعَنْ أَبِي حَمْزَةَ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ الأَنْصَارِيِّ - خَادِمِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «للهُ أَفْرَحُ بِتَوبَةِ عَبْدِهِ مِنْ أَحَدِكُمْ سَقَطَ عَلَى بَعِيرِهِ وَقَدْ أَضَلَّهُ فِي أَرْضٍ فَلَاةٍ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6309، 2747/8].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «للهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبةِ عَبْدِهِ حِينَ يَتُوبُ إِلَيهِ مِنْ أَحَدِكُمْ كَانَ عَلَى رَاحِلَتِهِ بِأَرْضٍ فَلَاةٍ، فَانْفَلَتَتْ مِنْهُ وَعَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَأَيِسَ مِنْهَا، فَأَتَى شَجَرَةً فَاضْطَجَعَ فِي ظِلِّهَا، قَدْ أَيِسَ مِنْ رَاحِلَتِهِ، فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ، إِذْ هُوَ بِهَا قَائِمَةً عِنْدَهُ، فَأَخَذَ بِخِطَامِهَا ثُمَّ قَالَ مِنْ شِدَّةِ الفَرَحِ: اللَّهُمَّ، أَنْتَ عَبْدِي وَأَنَا رَبُّكَ، أَخْطَأَ مِنْ شِدَّةِ الفَرَحِ». [2747].
21. Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти. [2759].
Шарҳ: Қуёш мағрибдан чиқадиган кун – Қиёматдир, яъни, қуёш машриқдан чиқар экан, тавба эшиклари очиқдир. Ёки руҳ халқумига етгунча тавба эшиклари очиқдир.
Аллоҳ таолога нисбатан «қўли» сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг қабзаси», «кулиши», «важҳи», «қўли», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатлари бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.
21 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى عَبْدِ اللهِ بنِ قَيْسٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ، لِيَتُوبَ مُسِيءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2759].
22. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилиб олса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.[2703].
22 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَابَ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا تَابَ اللهُ عَلَيْهِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2703].
23. Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини ғарғара келгунча қабул қилади», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳадис ҳасандир, дедилар. .[3537].
Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз», деган (Нисо сураси, 18-оят).
Демак, ўлим келмасдан туриб, ўз вақтида тавба қилиб қолиш керак. Ўлим келганда қилинган тавбадан фойда бўлмайди. Қиёмат қоим бўлгунча кечасию кундузи Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбасини қабул қилади. Банда ўзидан камчилик ўтганини сезиши билан вақтини суриштирмай, тавбага шошилмоғи даркор.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар. Модомики ўлим фаришта келганини кўриб, ўлимга аниқ ишонса ёки руҳнинг баъзи аъзолардан чиққанини ҳис қилса, унинг тавбаси қабул қилинмайди. Бу худди Қуёшнинг мағрибдан чиққани кабидир.
23 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَقْبَلُ تَوْبَةَ العَبْدِ مَالَم يُغَرْغِرْ» رَوَاهُ التِّرمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3537].
24. Зирр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинади:
«Сафван ибн Ассал розияллоҳу анҳу ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У киши: «Эй Зирр, сени нима нарса (бу ерга) олиб келди?» дедилар. Шунда мен: «Илм талаби», дедим. У киши: «Албатта фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади», дедилар. Мен: «Катта таҳорат ва бавл қилгандан кейин маҳсиларга масҳ тортиш ҳақида қалбимда тараддудланиш бор. Сиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган кимсалардансиз. Мен ҳузурингизга у зотдан бу ҳақда бирор нарса айтганларини эшитганингиз борми?» деб сўраш учун келдим», десам, у киши: «Ҳа, агар сафарда бўлсак (ёки мусофир бўлсак), уч кеча ва кундуз маҳсиларимизни ечмай, (масҳ тортишимизни) буюрдилар. Жунубликдан ташқари катта бўшаниш, бавл қилиш ҳамда уйғонгандан кейин (масҳ тортар эдик)», дедилар. Мен: «Сиз муҳаббат тўғрисида бирор нарса эшитганмисиз?» десам, у киши: «Ҳа, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдик. Бир пайт ҳузурларида ўтирсак, жарангдор овозли бир саҳройи араб: «Эй Муҳаммад», деб чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг овозига ўхшатиб: «Ҳа, нима дейсан?» дедилар. Мен эса унга: «Сенинг ҳолингга вой бўлсин, овозингни пастлатгин, чунки сен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидасан, бундай овозни баландлатишдан ман этилгансан», дедим. Саҳройи араб: «Аллоҳга қасамки, овозимни пастлатмайман», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Киши бир қавмни яхши кўради-да, уларга етишмаган бўлади?» деб айтганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Қиёмат куни яхши кўрган киши билан бирга бўлади», дедилар. У зот бизга гапиришда давом этиб, ҳатто мағрибдаги бир дарвозани зикр қилдилар. У дарвозанинг кенглиги қирқ ёки етмиш йиллик отлиқ юришичадир. Ровийлардан бири Суфённинг: «У дарвоза Шом томонда бўлиб, Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратган куни халқ қилгандир. У дарвоза тавба учун доимо очиқ бўлиб, қуёш мағрибдан чиқмагунича ёпилмайди», дедилар».
Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишди. Имом Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадисда маҳсига масҳ тортиб бўлмайди, деб айтувчи бузғунчи фирқаларга қоим ҳужжат бордир. Ҳадисда саҳоба: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга масҳ тортишни буюрардилар...» деб айтгани энг кучли буйруқ ва ҳақ далилдир.
Бу ҳақда ҳаким Термизийдан ажойиб сўз бор. Ҳаким Термизий бу сўровчини қалби иштиёққа тўлганлардан бири деб атадилар. Муваҳҳидларнинг барчалари Аллоҳни севадилар. Иймоний севги безовталанмайди, қалб сиқилмайди. Чунки у қалб соҳиби нафси, дунёси ва шаҳвати устидан ғолиб бўлгандир. Бу сўровчининг қалбидан бу нарсаларнинг барчаси маъбудига бўлган муҳаббат сабабли чиқиб кетгандир. Мана шу унинг охирати учун қуролидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Севганинг билан бирга бўласан», дедилар. Ушбу қиссанинг соҳиби ижтиҳод қилиши қаттиқ, қалби холис, иймони бақувват, барча шубҳалардан йироқ эди. Бу киши саҳролик киши эди. Қанчадан қанча саҳролик кишилар борки, уларнинг Аллоҳнинг рижол ва хос бандаси бўлиб, юзаки қаралганида уларни таниб бўлмайди.
Имом Нававий «Саҳиҳул муслим» китобига ёзган шарҳларида айтадилар. Аллоҳни, расулини, солиҳларни ва хайр эгаларини тиригу-ўлигини яхши кўриш фазилати Аллоҳ ва расулига нисбатан муҳаббатнинг энг афзалидир ҳамда уларнинг буйруғига бўйин эгиб, қайтариғидан қайтиб, шаръий одоб билан одобланиш сирасига киради. Солиҳларнинг муҳаббатидан нафланиш учун улар амалга оширган ишларни амалга ошириш шарт эмас. Мабодо амал қилса, улардан ва улар каби бўлади. Бу ҳақда очиқ ойдин айтилган.
24 - وَعَنْ زِرِّ بْنِ حُبْيشٍ قَالَ: «أَتَيْتُ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَسْأَلُهُ عَنِ الْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكَ يَا زِرُّ؟ فَقُلْتُ: ابْتغَاءَ الْعِلْمِ، فَقَالَ: إِنَّ الْمَلَائِكَةَ تَضَعُ أَجْنِحَتَهَا لِطَالِبِ العِلْمِ رِضاً بِمَا يَطْلُبُ، فَقُلْتُ: إِنَّهُ حَكَّ فِي صَدْرِي الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ بَعْدَ الْغَائِطِ وَالْبَوْلِ، وَكُنْتَ امْرَءاً مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَجِئْتُ أَسْأَلُكَ: هَلْ سَمِعْتَهُ يَذْكُرُ فِي ذَلِكَ شَيْئًا؟ قَالَ: نَعَمْ، كَانَ يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفْراً - أَوْ مُسَافِرِينَ - أَلَّا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ، لَكِنْ مِنْ غَائِطٍ وَبَوْلٍ وَنَوْمٍ.
فَقُلْتُ: هَلْ سَمِعْتَهُ يَذْكُرُ فِي الْهَوَى شَيْئًا؟ قَالَ: نَعَمْ، كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ، فَبيْنَا نَحْنُ عِنْدَهُ، إِذْ نَادَاهُ أَعْرَابِيٌّ بِصَوْتٍ لَهُ جَهْوَرِيٌّ: يَا مُحَمَّدُ، فَأَجَابَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَحْوًا مِنْ صَوْتِهِ: «هَاؤُمُ» فَقُلْتُ لَهُ: وَيْحَكَ اغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ، فَإِنَّكَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَقَدْ نُهِيتَ عَنْ هَذَا، فَقَالَ: وَاللهِ لَا أَغْضُضُ.
قَالَ الأَعْرَابِيُّ: الْمَرْءُ يُحِبُّ الْقَوْمَ وَلَمَّا يَلْحَقْ بِهِمْ؟ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» فَمَا زَالَ يُحدِّثُنَا حَتَّى ذَكَرَ بَابًا مِنَ الْمَغْرِبِ مَسِيرَةُ عَرْضِهِ، أَوْ يَسِيرُ الرَّاكِبُ فِي عَرْضِهِ أَرْبَعِينَ أَوْ سَبْعِينَ عَامًا - قَالَ سُفْيَانُ أَحَدُ الرُّوَاةِ: قِبَلَ الشَّامِ - خَلَقَهُ اللهُ تَعَالَى يَوْمَ خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ مَفْتُوحًا لِلتَّوبَةِ لَا يُغْلَقُ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْهُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيْرُهُ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. [3535].
25. Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши тўқсон тўққизта одамни ўлдирди. Кейин дунёдаги энг илмли одамни сўради. Уни бир роҳибга йўллашди. У роҳибнинг олдига бориб, ўзининг тўқсон тўққизта одамни ўлдирганини айтиб, «Энди менга тавба борми?» деди. У «Йўқ», деган эди, уни ҳам ўлдириб, (ўлдирган одамлари сонини) юзтага етказди. Кейин у яна дунёдаги энг илмли одамни сўради. Уни бир олим кишига йўллашди. У унга ўзининг юзта одам ўлдирганини айтиб, «Энди менга тавба борми?» деди. У шундай деди: «Ҳа. Сени тавбадан ким ҳам тўса оларди? Сен фалон-фалон жойга боргин, у ерда Аллоҳ таолога ибодат қиладиган одамлар бор. Улар билан Аллоҳга ибодат қилгин, лекин ўз юртингга қайтмагин, чунки у ёмон ердир», деди. У йўлга тушди. Ярим йўлга етганда унинг ажали етди. Шунда раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари унинг устида тортишиб қолишди. Раҳмат фаришталари: «У тавба қилиб, қалби Аллоҳга юзланган ҳолда келган эди», дейишди. Азоб фаришталари эса: «У ҳеч бир яхши амал қилмаган эди», дейишди. Шу пайт одам суратидаги бир фаришта келиб қолди. Уни ўрталарида ҳакам қилишди. У: «Икки ернинг орасини ўлчанглар. У қайсинисига яқин бўлса, ўшан(инг аҳли)дан бўлади», деди. Ўлчаб кўришса, у кетаётган ерига яқинроқ экан. Шундай қилиб, уни раҳмат фаришталари олиб кетишди».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Яхши юртга бир қарич яқин экан. У ўша шаҳар аҳлидан саналибди», дейилади.
Яна бир бошқа саҳиҳ ривоятда эса қуйидагича айтилади:
«Аллоҳ таоло: «Келган тарафдаги ерга узоқ бўл, бораётган тарафдаги ерга яқин бўл», деб ваҳий қилди. Ва: «Икковининг орасини ўлчанглар», деди. Натижада бораётган томонига бир қарич яқин экан. Бас, у мағфират қилинди».
Бошқа ривоятда: «Кўкси билан ўша томонга йиқилган», дейилган.
Шарҳ: Роҳиб унинг учун тавба йўқ, деб айтиш билан илми ва фаросати оз эканини ҳамда фатво айтишга яроқсиз кимса эканини билдириб қўйди. Ибодатга қараганда илм фазилатли экани шундан билинади. Аввалги киши роҳиблик ва ибодатга берилиб, илмсиз фатво берди. Бу билан ўзи ҳам ҳалок бўлди ва бошқани ҳам барбод қилди. Иккинчиси эса илмга машғул эди, шу сабабли ҳақ нарсага муваффақ қилинди. У бу фатвоси билан ўзини ҳам тирик қолдирди ва бошқа кимса ҳам тирик қолди.
Имом Нававий «Саҳиҳул муслим» китобига ёзган шарҳларида айтадилар.
«Тавба қилувчи киши гуноҳлар содир қилган макондан кўчиб чиқиб кетиши ва яхши ва салоҳиятли кишилар яшайдиган жойга ўзгартириши маҳбубдир. Бу билан унинг тавбати чин экани билинади».
Исломда эса тавба осон иш эканини ўзимиз кўрдик. Лекин, ҳозир эрта, вақти келганда тавба қилиб олармиз, деган фикр энг ёмон фикр. Аллоҳ таоло билмасдан қилинган хатоларни тавба туфайли кечиради, билиб, тушуниб, қасддан қилинганларини эмас...
Тавба қилиш гуноҳга афсус-надомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни қайтармасликка дилда қаттиқ аҳд қилинади. Кейин бу аҳд дилда тасдиқланади. Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ-яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Чунки гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир. Шунинг учун тавба ҳам амалсиз бўлмас. Аллоҳ таоло «Қасас» сурасида: «Аммо тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган киши шоядки нажот топгувчилардан бўлса», деган. Демак, ҳар бир инсон ўзига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари етиши билан дарҳол тавба қилиб, мусулмон бўлиб, солиҳ амалларни қилишга ўтиши керак. Ўзига берилган фурсатдан фойдаланиб қолиши лозим. Одамлар ўзларича ҳар хил баҳоналар топиб, Исломдан қочаверадилар. Аслида, бу дунё ишлари уларнинг ихтиёрида эмас. Тинчлик-омонлик ҳам, фаровонлик ва тўкин-сочинлик ҳам одамларнинг хоҳиши билан бўлмайди.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман», деган. Гуноҳнинг ёмонлигини билгач, тавба қилишнинг ўзигина унинг қабулига кифоя эмас экан. Балки тавбадан кейин у аҳли солиҳлардан бўлиши, яхши ишларни қилиши ва аввал бузган нарсаларини тузатиб ҳамда одамлардан беркитган нарсаларини баён қилиб-тушунтириб берганларидан сўнггина уларнинг тавбасини қабул қилишни Аллоҳ таъкидлаяпти. «Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман».
Оятнинг охирида Аллоҳ таоло Ўзининг тавбаларни кўплаб қабул қилувчи, раҳмли зот эканини эслатиб, кишиларни умидвор бўлишга ундамоқда. «Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман». Аллоҳ раҳмли бўлмаганида, ҳақиқатни яширган одамларнинг гуноҳини ҳеч кечмас эди. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Магар шундоқ бўлгандан кейин тавба қилиб, яхши амалларни қилганлар бўлса, бас, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир», деган.
Тавба эшигининг очиқ қўйишнинг ўзи Аллоҳнинг бандаларига бўлган улкан раҳматидир. Ожиз инсон билиб-билмай хатога йўл қўйса, кейин ўзига келиб, хатосига афсус қилса, марҳамат, тавба қилсин. Содир этган гуноҳидан қайтсин. Лекин тавбага фақат оғиз билан гуноҳдан қайтганликни эълон қилиш ёки дилдан ўтказиш кифоя эмас. Балки тавбасининг ҳақиқий эканлиги тавбадан кейин яхши амалларни қилиши билан собит бўлади. Агар шундай қилсалар: «...бас, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир». У ўша банданинг гуноҳларини мағфират қилади ва ўз раҳматига олади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир», деган.
Уламоларимиз жаҳолатнинг бу ердаги маъносини, ҳидоят йўлидан адашиш, деб таърифлаганлар. Шунга биноан, йўлдан адашиб, гуноҳ ишларни қилиб юрганлар, биз қиладиганимизни қилиб бўлдик, энди кеч бўлди, тавба қилиб қаерга борар эдик, деган фикрга бормасликлари керак. Улар хатоларини қанчалик тез тушинсалар, қанчалик тезроқ тавба қилсалар, ўзларига шунчалик яхши бўлади. Агар улар дарров тавба қилсалар, уларнинг тавбасини қабул этишни Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган.
«Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир».
Бу эса, инсонга Аллоҳ таоло томонидан ўзини ўнглаб олиши учун, тўғри йўлга тушиб, янги ҳаёт бошлаши учун берилган катта имкониятдир. Бу қулай фурсатдан фойдаланмаганлар ўзларига ёмонлик қиладилар. Чунки: «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз». Кофир ҳолида ўлганларнинг иши ўз-ўзидан маълум: улар тўппа-тўғри дўзахга равона бўладилар. Уларнинг тавбалари ботил ва ҳеч қачон қабул бўлмайди. Аммо мўмин бўлиб туриб, мўминликка тўғри келмайдиган иш қилганлар-чи? Уларга иймонлари ҳурматидан ўзини ўнглаб олиш имкони берилган эди. Тавба эшиги очилган эди. Улар гуноҳлардан тавба қилишлари, яъни, қайтишлари лозим эди.
Арабчада «тавба» сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Гуноҳдан қайтиб, савобга юриш керак эди. Аммо вақтида бу ишни қилмади. Энди ўлим кўзига кўриниб қолганда, тавба қилдим, деганидан нима фойда? Энди тавба ҳақида келган баъзи ҳадиси шарифларни ўрганишга киришайлик.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Аллоҳ гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам тавбасини қабул қилур
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир», деган.
Ширк келтириш катта гуноҳ эканлиги бошқа оятларда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Аммо бу оятда, ширк ягона кечирилмас гуноҳ эканлиги билдирилмоқда. «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас». Аслида, ширк–яратувчиликда, ибодат ва тарбиякунандаликда Аллоҳдан бошқани Унга шерик деб билишдир. Ким ширкка мансуб ақидани ўзига муносиб кўрса ёки амалини қилса, мушрик ҳисобланади. Ширкнинг ҳар бир кўриниши катта зулмдир. Зулм бўлганда ҳам, Аллоҳга, яратган зотга, ризқ берган зотга нисбатан зулмдир. Кимки ширк келтирса, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани узган бўлади. У энди Аллоҳнинг мағфиратига лойиқ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ширк келтирганларнинг гуноҳини ҳеч қачон кечирмайди. Аммо иймон билан ўтганларнинг-ширк келтирмаганларнинг бошқа гуноҳлари бўлса, Аллоҳ хоҳлаган одамини мағфират қилаверади. «Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир». Имом Ибн Аби Ҳотим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир жон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа, уни азоблайди, хоҳласа кечиради. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа кечиради», деганлар.
Аллоҳ таоло: «Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётганингизни билур», деган. Яъни, Аллоҳ таолонинг Ўзигина бандаларнинг тавбасини қабул қиладиган зотдир. Тавбани қабул қилувчи ундан ўзга ҳеч бир зот йўқ. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина бандаларнинг гуноҳларини афв қилади. Гуноҳни афв қиладиган ундан ўзга ҳеч бир зот йўқ. Аллоҳ таоло бандалари нима қилаётганини ҳам жуда яхши билади. Ким ҳақиқатда ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этиб, пайғамбарлик бурчини омонат ила бажараётгани, ким саркашлик қилиб, унга ваҳий тушгани йўқ, у Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпти, деяётганини ҳам яхши билади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ҳам яхшилик қилмаган бир одам ўз аҳлига қачон ўлса уни куйдириб кулининг яримини қуруқликка, яримини денгизга сочиб юборишни айтди. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ уни тутса уни оламлардан бирортасини азобламаган азоб ила азоблашидан қўрқди. Ўша одам ўлганда унинг айтганини қилдилар. Бас, Аллоҳ қуруқликка амр қилди. У анинг ўзидаги нарсаларини жамлади. Аллоҳ денгизга амр қилди. У анинг ўзидаги нарсаларини жамлади. Сўнгра У зот унга: «Нима учун бундоқ қилдинг?» деди. «Сендан қўрққанимдан. Эй, Роббим. Ўзинг билувчисан», деди. Бас, Аллоҳ уни мағфират қилди».
Ушбу иккитани икки шайх ривоят қилган.
Тавбага шунчалар қаттиқ тарғиб бўлганидан уламоларимиз, тавба қилиш ҳар бир банда учун фарз айндир, деганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг: «Кифл Бани Исроилдан эди. У гуноҳдан сақланмас эди. Унинг олдига бир аёл келди. У унга устига чиқиш шарти ила олтмиш динор берди. У эр хотинига қандоқ ўтирадиган бўлса унга ўшандоқ ҳолда ўтирган чоғида аёл йиғлай бошлади. Бас, у: «Нимага йиғламоқдасан? Мен сени мажбур қилдимми?» деди. «Йўқ. Аммо мен бу ишни ҳеч қилмаган эдим. Муҳтожликгина мени бунга мажбур қилди», деди. «Сен ҳали шундоқмисан? Мен бу ишни қилмайман. Бор, кетавер! Пуллар ҳам сеники», деди. Сўнгра у «Йўқ. Аллоҳга қасамки, бундан кейин Аллоҳга ҳеч ҳам осий бўлмайман» деди. У ўша кечаси ўлди. Бас, унинг эшигига «Албатта, Аллоҳ кифлни мағфират қилди» деб ёзилиб қолди», деганларини эштидим». Термизий ривоят қилган.
25 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَعْدِ بْنِ مَالِكِ بْنِ سِنَانٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه: أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا، فَسَأَلَ عَنْ أَعلَمِ أَهْلِ الأَرْضِ، فَدُلَّ عَلَى رَاهِبٍ، فَأَتَاهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا، فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: لَا فَقَتَلَهُ فَكَمَّلَ بِهِ مِئَةً، ثُمَّ سَأَلَ عَنْ أَعْلَمِ أَهْلِ الأَرْضِ، فَدُلَّ عَلَى رَجُلٍ عَالِمٍ فَقَالَ: إنَّهُ قَتَلَ مِئَةَ نَفْسٍ فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: نَعَمْ، وَمَنْ يَحُولُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ التَّوْبَةِ؟ انْطَلِقْ إِلَى أَرْضِ كَذَا وَكَذَا، فَإِنَّ بِهَا أُنَاسًا يَعْبُدُونَ اللهَ تَعَالَى فَاعْبُدِ اللهَ مَعَهُمْ، وَلَا تَرْجِعْ إِلَى أَرْضِكَ، فَإِنَّهَا أَرْضُ سُوءٍ، فَانْطَلَقَ، حَتَّى إِذَا نَصَفَ الطَّريقَ أَتَاهُ الْمَوْتُ، فَاخْتَصَمَتْ فِيهِ مَلَائِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلَائِكَةُ الْعَذَابِ، فَقَالَتْ مَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ: جَاءَ تَائِباً مُقْبِلًا بِقَلْبِهِ إِلَى اللهِ تَعَالَى، وَقَالَتْ مَلاَئِكَةُ الْعَذَابِ: إِنَّهُ لَمْ يَعْمَلْ خَيْرًا قَطُّ، فأَتَاهُمْ مَلَكٌ فِي صُورَةِ آدَمِيٍّ فَجَعَلُوهُ بَيْنَهُمْ، فَقَالَ: قِيسُوا مَا بَيْنَ الأَرْضَينِ فَإِلَى أَيَّتِهِمَا كَانَ أَدْنَى فَهُوَ لَهُ، فَقَاسُوا فَوَجَدُوهُ أَدْنَى إِلَى الأَرْضِ الَّتِي أَرَادَ، فَقَبَضَتْهُ مَلَائِكَةُ الرَّحْمَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3470، م 2766].
وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحِ: «فَكَانَ إِلَى الْقَرْيَةِ الصَّالِحَةِ أَقْرَبَ بِشِبْرٍ، فَجُعِلَ مِنْ أَهْلِهَا». [م 2766، 47].
وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحِ: «فأَوْحَى اللهُ تَعَالَى إِلَى هَذِهِ أَنْ تَبَاعَدِي، وَإِلَى هَذِهِ أَن تَقرَّبِي، وَقَالَ: قِيسُوا مَا بَيْنَهُمَا، فَوُجِدَ إِلَى هَذِهِ أَقَرَبَ بِشِبْرٍ، فَغُفِرَ لَهُ» [خ 3470، م 2766/48].
وَفِي رِوَايَةٍ: «فَنَأَى بِصَدْرِهِ نَحْوَهَا». [م 2766/47].
26. Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Каъб – Каъбнинг кўзи кўр бўлиб қолганда етаклаб юрадиган ўғли – шундай деди: «Каъб ибн Молик Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолиб кетганини айтиб бераётганини эшитганман. Каъб ибн Молик шундай деди:
«Табук ғазотидан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ғазотларининг биронтасидан қолмаганман. Фақат Бадр жангидан қолганман, бироқ у зот ундан қолиб кетган бирор кишига дашном бермаганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар Қурайш карвонини кўзлаб йўлга чиққан эдилар, бироқ улар аҳдлашмаса ҳам, Аллоҳ уларни душманлар билан тўқнаштирди. Ақаба кечаси Ислом ҳимоясига аҳдлашганимизда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганман. Лекин мен учун Бадрда қатнашган бўлишим бундан суюкли эмас, гарчи Бадр одамлар орасида ундан (Ақабадан) кўра кўпроқ тилга олинса ҳам.
Воқеа шундай бўлган эди: мен ҳеч қачон ўша Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолиб кетган пайтимдагичалик бақувват ва бой бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, ўшангача ҳеч қачон бир пайтда иккита туям бўлмаган. Айни ўша ғазотда туям иккита бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга боришни хоҳласалар, бошқа бирига борадигандек қилиб кўрсатардилар. (Бу ғазотда борадиган тарафларини аниқ қилиб кўрсатдилар).
Ўша ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жазирама иссиқда чўлу биёбонда узоқ сафарга отланган, кўп сонли душманга юзланаётган эдилар. Шу боис мусулмонлар ғазот тадоригини кўриши учун уларга мақсадни очиқ айтиб, қайси томонга бормоқчи бўлаётганларидан уларни хабардор қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган мусулмонлар кўп бўлиб, уларни ҳеч бир дафтар – яъни рўйхат* – сиғдира олмас эди. Шунинг учун баъзи қатнашмоқчи бўлмаганлар агар бу ҳақда Аллоҳ азза ва жалладан ваҳий нозил бўлиб қолмаса, бу нарса махфий қолаверади деб ўйлаб қолди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ғазотга (маза кириб қолган) мевалару соя-салқинлар хуш ёқадиган бир пайтда чиққан эдилар. Мен ҳам бунга жуда мойил эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар тайёргарлик кўришди. Мен ҳам улар билан бирга тайёргарлик кўриш учун эрталаб чиқар эдим, аммо ҳеч нарса қилмай қайтиб келар, ичимда: «Хоҳласам, бунга қодирман-ку», дер эдим. Мен чўзиб юраверибман, одамлар ҳаракати жиддийлашиб кетган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар тонгда йўлга отланишди, мен эса ҳали ҳеч қайси анжомимни тайёрламаган эдим. Кейин эрталаб чиқдиму, ҳеч нарса қилмай қайтдим. Мен шундай юравердим, улар эса тезлаб, илгарилаб кетишди. Туямга миниб, уларга етиб олмоқчи ҳам бўлдим. Қанийди шундай қилган бўлсам! Лекин бу нарса менга тақдир қилинмаган экан, шу бўйича қолиб кетдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнаб кетганларидан кейин одамлар орасига чиқсам, мени маҳзун қилган нарса шу эдики, ўзимга ибрат оладиган одам йўқлиги ёки бўлса ҳам, мунофиқликда айбланган одам ёхуд Аллоҳ маъзур тутган заифҳоллардан бошқа ҳеч кимни кўрмас эдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукка етиб боргунга қадар мени эсга олмабдилар. Табукда, одамларнинг орасида ўтирганларида: «Каъб ибн Молик нима қилди?» дебдилар. Бану Салималик бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, у икки бурдасию уст-бошига маҳлиё бўлиб қолиб кетди», дебди. Шунда Муоз ибн Жабал унга: «Жуда ёмон гап айтдинг! Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, биз у ҳақда фақат яхши нарсани биламиз», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса индамабдилар.
Шу аснода саробнинг ичидан оппоқ кийимдаги киши кўринибди. У зот: «Абу Ҳайсама бўлсин-да», дебдилар. Қарашса, ростдан ҳам Абу Ҳайсама Ансорий экан. У бир соъ хурмо садақа қилганда мунофиқлар уни масхара қилишган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Табукдан қайтиб, йўлга тушганлари ҳақидаги хабарни эшитгач, мени ғам босди. Ёлғон гапиришни ўйлашга тушдим. Ўзимча «Эртага у зотнинг ғазабларидан қандай қилиб қутулиб кетсам экан», дер эдим. Бу ҳақда яқинларим орасидан барча бамаъни одамлардан ёрдам сўрадим. Ниҳоят, менга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар», дейишганда ботил ўз-ўзидан мендан кетди. Ана шунда у зотдан (ёлғон аралашган) нарса билан асло қутулиб кета олмаслигимни билиб, у зотга фақат ростини айтишга қарор қилдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрта тонгда етиб келдилар. У зот қачон сафардан келсалар, аввал масжидда икки ракъат намоз ўқиб, сўнг одамлар билан ўтирар эдилар. У зот (бу сафар ҳам) шундай қилгач, ортда қолганлар ҳузурларига келишди ва бирин-кетин узрларини айтиб, у зотга қасам ича бошлашди. Улар саксондан ортиқ киши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ошкор айтган гапларини, байъатларини қабул қилдилар, улар учун мағфират сўрадилар, уларнинг кўнглидагини эса Аллоҳга ҳавола қилдилар.
Ниҳоят, мен ҳам келиб, у зотга салом берган эдим, ғазабнок табассум қилиб, «Кел!» дедилар. Бориб, рўпараларига ўтирдим. Шунда менга: «Нега ортда қолдинг, ахир улов сотиб олмаганмидинг?» дедилар. Мен шундай дедим: «Ҳа, шундай... (Эй Аллоҳнинг Расули!) Аллоҳга қасамки, агар сиздан бошқа бирорта аҳли дунёнинг қаршисида ўтирганимда, узр айтиб, унинг ғазабидан албатта қутулиб кета олар эдим, чунки мен жуда гапга чечанман. Лекин Аллоҳга қасамки, агар бугун сиз мендан рози бўладиган ёлғон сўз айтсам, Аллоҳ мени ғазабингизга дучор қилиб қўйишини биламан. Агар сиз мендан аччиқланадиган рост сўзни айтсам, бунинг оқибати (яхши бўлиши)ни Аллоҳдан умид қиламан. Аллоҳга қасамки, менинг ҳеч қандай узрим йўқ эди. Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон сиздан ортда қолган пайтимдагидек бақувват ва бой бўлмаган эдим».
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аммо мана бу рост гапирди. Тур, Аллоҳ сен ҳақингда бирон ҳукм чиқармагунча (кутгин)!» дедилар. Бану Салималиклардан бир неча киши ҳам туриб, менга эргашишди-да, менга: «Аллоҳга қасамки, шу пайтгача бирон гуноҳ қилганингни билмаймиз. Бошқа ортда қолганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узр айтганидек, сен ҳам узр айта олмайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сен учун мағфират сўрашлари гуноҳингга кифоя қилар эди-ку?» дейишди. Аллоҳга қасамки, менга маломат қилаверишганидан, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб бориб, ўзимни ўзим ёлғончига чиқармоқчи ҳам бўлдим. Сўнг уларга: «Бу (кўргилик) мендан бошқа бирор кимнинг бошига ҳам тушдими?» дедим. «Ҳа, сен билан бирга яна икки киши. Улар ҳам сен айтган гапни айтишди, уларга ҳам сенга айтилган гап айтилди», дейишди. «Ким улар?» дедим. «Мурора ибн Рабийъа Омирий билан Ҳилол ибн Умайя Воқифий» деб, менга Бадрда иштирок этган, (ҳаммага) ўрнак бўлган икки солиҳ кишини зикр қилишди. Менга уларни айтишгач, йўлимда кетавердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортда қолганлардан уччовимиз билан гаплашишни ман қилдилар. Одамлар биздан узоқлашиб, уларнинг бизга муомаласи ҳам ўзгариб қолди. Наздимда ҳатто ер ҳам бегонадек, мен билган ер эмас эди. Шу ҳолатда эллик кун турдик. Икки шеригим тушкунликка тушиб, уйларида йиғлаб ўтираверишди. Мен эса қавмнинг энг ёши, бардошлиси эдим. Чиқиб, намозга ҳозир бўлардим, бозорларда айланар эдим, лекин ҳеч ким менга гапирмас эди.
Намоздан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўтирганларида ёнларига келиб, салом берар ва ичимда «У зот саломимга алик олиб, лабларини қимирлатдиларми ё йўқми», дер эдим. Сўнг у зотга яқинроқ жойда намоз ўқир ва у зотга ўғринча назар солар эдим. Намозимни бошласам, менга қарардилар, лекин у зот томон бурилсам, мендан ўгирилиб олар эдилар.
Мусулмонларнинг мени яккалаши чўзилиб кетгач, (бир куни) бориб, Абу Қатоданинг чорбоғи деворидан ошиб ўтдим. У амакимнинг ўғли, менинг учун энг суюкли одам эди. Унга салом бердим. Аллоҳга қасамки, у менинг саломимга алик олмади. Шунда: «Эй Абу Қатода, сендан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўришимни биласанми?» дедим. У индамади. Яна қайта сўрадим, яна сукут қилди. Сўнг яна сўраган эдим, «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», деди. Шунда кўзларимдан ёш қуйилди. Ортимга қайтиб, девордан ошиб ўтдим.
Мадина бозорида кетаётсам, Мадинада сотиш учун озиқ-овқат олиб келган Шом аҳлининг набатийларидан* бири «Каъб ибн Моликни ким кўрсатиб қўяди?» деяётган экан. Одамлар унга мени кўрсатиб, ишора қила бошлашди. У олдимга келиб, менга Ғассон подшоҳидан бир мактуб берди. Ўқиш-ёзишни билар эдим. Қарасам, унда: «Аммо баъд. Менга етиб келишича, соҳибинг сени яккалаб қўйибди. Аллоҳ сени хорлик ва зоелик диёрида ташлаб қўймаган. Биз томонга келгин, сенга ёрдам берамиз», дейилган экан. Уни ўқиб, «Бу ҳам бир синов», дедим-да, уни тандирга солиб, ёқиб юбордим.
Ўша эллик куннинг қирқ куни ўтиб, ваҳий кечикиб кетган пайтда ёнимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиси келиб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени аёлингдан узоқлашишга буюрмоқдалар», деди. «Уни талоқ қилайми, нима қилай?» дедим. «Йўқ, ундан узоқлаш, унга яқинлашма», деди. У зот икки шеригимга ҳам худди шундай деб одам юборган эканлар. Аёлимга: «Уйингга бориб, то Аллоҳ бу ишда бирон ҳукм қилгунча уларнинг ёнида бўл!» дедим.
Ҳилол ибн Умайянинг аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Ҳилол ибн Умайя мункиллаб қолган чол, хизматчиси ҳам йўқ. Унга хизмат қилсам ҳеч нарса қилмайдими?» деди. «Йўқ, лекин сенга яқинлашмасин», дедилар. «Аллоҳга қасамки, унинг ҳеч нарсага ҳаракати йўқ. Аллоҳга қасамки, шу иш бўлгандан бери бугунгача йиғидан тўхтагани йўқ!» деди.
Баъзи қариндошларим: «Ҳилол ибн Умайянинг аёлига унга хизмат қилишга изн берганларидек, сен ҳам аёлинг хусусида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрасанг бўларди», дейишди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан унинг хусусида изн сўрамайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан унинг хусусида изн сўрасам, нима дейишларини билмайман. Ахир мен ёш йигит бўлсам», дедим. Шу алфозда яна ўн кун ўтди. Ниҳоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан гаплашишдан қайтарганларига эллик кун бўлди. Эллигинчи куннинг тонгида уйларимиздан бирининг томида бомдод намозини ўқиб, Аллоҳ (Қуръонда) зикр қилган ҳолатда – ичимдан сиқилиб, кенг ер менга тор бўлиб ўтирганимда, бирдан Салъ тоғининг тепасидан келаётган бир одамнинг «Ҳой Каъб ибн Молик! Суюнчи бер!!!» деб бор овози билан қичқираётганини эшитиб қолдим. Дарҳол саждага йиқилдим. Билдимки, кушойиш келибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқигач, Аллоҳ таоло бизнинг тавбамизни қабул қилганини одамларга эълон қилибдилар. Одамлар бизни суюнчилашга ошиқишибди. Икки шеригимнинг олдига ҳам хушхабарчилар кетибди. Бир киши мен томонга от чоптирибди. Асламлик бошқа бир киши эса югуриб, тоққа чиқибди. Овоз отдан тезроқ келди.
Мен овозини эшитган, менга хушхабар келтирган киши етиб келгач, икки кийимимни ечиб, суюнчисига унга кийдириб юбордим. Аллоҳга қасамки, ўша куни шундан бошқа нарсам йўқ эди. Кейин иккита кийим олиб туриб, кийдим-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон йўлга чиқдим. Одамлар мени тўп-тўп бўлиб, тавба билан табриклаб қарши олишар, «Аллоҳ тавбангни қабул қилгани муборак бўлсин!» дейишар эди. Ниҳоят, масжидга кириб келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида одамлар билан ўтирган эканлар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ турди-да, мен томон тез-тез юриб келиб, мен билан қўл бериб кўришиб, табриклади. Аллоҳга қасамки, муҳожирлардан олдимга ундан бошқа ҳеч ким туриб келмади. Каъб Талҳанинг бу ишини асло унутмади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берган эдим, у зот хурсандликдан юзлари порлаб, «Онанг сени туққандан буён ўтган энг хайрли кунингнинг хурсандчилигини қилавер!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу (хушхабар) сиз тарафингизданми ёки Аллоҳданми?» дедим. «Йўқ, Аллоҳдан», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлсалар, юзлари худди бир парча ойдек ёришиб кетар ва биз буни билар эдик. У зотнинг рўпараларига ўтиргач, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ ва Унинг Расули учун бор мол-мулкимни садақа қилиб, улардан воз кечаман, шу ҳам тавбамдан бўлсин», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингдан бир қисмини ўзингда олиб қол, мана шу сенинг учун яхшироқ», дедилар. «Бўлмаса, Хайбардаги улушимни олиб қоламан», дедим. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ менга ростгўйлик сабабли нажот берди. Токи тирик эканман, фақат рост сўзлашим ҳам тавбамдан бўлсин», дедим. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай деганимдан бери Аллоҳ ҳеч бир мусулмонга ростгўйлик сабабли менга берган инъомдан яхшироқ инъом берганини билмайман. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай деганимдан то мана шу кунга қадар ёлғон гапиришни қасд ҳам қилмадим. Умид қиламанки, бундан буёғига ҳам Аллоҳ мени (ёлғондан) муҳофаза қилади.
Ўшанда Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятни нозил қилди: «Аллоҳ Набийнинг ҳамда унга ўзларидан бир гуруҳнинг қалблари тойиб кетай деганидан кейин қийинчилик соатида эргашган, сўнгра Аллоҳ тавбаларини қабул қилган муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У Зот уларга шафқатлидир, раҳмлидир. Ортда қолган уч кишининг ҳам (тавбасини қабул қилди). Ниҳоят, уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Ўзидан бошқа бошпана йўқлигига тўла ишонганларидан сўнг, бутунлай қайтишлари учун тавбаларини қабул қилди. Албатта, Аллоҳ Ўзи тавбани кўплаб қабул қилувчидир, раҳмлидир. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар билан бирга бўлинглар!».[1]
Аллоҳга қасамки, менинг наздимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга рост сўзлаганим ва у зотга ёлғон гапириб, ёлғон гапирганлар ҳалок бўлганидек ҳалок бўлмаганим – Аллоҳ мени Исломга ҳидоят қилганидан кейинги энг улуғ неъмат бўлди.
Аллоҳ ваҳий нозил қилиб, ёлғон гапирганларга қарата кишига айтиладиган энг ёмон гапни айтди. Аллоҳ шундай деди: «Ҳузурларига қайтиб келганингизда уларни айбламаслигингиз учун тезда сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Чунки улар нопокдир. Қилган қилмишларининг жазосига жойлари жаҳаннамдир. Улардан рози бўлишингиз учун сизга қасам ичарлар. Аммо сизлар улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан рози бўлмас».[2]
Биз уччовимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қасам ичганлар, у зот улардан қабул қилиб, байъат олган ва ҳақларига мағфират сўрганларнинг ишидан ортда қолган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ишимизни то Аллоҳ бу ҳақда бирон ҳукм қилгунга қадар кечиктирдилар. Шунинг учун Аллоҳ бу ҳақда: «Ва ортда қолган уч кишининг ҳам», деган. Аллоҳ зикр қилган нарса бизнинг ғазотдан ортда қолганимиз эмас, балки ўзимизни ортга сургани, бизнинг ишимизни қасам ичиб, узр айтганлар ва буни у зот алайҳиссалом қабул қилган кишиларнинг ишидан кечиктирганидир».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа бир ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар, у зот (сафарга) пайшанба куни чиқишни яхши кўрардилар», дейилади.
Ва яна бошқа бир ривоятда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан келадиган бўлсалар, кундузи чошгоҳ вақтида келиб, аввал масжидга борар, икки ракат намоз ўқиб, кейин у ерда ўтирардилар».
Шарҳ: Набатийлар – асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан шуғулланишган ва шу боисдан, қудуқ қазиб, сув тортишда етарли билим ва малакага эга бўлганлари учун «набатий» – «қудуқчи», «сув тортувчи» деб номланиб қолишган.
Ҳофиз ибн Касир айтдилар.
«Табук ғазотидан ортда қолганлар тўрт қисм эди:
1. Буюрилганлар. 2. Ажр олганлар. Буларга Алий ибн Абу Толиб, Муҳаммад ибн Салама ва Ибн Умму Мактумлар киради. 3. Узрлилар. Буларга заифҳоллар ва беморлар киради. 4. Йиғловчилар. Буларга осий ва гуноҳкорлар киради. Абу Лубоба, унинг ҳамроҳлари ва бошқалар маломат қилинганлар ва мунофиқлардан эди».
Албатта, тавба соликлар йўлининг бошланишидир. Ютуқ аҳлининг сармоясидир. Муридларнинг аввалги қадамидир. Адашганларга тўғриланиш калидидир. Тавба туфайли кўп ишлар ўнглангандир. Тавба туфайли кўп кишилар нажот топгандир. Одам отани ишини ўнглангани тавба қилганидандир. Иблиснинг лаънатга учрагани тавба қилмаганидандир.
Тавба ҳақидаги қиссалар Қуръони Карим ва Суннати набавийда кўп келган. Шунингдек, кейинги даврдаги уламолар ҳам турли кишиларнинг тавбалари ҳақидаги маълумотларни ишончли йўллар билан умматга етказганлар. Мазкур қиссаларда улкан ибратлар борлиги эътиборидан улардан баъзиларини сиз азизларга тақдим қиламиз.
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси
Юқоридаги ҳадисда бу ҳақда батафсил келтирилди.
Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
Муҳаммад ибн Исҳоқ қуйидагиларни айтди:
«Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшордан ушбуларни эшитдим:
«Эй, Абу Исҳоқ! Ишингнинг аввали қандоқ бўлган эди?» дедим. У ўз қиссасини бошлади: «Отам Балх аҳлидан эди. У Хуросон подшоҳларидан бири эди. Бизга ов қилиш маҳбуб эди. Отимни миниб, итимни олиб чиқдим. Шу ҳолда юриб бораётсам қуёнми, тулкими сакраб қолди. Отимни қистаган эдим, ортимдан: «Сен бунинг учун яратилганинг йўқ! Сенга бу амр қилингани йўқ!» деган бир нидо эшитдим. Тўхтаб ўнгга, сўлга назар солдим. Бир кишини кўрмадим. Аллоҳ иблисни лаънатласин! дедим. Кейин отимни қистадим. Бас, олдингидан ҳам баландроқ овоздаги: «Эй, Иброҳим! Сен бунинг учун яратилганинг йўқ! Сенга бу амр қилингани ҳам йўқ!» деган нидони эшитдим. Тўхтаб ўнгга, сўлга назар солдим. Бир кишини кўрмадим. Аллоҳ иблисни лаънатласин! дедим. Кейин отимни қистадим. Бас, эгаримининг қошидан: «Эй, Иброҳим! Сен бунинг учун яратилганинг йўқ! Сенга бу амр қилингани ҳам йўқ!» деган нидони эшитдим. Огоҳлантирдинг! Огоҳлантирдинг! Менга оламларнинг Роббисидан огоҳлантирувчи келди!» дедим. Ўша кундан кейин Аллоҳ мени асраган пайтда Аллоҳга ҳеч осийлик қилмадим. Аҳлим ҳузурига бордим. Сўнг отамнинг чўпонларидан бирининг олдига бордим. Ундан бир чопон ва кийим олдим. Ўзимнинг кийимларимни унга бердим. Сўнгра Ироқ томон йўл олдим. Баланд паст ерлардан юриб Ироққа етиб бордим. У ерда бир неча куни ишладим. У ернинг нарсаси менга мусаффо бўлмади. Баъзи машойихлардан сўраган эдим. У менга: «Агар ҳалолни истасанг, Шом диёрига бор», деди. Бас, Мансура деб номланадиган шаҳарга етиб бордим. У ерда бир неча куни ишладим. У ерда ҳалол нарса менга мусаффо бўлмади. Баъзи машойихлардан сўраган эдим. У менга: «Агар мусаффо ҳалолни истасанг, Турсусга бор. У ерда кўп мубоҳлар ва кўп иш бор», деди. Туртус томон юзландим. У ерда бир қанча кунлар ишладим. Боғларга қараб уларнинг ҳосилини йиғар эдим. Бир куни денгиз бўйида ўтирсам бир киши олдимга келиб мани боғига қараб туришим учун мардикор қилиб олди. Ул боғда кўп кунлар бўлдим. Бир куни хўжайин ўз асҳоблари билан келиб қолди. Ўз жойига ўтириб олиб: «Ҳой, мардикор!» деб қичқирди. «Шу ердаман!» дедим. «Бор, бизга энг каттта ва энг яхши анорни келтир!» деди. Бориб энг катта анорни олиб келдим. Хўжайин уни олиб ёрди. Еб кўрувди, аччиқ чиқди. «Ҳой, мардикор! Сен бизнинг боғимизда шунча вақтдан бери меваларимизни, анорларимизни еб юрсанг ҳам чучугини аччиғидан ажрата олмайсанми!?» деди. «Аллоҳга қасам! Мен сенинг мевангдан еганим йўқ. Чучугини аччиғидан ажрата олмайман», дедим. Шунда хўжайин ўз асҳобларига қараб: «Манавунинг гапини эшитяпсизларми?! Сен Иброҳим ибн Адҳммидинг!?» деди ва бошқа гап айтмай қайтиб кетди. Эртасига менинг сифатимни масжидда одамларга айтибди. Уларнинг баъзилари мени танибди. Бас, хўжайин оломон одамлар билан келиб қолди. Уни кўришим билан дарахтнинг ортига беркиниб олдим. Одамлар кириб келшар эди. Улар кираётганларида ичларига қўшилиб олдим. Кейин аста суғирилиб чиқиб, қочиб қолдим. Ишимнинг аввали, Туртусдан қум юртларига чиқишим анашундоқ бўлган».
Ибн Қудома ал-Мақдисийнинг «Китобут Таввобийн»нидан.
26 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ - وَكَانَ قَائِدَ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ مِنْ بَنِيهِ حِينَ عَمِيَ - قَالَ: سَمِعْتُ كَعْبَ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يُحَدِّثُ حَدِيِثَهُ حِينَ تخَلَّفَ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ، قَالَ كَعْبٌ: لَمْ أَتَخَلَّفْ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي غَزْوَةٍ غَزَاهَا قَطُّ إِلَّا فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ، غَيْرَ أَنِّي قَدْ تَخَلَّفْتُ فِي غَزْوةِ بَدْرٍ، وَلَمْ يُعَاتِبْ أَحَداً تَخلَّفَ عَنْهُ، إِنَّما خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَالْمُسْلِمُونَ يُرِيدُونَ عِيرَ قُريْشٍ، حَتَّى جَمَعَ اللهُ تَعَالَى بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ عَدُوِّهِمْ عَلَى غَيْرِ مِيْعَادٍ، وَلَقَدْ شَهِدْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةَ العَقَبَةِ حِينَ تَوَاثَقْنَا عَلَى الإِسْلَامِ، وَمَا أُحِبُّ أَنَّ لِي بِهَا مَشْهَدَ بَدْرٍ، وَإِنْ كَانَتْ بَدْرٌ أَذْكَرَ فِي النَّاسِ مِنهَا. وَكَانَ مِنْ خَبَرِي حِينَ تخلَّفْتُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ أَنِّي لَمْ أَكُنْ قَطُّ أَقْوَى وَلاَ أَيْسَرَ مِنِّي حِينَ تَخلَّفْتُ عَنْهُ في تِلْكَ الْغَزْوَةِ، وَاللهِ مَا جَمعْتُ قَبْلَهَا رَاحِلَتَيْنِ قَطُّ حَتَّى جَمَعْتُهُمَا فِي تِلْكَ الْغَزْوَةِ، وَلَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُريدُ غَزْوةً إِلَّا وَرَّى بِغَيْرِهَا حَتَّى كَانَتْ تِلْكَ الْغَزْوَةُ، فَغَزَاهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ في حَرٍّ شَدِيدٍ، وَاسْتَقْبَلَ سَفَرًا بَعِيدًا وَمَفَازًا. وَاسْتَقْبَلَ عَدَدًا كَثِيرًا، فَجَلَّى لِلْمُسْلِمِينَ أَمْرَهُمْ لِيَتَأَهَّبُوا أُهْبَةَ غَزْوِهِمْ فَأَخْبَرَهُمْ بوَجْهِهِمُ الَّذِي يُرِيدُ، وَالْمُسْلِمُونَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَثِيرٌ وَلَا يَجْمَعُهُمْ كِتَابٌ حَافِظٌ - يُرِيدُ بِذَلِكَ الدِّيوَانَ - قَالَ كَعْبٌ: فَقَلَّ رَجُلٌ يُريدُ أَنْ يَتَغَيَّبَ إِلَّا ظَنَّ أَنَّ ذَلِكَ سَيَخْفَى مَالَمْ يَنْزِلْ فِيهِ وَحْيٌ مِنَ اللَّهِ تَعَالَى.
وَغَزَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تِلْكَ الغَزْوَةَ حِينَ طَابَتِ الثِّمَارُ وَالظِّلَالُ، فَأَنَا إِلَيْهَا أَصْعَرُ، فَتَجَهَّزَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَالْمُسْلِمُون مَعَهُ، وَطَفِقْتُ أَغْدُو لِكَيْ أَتَجَهَّزَ مَعَهُ، فَأَرْجِعُ وَلَمْ أَقْضِ شَيْئًا، وَأَقُولُ فِي نَفْسِي: أَنَا قَادِرٌ عَلَى ذَلِكَ إِذَا أَرَدْتُ، فَلَمْ يَزَلْ يَتَمَادَى بي حَتَّى اسْتَمَرَّ بالنَّاسِ الْجِدُّ، فَأَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ غَادِيًا وَالْمُسْلِمُونَ مَعَهُ، وَلَمْ أَقْضِ مِنْ جِهَازِي شَيْئًا، ثُمَّ غَدَوْتُ فَرَجَعْتُ وَلَم أَقْضِ شَيْئًا، فَلَمْ يَزَلْ يَتَمَادَى بِي حَتَّى أَسْرَعُوا وَتَفَارَطَ الْغَزْوُ، فَهَمَمْتُ أَنْ أَرْتَحِلَ فَأُدْرِكَهُمْ، فَيَالَيْتَنِي فَعَلْتُ، ثُمَّ لَمْ يُقَدَّرْ ذَلِكَ لِي، فَطَفِقْتُ إِذَا خَرَجْتُ فِي النَّاسِ بَعْدَ خُرُوجِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَحْزُنُنِي أَنِّي لَا أَرَى لِي أُسْوَةً، إِلَّا رَجُلًا مَغْمُوصاً عَلَيْهِ فِي النِّفَاقِ، أَوْ رَجُلًا مِمَّنْ عَذَرَ اللهُ تَعَالَى مِنَ الضُّعَفَاءِ، وَلَمْ يَذْكُرْنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَتَّى بَلَغَ تَبُوكَ، فَقَالَ وَهُوَ جَالِسٌ فِي القَوْمِ بتَبُوكَ: «مَا فَعَلَ كَعْبُ بْنُ مَالكٍ؟» فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلِمَةَ: يَا رَسُولَ اللهِ حَبَسَهُ بُرْدَاهُ، وَالنَّظَرُ فِي عِطْفَيْهِ. فَقَالَ لَهُ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ بِئْسَ مَا قُلْتَ! وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ مَا عَلِمْنَا عَلَيْهِ إِلَّا خَيْرًا، فَسَكَتَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ.
فَبَيْنَا هُوَ عَلَى ذَلِكَ رَأَى رَجُلًا مُبَيِّضاً يَزُولُ بِهِ السَّرَابُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كُنْ أَبَا خَيْثمَةَ»، فَإِذَا هُوَ أَبُو خَيْثَمَةَ الأَنْصَاريُّ - وَهُوَ الَّذِي تَصَدَّقَ بِصَاعِ التَّمْرِ حِينَ لَمَزَهُ الْمُنَافِقُونَ - قَالَ كَعْبٌ: فَلَمَّا بَلَغَنِي أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَدْ تَوَجَّهَ قَافِلًا مِنْ تَبُوكَ حَضَرَنِي بَثِّي، فَطَفِقْتُ أَتَذَكَّرُ الكَذِبَ وَأَقُولُ: بِمَ أَخْرُجُ مِنْ سَخَطِهِ غَدًا وَأَسْتَعِينُ عَلَى ذَلِكَ بِكُلِّ ذِي رَأْيٍ مِنْ أَهْلِي، فَلَمَّا قِيلَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَدْ أَظَلَّ قَادِمًا زَاحَ عَنِّي الْبَاطِلُ حَتَّى عَرَفْتُ أَنِّي لَمْ أَنْجُ مِنْهُ بِشَيءٍ أَبَدًا فَأَجْمَعْتُ صِدْقَةُ، وَصَبَّحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَادِمًا، وَكَانَ إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ بَدَأَ بِالْمَسْجِدِ، فرَكَعَ فِيهِ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ جَلَسَ للنَّاسِ، فَلَمَّا فَعَلَ ذَلِكَ جَاءَهُ الْمُخَلَّفُونَ يَعْتَذِرُونَ إِلَيْهِ وَيَحْلِفُونَ لَهُ - وَكَانُوا بِضْعَةً وَثَمَانِينَ رَجُلًا - فَقَبِلَ مِنْهُمْ عَلَانيَتَهُمْ، وَبَايَعَهُمْ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمْ، وَوَكَلَ سَرَائِرَهُمْ إِلَى اللهِ تَعَالَى، حَتَّى جِئْتُ، فَلَمَّا سَلَّمْتُ تَبَسَّمَ تَبَسُّمَ الْمُغْضَبِ ثُمَّ قَالَ: «تَعَالَ» فَجِئْتُ أَمْشِي حَتَّى جَلَسْتُ بَيْنَ يَدَيْهِ، فَقَالَ لِي: «مَا خَلَّفَكَ؟» أَلَمْ تكُنْ قَدِ ابْتَعْتَ ظَهْرَكَ؟! قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي وَاللهِ لَوْ جَلَسْتُ عِنْدَ غَيْرِكَ مِنْ أَهْلِ الدُّنْيَا لَرَأَيْتُ أَنِّي سَأَخْرُجُ مِنْ سَخَطِهِ بِعُذْرٍ، وَلَقَدْ أُعْطِيتُ جَدَلًا، وَلَكِنِّي وَاللهِ لَقَدْ عَلِمْتُ لَئِنْ حَدَّثْتُكَ الْيَوْمَ حَدِيثَ كَذِبٍ تَرْضَى بِهِ عَنِّي لَيُوشِكَنَّ اللهُ يُسْخِطُكَ عَلَيَّ، وَإنْ حَدَّثْتُكَ حَدِيثَ صِدْقٍ تَجِدُ عَلَيَّ فِيهِ إِنِّي لأَرْجُو فِيهِ عُقْبَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَاللهِ؛ مَا كَانَ لِي مِنْ عُذْرٍ، وَاللهِ؛ مَا كُنْتُ قَطُّ أَقْوَى وَلَا أَيْسَرَ مِنِّي حِينَ تَخَلَّفْتُ عَنْكَ.
قَالَ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَمَّا هَذَا فَقَدْ صَدَقَ، فَقُمْ حَتَّى يَقْضِيَ اللهُ فِيكَ» وَثَارَ رِجَالٌ مِنْ بَنِي سَلِمَةَ فَاتَّبَعُونِي فَقَالُوا لِي: وَاللهِ؛ مَا عَلِمْنَاكَ أَذْنَبْتَ ذَنْبًا قَبْلَ هَذَا، لَقَدْ عَجَزْتَ فِي أَلَّا تَكُونَ اعْتَذَرْتَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بمَا اعْتَذَرَ إِلَيْهِ الْمُخَلَّفُونَ؟! فَقَدْ كَانَ كَافِيكَ ذَنْبَكَ اسْتِغْفَارُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَكَ، قَالَ: فَوَاللهِ؛ مَا زَالُوا يُؤَنِّبُونَنِي حَتَّى أَرَدْتُ أَنْ أَرْجِعَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فأُكَذِّبَ نَفْسِي، ثُمَّ قُلْتُ لَهُمْ: هَلْ لَقِيَ هَذَا مَعِيَ مِنْ أَحَدٍ؟ قَالُوا: نَعَمْ، لَقِيَهُ مَعَكَ رَجُلَانِ قَالَا مِثْلَ مَا قُلْتَ، وَقِيلَ لَهُمَا مِثْلَ مَا قِيلَ لَكَ، قَالَ: قُلْتُ: مَنْ هُمَا؟ قَالُوا: مُرَارَةُ بْنُ الرَّبِيعَةَ الْعَامِرِيُّ، وَهِلَال ُابْنِ أُميَّةَ الْوَاقِفِيُّ؟ قَالَ: فَذَكَرُوا لِي رَجُلَيْنِ صَالِحَيْنِ قَدْ شَهِدَا بَدْرًا فِيهِمَا أُسْوَةٌ. قَالَ: فَمَضَيْتُ حِينَ ذَكَرُوهُمَا لِي.
وَنَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنْ كَلَامِنَا أَيُّهَا الثَّلَاثَةُ مِنْ بَينِ مَنْ تَخَلَّفَ عَنْهُ، قَالَ: فَاجْتَنَبْنَا النَّاسُ أَوْ قَالَ: تَغَيَّرُوا لَنَا - حَتَّى تَنَكَّرَتْ لِي فِي نَفْسِي الأَرْضُ، فَمَا هِيَ بِالأَرْضِ الَّتي أَعْرِفُ، فَلَبِثْنَا عَلَى ذَلِكَ خَمْسِينَ لَيْلَةً. فَأَمَّا صَاحِبَايَ فَاسْتَكَانَا وَقَعَدَا فِي بُيُوتِهِمَا يَبْكِيَانِ، وَأَمَّا أَنَا فَكُنْتُ أَشَبَّ الْقَوْمِ وَأَجْلَدَهُمْ، فَكُنْتُ أَخْرُجُ فَأَشْهَدُ الصَّلَاةَ، وَأَطُوفُ فِي الأَسْوَاقِ وَلَا يُكَلِّمُنِي أَحَدٌ، وَآتِي رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأُسَلِّمُ عَلَيْهِ وَهُوَ فِي مَجْلِسِهِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَأَقُولُ فِي نَفْسِي: هَلْ حَرَّكَ شَفَتَيهِ بِرَدِّ السَّلَامِ أَمْ لَا؟ ثُمَّ أُصَلِّي قَرِيبًا مِنْهُ وَأُسَارِقُهُ النَّظَرَ، فَإِذَا أَقْبَلْتُ عَلَى صَلَاتِي نَظَرَ إِلَيَّ، وَإِذَا الْتَفَتُّ نَحْوَهُ أَعْرَضَ عَنِّي، حَتَّى إِذَا طَالَ ذَلِكَ عَلَيَّ مِنْ جَفْوَةِ الْمُسْلِمِينَ مَشَيْتُ حَتَّى تَسَوَّرْتُ جِدَارَ حَائِطِ أَبِي قَتَادَةَ وَهُوَ ابْنُ عَمِّي وَأَحَبُّ النَّاسِ إِلَيَّ، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ، فَوَاللهِ مَا رَدَّ عَلَيَّ السَّلَامَ، فَقُلْتُ لَهَ: يَا أَبَا قَتَادَةَ؛ أَنْشُدُكَ بِاللهِ: هَلْ تَعْلَمُنِي أُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ فَسَكَتَ، فَعُدْتُ فَنَاشَدْتُهُ فَسَكَتَ، فَعُدْتُ فَنَاشَدْتُهُ فَقَالَ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَفَاضَتْ عَيْنَايَ، وَتَوَلَّيْتُ حَتَّى تَسَوَّرْتُ الْجِدَارَ.
فَبَيْنَا أَنَا أَمْشِي فِي سُوقِ الْمَدِينَةِ، إِذَا نَبَطِيُّ مِنْ نَبَطِ أَهْلِ الشَّامِ مِمَّنْ قَدِمَ بالطَّعَامِ يَبِيعُهُ بِالْمَدِينَةِ يَقُولُ: مَنْ يَدُلُّ عَلَى كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ؟ فَطَفِقَ النَّاسُ يُشِيرُونَ لَهُ إِلَيَّ حَتَّى جَاءَنِي، فَدَفَعَ إِلَىَّ كِتَابًا مِنْ مَلِكِ غَسَّانَ - وَكُنْتُ كَاتِبًا - فَقَرَأْتُهُ فَإِذَا فِيهِ: «أَمَّا بَعْدُ، فَإِنَّهُ قَدْ بلَغَنَا أَنَّ صَاحِبَكَ قَدْ جَفَاكَ، وَلَمْ يَجْعَلْكَ اللهُ بِدَارِ هَوَانٍ وَلَا مَضْيَعَةٍ، فَالْحَقْ بِنَا نُوَاسِكَ»، فَقُلْتُ حِينَ قَرَأْتُهَا: وَهَذِهِ أَيْضاً مِنَ الْبَلَاءِ، فَتَيَمَّمْتُ بِهَا التَّنُّورَ فَسَجَرْتُهَا، حَتَّى إِذَا مَضَتْ أَرْبَعُونَ مِنَ الْخَمْسِينَ وَاسْتَلْبَثَ الْوَحْيُ؛ إِذَا رَسُولُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَأْتِينِي، فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَأَمُرُكَ أَنْ تَعْتَزِلَ امْرَأَتَكَ، فَقُلْتُ: أُطَلِّقُهَا أَمْ مَاذَا أَفْعَلُ؟ فَقَالَ: لَا، بَلْ اعْتَزِلْهَا فَلَا تَقْرَبَنَّهَا، وَأَرْسَلَ إِلَى صَاحِبَيَّ بِمِثْلِ ذَلِكَ، فَقُلْتُ لامْرَأَتِي: الْحِقِي بِأَهْلِكِ فَكُونِي عِنْدَهُمْ حَتَّى يَقْضِيَ اللهُ فِي هَذَا الأَمْرِ، فَجَاءَتِ امْرَأَةُ هِلَالِ بْنِ أُمَيَّةَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ هِلَالَ بْنِ أُمَيَّةَ شَيْخٌ ضَائِعٌ ليْسَ لَهُ خَادِمٌ، فَهَلْ تَكْرَهُ أَنْ أَخْدُمَهُ؟ قَالَ: «لَا، وَلَكِنْ لَا يَقْرَبَنَّكِ». فَقَالَتْ: إِنَّهُ وَاللهِ؛ مَا بِهِ حَرَكَةٌ إِلَى شَيْءٍ، وَوَاللهِ مَا زَالَ يَبْكِي مُنْذُ كَانَ مِنْ أَمْرِهِ مَا كَانَ إِلَى يَوْمِهِ هَذَا.
فَقَالَ لِي بَعْضُ أَهْلِي: لَوِ اسْتَأْذَنْتَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي امْرَأَتِكَ، فَقَدْ أَذِنَ لامْرَأَةِ هِلَالِ بْنِ أُمَيَّةَ أَنْ تَخْدُمَهُ؟ فَقُلْتُ: لَا أَسْتَأْذِنُ فِيهَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَمَا يُدْرِينِي مَاذَا يَقُولُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا اسْتَأْذَنْتُهُ فِيهَا وَأَنَا رَجُلٌ شَابٌّ! فلَبِثْتُ بِذَلِكَ عَشْرَ لَيَالٍ، فَكَمُلَ لَنَا خَمْسُونَ لَيْلَةً مِنْ حِينَ نُهِيَ عَنْ كَلَامِنَا.
ثُمَّ صَلَّيْتُ صَلَاةَ الْفَجْرِ صَبَاحَ خَمْسِينَ لَيْلَةً عَلَى ظَهْرِ بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِنَا، فَبَينَا أَنَا جَالِسٌ عَلَى الْحَالِ الَّتِي ذَكَرَ اللهُ تَعَالَى مِنَّا، قَدْ ضَاقَتْ عَلَيَّ نَفْسِى وَضَاقَتْ عَلَيَّ الأَرضُ بمَا رَحُبَتْ، سَمِعْتُ صَوْتَ صَارِخٍ أَوْفَى عَلَى سَلْعٍ يَقُولُ بأَعْلَى صَوْتِهِ: يَا كَعْبَ بْنَ مَالِكٍ أَبْشِرْ، فَخَرَرْتُ سَاجِدًا، وَعَرَفْتُ أَنَّهُ قَدْ جَاءَ فَرَجٌ فَآذَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ النَّاسَ بِتَوْبَةِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ عَلَيْنَا حِينَ صَلَّى صَلَاةَ الْفَجْرِ، فَذَهَبَ النَّاسُ يُبَشِّرُونَنَا، فَذَهَبَ قِبَلَ صَاحِبَيَّ مُبَشِّرُونَ، وَرَكَضَ رَجُلٌ إِليَّ فرَساً وَسَعَى سَاعٍ مِنْ أَسْلَمَ قِبَلِي وَأَوْفَى عَلَى الْجَبلِ، وكَانَ الصَّوْتُ أَسْرَعَ مِنَ الْفَرَسِ، فَلَمَّا جَاءَنِي الَّذِي سَمِعْتُ صَوْتَهُ يُبَشِّرُنِي نَزَعْتُ لَهُ ثَوْبَيَّ فَكَسَوْتُهُمَا إِيَّاهُ بِبِشَارَتِهِ وَاللهِ؛ مَا أَمْلِكُ غَيْرَهُمَا يَوْمَئِذٍ، وَاسْتَعَرْتُ ثَوْبَيْنِ فَلَبِسْتُهُمَا وَانْطَلَقْتُ أَتَأَمَّمُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَلَقَّانِي النَّاسُ فَوْجًا فَوْجًا يُهَنِّئُونَنِي بِالتَّوْبَةِ وَيَقُولُونَ لِي: لِتَهْنِكَ تَوْبَةُ اللهِ عَلَيْكَ، حَتَّى دَخَلْتُ الْمَسْجِدَ، فَإِذَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَالِسٌ حَوْلَهُ النَّاسُ، فَقَامَ طلْحَةُ بْنُ عُبَيْدِ اللهِ رضي الله عنه يُهَرْوِلُ حَتَّى صَافَحَنِي وَهَنَّأَنِي، وَاللهِ مَا قَامَ إِلَيَّ رَجُلٌ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ غَيْرُهُ، فَكَانَ كَعْبٌ لَا يَنْسَاهَا لِطَلْحَةَ.
قَالَ كَعْبٌ: فَلَمَّا سَلَّمْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: وَهُوَ يَبْرُقُ وَجْهُهُ مِنَ السُّرُورِ: «أَبْشِرْ بِخَيْرِ يَوْمٍ مَرَّ عَلَيْكَ مُذْ ولَدَتْكَ أُمُّكَ»، فَقُلْتُ: أمِنْ عِنْدِكَ يَا رَسُولَ اللهِ أَمْ مِنْ عِنْدِ اللهِ؟ قَالَ: «لَا، بَلْ مِنْ عِنْدِ اللهِ»، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا سُرَّ اسْتَنَارَ وَجْهُهُ حَتَّى كَأَنَّ وَجْهَهُ قِطْعَةُ قَمَرٍ، وَكُنَّا نَعْرِفُ ذَلِكَ، فلَمَّا جَلَسْتُ بَيْنَ يدَيْهِ قُلتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ مِنْ تَوْبَتِي أَنْ أَنْخَلِعَ مِنْ مَالِي صَدَقَةً إِلَى اللهِ وإِلَى رَسُولِهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَمْسِكْ بَعْضَ مَالِكَ، فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ»، فَقُلْتُ: إِنِّي أُمْسِكُ سَهْمِي الَّذي بِخَيْبَرَ. وَقُلْتُ: يَا رَسُولَ الله؛ إِنَّ اللهَ تَعَالَى إِنَّمَا أَنْجَانِي بِالصِّدْقِ، وَإِنَّ مِنْ تَوْبَتي أَلَّا أُحَدِّثَ إِلَّا صِدْقًا مَا بَقِيتُ، فَوَاللهِ؛ مَا عَلِمْتُ أحَدًا مِنَ الْمُسْلِمِينَ أَبْلَاهُ اللَّهُ تَعَالَى فِي صِدْقِ الْحَدِيثِ مُنْذُ ذَكَرْتُ ذَلِكَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَحْسَنَ مِمَّا أَبْلَانِي اللهُ، وَاللهِ مَا تَعَمَّدْتُ كَذِبَةً مُنْذُ قُلْتُ ذَلِكَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى يَوْمِي هَذَا، وَإِنِّي لأَرْجُو أَنْ يَحْفَظَنِي اللهُ تَعَالَى فِيمَا بَقِيَ.
قَالَ: فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: {لَقَدْ تَابَ اللهُ عَلَى النَّبِيِّ وَالْمُهَاجِرِينَ والأَنْصَارِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ في سَاعَةِ الْعُسْرةِ} حَتَّى بَلَغَ : {إِنَّهُ بِهِمْ رَءُوفٌ رَحِيمٌ، وَعَلَى الثَّلَاثةِ الَّذينَ خُلِّفُوا حَتَّى إِذَا ضَاقَتْ عَلَيْهِمُ الأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ} حَتَّى بَلَغَ: {اتَّقُوا اللهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ} [التوبة: 117، 119].
قالَ كعْبٌ: وَاللهِ؛ مَا أَنْعَمَ اللهُ عَلَيَّ مِنْ نِعْمَةٍ قَطُّ بَعْدَ إِذْ هَدَانِي اللهُ لِلإِسْلَامِ أَعْظَمَ فِي نَفْسِي مِنْ صِدْقي رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَلَّا أَكُونَ كَذَبْتُهُ، فَأَهْلِكَ كَمَا هَلَكَ الَّذِينَ كَذَبُوا؛ إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ للَّذِينَ كَذَبُوا حِينَ أَنزَلَ الْوَحْيَ شَرَّ مَا قَالَ لأحَدٍ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {سَيَحْلِفُونَ بِاللهِ لَكُمْ إِذَا انْقَلَبْتُمْ إِلَيْهِمْ لتُعْرِضُوا عَنْهُمْ فأَعْرِضُوا عَنْهُمْ إِنَّهُمْ رِجْسٌ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ. يَحْلِفُونَ لَكُمْ لِتَرْضَوْا عَنْهُمْ فَإِنْ تَرْضَوْا عَنْهُمْ فَإِنَّ اللهَ لَا يَرْضَى عَنِ الْقَوْمِ الفَاسِقِينَ} [التوبة - 95، 96].
قَالَ كَعْبٌ: كُنَّا خُلِّفْنَا أَيُّهَا الثَّلَاثَةُ عَنْ أَمْرِ أُولِئَكَ الَّذِينَ قَبِلَ مِنْهُمْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حِينَ حَلَفوا لَهُ، فَبَايَعَهُمْ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمْ، وَأَرْجَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَمْرَنَا حَتَّى قَضَى اللهُ تَعَالَى فِيهِ بِذَلِكَ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَعَلَى الثَّلَاثَةِ الَّذِينَ خُلِّفُوا}. وَلَيْسَ الَّذي ذَكَرَ مِمَّا خُلِّفْنَا تَخَلُّفُنَا عَنِ الغَزْوِ، وَإِنَّمَا هُوَ تَخْلِيفُهُ إِيَّانَا وَإِرْجَاؤُهُ أَمْرَنَا عَمَّنْ حَلَفَ لَهُ واعْتذَرَ إِلَيْهِ فَقَبِلَ مِنْهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4418، م 2769].
وَفِي رِوَايَةٍ «أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ في غَزْوةِ تَبُوكَ يَوْمَ الخَمِيسِ، وَكَانَ يُحِبُّ أَنْ يَخْرُجَ يَوْمَ الْخَمِيسِ» [خ 2950].
وَفِي رِوَايةٍ: «كَانَ لَا يَقْدُمُ مِنْ سَفَرٍ إِلَّا نَهَارًا فِي الضُّحَى، فَإِذَا قَدِمَ بَدَأَ بِالْمَسْجِدِ، فَصَلَّى فِيهِ ركْعَتَينِ ثُمَّ جَلَسَ فِيهِ» [خ 3088، 716].
27. Абу Нужайд Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зинодан ҳомиладор бўлган жуҳайналик бир аёл Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳадга лойиқ бўлиб қолдим, уни менга ижро қилинг», деди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, «Унга яхши қара. Туққач, уни олиб кел», дедилар. У шундай қилди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, уни (аёлни) ўз кийимига чирмашди. Сўнг буюрдилар, у тошбўрон қилинди. Кейин унга жаноза ўқидилар. Шунда Умар: «Эй Аллоҳнинг Набийси! Зино қилган бўлса ҳам унга жаноза ўқийсизми?» деди. У зот шундай дедилар: «У шундай тавба қилдики, агар уни Мадина аҳлидан етмиш киши орасида тақсимланса, уларга етиб ортган бўларди. Ўзини Аллоҳ таоло учун қурбон қилган аёл(нинг тавбаси)дан афзалроқ тавбани кўрганмисан?»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Зинодан ҳомиладор аёл то туғмагунича уни тошбўрон қилинмаслигига ҳадис далилдир. Ҳомиласи ўлиб қолмаслиги учун шу нарсага ижмоъ қилинган. Шунингдек ҳомиладор аёл то туғмагунича дарра уриб бўлмаслигига ҳам ижмоъ қилинган. Зинодан ҳомиладор бўлган аёл то боласини эмизиб бўлгунича тошбўрон қилинмай туради. Агар ўрнига эмизадиган топилса, тошбўрон қилинаверади. Агар эмизадиган топилмаса, бола сутдан чиқишини кутилади, сутдан чиққач тошбўрон қилинади. Бу имом Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ва Моликнинг машҳурроқ сўзидаги мазҳабга мувофиқдир. Аммо Абу Ҳанифа ва Моликдаги бир ривоятга кўра, зинокор аёл туғиши билан тошбўрон қилинади. Уни сутдан чиқишини кутилмайди.
Бунга имом Муслимдан қилинган қуйидаги ривоят далил бўлади.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«Моиз ибн Молик Асламий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ўзимга зулм қилиб, зино қилиб қўйдим. Мени поклашингизни ҳоҳлайман», деди. У зот уни қайтариб юбордилар. Эртаси куни у яна келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен зино қилиб қўйдим», деди. У зот уни иккинчи марта қайтариб юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қавмига: «Унинг ақлида сизларга ғалати туюлган нарса йўқми?» дея одам юбордилар. Улар: «Унинг ақли бутун, у бизнинг солиҳларимиздан деб биламиз», дейишди. У учинчи бор келган эди, у зот уларга яна одам юбориб, у ҳақда сўрадилар. Улар у зотга унинг ўзида ҳам, ақлида ҳам нуқсон йўқлигини айтишди. Тўртинчисида унинг учун чуқур қаздирдилар. Кейин буюрдилар, у тошбўрон қилинди.
Кейин Ғомидлик аёл келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен зино қилдим, мени покланг», деди. У зот уни ҳам қайтариб юбордилар. Эртаси куни: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега мени қайтариб юборасиз? Сиз мени ҳам Моизни қайтариб юборгандек қайтариб юбормоқчисиз шекилли? Аллоҳга қасамки, мен (ўша зинодан) ҳомиладорман», деди. «Ундай бўлса, бор, туғиб олгунингча (кутиб тур)», дедилар. У туққач, гўдакни бир матога ўраб келди‑да, «Мана, мен туғдим», деди. У зот: «Бор, уни сутдан чиқаргунингча эмизгин», дедилар. У уни сутдан чиқаргач, гўдакни қўлида бир бурда нон билан олиб келди ва: «Мана, эй Аллоҳнинг Набийси, уни сутдан чиқариб ҳам бўлдим, овқат еяпти», деди. У зот гўдакни мусулмонлардан бирига топширдилар. Сўнг буюрдилар, унинг кўксидан келадиган қилиб чуқур қазилди. У зот одамларга буюрдилар, уни тошбўрон қилишди. Холид ибн Валид бир тош олиб келиб, унинг бошига отган эди, қон Холиднинг юзига сачради. У аёлни сўкиб юборган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сўкканини эшитиб, «Қизишма, эй Холид! Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, у шундай тавба қилдики, агар солиқхўр* шундай тавба қилса, кечирилар эди», дедилар. Сўнгра буюрдилар, унга жаноза ўқидилар ва у дафн қилинди».
* «Солиқхўр» деб таржима қилинган сўз матнда «соҳибул макс» деб келган бўлиб, йиғувчи, тўпловчи деган маънони англатади. Бу сўз жоҳилият даврида тижоратчилардан зўрлик билан ўлпон ундириб юрадиган одамга айтилган бўлиб, одамларнинг мулкини зулм билан олиб, ўзлаштирган кимсани «соҳибул макс» дейиш мумкин.
«Моиз тошбўрон қилинганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У шундай тавба қилдики, агар уни бир уммат орасида тақсимланса, албатта, уларга етиб ортарди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Моиз ҳақида: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у ҳозир жаннат анҳорларига шўнғиб юрибди», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Абу Довуддан қилинган бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ», дедилар.
27- وَعَنْ أَبي نُجَيْدٍ - بِضَمِّ النُّونِ وَفَتْحِ الْجيِمِ - عِمْرَانَ بْنِ الحُصَيْنِ الخُزَاعِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً مِنْ جُهَيْنَةَ أَتَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهِيَ حُبْلَى مِنَ الزِّنَا، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَصَبْتُ حَدًّا فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، فَدَعَا نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَلِيَّهَا فَقَالَ: «أَحْسِنْ إِليْهَا، فَإِذَا وَضَعَتْ فَأْتِنِي» فَفَعَلَ، فَأَمَرَ بِهَا نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَشُدَّتْ عَلَيْهَا ثِيَابُهَا، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فرُجِمَتْ، ثُمَّ صَلَّى عَلَيْهَا. فَقَالَ لَهُ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: تُصَلِّي عَلَيْهَا يَا رَسُولَ اللهِ وَقَدْ زَنَتْ؟! قَالَ: لَقَدْ تَابَتْ تَوْبةً لَوْ قُسِمَتْ بَيْنَ سَبْعِينَ مِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ لَوَسِعَتْهُمْ، وَهَلْ وَجَدْتَ أَفْضَلَ مِنْ أَنْ جَادَتْ بِنفْسِهَا للهِ عَزَّ وجَلَّ؟!» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1696].
28. Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, икки водий бўлишини хоҳлайди. Унинг оғзини фақатгина тупроқ тўлдиради. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Имом Нававий бу ҳадиснинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтдилар.
«Инсон дунёга қизиқиб, ҳарис бўлганидан ҳатто вафот топганида, қабрида қорни тупроққа тўлади. Бу ҳадис Одам боласини дунёга ҳарислиги ғолиб деган ҳукмни чиқаради».
«Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», деган сўз юқорига боғлиқ бўлиб, унинг маъноси: «Аллоҳ мазаммат қилинган очкўзликдан содир бўлган хато ва ундан бошқа мазамматли нарсаларни содир этиб амалга оширилган хато учун тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этишига далолат қилади.
Одам боласини зикр қилиниши, инсон тупроқдан яратилганидир. Инсон табиати шундай зиқналик ва очкўзликка мойилдир. Аллоҳ таоло тавфиқига олганлар бу каби хислатлардан йироқ бўлиб, пок нафсга эришади. Ким Аллоҳнинг тавфиқига ноил бўлмаса, очкўзлигини тарбияламасдан шундай тек қўйса, унинг очкўзлиги мол тўплаш йўлида ҳалок қилади.
Баъзилар: « Унинг оғзини фақатгина тупроқ тўлдиради», дегани киноя бўлиб ундан мақсад ўлимдир, деб айтишган. Яъни, инсон то вафот топгунича дунёга тўймайди, ирода қилинган.
28- وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ وَأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ أَنَّ لابْنِ آدَمَ وَادِيًا مِنْ ذَهَبٍ أَحَبَّ أَنْ يَكُونَ لَهُ وَادِيَانِ، وَلَنْ يَمْلأَ فَاهُ إِلَّا التُّرَابُ، وَيَتُوبُ اللهُ عَلَى مَنْ تَابَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6437، م 1049].
29. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ бири бошқасини ўлдириб, иккаласи ҳам жаннатга кирадиган икки кишига кулади: буниси Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб, ўлдирилади, кейин Аллоҳ қотилнинг тавбасини қабул қилгач, у ҳам мусулмон бўлади сўнгра шаҳид бўлади».
Муттафақун алайҳ.[Б 2826, М 1890].
Изоҳ: «Кулиш» Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда инсонларда содир бўладиган кулги, табассум назарда тутилмайди, балки бу Аллоҳ таолога хос сифат бўлиб, бундай кулиш розилик, хушнуд бўлиш, яхши қабул қилиш маъноларини билдиради. Зотан, ҳадисда келган кулиш маъносини билдирувчи «диҳк» калимасининг араб тилидаги асл маъноси ҳам «очиқ юз билан қабул қилиш»дир.
Аллоҳ таолога нисбатан «кулиш» сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. Аллоҳнинг «болдири», «қабзаси», «кулиши», «юзи», «қўли», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар У Зотнинг Ўзига хос сифатлари бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.
Имом Нававий «Саҳиҳи Муслим»да айтадилар. Кулиш деганда, у кишини руҳини олиб жаннатга киритиш учун келган фаришталар кулган бўлиши мумкин. Худди султон фалончини ўлдирди, деб айтилганида, фалончини ўлдиришга амр қилди, деганга ўхшаш.
29 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَضْحَكُ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى إِلَى رَجُلَيْنِ يَقْتُلُ أَحَدُهُمَا الآخَرَ يَدْخُلَانِ الجَنَّةَ، يُقَاتِلُ هَذَا فِي سَبِيلِ اللهِ فيُقْتَلُ، ثُمَّ يَتُوبُ اللهُ عَلَى الْقَاتِلِ فَيُسْلِمُ فَيُسْتَشْهَدُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2826، م 1890].
3- боб. Сабр баёни
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз» (Оли-Имрон сураси, 200-оят), «Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бас, сабр қилувчиларга хушхабар бергин» (Бақара сураси, 155-оят), «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят), «Албатта ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай, Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз, бу иш ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Шўро сураси, 43-оят), «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар!» (Бақара сураси, 153-оят), «Албатта Биз то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча сизларни имтиҳон қилурмиз», (Муҳаммад сураси, 31-оят) деб айтган.
3- بَابُ الصَّبْرِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيءٍ مِنَ الْخَوفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الأَمْوَالِ وَالأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيرِ حِسَابٍ} .
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلِمَنْ صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الأُمُورِ} .
وَقَالَ تَعَالَى: {اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ}.
وَالآيَاتُ فِي الأَمْرِ بِالصَّبْرِ وَبَيَانِ فَضْلِهِ كَثِيرَةٌ مَعْرُوفَةٌ.
30. Абу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» тарозини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдирадилар [ёки тўлдиради]. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон ё фойдангга, ё зарарингга ҳужжатдир. Ҳар бир инсон саҳарлаб чиқиб, ўз жонини савдога қўяди-да, уни ё (тоат билан) озод қилади, ё (маъсият билан) ҳалок қилади».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу муборак ҳадисларида бир неча савобли амалларнинг бошида покликни юқори баҳолаб зикр қилмоқдалар.
Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда зикр қилган фазилатли амаллар билан бирма-бир танишиб чиқайлик:
1. «Поклик иймоннинг ярмидир».
Бу жумладаги покликдан мақсад риё, кибр, ҳасад каби маънавий ҳамда барча моддий нопокликлардан пок бўлишдир. Таҳорат, яъни, поклик иймоннинг ярми дейилиши – усиз ибодат қабул қилинмаслиги ва савоби беҳуда кетишидан, иймон бўлмаса, ибодат умуман қабул қилинмаслиги эътиборидан келиб чиқиб айтилмоқда ва поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилмоқда.
Исломда иймоннинг қадр-қиммати қанчалик юқори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади.
Бу ўз навбатида биз мусулмонлар динимиз талабига яраша бўлишимиз кераклигини ҳам билдиради.
2. «Алҳамдулиллаҳи» тарозуни тўлдирур.
«Алҳамдулиллаҳи» (Аллоҳга мақтовлар бўлсин) деган жумлани мўмин-мусулмон одам ихлос билан айтиши жуда ҳам савобли саналади. Чунки ҳамма нарсани берган Аллоҳ таолога ҳамд айтиш, Унинг берган неъматларини эътироф этиб, улар учун Аллоҳга мақтов айтишдан улуғроқ савоб йўқ.
Ҳадисда айнан шу нарса – «Алҳамдулиллаҳи»ни айтиш билан банда амаллар тарозусини тўлдирадиган даражада катта савоб олиши таъкидланмоқда.
Қаранг, мўмин-мусулмон банда учун савоб топиш қандоқ ҳам осон-а! Оғиздан ихлос билан «Алҳамдулиллаҳи» деган калима чиқиши билан амаллар тарозусининг палласи савобга тўлиб қолар экан.
Бас, шундоқ экан, бу калимани кўпроқ айтайлик. Турли беҳуда, иғво, бўҳтон гапларнинг ўрнига ҳам Аллоҳнинг зикрини қилайлик!
3. «Субҳаналлоҳи ва алҳамдулиллаҳи» осмонлару ернинг орасини тўлдирурлар ёки тўлдирур.
Шу ерда ровий шак қилган, яъни, «тўлдирурлар», деб жам сийғасида айтилдими ёки «тўлдирур», деб бирлик сийғасида айтилдими, буни яхши англамай қолганини билдириб қўяяпти.
Аввал «Алҳамдулиллаҳи»нинг ёлғиз ўзини айтиш тўғрисида сўз кетган бўлса, энди унинг олдига «Субҳаналлоҳи»ни ҳам қўшиб айтиш лозим кўриляпти. «Субҳаналлоҳи»нинг маъноси эса, «Аллоҳни поклаб ёд қиламан»дир.
Демак, бир мўмин банда ихлос билан «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи» деб айтса, осмонлару ернинг ораси савобга тўлар экан. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига қилган лутфи-карамидир.
Фақат бу лутфу карамдан биз мўминлар унумли фойдаланмоғимиз зарур, холос. Нима кўп, бўш вақтимиз кўп. Ўша вақтни турли беҳуда гап-сўзларга сарф этмай, ушбу икки калимани зикр қилсак, қанчадан-қанча савобга эришамиз.
4. «Намоз нурдир».
Намознинг нур эканлиги, аввало, банда вафот этиб қабрга қўйилганида унинг қоронғу қабрини ёритиши билан бўлади.
Намознинг нур эканлиги кейинчалик, қиёмат қоронғусида ўз эгасига йўл кўрсатувчи нур бўлиши билан бўлади.
Ўлим ҳақ, ҳар биримизнинг вафот этишимиз бор. Ҳатто яқинларимиз бизнинг ҳар биримизни қабрга элтиб, кўмиб, ёлғиз ташлаб кетишлари бор. Ана шунда қабр зулматидан азоб тортмайлик десак, намоз ўқийлик. Ўқиган намозимиз қабримизда нур бўлиб, атрофимизни ёритиб, кўнглимизни хушнуд қилиб турсин, илоҳим.
Қиёмат куни ҳақ, бир куни келиб, албатта, у қоим бўлажак! Унинг тўс-тўполони, даҳшатли қоронғусида қолишимиз турган гап. Ўша пайтда ҳеч нарсани кўрмай, қоқилиб-суқилиб юрмайлик десак, намоз ўқийлик! Шояд, ўша ўқиган намозимиз қиёмат қоронғусида нур бўлиб порлаб, атрофимизни, йўлимизни ёритиб турса!
5. «Садақа бурҳондир».
Мўмин киши томонидан бу дунёда ўз мол-мулкидан қилган садақасининг бурҳонга ўтиши бир неча хил бўлади.
Аввало, молу мулкдан савоб умидида садақа қилишнинг ўзи киши иймонининг тасдиғи учун ҳужжатдир. Чунки иймонсиз, мунофиқ одам садақа қилмайди. Қиёмат куни мўмин бандадан мол-мулкини нимага сарф қилгани ҳақида сўралса, бу дунёда қилган садақаси унга бурҳон – ҳужжат бўлади.
Баъзи эътирофларга қараганда, бу дунёда садақа қилиб юрган кишиларга қиёмат куни алоҳида бурҳон – белги қўйилади экан. Ўша белгини кўргандан кейин улардан молингни нимага сарф қилдинг, деб сўралмас экан.
Қаранг, садақа қилиш – қанчалар яхши иш! Аллоҳ таоло берган мол-дунёни унинг йўлида садақа қилган банда шунчалар бахт-саодатга муяссар бўлар экан. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг мўмин-мусулмонларга кўрсатган лутфу карами. Фақат шу имкониятдан тўғри фойдаланишимиз керак, холос. Мол-мулкимиздан оз бўлса ҳам муҳтож биродарларимизга садақа қилайлик. Шоядки, ўша қилган садақамиз иймонимизнинг тасдиғи бўлса, қиёмат куни мол-мулкни нимага сарф қилганимиз ҳақида сўралганимизда бизга бурҳон бўлса ёки сиймомиздаги бир белги бўлиб, бу саволдан қутқариб қолса.
6. «Сабр зиёдир».
Луғатда «сабр» нафсни хоҳлаб турган нарсаларидан қайтариш, унга оғир келадиган ибодатларга ундаб туриш ва турли машаққату қийинчиликларга бардош беришдир.
«Зиё» деб бир жисмнинг ўзидан чиққан ёруғликка айтилади. Мисол учун, қуёшдан чиққан ёруғлик «зиё» деб айтилади. Бир жисм бошқадан олган ёруғликни қайтариб чиқарса, «нур» дейилади. Ой қуёшдан олган ёруғликни қайтариб таратгани учун «ой нури» деб айтамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «У қуёшни зиё, ойни нур қилган Зотдир», деган. Зиё нурдан кучли бўлади.
Сабрнинг зиё бўлиши, аввало, инсон сабр ила маъсиятлар зулматидан чиқади. Қолаверса, сабр бора-бора мўмин қалбида зиёга айланади. Бошқача айтсак, Аллоҳнинг дини ва тоати йўлидаги қийинчиликларга сабр қиладиган одамнинг қалбида зиё пайдо бўлади. Ўша зиё ибодатлар ва турли машаққатларнинг янглиш йўлларини унга ёритиб беради. Шу билан бирга, сабрнинг зиёси мўмин кишига қабрда ҳам, қиёмат кунида ҳам фойда беради.
Кўпчилик орасида сабр тушунчаси нотўғри талқин қилинади. Сабр деганда биров томонидан қилинган зулмга жавоб қилмай, жим туриш тушунилади. Аслида эса, бу сабр эмас, қўрқоқликдир. Сабр эса, ижобий тушунча.
Исломда сабр дейилганда аввало, иймон-эътиқод, дину диёнат йўлидаги қийинчиликларга сабр қилиш, Аллоҳнинг амрини бажариш, қайтарганларидан қайтишга нафсни мажбур қилиб, чидатиш тушунилади. Сабр деганда Аллоҳнинг калимаси ер юзида ҳамма калималардан устун бўлиши учун кураш қийинчиликларига дош бериш назарда тутилади. Ислом дини адолатидан бутун дунёни баҳраманд қилиш учун барча машаққатларга кўниш, ҳалол-пок юриш, яшаш ва ишлаш қийинчилигига чидашни сабр дейилади. Ана шу нарсаларга сабр қилишга ўрганайлик, шояд, сабр қалбимизда зиё бўлиб, турли машаққатларнинг осон бўлишига ёрдам берса, қабримизда, қиёмат кунида бизга зиё бўлиб, унинг ёруғидан баҳраманд этса!
7. «Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир».
Яъни, Қуръонни ўқиб, унга амал қилсанг, у сенинг фойдангга гувоҳлик беради. Аммо Қуръонни ўқимасанг ёки ўқиб амал қилмасанг, у сенинг зарарингга гувоҳлик беради.
Ҳозирги давр тили билан айтганда, Қуръони карим икки томонлама тиғи бор қуролга ўхшаб кетади. Кези келганда фойда учун ҳам, зарар учун ҳам гувоҳлик берар экан. Қуръони каримни ўз фойдаси ёки зарарига ишлатиш банданинг ўзига боғлиқ. Аллоҳ таоло бандани яратиб, ризқу рўз бериб, ақл бериб, бунинг устига лутфу марҳамат кўрсатиб, икки дунё саодати йўлини топиши учун кўрсатмалар дастури сифатида Қуръони каримни бериб қўйибди. Уни гувоҳ ҳам қилиб қўйибди. Агар банда илоҳий дастур сифатида ўзига берилган Қуръони каримни ўқиса, унга амал қилиб яшаса, қиёмат куни Қуръон унинг фойдасига гувоҳлик беради. Аммо банда нобакорлик қилса, ўзига берилган илоҳий дастурни ўқимаса ёки амал қилмаса, Қуръони карим қиёмат куни унинг зарарига гувоҳлик беради. Оқибатда ўша банданинг иши расво бўлади.
Мўмин-мусулмон инсон қанчалар ҳам бахтли! Аллоҳ таоло уни қадрлаб, икром қилиб, ҳаётида амал қилиши лозим бўлган, икки дунё саодатига эриштирадиган дастурни тақдим қилиб қўйибди. Бу ўзини билган банда учун чексиз илоҳий лутфу карамдир ва меҳрибончиликдир.
Аллоҳ таоло: «Мен сени яратиб қўйдим, идрок қилиш, ақл юритиш неъматини бердим, энди йўлингни ўзинг топиб юравер», дейиши ҳам мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло чексиз лутфу карам, меҳрибонлик қилди. Мўмин банда учун ўша илоҳий лутфу карамдан ўз жойида фойдаланишгина қолди, холос.
Банда бир ҳарф бўлса ҳам Қуръон ўқиса, унга амал қилса, ажру савоб олади, икки дунёнинг саодатини топади. Қолаверса, Қуръони карим қиёмат кунида унинг фойдасига гувоҳлик беради.
Бас, шундоқ экан, Қуръон ўқиб, унга амал қилиб қолайлик. Аллоҳ таолонинг бизга кўрсатган лутфу марҳаматидан баҳраманд бўлайлик. Шунда икки дунёмиз обод бўлади. Охиратда Қуръон бизнинг фойдамизга гувоҳлик беради.
8. «Барча одамлар ҳаракат қилиб, ўз жонини савдога қўювчидир. Бас, улар уни озод қилувчи ёки уни ҳалок қилувчилардир».
Яъни, бу дунёда ҳар бир инсон саъй-ҳаракат қилиб ўтади. У ўша саъй-ҳаракати ила худди ўз жонини савдога қўювчи кишига ўхшайди. Савдоси эса, бу дунёда қилган амалидир. Агар банда яхши амал қилган бўлса, эвазига яхшилик олади. Ундай одам ўз жонини дўзахдан озод қилувчидир. Агар банда ёмон амал қилган бўлса, эвазига ёмонлик олади. Ундай одам ўз жонини ҳалок қилувчидир. Яъни, ҳар ким қилса, ўзига қилади.
Биз ҳам бу дунёда ўшандай ҳаракат қилувчи, жонимизни савдога қўювчи бандалармиз. Ҳар биримиз иложи борича кўпроқ яхши амал қилиб, ўз жонимизни улар эвазига сотиб олиб, дўзахдан озод қилишга ҳаракат этайлик. ўафлат уйқусида савдони нотўғри қилиб, ёмон ишлар билан жонимизни ҳалок қилувчи, дўзахга туширувчи бўлмайлик!
Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдаларни ва унинг ҳикматини алоҳида такрор қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Жиддий тафаккур қилувчи киши учун ҳамма нарса яққол аён бўлиб турибди.
30 - وَعَنْ أَبِي مَالِكٍ الْحَارِثِ بْنِ عَاصِمِ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ للهِ تَمْلأُ الْمِيزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالحَمْدُ للَّهِ تَمْلآنِ - أَوْ تَمْلأُ - مَا بَيْنَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، وَالصَّلَاةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ. كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو، فَبِائِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [223].
31. Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир гуруҳ ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарса сўрашган эди, у зот уларга бердилар. Кейин яна сўрашди. Уларга яна бердилар. Ниҳоят, у зотнинг ҳузурларидаги нарсалар тугади. У зот уларга барча нарсани қўллари билан инфоқ қила туриб: «Ҳузуримда бирор яхшилик бўлса, уни сизлардан сақлаб қолмайман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким ўзини беҳожат тутса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким сабр қилса, Аллоҳ уни сабрли қилади. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхши ва кенг қамровли афзалроқ ато берилмаган».
Муттафақун алайҳ.[Б 1469, М 1053].
Шарҳ: «Иффат» сўзи ҳаром, номақбул ишлардан ўзини тийишни англатади. Бу ўринда ҳаромдан ҳамда бировнинг қўлидаги нарсани сўрашдан ўзини тийиш, тамагир бўлмаслик назарда тутилмоқда. Бу ерда ҳозирги ўзбек тилида аёлларга нисбатан ишлатиладиган ҳаё, уятчанликдан кўра кенгроқ маънолар кўзда тутилган.
Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Эй бор Худоё! Оли Муҳаммаднинг ризқини қути лаа ямут қилгин», дейилган.
«Қути лаа ямут» – очдан ўлмасликка етарли емиш, таом.
Яна бир ривоятда эса:
«Бойлик нарсанинг кўплигида эмас, лекин бойлик нафснинг беҳожатлигидадир», дейилган.
Ушбу ривоятларнинг барчасида мусулмон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Мусулмон инсон турмуши яхши бўлиши учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила келмоқда, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.
Мазкур ривоятларда мусулмон киши ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан ўзини қандоқ тутмоқлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар бермоқда:
1. Иффатли бўлиш.
Ўзи учун бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб, билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.
2. Бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.
Бундай одамни Аллоҳ таоло кўзини тўқ қилиб қўйса, ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмайди.
3. Кам бўлса ҳам ўзига берилган ризққа сабр қилиш.
Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта неъмат ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, қаноат қилмай, ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.
4. Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришади.
Пайғамбар алайҳиссалом хонадон аҳлиларига ўлмагудек миқдорда қут беришнигина сўраган эканлар. Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда молу дунё деб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.
31 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَعْدِ بْنِ مَالِكِ بْنِ سِنَانٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ نَاسًا مِنَ الأَنْصَارِ سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ، حَتَّى نَفِدَ مَا عِنْدَهُ، فَقَالَ لَهُمْ حِينَ أَنَفَقَ كُلَّ شَيْءٍ بِيَدِهِ: «مَا يَكُنْ عِنْدِي مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ أَدَّخِرَهُ عَنْكُمْ، وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللهُ، وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللهُ، وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللهُ. وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنَ الصَّبْرِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1469، م 1053].
32. Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади».
Имом Муслим ривоятлари. [2999]
Шарҳ: Мўмин банда учун иймони тақозо қиладиган муҳим ишлардан бири- Аллоҳ таоло тайин қилган қазо ва қадарга рози бўлишдир. Мўмин киши ўзига етган нарсанинг етмасдан қолиши мумкин эмаслигига, ўзига етмаган нарсанинг эса етиши мумкин эмаслигига иймон келтирган бўлади. Шу эътиқодига кўра ўзига бирор хурсандчилик етса, шукр қилишга, бирор хафаликка дучор бўлса, сабр қилишга ўтади.
Бундай эътиқоднинг фақат мўминларда бўладиган улкан саодат эканини севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу қисқа сўзлари билан тушунтириб қўйганлар.
Ушбу тушунчанинг мўминлар учун қанчалар катта бахту-саодат экани мўмин ва мўмин бўлмаган кишининг мусибатга учраган ҳолида яққол намоён бўлади.
Ҳа, бундай ажойиб бахтга эришиш учун киши фақат мўмин бўлиши ва иймони тақозосига кўра ҳаёт кечириши лозим.
Шунинг учун ҳам баъзи уламолар ушбу ҳадисни таърифлаб: “Ушбу ҳадис Исломнинг ярмидир, ёки бутунлай Исломдир, дейилса ҳам ҳеч бир муболаға қилинмаган бўлади”, деганлар.
Мусулмон инсоннинг ҳаёти нималардан иборат? Охири йўқ ғам-ташвиш, синовлар, азоб ва қўрқувданми? Ёки барча баланд-пастликларни қабул қила билиш, Аллоҳга мамнуният билан ибодат қилиш, Аллоҳнинг розилигига эришишга ҳаракат қилиш ва Ислом қоидаларига мувофиқ ҳаёт кечиришми? Ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини мураккаблаштирмаслик, атрофдагиларга динимиз гўзаллиги ва оддийлигини кўрсата олиш учун мусулмон кишининг фикрлаш тарзи қандай бўлиши лозим?
Мусулмон инсоннинг ҳаётга нисбатан қарашини кўпчилик нотўғри талқин қилади. Агар банда Аллоҳ унга тақдир қилган ҳаётга У Зотнинг комил ҳикматига тўла ишонган, Аллоҳнинг иродасида нуқсон бўлмаслигига иймон келтирган ҳолда қараса, у Аллоҳнинг унга ажратган қисматига мамнуният ва розиликни туяди.
Солиҳ уламолар шундай деганлар: «Кўнгилсизлик ва фалокатларни неъмат ўрнида қабул қилиш лозим. Чунки улар гуноҳдан поклайди ва инсонни сабр қилишга ўргатади, бунинг эвазига эса инсон ажр олади. Инсон шундай ҳолга дучор бўлса, у ибодатда фаолроқ бўлиб қолади, Аллоҳга кўпроқ юзланади, ўзининг ожизлигини, Роббига муҳтожлигини ҳис қилади. Аллоҳ таоло бандасининг охиратдаги ҳолатини бу дунёдаги маҳрумлик билан ҳам енгиллатиши мумкин. Шундай экан, синовга учраган ҳар бир бандага сабр лозимдир. Ким сабрда мустақим бўлган ҳолда зиммасидаги вазифаларни бажара олса, Аллоҳ таолонинг мукофотини тўлиқ олади».
Сабр – Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва инсонни ҳайвонга айлантирадиган нафснинг истак-хоҳишларидан ўзини тийишдир. Инсон ўзини шариат таъқиқлаган истакларни амалга оширишдан тийса, Аллоҳнинг розилиги йўлида баъзи лаззатлардан ўзини маҳрум қилса, сабр қилса, бундай инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги мақоми, албатта, олий бўлади. Бироқ бу масаланинг фақат бир тарафи. Айрим инсонлар бутун ҳаётларини бир азоб ва ёмонликдан иборат деб биладилар, яхшиликка умид қилиб қадам ташлашдан қўрқадилар.
Бироқ бу зинҳор инсон улкан ажрларга эга бўлиш учун Аллоҳдан синов юборишини сўраш кераклигини билдирмайди. Ҳадиси шарифларга кўра, Аллоҳ таоло еб, Аллоҳга шукр келтирган бандасига рўза тутиб, сабр қилган инсоннинг ажрини бериши мумкин. Асосийси ҳаддан ошиб, охиратдаги жазодан қочиш учун Аллоҳ таолодан бу дунёда жазолашини сўрамаслик лозим. Ахир инсон ўзига юборилган синовни кўтара олмаслиги, бу эса бутунлай аксинча натижага олиб келиши ҳам мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматни бундай ишдан қайтарганлар. Аллоҳ таолонинг «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», деган қавлининг ўзи мусулмонларга кифоя қилиши керак.
32 - وَعَنْ أبي يَحْيَى صُهَيْبِ بْنِ سِنَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَجَبًا لأَمْرِ الْمُؤْمِنِ! إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ لَهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَلِكَ لأِحَدٍ إِلَّا للْمُؤْمِنِ؛ إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2999].
33. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашганларида, у зотни (дард) чулғаб ола бошлади. Шунда Фотима алайҳассалом: «Оҳ, алам тортган отагинам!», деди. Шунда у зот унга: «Бугундан кейин отангга алам бўлмайди», дедилар. У зот вафот этганларида у: «Оҳ, чорлаган Роббга ижобат қилган отажоним! Оҳ, борар жойи Фирдавс жаннати бўлган отажоним! Оҳ, отажоним! Ўлимингизни Жаброилга изҳор қиламиз», деди. У зот дафн қилинганларида Фотима алайҳассалом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларига тупроқ тортишга кўнгилларингиз чопдими?», деди».
Имом Бухорий ривояти.[4468].
Шарҳ: Бу ҳадисдан Фотима онамиз аёллик табиатларида заифлик бўлишига қарамасдан қай даражада сабр-бардошли эканларини билиб оламиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларини эшитган Умардек забардаст зотлар ўша лаҳзада ўтириб қолишди. Ҳатто оёқларини кўтара олмай қолдилар. Аммо Фотима онамиз ўлим хабарини эшитганларида сукунат чулғаб олди. Гапирганда ҳам жуда оз нарсани гапирдилар, уларнинг ҳаммаси ҳақ сўзлар ва маъноси рост сўзлар эди.
33 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا ثَقُلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَعَلَ يَتَغَشَّاهُ الكَرْبُ، فَقَالَتْ فَاطِمَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: وَاكَرْبَ أَبَتَاهُ، فَقَالَ: «لَيْسَ عَلَى أَبِيكَ كَرْبٌ بَعْدَ اليَوْمِ» فَلَمَّا مَاتَ قَالَتْ: يَا أَبَتَاهْ، أَجَابَ رَبًّا دَعَاهُ، يَا أَبَتَاهْ؛ جَنَّةُ الفِرْدَوْسِ مَأْوَاهُ، يَا أَبَتَاهْ؛ إِلَى جِبْريلَ نَنْعَاهُ، فَلَمَّا دُفِنَ قَالَتْ فَاطِمَةُ رَضِيَ اللهُ عَنهَا: أَطَابَتْ أَنْفُسُكُمْ أَنْ تَحْثُوا عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ التُّرابَ؟! رَوَاهُ البُخَارِيُّ [4462].
34. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавло (озод қилган қуллари) Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб, «Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Сабр қилсин ва савоб умид қилсин», дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, («Келмасангиз бўлмайди», деб) қасам ичиб, одам юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олганларида, унинг жони пўк‑пўк қиларди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Бу нима, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Бу – Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган бандаларининг қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади», деб айтилган.
Шарҳ: Ўғли жон бераётганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига одам юборган қизлари қайси қизлари экани ҳақида турли маълумотлар бор. Бироқ Зайнаб розияллоҳу анҳонинг Абул Осс розияллоҳу анҳудан бўлган Али исмли ўғиллари жон берар ҳолига келиб қолганида оталари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига одам юборганлари ҳақидаги воқеа машҳурроқ.
Ушбу ҳадиси шарифда таъзияга оид бир қанча ишлар бор. Шунинг учун яхшиси ҳадисдан олинадиган фойдаларга ўтсак:
1. Фарзанд ким бўлишидан қатъи назар ота-онага суяниши. Бу Зайнаб розияллоҳу анҳонинг ҳолига ўхшаш қийин ҳолларда дарҳол билинади.
2. Оғир пайтларда ота-оналар босиқ бўлиб болаларига насиҳат қилишлари кераклиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир» дейишлари болани берадиган ҳам Аллоҳ, оладиган ҳам Аллоҳ, ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси ила бўлади, деганларидир. Худди шунга ўхшаш ибора бизда ҳам таъзияларда айтилади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу гапларининг эркин таржимасидан бошқа нарса эмас.
3. Оғир ҳолга тушган кишиларни сабрга, бу ҳолатидан савоб олишга чақиришлари кераклиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сабр қилсин ва талаби савоб қилсин», деганлари шуни кўрсатади. Ота-оналар, ҳатто оилали, фарзандли болаларини ҳам оғир пайтларида сабрга, мусибатида талаби савоб қилишга чақириб туришлари кераклиги тушунилади.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Зайнаб розияллоҳу анҳога юборган одамларидан салом айтиб юборишлари ҳам юксак исломий одоб намунасидир.
5. Оғир ҳолатга тушиб қолган кишининг олдида яқин одамлари бориб туриши кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир неча катта саҳобаларнинг Зайнаб розияллоҳу анҳонинг уйларига боришлари шуни кўрсатади.
6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жон таслим қилаётган набираларини кўриб, қўлларига олиб кўзларидан ёш тўкилиши у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонга, болага, набирага меҳрлари қанчалик эканини яққол кўрсатади.
7. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдаги йиғи ҳолини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деб сўрашлари улуғ кишилардан баъзи кутилмаган нарса содир бўлса, сўраб билиб олиш кераклигини кўрсатади.
8. Аллоҳнинг иродасига рози бўлган ҳолда бировга ачиниб кўздан тўкилган ёш раҳмат ёши бўлар экан. Бунга ўхшаш ёшни Аллоҳ таоло раҳмдил бандаларига берар экан. Доимо раҳмдил бўлишга уриниш керак экан. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек, «Аллоҳ фақат раҳмдил бандаларгагина раҳм қиладир».
34 - وَعَنْ أَبِي زَيْدٍ أُسَامَةَ بْنِ زَيدٍ بنِ حَارثَةَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَحِبِّهِ وابْنِ حِبِّهِ رَضِـيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَرْسَلَتْ بِنْتُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إنَّ ابْنِي قَدِ احْتُضِرَ فَاشْهَدْنَا، فأَرسَلَ يُقْرِئُ السَّلاَمَ وَيَقُولُ: «إنَّ للهِ مَا أَخَذَ، وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بأَجَلٍ مُسَمَّى، فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ» فَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ تُقْسِمُ عَلَيْهِ لَيَأْتِيَنَّهَا، فَقَامَ وَمَعَهُ سَعْدُ بْنُ عُبادَةَ، وَمُعَاذُ ابْنُ جَبَلٍ، وَأُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ، وَزَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ، وَرِجَالٌ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ أَجْمَعِينَ، فَرُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الصَّبيُّ، فَأَقْعَدَهُ فِي حِجْرِهِ ونَفْسُهُ تَقَعْقَعُ، فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ، فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رسُولَ اللهِ مَا هَذَا؟ فَقَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللهُ تَعَالَى فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ - وَفِي رِوَايَةٍ: فِي قُلُوبِ مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ - وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1284، م 923].
وَمَعْنَى «تَقَعْقَعُ»: تَتَحَرَّكُ وَتَضْطَرِبُ.
35. Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан аввал ўтган умматлардан бирида бир подшоҳ ўтган экан. Унинг сеҳргари бор экан. Сеҳргар қариганда подшоҳга: «Мен қариб қолдим. Менга бир ёш йигит берсанг, сеҳрни ўргатиб қўйсам», деди. Подшоҳ унга сеҳр ўргатиш учун бир йигитни берди. У йўлда кетаётса, бир роҳиб бор экан, унинг ёнига ўтирди. Унинг сўзларини эшитиб, ёқтириб қолди. Ҳар сафар сеҳргарнинг олдига борса, роҳибнинг олдидан ўтар ва у билан ўтириб қолар, сеҳргарнинг олдига (кеч қолиб) борса, у урар эди. У бу ҳақда роҳибга шикоят қилди. Шунда у: «Сеҳргардан қўрқсанг, унга «Мени уйимдагилар ушлаб қолишди», дегин. Уйингдагилардан қўрқсанг, «Мени сеҳргар ушлаб қолди», дегин», деди. Шундай қилиб, бир куни кетаётса, баҳайбат, даҳшатли бир махлуқ одамларни ўтказмай қўйган экан. Шунда у «Мана энди сеҳргар афзалми, роҳиб афзалми – билиб оладиган бўлдим», деди. Бир тошни олиб, «Аллоҳим, агар роҳибнинг иши Сенга сеҳргарнинг ишидан маҳбуброқ бўлса, мана шу ҳайвонни ўлдиргин, одамлар ўтиб кетсин» деб, тошни отган эди, ҳайвон ўлиб, одамлар ўтиб кетишди. У роҳибнинг олдига келиб, бўлган воқеани айтиб берган эди, роҳиб унга «Болажоним, кўриб турибманки, энди сен мендан афзал даражага етибсан. Энди синовларга дуч келасан, ўшанда мени айтиб қўймагин», деди. Йигит кўрларни, песларни ва одамларнинг бошқа дардларини даволайдиган бўлди. Буни подшоҳнинг аъёнларидан бири эшитиб қолди. У кўр бўлиб қолган эди. У йигитга кўп ҳадялар келтириб, «Агар менга шифо берсанг, мана шуларнинг ҳаммаси сеники», деди. Йигит: «Мен ҳеч кимга шифо бера олмайман, шифони фақат Аллоҳ беради. Агар сен Аллоҳга иймон келтирсанг, мен дуо қиламан, У Зот сенга шифо беради», деди. У Аллоҳга иймон келтирган эди, Аллоҳ унга шифо берди. Унинг кўзи тузалгач, у подшоҳнинг ёнига бориб, аввалгидек ўтирди. Подшоҳ ундан: «Кўзингни ким қайтариб берди?» деб сўради. У «Роббим», деди. (Подшоҳ) «Мендан бошқа Роббинг борми?» деди. У бўлса: «Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббимиз – Аллоҳ», деди. У уни ҳибсга олиб, қийноққа солган эди, охири йигитни айтиб қўйди. Ниҳоят, йигитни келтиришди. Подшоҳ унга: «Болажоним, сеҳрда кучайиб, кўр, пес ва бошқа касалларни даволайдиган, фалон-фалон ишларни қиладиган бўлиб кетибсанми?» деди. У: «Мен ҳеч кимга шифо бермайман, шифони фақат Аллоҳ беради», деди. Подшоҳ уни ҳам қийноққа солган эди, охири роҳибни айтиб қўйди. Роҳибни келтиришди. Унга «Динингдан қайт», деган эди, бош тортди. Арра опкелтириб, бошининг ўртасидан арра солишган эди, иккига бўлиниб тушди. Сўнг подшоҳнинг аъёнини ҳам олиб келиб, унга ҳам «Динингдан қайт», дейишди. У ҳам бош тортган эди, унинг ҳам бошининг ўртасидан арра солишган эди, иккига бўлиниб тушди. Сўнгра йигитни келтириб, унга ҳам «Динингдан қайт», дейишди. У ҳам бош тортди. Шунда подшоҳ йигитни бир неча одамларига топшириб, «Уни олиб, фалон тоққа боринглар. Тоққа олиб чиқинглар, чўққисига етганингизда динидан қайтса қайтди, бўлмаса улоқтириб юборинглар», деб буюрди. Уни олиб бориб, тоққа чиқишди. Шунда у: «Аллоҳим, буларга Ўзинг истаганингдек кифоя қил», деди. Бирдан тоғ силкиниб, ҳаммалари қулаб тушишди, у эса подшоҳнинг олдига келди. Подшоҳ ундан: «Шерикларинг нима бўлди?» деб сўради. У: «Аллоҳ уларга кифоя қилди», деди. У йигитни яна бир неча одамларига топшириб, «Буни қайиқда денгизнинг ўртасига олиб боринглар, динидан қайтса қайтди, бўлмаса ташлаб юборинглар», деди. Уни олиб кетишди. У яна: «Аллоҳим, буларга Ўзинг истаганингдек кифоя қил», деб дуо қилди. Қайиқ ағдарилиб, подшоҳнинг барча одамлари ғарқ бўлишди. У эса яна подшоҳнинг олдига келди. Подшоҳ унга: «Шерикларинг нима бўлди?» деди. У: «Аллоҳ уларга кифоя қилди», деб, подшоҳга: «Менинг айтганимни қилмагунингча мени ўлдира олмайсан», деди. «У нима?» деди у. (Йигит) «Ҳамма одамларни бир тепаликка тўплайсан, мени дарахтга осасан, ўқдонимдан бир ўқ оласан, уни камонга қўйиб, сўнг «Мана шу йигитнинг Робби – Аллоҳнинг номи билан», деб менга қараб отасан, шундагина мени ўлдиришинг мумкин», деди. У одамларни бир тепаликка тўплаб, уни дарахтга осди. Сўнг унинг ўқдонидан бир ўқни олиб, камонга қўйиб, «Мана шу йигитнинг Робби – Аллоҳнинг номи билан», деб отган эди, ўқ йигитнинг чаккасига тегди. Йигит қўлини ўқ теккан жойга – чаккасига қўйганча жон берди. Шунда одамлар: «Шу йигитнинг Роббига иймон келтирдик! Шу йигитнинг Роббига иймон келтирдик! Шу йигитнинг Роббига иймон келтирдик!» дейишди. Сўнг подшоҳга келиб, «Аллоҳга қасам, мана энди сен қўрққан нарса содир бўлди, одамларнинг ҳаммаси иймонга келди», дейишди. Шунда у йўлларнинг бошида чоҳлар қазишга фармон берди. Чоҳлар қазилиб, ичига олов ёқилди. Сўнг у: «Ким динидан қайтмаса, ўша ерда куйдириб ташлансин» [ёки «унга ўзинг туш» дейилсин»], деди. Шундай қилишди. Эмизикли боласи бор бир аёл ҳам келди. У ўзини олиб қочган эди, гўдак тилга кириб, «Сабр қилинг, онажон, сиз ҳақ йўлдасиз», деди».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига зикр қилишдаридан мақсад ўзларига етаётган озор, алам ва машаққатларга сабр қилиб, тасалли олиб, бу болакай каби ҳақ нарса устида мустаҳкам туришга ундашдир. Чунки бу бола ўз динини маҳкам ушлаб, даъватни очиқча баён қилгани сабаб, у кичик бўлишига қарамасдан одамлар динга кира бошлашди. Шунингдек роҳиб ҳам сабр қилиб, ҳақни маҳкам ушлагани учун арра солиб аралаб ташланди. Ўп одамлар Аллоҳга иймон келтириб, иймон қалбларида мустаҳкам жой олгач оловга улоқтирилса ҳам сабр қилдилар, асло диндан ортга қайтишмади.
Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ наздида пайғамбарларнинг энг кучлисидир. У зотнинг саҳобалари Аллоҳ наздида кучли пайғамбарларнинг энг кучли саҳобаларидир. Уларнинг ичида ҳам кўплари ўлим, осилиш каби қаттиқ азобларга дучор бўлишди. Аммо шундай бўлса ҳам бошқа томонга бурилиб кетишмади. Ахир саҳобалардан Осим ва Хубайблар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари дуч келган мусибат, қатл, асир бўлиш ва ёндириб юборилиши бу айтган гапимизга далилликка кифоя қилади. Улар Аллоҳ йўлида жонларию, молларини фидо қилишди. Улар динни деб диёрларию, фарзандларидан фироқ бўлишди, Аллоҳга берган аҳдлари устидан чиқишди, оқибатда Аллоҳнинг дини ғолиб келишига сабабчи бўлишди. Аллоҳ уларни яхшилик билан мукофотласин!
Ҳадисдаги «Баҳайбат, даҳшатли бир махлуқ» шер бўлади. Бу бошқа ҳадисда келган. Бу Қуртубийнинг «ал-Муфҳам» китобида ҳам келтирилган.
Муҳаммад ибн Исҳоқ «Сийрату ибн Исҳоқ» китобида келтирилишича, боланинг исми Абдуллоҳ ибн Сомир бўлган. Нажрон аҳлидан бўлган бир киши уйини кавлаганида чириган, эски бир нарса чиқди. У ўтирган ҳолда, қўлини боши устига қўйган шаклда эди. Агар қўли олинса, қон отилиб чиқар, агар қўли қўйиб юборилса, яна бошини ушлаб олар эди. Қўлида узуги бўлиб, «Роббим Аллоҳ», деб ёзиб қўйилган эди. Бу ҳақда мактуб ёзиб, Умар розияллоҳу анҳуга жўнатилганида, Умар уни ўз жойига кўмиб қўйишни буюрдилар. Улар уни ўз жойига кўмишди.
Ибн Башкувол айтди. Ўша пайтдаги подшоҳнинг исми Зунувос бўлган. У, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғабар қилиб юборилинишларидан 70 йил аввал Нажрон шаҳрида содир бўлган. Роҳибнинг исми Файмун эди.
Ибн Касир «ал-Бидая ван Ниҳая» китобида келтиришларича, Нажронликлар ширк келтирмаган асл насроний динида бўлган. Зунувос бориб, уларни яҳудийлик динига чақириб, у ерликларни янги динни ёки ўлимни танлашни ихтиёрини беради. У ерликлар ўлимни танлашади. Шунда чуқурлар кавлаб, унга олов ёқиб, қиличлар яланғочланади. Ўшанда улардан 20 мингтаси қатл қилинади.
Сеҳрнинг таърифи.
«Сеҳр» сўзи луғатда ҳар бир чиқиб келган жойи дақиқ ва латиф, сабаби махфий бўлган нарсага ишлатилади.
Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, баёнда ҳам сеҳр бор», деганлар.
Фалончини сеҳрлаб қўйди деган иборада, алдади маъноси бўлади.
Аслида сеҳр бир нарсани ҳақиқатидан бошқа тарафга буришдир. Бунда сеҳргар ботил нарсани ҳақиқат қилиб кўрсатиши кўзда тутилган.
«Лисонул араб» китобида айтилишича, араблар сеҳрни сеҳр деб аташ соғлиқни беморликка буриши ва яхши кўришни ёмон кўришга буриши учундир.
Сеҳрнинг таърифида уламолар турли фикрларни айтган.
Байзовий:
«Сеҳрдан мурод ҳосил бўлиши учун шайтонга яқинлашиладиган, инсон ўзи қила оладиган нарсадир. Бу нарса ёмонликда ва нафсининг ифлослигида иблисга муносиб бўлган кимсаларгагина ҳосил бўлади.
Аммо ҳийла, турли асбоб ва даволар воситасида одамларни ажаблантирадиган нарсаларни қилиш, қўлини чаққон ҳаракатлантириб ҳунар кўрсатиш мазаммат қилинмайди. Бундоқ ишларни сеҳр дейиш унинг дақиқлигидан холос. Сеҳр аслида сабаби махфий нарсадир», деган.
Ат-Таҳонавий «Кашшофу истилоҳотил фунун» номли китобида сеҳр ҳақида қуйидаги таърифни келтиради:
«Сеҳр илмнинг бир нави бўлиб, уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади. Ана ўша нарсадан сеҳр қилинган кишига ҳайкал олинади ва унинг учун бурждаги махсус вақтни кутилади. Сўнгра шариатга хилоф куфр ва фаҳш сўзларни талаффуз қилинади. Унга шайтонларнинг ёрдами ила эришилади. Уларнинг ҳаммасининг жамланишидан сеҳр қилинган кишида ғаройиб ҳолатлар юзага келади».
Ал-Қалюбий сеҳрни қуйидагича таърифлайди:
«Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир».
Ҳанбалийлар сеҳрни қуйидагича таърифлайди:
«Сеҳр тугунлар, сўзлар, дам солиш ёки бир нарсаларни ёзиш ёхуд қилиш орқали кишининг бадани, қалби ёки ақлига бевосита таъсир қилишдир».
Мазкур таърифларни жамлаб ўргансак, уларнинг ҳар бирида сеҳрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз бораётганини кўрамиз. Демак, ушбу таърифларнинг йиғиндисидан сеҳрни тўлароқ англаб оламиз.
Сеҳрнинг ҳақиқати.
Баъзи тоифа ва шахслар сеҳрни тамомила инкор қилиб унинг ҳақиқати ва таъсири йўқ, қуруқ хаёлдан бошқа нарса эмас, деган бўлсалар ҳам аҳли сунна мазҳаби жумҳури сеҳрни иккига бўлганлар.
Биринчиси, ҳийла, чаққонлик, устамонлик каби ишлар билан ажабланарлик ишларни кўрсатиш. Бир оз ўйлаган одам уни оддий иш эканини тушуниб олади. Бу турни ажнабий тилда «фокус» дейилади.
Иккинчиси, ҳақиқати, таъсири бўлиб у кишининг баданида, руҳий ҳолатида, ақлида ўзини кўрсатади. Бу хилдаги сеҳрни ҳанафийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлар тўлалигича собит нарса деб тан олганлар. Улар ўзларининг бу гапларига юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисларни далил қилиб келтирганлар.
Сеҳрнинг ҳукми.
Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир.
Сеҳрни ҳалол деб эътиқод қилган киши кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган.
Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир, деганлар.
Баъзи ҳанафийлар душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр-хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганса бўлади, деганлар.
Ҳанафийлар сеҳргарнинг сеҳри куфрдан иборат бўлса ёки сеҳрини одамларга зарар етказишга ишлатган бўлса, у қатл қилинади, деганлар.
Сеҳр қилгани учун ҳақ олиш жоиз эмас.
Сеҳрнинг муолажаси.
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир.
Ким солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади деб ўйласа хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусибатларни етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Солиҳ кишига жумладан, беморликларни етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоратидир.
Ҳа, агар мусибатга учраган банда солиҳ бўлса, мусибат унинг учун гуноҳларга каффорат ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.
Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади
1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.
2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.
3. Яхшиликларни кўп қилиш.
4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.
5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш.
6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунча кучли бўлади.
7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.
8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод ва кечкилари аср намозидан кейин айтилади.
9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуолар ва зикрлар ушбу китобнинг тегишли жойида келган.
10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўла туриб бошининг у ер бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пастида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.
Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.
Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб васвасага йўл қўймаслиги лозим.
Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.
Биринчиси, сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб Фалақ ва Нас сураларини ўқиб туриб тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.
Иккинчиси, сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу иш ҳаромдир.
Учинчиси, шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Нас сураларини ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни ўқилади.
Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган:
«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».
Тўртинчиси, сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олиш билан бўшаш.
11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.
12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.
13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.
14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунча кучли бўлади.
15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лозим.
16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.
17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.
18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.
19. Шифо бўлмаяпти деб шошилмаслиги керак.
20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.
21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва бошқа одамларни жалб қиладиган ишларни амалга оширишлари бор.
22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.
23. Сеҳргарлар баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.
24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларнинг жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.
25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.
26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.
27. Сеҳргарлар беморларни одамларга аралашмай маълум муддат алоҳида хонада яшашни амр қиладилар ва ҳоказолар.
35- وَعَنْ صُهَيْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَانَ مَلِكٌ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، وَكَانَ لَهُ سَاحِرٌ، فَلَمَّا كَبِرَ قَالَ لِلْمَلِكِ: إِنِّي قَدْ كَبِرْتُ فَابْعَثْ إِلَيَّ غُلَامًا أُعَلِّمْهُ السِّحْرَ؛ فَبَعَثَ إِلَيْهِ غُلَامًا يُعَلِّمُهُ، وَكَانَ فِي طَريقِهِ إِذَا سَلَكَ رَاهِبٌ، فَقَعَدَ إِلَيْهِ وَسَمِعَ كَلَامَهُ فَأَعْجَبَهُ، وَكَانَ إِذَا أَتَى السَّاحِرَ مَرَّ بالرَّاهِبِ وَقَعَدَ إِلَيْهِ، فَإِذَا أَتَى السَّاحِرَ ضَرَبَهُ، فَشَكَا ذَلِكَ إِلَى الرَّاهِبِ فَقَالَ: إِذَا خَشِيتَ السَّاحِرَ فَقُلْ: حَبَسَنِي أَهْلِي، وَإِذَا خَشِيتَ أَهْلَكَ فَقُلْ: حَبَسَنِي السَّاحرُ.
فَبَيْنَمَا هُوَ عَلَى ذَلِكَ؛ إذْ أَتَى عَلَى دَابَّةٍ عَظِيمَةٍ قَدْ حَبَسَتِ النَّاسَ فَقَالَ: اَلْيَوْمَ أَعْلَمُ: السَّاحِرُ أَفْضَلُ أَمِ الرَّاهِبُ أَفْضَلُ؟ فَأَخَذَ حَجَرًا فَقَالَ: اللهُمَّ، إنْ كَانَ أَمْرُ الرَّاهِبِ أَحَبَّ إلَيْكَ مِنْ أَمْرِ السَّاحِرِ فَاقْتُلْ هَذِهِ الدَّابَّةَ حَتَّى يَمْضِيَ النَّاسُ، فَرَمَاهَا فَقَتَلَهَا وَمَضَى النَّاسُ، فَأَتَى الرَّاهِبَ فَأَخْبَرَهُ. فَقَالَ لَهُ الرَّاهِبُ: أَيْ بُنَيَّ؛ أَنْتَ اليَوْمَ أَفْضَلُ مِنِّي، قَدْ بَلَغَ مِنْ أَمْرِكَ مَا أَرَى، وَإِنَّكَ سَتُبْتَلَى، فَإِنِ ابْتُلِيتَ فَلَا تَدُلَّ عَلَيَّ.
وَكَانَ الغُلَامُ يُبْرِئُ الأَكْمَهَ وَالأَبْرَصَ، وَيُدَاوِي النَّاسَ مِنْ سَائِرِ الأَدْوَاءِ، فَسَمِعَ جَلِيسٌ للمَلِكِ كَانَ قَدْ عَمِيَ، فَأَتَاهُ بِهَدَايَا كَثِيرَةٍ فَقَالَ: مَا هَهُنَا لَكَ إنْ أَنْتَ شَفَيْتَنِي، فَقَالَ إِنِّي لَا أَشْفِي أَحَدًا، إِنَّمَا يَشْفِي اللهُ تَعَالَى، فَإنْ آمَنْتَ بِاللهِ تَعَالَى دَعَوْتُ اللهَ فَشَفَاكَ، فَآمَنَ بِاللهِ فَشَفَاهُ اللهُ تَعَالَى، فَأَتَى الْمَلِكَ فَجَلَسَ إِلَيْهِ كَمَا كَانَ يَجْلِسُ، فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ: مَنْ رَدَّ عَلَيْكَ بَصَرَكَ؟ قَالَ: رَبِّي، قَالَ: وَلَكَ رَبٌّ غَيْرِي؟! قَالَ: رَبِّي وَربُّكَ اللهُ، فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الغُلَامِ، فَجِئَ بِالغُلَامِ، فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ: أَيْ بُنَيَّ؛ قَدْ بَلَغَ مِنْ سِحْرِكَ مَا تُبْرِئُ الأَكْمَهَ وَالأَبْرَصَ وَتَفْعَلُ وَتَفْعَلُ! فَقَالَ: إِنَّي لَا أَشْفِي أَحَدًا، إنَّمَا يَشْفِي اللهُ تَعَالَى، فَأَخَذَهُ فَلَمْ يَزَلْ يُعَذِّبُهُ حَتَّى دَلَّ عَلَى الرَّاهِبِ، فَجِئَ بالرَّاهِبِ فَقِيلَ لَهُ: ارْجِعْ عَنْ دِينِكَ، فَأَبَى، فَدَعَا بِالْمِنْشَارِ، فوُضِعَ الْمِنْشَارُ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ، فَشَقَّهُ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ، ثُمَّ جِئَ بجَلِيسِ الْمَلِكِ فَقِيلَ لَهُ: اِرجِعْ عَنْ دِينِكَ، فَأَبَى، فَوُضِعَ الْمِنْشَارُ فِي مَفْرِقِ رَأْسِهِ، فَشَقَّهُ بِهِ حَتَّى وَقَعَ شِقَّاهُ.
ثُمَّ جِئَ بِالغُلَامِ فَقِيلَ لَهُ: اِرْجِعْ عَنْ دِينِكَ، فَأَبَى، فَدَفعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ: اِذْهَبُوا بِهِ إِلَى جَبَلِ كَذَا وَكَذَا، فَاصْعَدُوا بِهِ الجَبَلَ، فَـإِذَا بَلَغْتُمْ ذِرْوَتَهُ: فَإنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإِلَّا فَاطْرَحُوهُ فَذَهَبُوا بِهِ فَصَعِدُوا بِهِ الجَبَلَ فَقَالَ: اللَّهُمَّ، اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ، فَرَجَفَ بِهِمُ الجَبَلُ فَسَقَطُوا، وجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ، فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ: مَا فَعَلَ أَصْحَابُكَ؟ فَقَالَ: كَفَانِيهِمُ اللهُ تَعَالَى، فَدَفَعَهُ إِلَى نَفَرٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ: اذْهَبُوا بِهِ فَاحْمِلُوهُ فِي قُرقُورٍ وَتَوَسَّطُوا بِهِ البَحْرَ، فَإِنْ رَجَعَ عَنْ دِينِهِ وَإلَّا فَاقْذِفُوهُ، فَذَهَبُوا بِهِ فَقَالَ: اللَّهُمَّ اكْفِنِيهِمْ بِمَا شِئْتَ، فَانْكَفَأَتْ بِهِمُ السَّفِينَةُ فَغَرِقُوا، وَجَاءَ يَمْشِي إِلَى الْمَلِكِ. فَقَالَ لَهُ الْمَلِكُ: مَا فَعَلَ أَصحَابُكَ؟ فَقَالَ: كَفَانِيهمُ اللهُ تَعَالَى. فَقَالَ للمَلِكِ: إنَّكَ لَسْتَ بِقَاتِلِي حَتَّى تَفْعَلَ مَا آمُرُكَ بِهِ. قَالَ: مَا هُوَ؟ قَالَ: تَجْمَعُ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، وَتَصْلِبُنِي عَلَى جِذْعٍ، ثُمَّ خُذْ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِي، ثُمَّ ضَعِ السَّهْمَ فِي كَبِدِ القَوْسِ ثُمَّ قُلْ: بِسْمِ اللهِ رَبِّ الغُلَامِ ثُمَّ ارْمِ، فَإنَّكَ إِذَا فَعَلْتَ ذَلِكَ قَتَلْتَنِي.
فَجَمَعَ النَّاسَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، وَصَلَبَهُ عَلَى جِذْعٍ، ثُمَّ أَخَذَ سَهْمًا مِنْ كِنَانَتِهِ، ثُمَّ وَضَعَ السَّهْمَ فِي كَبِدِ القَوْسِ، ثُمَّ قَالَ: بِسْمِ اللهِ رَبِّ الغُلَامِ، ثُمَّ رَمَاهُ فَوَقَعَ السَّهْمُ فِي صُدْغِهِ، فَوَضَعَ يَدَهُ فِي صُدْغِهِ فَمَاتَ. فَقَالَ النَّاسُ: آمَنَّا بِرَبِّ الغُلَامِ، فَأُتِىَ الْمَلِكُ فَقِيلَ لَهُ: أَرَأَيْتَ مَا كُنْتَ تَحْذَرُ؟ قَدْ وَاللهِ نَزَلَ بِكَ حَذَرُكَ، قَدْ آمَنَ النَّاسُ.
فَأَمَرَ بِالأُخْدُودِ بِأَفْوَاهِ السِّكَكِ فَخُدَّتْ، وَأَضْرَمَ فِيهَا النِّيرَانَ وَقَالَ: مَنْ لَمْ يَرْجِعْ عَنْ دِينِهِ فَأَقْحِمُوهُ فِيهَا - أَوْ قِيلَ لَهُ: اقْتَحِمْ – فَفَعَلُوا، حَتَّى جَاءَتِ امْرَأَةٌ وَمَعَهَا صَبِيٌّ لَهَا، فَتقَاعَسَتْ، فَقَالَ لَهَا الغُلَامُ: يَا أُمَّهْ اصْبِرِي فَإِنَّكِ عَلَى الحَقِّ» روَاهُ مُسْلِمٌ [3005].
«ذِرْوَةُ الجَبَلِ» أَيْ: أَعْلَاهُ، وَهِيَ بِكَسْرِ الذَّالِ الْمُعْجَمَةِ وَضَمِّهَا وَ«القُرْقُورُ» بضَمِّ القَافَيْنِ: نَوْعٌ مِنَ السُّفُنِ وَ«الصَّعِيدُ» هُنَا: الأَرْضُ البَارِزَةُ، وَ«الأُخْدُودُ»: الشُّقُوقُ فِي الأَرْضِ كَالنَّهْرِ الصَّغِيرِ وَ«أَضْرَمَ» أَوْقَدَ «وَانْكَفَأَتْ» أَيْ: انْقَلَبَتْ، وَ«تَقَاعَسَت» تَوَقَّفَتْ وَجَبُنَتْ.
36. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб: «Аллоҳга тақво қил ва сабр эт», дедилар. Аёл у зотни танимай: «Бор, мендан нари тур! Менинг мусибатим сенга етмаган-да!» деди. Шунда унга: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам‑ку!» дейилди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдига келди, бироқ у зотнинг ҳузурларида эшик оғаларини топмади. Сўнг: «Мен сизни танимабман», деди. Шунда у зот: «Албатта, сабр биринчи зарбададир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Муслимнинг ривоятларида: «У хотин бир гўдак боласига йиғлаётган эди», деб келтирилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Йиғлаётган мусибатзадаларни Аллоҳдан қўрқишга ва сабр қилишга чақириш кераклиги.
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари. Аёл у кишига нисбатан қўполлик қилса ҳам ҳеч нарса демаганлар.
3. Улуғларни танимай беодоблик қилиб қўйганларга хатоларини тушунтириб қўйиш кераклиги.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содда ҳаёт кечирганлари, ҳатто эшиклари олдида эшик оғаси ҳам бўлмагани.
5. Сабрни мусибат етган биринчи лаҳзадан бошлаб қилиш кераклиги. Сабрсизликни, тоқатсизликни қилиб олиб, кейин сабрга ўтдим, дейиш сабр ҳисобланмайди. Аллоҳ ирода қилган сабр мусибат етиши билан сабр қилиш, рози ва таслим бўлишдир. Ана ўшандоқ қилганлар Аллоҳнинг розилиги, улкан савоблар ва олий даражаларга эришадилар.
36 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِامْرَأَةٍ تَبْكِي عِنْدَ قَبْرٍ فَقَالَ: «اتَّقِي اللهَ وَاصْبِرِي» فَقَالَتْ: إِلَيْكَ عَنِّي، فَإِنَّكَ لَمْ تُصَبْ بِمُصِيبَتِي!! وَلَمْ تَعْرِفْهُ، فَقِيلَ لَهَا: إِنَّهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَتْ بَابَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمْ تَجِدْ عِنْدَهُ بَوَّابِينَ، فَقَالَتْ: لَمْ أَعْرِفْكَ، فَقَالَ: «إِنَّمَا الصَّبْرُ عِنْدَ الصَّدْمَةِ الأُولَى» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1283، م 926/15].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «تَبْكِي عَلَى صَبِيٍّ لَهَا». [م 926/15].
37. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(иб, сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг ҳузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!»
Имом Бухорий ривоятлари. [6424]
37 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: مَا لِعَبْدِي الْمُؤْمِنِ عِنْدِي جَزَاءٌ إِذَا قَبَضْتُ صَفِيَّهُ مِنْ أَهْلِ الدُّنْيَا ثُمَّ احْتَسَبَهُ إِلَّا الجَنَّةَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6424].
38. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўраганларида, у зот бундай деб хабар бердилар: «У Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаган кишисига юборадиган азобидир. Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди. Вабо тарқаган (юртдаги) бирор киши ўзига Аллоҳ ёзган нарсагина етишини билган ҳолда, сабр қилиб, савоб умидида ўз шаҳрида қолса, унга шаҳиднинг ажрича (савоб) бўлади».
Имом Бухорий ривоятлари. [5734].
38 - وعَنْ عَائشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أنَّهَا سَأَلَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَن الطَّاعُونِ، فَأَخبَرَهَا أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللهُ تَعَالَى عَلَى مَنْ يَشَاءُ، فَجَعَلَهُ اللهُ تَعَالَى رَحْمَةً للْمُؤْمِنِينَ، فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ فِي الطَّاعُونِ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يُصِيبُهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللهُ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5734].
39. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ: «Бандамни икки суюклиси билан синовга солсам-у, у сабр қилса, икковининг эвазига унга жаннат бераман», дейди», деяётганларини эшитдим. У зот (икки суюлидан) икки кўзни назарда тутган эдилар».
Имом Бухорий ривоятлари. [5653].
Шарҳ: Сабр – балога шукр қилиб, Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишдир. Аллоҳ таоло бир бандани кўзини кўр қилиб, балога гирифтор қилиши ундан ғазабланганига белги эмас. Балки кўзи очиқ бўлса, бирор муаммога дуч бўлишини олди олиниши учун ёки олдинги гуноҳлари каффорот бўлиши учун ёки амали билан етиша олмайдиган ажрни қўлга киритиш учун балога дучор қилади.
Ҳофиз Абу Яъло Мусилий Анас ибн Моликдан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ таоло: «Агар бандамни икки суюклисини олсам, яъни икки кўзини кўр қилсам, унга жаннатдан бошқа нарсага рози бўлмайман», деган. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, агар битта кўзини бўлсачи?» десам, у зот: «Гарчи битта бўлса ҳам», дедилар.
Ибн Ҳиббон саҳиҳларида Ирбоз ибн Сориядан ривоят қиладилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларидан ривоят қиладилар: Аллоҳ: «Агар бандамдан қизғонадиган икки суюклисини тортиб олсам, агар у (шу ҳолида ҳам) Менга ҳамд айтса, унинг учун жаннатдан бошқа савобга рози бўлмайман.
Улуғ зотлардан кўзи ожиз бўлиб қолганлар рўйхати:
Шуъайб алайҳиссалом, Яъқуб алайҳиссалом, Аббос ибн Абдулмутталиб, ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдулмуттолиб ибн Ҳошим, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Абдуллоҳ ибн Умар. Абдуллоҳ ибн Умар таҳоратда кўзни ичига сув олавергач кўзлари кўр бўлиб қолган. Абу Бакр Сиддиқнинг оталари Абу Қуҳофа, Абу Суфён ибн Ҳорис, Абдуллоҳ ибн Арқам, Амр ибн Умму Мактум, Каъб ибн Молик, Ҳассон ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Абу Авфо, Мутъим ибн Адий, Жубайр ибн Мутъим, Қатода ибн Нўъмон, Абу Суфён ибн Сохр ибн Ҳарб, Ақил ибн Абу Толиб, Абу Асийд ас-Соъидий, Муғийра ибн Миқсам, Муғийра ибн Шўъба, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг фарзанди Алий ибн Зайд, Абу Ҳилол ар-Росибий, Алий ибн Муҳриз, Аҳнаф ибн Қайс, Ашъас ибн Қайс, Саъд ибн Усмон ибн Аффон, Утба ибн Суфён, Толҳа ат-Толаҳат, Қобийса ибн Зуайб ва яна бир қанча забардаст уламолар ва умматни кўзга кўринган кишилари. Биз ҳозир тасалли бўлиши учун улардан баъзиларини зикр қилдик холос.
Абдуллоҳ ибн Зайд хурмо устидалиги пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари хабари етди. Шунда у киши: «Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қараган икки кўзимни олгин», деб дуо қилган эди, у кишининг кўзи кўр бўлиб қолди.
Абу Муовия ал-Асваднинг кўзи кўр бўлиб қолган эди, у киши: «Эй Робб! Қуръонга назар солиб ўқишга нисбатан муҳаббатимни биласан, у билан менинг ўртамни тўсиб қўйдинг», деб айтди. У киши қачон Қуръонни қўлига олса, кўзи кўрар, агар қўлдан қўйса, яна аввалги ҳолатига қайтиб қолар эди.
Обид Шурайҳ айтди. Кўзим кўр бўлиб қолди. Тушимда бир киши келиб: «Қуръондаги таҳлилларни санаб, у билан дуо қил, албатта Аллоҳ кўзингни қайтиб беради», деди. Мен ана шундай қилдим. Аллоҳ таоло менга кўзимни қайтариб берди. Шунда бир киши: «Бунинг учун Аллоҳга истихора қилдингми?» деган эди, мен: «Йўқ», деб айтдим. У: «Аллоҳга истихора қилиб кўр», деди. Мен истихора қилган эдим, кўзим кўр бўлиб қолди.
39 - وعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ، عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الْجنَّةَ» يُرِيدُ عَينَيْهِ، رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5653].
40. Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос менга: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» деди. «Ҳа, албатта», дедим. У шундай деди: «Манави қора хотин. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Мени тутқаноқ тутади, шунда у ёқ‑бу ёғим очилиб кетади, Аллоҳга менинг ҳақимда дуо қилинг», деди. У зот: «Агар хоҳласанг, сабр қиласан ва сенга жаннат бўлади. Хоҳласанг, сенга офият беришини сўраб Аллоҳга дуо қиламан», дедилар. Шунда у: «Сабр қиламан. Лекин у ёқ‑бу ёғим очилиб кетади‑да. Бўлмаса Аллоҳга дуо қилинг, у ёқ‑бу ёғим очилиб кетмасин», деди. Шунда у зот унинг ҳаққига дуо қилдилар».
Муттафақун алайҳ. [Б,5652. М,2576]
Шарҳ: Бу набавий тасарруф ўша аёлга хос бўлиб, бошқа ўринда кузатилмайди. Бинобарин, бу ҳадисдан даволаниш, касалдан қутулиш чораларини кўриш ўринсиз деган хулоса чиқмайди. «Даволанинглар, зеро, Аллоҳ қайси касални туширган бўлса, шифоси билан туширган», «Қариликдан бошқа дарднинг давоси бор», деган маънодаги ҳадислар умумий қоида ҳисобланади. Юқоридаги ҳадисдаги ҳолатлар маълум ҳикматлар тақозосига кўра айрим кишиларга хоссатан кўрилган чора сифатида қабул қилинади.
40 - وَعَنْ عَطَاءِ بْنِ أَبِي رَبَاحٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَلَا أُرِيكَ امْرَأَةً مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ؟ فَقُلْتُ: بَلَى، قَالَ: هَذِهِ الْمَرْأَةُ السَّوْدَاءُ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِنِّي أُصْرَعُ، وَإِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللهَ تَعَالَى لِي، قَالَ: «إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الْجنَّةُ، وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُعَافِيَكِ» فَقَالَتْ: أَصْبِرُ ، فَقَالَتْ: إِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللهَ أَلَّا أَتَكَشَّفَ، فَدَعَا لَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5652، م 2576].
41. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг анбиёлардан бири ҳақида (уларга Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин): «Қавми уни уриб, қонга белади. У юзидан қонни артар экан: «Аллоҳим! Қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билишмайди», дер эди», деб ҳикоя қилаётганларини гўёки кўриб тургандекман».
Муттафақун алайҳ. [Б,6929. М,1792]
Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбарларнинг ҳалимликлари, сабрлари, кечиримликлари, қавмларига нисбатан меғрибонликлари, уларга нисбатан ҳидоят ва мағфират сўрашлари, мабодо жиноят содир қилишса, улар бу ҳақда билмайди, деб узрларини қабул этишлари ҳақида сўз юритилади. Худди шу ҳолат Пайғамбаримизда ҳам уҳуд куни содир бўлган.
41 - وَعَنْ أَبي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَحْكِي نَبِيًّا مِنَ الأَنْبِيَاءِ، صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلَامُهُ عَلَيْهِمْ، ضَرَبُهُ قَوْمُهُ فَأَدْمَـوْهُ وَهُوَ يَمْسَحُ الدَّمَ عَنْ وَجْهِهِ، يَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِقَوْمِي فَإِنَّهُمْ لَا يَعْلَمُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6929، م 1792].
42. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам, албатта Аллоҳ булар туфайли унинг хатоларини ўчиради», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Имом Нававий айтдилар:
«Бунда мусулмонлар учун буюк башорат бордир. Яъни, беморлик, оғриқ, дунё мусибати ва ғамларида гарчи машаққати оз бўлса ҳам хатолар учун каффорот бордир. Бундан ташқари ушбу ишларда даражаларнинг юксалиши ва яхшиликларни зиёда бўлиши ҳам бор. Мана шу жумҳур айтган сўздир».
Қозий (Иёз) баъзилардан қилган ривоятда у нарсалар фақат хатоларга каффорат бўлади, даражани кўтармайди ва яхшилик деб ёзилмайди, деганлар.
Худди шу нарса Ибн Масъуддан ривоят қилинган. У киши: «Оғриқ сабабли ажр ёзилмайди, лекин хатолар ўчирилади», деб айтдилар.
42 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلَا وَصَبٍ وَلَا هَمٍّ وَلَا حَزَنٍ وَلَا أَذًى وَلَا غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةُ يُشَاكُهَا إِلَّا كَفَّرَ اللهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5641، م 2573].
وَ«الْوَصَبُ»: الْمَرَضُ.
43. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим, у зот иситмалаётган эканлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни жуда қаттиқ иситма тутади‑да», дедим. У зот: «Ҳа, мени сизлардан икки кишини тутганчалик иситма тутади», дедилар. «Бу сизга икки ҳисса ажр бўлиши учундир-да?» дедим. У зот: «Ҳа, худди шундай. Ҳеч бир мусулмон йўқки, унга бирор озор, тикан ва ундан каттароқ нарса етганда Аллоҳ шу туфайли унинг ёмонликларини худди дарахт баргларини тўкканидек ўчирмаса», дедилар».
Муттафақун алайҳ. [Бухорий,6929. Муслим,1792]
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликни қандоқ бошларидан ўтказишлари ўз кўзлари билан кўрган саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу томонларидан ривоят қилинмоқда. Худди шу ҳадиси шарифга ишора қилиб илмли кишилар бемор бўлиб қолсалар, гуноҳларимиз кўпайиб қолгандир, ажаб эмас, шу хасталик ила ювилиб кетса, дейдилар. Ҳа, беморликни ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига гуноҳларни ювиш учун қулай фурсат қилиб берган. Фақатгина улар бу қулай фурсатдан тўғри фойдалана билишлари керак. Бунинг учун эса, бемор бўлганларида сабр қилиб, беморлик одобларини ўрнига қўймоқлари лозим. Бу ишда уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнакдирлар. Бошқаларга нисбатан беморликни икки ҳисса оғир кечирсалар ҳам сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор ҳолда беморликни кечирганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мақомлари улуғ бўлганидан ҳам у зотга дарднинг шиддатлиси келар эди. Бирор мусулмон банда хасталикка чалинса, нима учун ҳадеб бемор бўлаверар эканман, бошқалар соппа-соғ юрибди-ку, қабилидаги гап-сўзларга бормай Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликка учрашларини кўз олдига келтирмоғи лозим. Беморликка учраш Аллоҳ таолонинг азобига учраш дегани эмас экан, балки, баъзи вақтларда, хусусан, мўмин-мусулмон, тақводор одамлар учун беморлик даражаларининг кўтарилиши учун хизмат қилиши ҳам мумкин экан.
43 - وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يُوعَكُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّكَ تُوعَكُ وَعْكًا شَدِيدًا!! قَالَ: «أَجَلْ إِنِّي أُوعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلَانِ مِنْكُمْ» قُلْتُ: ذَلِكَ أَنَّ لَكَ أَجْرَيْنِ؟! قَالَ: «أَجَلْ، ذَلِكَ كَذَلِكَ، مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصِيبُهُ أَذًى، شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إلَّا كَفَّرَ اللهُ بِهَا سَيِّئَاتِهِ، (وَحُطَّتْ عَنْهُ ذُنُوبُهُ) كَمَا تَحُطُّ الشَّجَرَةُ وَرَقَهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5648، م 2571].
وَ«الْوَعْكُ»: مَغْثُ الحُمَّى، وَقِيلَ: الْحُمَّى.
44. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, унга мусибат беради», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари. [5645]
Шарҳ: Ана ўшандоқ синовларнинг кўпроқ учрайдиганларидан бири беморликдир. Демак, беморликка мубтало бўлган мусулмон инсон ўзига ориз бўлган хасталикни Аллоҳ таоло томонидан ўзига нисбатан бўлаётган синов деб билмоғи лозим ва сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг Ўзидан шифо сўрашга ўтиши керак. Мўмин-мусулмон одам ўзига беморлик етганда сабрсизлик қилиш ўрнига, сабр қилиб, хасталикни Аллоҳ таоло томонидан ўзига бериладиган яхшиликдан олдинги синов деб билмоғи лозим. Агар ўша синовдан яхши ўтса, унга яхшилик ато қилинади. Мабодо, Аллоҳ кўрсатмасин, синовдан ўта олмаса, ўзидан кўрсин.
44 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُصِبْ مِنْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5645].
وَضَبَطُوا «يُصِبْ»: بِفَتْحِ الصَّادِ وَكَسْرِهَا.
45. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ҳеч бирингиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар иложи бўлмаса, «Аллоҳим! Мен учун тириклик яхши бўлса, мени тирик қўй. Қачон мен учун ўлим яхши бўлса, мени вафот эттир», десин».
Муттафақун алайҳ. [Б, 5671. М, 2680]
Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳаётни инсонга яшаш учун берган. Инсон бу дунёда яхши-ёмонга чидаб, ўзига берилган ҳаётни муносиб яшаб ўтказмоғи лозим. Кимки ўзига етган баъзи қийинчилик ва зарарларга чидай олмай, ўзига ўзи ўлим тиласа, Аллоҳнинг қадарига қарши чиқиш, Аллоҳнинг иродасига эътироз қилиш бўлади. Бу иш эса, мўмин киши учун мутлақо мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ўзига ўзи ўлим тилашдан наҳйи қилганлар.
Баъзи кишилар жуда ҳам ночор ҳолга тушиб қолган тақдирларида ҳам бу ишни Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилишлари, нима яхшилик бўлса ўшани сўрашлари тавсия қилинмоқда. Мўмин киши доимо яхшилик тарафдори бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан ўлим яхши бўлса ўлимни, ҳаёт яхши бўлса, ҳаётни беришини тилайди.
Нима учун ўлим тилаш мумкин эмаслигининг ҳикмати Имом Бухорий ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томонидан баён қилинмоқда:
«Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Агар яхшилардан бўлса, шояд (амали) зиёда бўлса. Агар ёмонлардан бўлса, шояд қайтса».
Мўмин киши ўзига ўзи ўлим тиламасин, чунки у яхши одам бўлса, ўлмасдан ҳаётда бардавом бўлиб турса, яхшиликлари кўпайиб, охиратга тўплайдиган заҳиралари кўп бўлади. Агар Аллоҳ кўрсатмасин, ёмон одам бўлса, тирик қолиши унга тавба қилиш фурсатини, яхшилар қаторига қўшилиш фурсатини берган бўлади. Демак, ҳаётда бардавом бўлишда мўмин учун фақат яхшилик бор. ҳатто, ўша ўзи нолиётган зарарга сабр қилиши ҳам кўплаб ажр-савобларга эга бўлишига сабаб бўлади.
45 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَتَمَنَيَنَّ أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ لِضُرٍّ أَصَابَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا بُدَّ فَاعِلًا فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ؛ أَحْيِنِي مَا كَانَتِ الْحَيَاةُ خَيْرًا لِي، وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتِ الْوَفَاةُ خَيْرًا لِي» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5671، م 2680].
46. Абу Абдуллоҳ Хаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шикоят қилиб бордик. Каъбанинг соясида бурдаларини ёстиқ қилиб олган эканлар. «Бизга нусрат сўрамайсизми? Биз учун дуо қилмайсизми?» дедик. У зот шундай дедилар: «Сизлардан олдингилардан бир кишини тутиб, ердан чуқур қазилиб, ўшанга туширишар, кейин арра олиб келиб, бошига қўйишар ва икки бўлак қилинар эди, темир тароқлар билан гўштининг остидаги суякларигача тарашар эди. Лекин бу уни динидан тўса олмас эди. Аллоҳга қасамки, бу иш албатта охирига етади, ҳатто бир отлиқ Аллоҳдан бошқадан ёки суруви учун бўридан қўрқмаган ҳолда Санъодан Ҳазрамавтга борадиган бўлади. Лекин сизлар шошяпсизлар».
Имом Бухорий ривояти. [6943]
Бошқа ривоятда: «У зот бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Батаҳқиқ биз мушриклардан озор топган эдик», дейилган.[ Бухорий, 3852]
Шарҳ: Хаббоб Исломга олтинчи бўлиб кирганлар. Аллоҳ йўлида азобга дучор бўлганларнинг бири. Умар розияллоҳу анҳу мушриклардан етган азоб ҳақида сўраганларида, Хаббоб: «Эй мўминлар амири! Орқа елкамга қаранг», дедилар. Умар у кишининг орқа томонидаги азоб ўринларини кўргач: «Бу кунгидек манзарани кўрмаганман», дедилар. Хаббоб: «Мен учун олов ёқилиб, унга улоқтирилди. Ўша оловни орқамдан тушган ёғлар эритган», дедилар. Буни Ибн Абдулбарр «Истийъоб»да ривоят қилган.
46 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ خَبَّابِ بْن الأَرَتِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: شَكَوْنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ بُرْدَةً لَهُ فِي ظِلِّ الْكَعْبَةِ، فَقُلْنَا: أَلَا تَسْتَنْصِرُ لَنَا، أَلَا تَدْعُو لَنَا؟ فَقَالَ: قَدْ كَانَ مَنْ قَبْلَكُمْ يُؤْخَذُ الرَّجُلُ فيُحْفَرُ لَهُ فِي الأَرْضِ فِيُجْعَلُ فِيهَا، ثُمَّ يُؤْتَى بِالْمِئْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُجْعَلُ نِصْفَيْنِ، وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ وَعَظْمِهِ، مَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ، وَاللهِ؛ لَيُتِمَّنَّ اللهُ هَذَا الأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوتَ لَا يَخَافُ إِلَّا اللهَ وَالذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ، وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6943].
وَفِي رِوَايَةٍ: «وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ بُرْدَةً وَقَدْ لَقِينَا مِنَ الْمُشْركِينَ شِدَّةً» [خ 3852].
47. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларга кўпроқ бердилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйнага ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларга (бошқалардан) кўпроқ бердилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат бўлмади, унда Аллоҳнинг важҳи ирода қилинмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман», дедим. У зотга келиб, унинг айтган гапини хабар қилдим. Шунда у зотнинг юзлари ўзгариб, қип-қизил бўлиб кетди. Кейин у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан?!» дедилар. Сўнг: «Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган, лекин у сабр қилган эди», дедилар.
Шундан кейин «У зотга бирорта гапни кўтариб келмайман», деб қўйдим».
Муттафақун алайҳ. [Б, 1062. М, 3150]
Шарҳ: Озор берувчи нарсаларга сабр қилиш нафс жиҳоди турларига киради. Озор берувчи нарсалардан нафслар алам чекишини Аллоҳ нафсга бириктиргандир. Шунинг учун бу нарса Пайғамбар алайҳиссаломга машаққат туғдирди. Лекин Аллоҳ ваъда қилган ажр-савобни билганлари учун сокин бўлдилар.
Аллоҳ таолога нисбатан «важҳ» (юз) сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг важҳи», «қабзаси» «кулиши», «қўли», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатлари бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.
47 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا كَانَ يَوْمُ حُنَيْنٍ آثَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَاسًا فِي الْقِسْمَةِ: فأَعْطَى الأَقْرعَ بْنَ حَابِسٍ مِائَةً مِنَ الإِبِلِ، وَأَعْطَى عُيَيْنَةَ بْنَ حِصْنٍ مِثْلَ ذَلِكَ، وَأَعْطَى نَاسًا مِنْ أَشْرَافِ الْعَرَبِ وَآثَرَهُمْ يَوْمَئِذٍ فِي الْقِسْمَةِ. فَقَالَ رَجُلٌ: وَاللهِ؛ إِنَّ هَذِهِ قِسْمَةٌ مَا عُدِلَ فِيهَا، وَمَا أُرِيدَ فِيْهَا وَجْهُ اللهِ، فَقُلْتُ: وَاللهِ لأُخْبِرَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَيتُهُ فَأَخْبَرْتُهُ بِمَا قَالَ، فَتَغَيَّرَ وَجْهُهُ حَتَّى كَانَ كَالصِّرْفِ. ثُمَّ قَالَ: «فَمَنْ يَعْدِلُ إِذَا لَمْ يَعْدِلِ اللهُ وَرَسُولُهُ؟! ثُمَّ قَالَ: يَرْحَمُ اللهُ مُوسَى، قَدْ أُوْذِيَ بِأَكْثَرَ مِنْ هَذَا فَصَبَرَ» فَقُلْتُ: لَا جَرَمَ لَا أَرْفَعُ إلَيه بَعْدَهَا حَدِيْثًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3150، م 1062].
وَقَوْلُهُ «كَالصِرْفَ» هُوَ بِكَسْرِ الصَّادِ الْمُهْمَلَةِ: وَهُوَ صِبْغٌ أَحْمَرُ.
48. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, бу дунёдаёқ азобни тезлатади. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни ирода қилса, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улуғ мукофот катта нарса билан балоланганларга берилади. Аллоҳ таоло қачон бир қавмни яхши кўрса, уларни балолантириб қўяди. Ким бунга рози бўлса, у учун розилик (ёзилади). Ким ғазаб қилса, унга ғазаб (ёзилади)», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Ҳадис ҳасан, деган. [2396]
48 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدِهِ الْخَيْرَ عَجَّلَ لَهُ الْعُقُوبَةَ فِي الدُّنْيَا، وَإِذَا أَرَادَ بِعَبْدِهِ الشَّرَّ أَمْسَكَ عَنْهُ بِذَنْبِهِ حَتَّى يُوافِيَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».
وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ عِظَمَ الْجَزَاءِ مَعَ عِظَمِ الْبَلَاءِ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى إِذَا أَحَبَّ قَومًا ابْتَلَاهُمْ، فَمَنْ رَضِيَ فَلَهُ الرِّضَا، وَمَنْ سَخِطَ فَلَهُ السُّخْطُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2396].
49. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Талҳа розияллоҳу анҳунинг бир бемор ўғли бор эди. Абу Талҳа (бир иш билан) чиққан эди, бола қабзи руҳ қилинди. Абу Талҳа розияллоҳу анҳу (уйга) қайтгач, «Ўғлим қалай?» деди. Умму Сулайм: «Аввалгидан сокинроқ (бўлиб қолди)», деди. Кейин (аёли) унга кечки таомни келтирган эди, у кечки таомни еди. Сўнгра унга яқинлик қилди. Фориғ бўлгач, аёл: «Болани дафн қил», деди. Тонг отгач, Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга бор гапни айтиб берди. Шунда у зот: «Кечаси қовушдингларми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Аллоҳим, уларга баракот бер», дедилар. (Аёл) ўғил туғди. Абу Талҳа менга: «Уни эҳтиёт қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бор», деди. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. (Умму Сулайм) у билан бирга бир қанча хурмо бериб юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдилар ва: «Унинг бирор нарсаси борми?» дедилар. «Ҳа, озгина хурмо бор», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб, чайнадилар. Кейин уни оғизларидан олиб, боланинг оғзига солдилар ва шу билан танглайини кўтардилар. Унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар».
Муттафақун алайҳ.( Бухорий 5470, Муслим 23/2144)
Имом Бухорийнинг ривоятларида Ибн Уйайна айтдилар: Ансорийлардан бўлган бир киши: «Мен тўққизта болаларни кўрдим, уларнинг барчалари Қуръон ўқувчи қорилар эди. Булар ўша Абдуллоҳнинг фарзандлари эди», деб айтди. ( Бухорий 1301)
Муслимнинг ривоятида:
«Абу Талҳанинг Умму Сулаймдан туғилган ўғли вафот этди. У (Умму Сулайм) ўз аҳлига: «Абу Талҳага ўғли ҳақида мен айтмагунимча айтманглар», деди. У келгач, унга кечки овқатни берди. У еб-ичди. Сўнгра у (Умму Сулайм) ўзига ҳар доимгидан кўра гўзалроқ оройиш берди. Абу Талҳа у билан яқинлик қилди. Умму Сулайм унинг тўйиб, нафси қонганини кўргач, «Эй Абу Талҳа, айтинг-чи, бир қавм бир хонадон аҳлига бир нарсани омонат қолдириб, кейин уни сўраса, хонадон аҳли уни бермасликка ҳаққи борми?» деди. У: «Йўқ», деди. У: «Унда ўғлинг туфайли савоб умид қилгин!» деди. У ғазаб қилиб, «Жимо қилиб бўлгунимча қўйиб бериб, энди ўғлимнинг хабарини айтасанми?» деди. Сўнгра кетди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган ишни у зотга айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ўтказган кечангизга барака ато қилсин!» дедилар.
Шундан сўнг (Умму Сулайм) ҳомиладор бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар, у (Умму Сулайм) ҳам у зот билан бирга эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтиб, Мадинага келсалар, кечаси кириб келмас эдилар. Мадинага яқинлашиб қолишганда уни тўлғоқ тутиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетдилар, Абу Талҳа унинг ёнида қолди. Абу Талҳа: «Ё Роббим, биласанки, мен Расулинг чиққанда у зот билан бирга чиқишни, кирганларида у зот билан бирга киришни истайман. Аммо Ўзинг кўриб турган нарса туфайли ушланиб қолдим», деди. Умму Сулайм: «Эй Абу Талҳа, юраверайлик, бояги нарса ўтиб кетди», деди. Сўнг улар йўлга тушишди. Мадинага кириб келишганда уни яна тўлғоқ тутиб, ўғил туғди.
Онам менга: «Эй Анас, эрталаб уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боргунингча уни ҳеч ким эмизмасин!» деди. Тонг отгач, уни кўтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим...».
Шарҳ. Ҳадиснинг давомида қуйидаги сўзлар бор...
«Борсам, қўлларида тамға турган экан. Мени кўриб, «Умму Сулаймнинг кўзи ёрдими дейман?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот тамғани қўйдилар. Мен болани келтириб, у зотнинг қучоқларига қўйдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинанинг ажвасидан опкелтириб, эригунича оғизларида чайнадилар. Сўнгра уни гўдакнинг оғзига солиб қўйган эдилар, бола уни шима бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ансорларнинг хурмони яхши кўришини қаранглар!» дедилар. Сўнг унинг юзини силаб, унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар».
Бу ҳадисда Умму Сулаймнинг маноқиби бор. Унда Умму Сулаймнинг ажри улкан бўлиши, Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлгани, эри маҳзун бўлмаслиги учун туннинг аввалида фарзанди вафот қилганини эридан яшириб, у билан шаръий қовушиб, эрига нақадар эҳтиром кўрсатган манзара акс эттирилган.
Фарзанднинг ўлими ота-она учун чексиз мусибат экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки фарзанд ота-онанинг бир бўлаги, юрагининг парчаси, жигаргўшаси, кўз қувончи бўлади.
Шунинг учун ҳам фарзанди ўлимига сабр қилган ота-оналарга катта ва улуғ мартабалар ваъда қилинган.
Мусулмонлар ушбу таълимотларни ўзларига сингдириб олиб, ҳаётларига татбиқ қилганлар. Мусулмонлар фарзанд ўлимига сабр қилишнинг инсоният тарихидаги нодир намуналарини кўрсатганлар.
Бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуолари ижобат қилиниши, бу билан у зотнинг Аллоҳ наздида нақадар улкан мавқеълари борлиги кўрсатилган.
Имом Нававий ушбу ҳадисда бир неча фойдалар бор, деб айтдилар. Улар:
– Ёш чақалоқни танглайини кўтариш. Бу суннат амал.
– Ўша танглай кўтаришни солиҳ эркак ёки солиҳа аёл амалга ошириши.
– Солиҳларнинг излари ва тупукларидан табаррукона манфаатланиш.
– Танглай кўтаришни хурмо билан бўлиши маҳбуб экани. Агар ундан бошқаси билан бўлса ҳам мақсад ҳосил бўлаверади. Лекин хурмо билан бўлиши афзал.
– Абдуллоҳ деб фарзандга исм қўйиш маҳбуб экани.
– Фарзандга исм қўйишда солиҳ инсонга топшириш маҳбуб экани. Ўша солиҳ киши у рози бўладиган исмни ихтиёр қилиши.
– Туғилган куни болага исм қўйиш жоизлиги. Имом Нававий гаплари шу ерда тугади.
Туғилган фарзандни солиҳ ва хайр эгалари бўлган кишига юбориш маҳбублиги. Эҳтимол ўша солиҳ киши дуо қилиб, у боланинг келажакда дунё ва охират муаммоларидан нажот топишига сабаб бўлар.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳамнинг отаси ҳомиладор хотини билан ҳажга борди. Маккада Иброҳим туғилди. Отаси ёш гўдакни бир латтага ўраб, гўдак билан бирга зоҳид ва обидларни зиёр қилди. Ва фарзанди учун дуо қилишларини сўради. Эҳтимол ўша солиҳ кишиларнинг дуоси ижобат бўлгани сабаб Иброҳим ибн Адҳам зоҳидлар қаторидан жой олган бўлишлари мумкин.
49 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ ابْنٌ لأَبِي طَلْحَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَشْتَكِ، فَخَرَجَ أَبُو طَلْحَةَ، فَقُبِضَ الصَّبِيُّ، فَلَمَّا رَجَعَ أَبُو طَلْحَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا فَعَلَ ابْنِي؟ قَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ - وَهِيَ أُمُّ الصَّبيِّ -: هُوَ أَسْكَنُ مَا كَانَ، فَقَرَّبَتْ إِلَيْهِ الْعَشَاءَ فَتَعَشَّى، ثُمَّ أَصَابَ مِنْهَا، فَلَمَّا فَرَغَ قَالَتْ: وَارُوا الصَّبيَّ، فَلَمَّا أَصْبَحَ أَبُو طَلْحَةَ أَتَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَخْبَرَهُ، فَقَالَ: «أَعَرَّسْتُمُ اللَّيْلَةَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ بَارِكْ لَهُمَا» فَوَلَدَتْ غُلَامًا، فَقَالَ لِي أَبُو طَلْحَةَ: احْمِلْهُ حَتَّى تَأْتِيَ بِهِ النَّبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَبَعَثَتْ مَعَهُ بِتَمَرَاتٍ، فَقَالَ: «أَمَعَهُ شَيْءٌ؟» قَالَ: نَعَمْ، تَمَرَاتٌ، فَأَخَذَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَمَضَغَهَا، ثُمَّ أَخَذَهَا مِنْ فِيهِ فَجَعَلَهَا فِي فِي الصَّبِيِّ ثُمَّ حَنَّكَهُ وَسَمَّاهُ عَبْدَ اللهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5470، م 2144/23].
وَفِي رِوَايَةِ الْبُخَاريِّ: قَالَ ابْنُ عُيَيْنَةَ: فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ: فَرَأَيْتُ تِسْعَةَ أَوْلَادٍ كُلُّهُمْ قَدْ قَرَأَ الْقُرْآنَ، يَعْنِي مِنْ أَوْلَادِ عَبْدِ اللهِ الْموْلُودِ [خ 1301].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: مَاتَ ابْنٌ لأَبِي طَلْحَةَ مِنْ أُمِّ سُلَيْمٍ، فَقَالَتْ لأَهْلِهَا: لَا تُحَدِّثُوا أَبَا طَلْحَةَ بابْنِهِ حَتَّى أَكُونَ أَنَا أُحَدِّثُهُ، فَجَاءَ فَقَرَّبَتْ إِلَيْهِ عَشَاءً، فَأَكَلَ وَشَرِبَ، ثُمَّ تَصَنَّعَتْ لَهُ أَحْسَنَ مَا كَانَتْ تَصَنَّعُ قَبْلَ ذَلِكَ، فَوَقَعَ بِهَا، فَلَمَّا أَنْ رَأَتْ أَنَّهُ قَدْ شَبِعَ وَأَصَابَ مِنْهَا قَالَتْ: يَا أَبَا طَلْحَةَ، أَرَأَيْتَ لَوْ أَنَّ قَوْمًا أَعَارُوا عَارِيَتَهُمْ أَهْلَ بَيْتٍ فَطَلَبُوا عَارِيَتَهُمْ، أَلَهُمْ أَنْ يَمْنَعُوهُمْ؟ قَالَ: لَا، فَقَالَتْ: فَاحْتَسِبِ ابْنَكَ. قَالَ: فَغَضِبَ، ثُمَّ قَالَ: تَرَكْتِنِي حَتَّى إِذَا تَلَطَّخْتُ ثُمَّ أَخْبَرْتِني بِابْنِي، فَانْطَلَقَ حَتَّى أَتَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَخْبَرَهُ بِمَا كَانَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَارَكَ اللهُ فِي لَيْلَتِكُمَا». قَالَ: فَحَمَلَتْ.
قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ وَهِيَ مَعَهُ وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَتَى الْمَدِينَةَ مِنْ سَفَرٍ لَا يَطْرُقُهَا طُرُوقًا، فَدَنَوْا مِنَ الْمَدِينَةِ، فَضَرَبَهَا الْمَخَاضُ، فَاحْتُبِسَ عَلَيْهَا أَبُو طَلْحَةَ، وَانْطَلَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ.
قَالَ: يَقُولُ أَبُو طَلْحَةَ: إِنَّكَ لَتَعْلَمُ يَا ربِّ أَنَّهُ يُعْجِبُنِي أَنْ أَخْرُجَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ، وَأَدْخُلَ مَعَهُ إِذَا دَخَلَ، وَقَدِ احْتُبِسْتُ بِمَا تَرَى. تَقُولُ أُمُّ سُلَيْمٍ: يَا أَبَا طَلْحَةَ؛ مَا أَجِدُ الَّذِي كُنْتُ أَجِدُ، انْطَلِقْ، فَانْطَلَقْنَا، وَضَرَبَهَا الْمَخَاضُ حِينَ قَدِمَا، فَولَدَتْ غُلَامًا. فَقَالَتْ لِي أُمِّي: يَا أَنَسُ؛ لَا يُرْضِعُهُ أَحَدٌ حَتَّى تَغْدُوَ بِهِ عَلَى رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا أَصْبَحَ احْتَمَلْتُهُ فَانْطَلقْتُ بِهِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ... وَذَكَرَ تَمَامَ الْحَدِيثِ. [2144 في فضائل الصحابة، باب فضائل أبي طلحة الأنصاري رضي الله عنه].
50. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Курашда енгган кучли бўлавермайди. Ғазаб чоғида ўзини қўлга ола билгангина ҳақиқий кучлидир», дедилар».
Муттафақун алайҳ. .( Бухорий 6114, Муслим 2609)
Шарҳ: Ушбу ҳадисда нафсга қарши курашиш душманга қарши курашишдан қаттиқроқ экани, нафсга қарши курашиш буюк жиҳод ва ҳақиқий ботирлик экани айтилмоқда.
50 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ، إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6114، م 2609].
«وَالصُّرَعَةُ» بِضَمِّ الصَّادِ وَفَتْحِ الرَّاءِ، وَأَصْلُهُ عِنْدَ الْعَرَبِ مَنْ يَصْرَعُ النَّاسَ كَثِيْراً.
51. Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдим. Икки киши сўкишаётган эди. Бирининг юзи қизариб, бўғизтомирлари шишиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен шундай бир калима биламанки, агар у ўшани айтса, ундаги дарғазаблик кетади. «Аъуузу биллааҳи минаш‑шайтоон» деса, ундан дарғазаблик кетади», дедилар. Унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан шайтон(нинг шарри)дан паноҳ сўра» дедилар», деб айтишди.
Муттафақун алайҳ. .( Бухорий 3282, Муслим 2610)
Шарҳ: Ҳадиснинг давомида: «Нима, жинни бўлибманми?» деди» қўшимчаси бор.
Имом Нававийнинг айтишича, бу гапни Аллоҳнинг динини тушунмаган одам – аъробий ёки мунофиқлардан бири айтган.
«Ғазаб» луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни «ғазба» дейишади. Ғазаб ҳам шундан олинган. Зотан у қаттиқ жаҳл чиқишини англатади.
Уламолар ғазаб хусусида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифлар айтганлар.
Журжоний «Таърифот»да ғазабни: «У қалбнинг қони қайнаганда кўксида ҳосил бўладиган бахтсизликдан шифо топадиган ўзгаришдир», деб таърифлаган. (167-бет).
Имом Ғаззолий: «Ғазаб қалб қонининг интиқом талабида ғалаён қилишидир», деган.
Имом Ғаззолий ғазабнинг даражалари ҳақида сўз юритиб шундай дейди: «Одамлар ғазабнинг қувватида уч даражада – тафрийт (камчилик), ифрот (ортиқчалик) ва мўътадилликда бўлурлар».
Тафрийт (камчилик) ғазаб қувватининг бутунлай йўқ бўлиши ёки заифлигидир. Бундай инсон ҳамияятсиз одам дейилади ва жуда ҳам маззаммат қилинади. Шунинг учун ҳам имом Шофеъий: «Кимнинг ғазаби қўзғотилганда ҳам ғазаби чиқмаса, эшакдир», деган.
Бу даражанинг самараси аччиқ бўлади. Бундай одамлар ўзига номуссизлик ва хорликни раво кўрадиган бўладилар.
Ифрот (ортиқчалик) ғазаб сифати ғолиб бўлиб, ақл, дин ва тоат чегарасидан чиқиб кетишгача олиб боради. Ундай ғазабда одамнинг қалб кўзи ҳам, назари ҳам кўр бўлади, тафаккур ва ихтиёр қолмайди.
Ғазабдаги мўътадиллик мақталган ҳолат бўлиб, унда киши ақл ва диннинг ишорасига мунтазир бўлиб туради ва ҳамият лозим бўлганда қўзғолади, ҳилм керак бўлганда босилади. Ғазабни мўътадил ҳолда ушлаб туриш Аллоҳ таоло бандаларидан талаб қилган мустақимлик ҳолатидир. Ана ўша ўртачаликдир.
Бас, ким ўзида ғазабда футурга кетиш, ҳатто рашки сусайиб қолганини ёки ўзига мос бўлмаган хорликни ҳам қабул қилишга мойилликни ҳис қилса, нафсини даволаши керак. Ким ўзида ноўрин ғазаб, ҳаддан ошишини, ман қилинган ишларни қилишга рағбатни ҳис қилса, ўзидаги ғазаб оловини ўчириш ҳаракатида бўлсин.
Банда ғазаб масаласида икки нотўғри ҳолатнинг ўртасини тутишнинг пайидан бўлсин. Мана шу мўътадиллик сироти мустақиймдир».
Қуръони карим ва суннати мутоҳҳарада ноўрин ғазаб қаттиқ қораланиб, уни ютиш тарғиб қилинган.
Аллоҳ таоло «Шуро» сурасида: «Катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар учундир», деган (37-оят).
Мазкур улуғ мақомга сазовор бўладиган жамоа аъзоларида бўлиши шарт қилинган сифатлар – «ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар»дан бўлиш.
Яъни, бирор киши ғазабини чиқарса, кечириб юбора оладиган ҳалим бўлиш. ўазаб чиққан вақтда уни ичига ютиб, ўша ғазаб чиқишига сабабчи одамни кечириб юбориш олий даражадаги ахлоқ доирасига киради. Лекин бу умуман ғазаб қилмаслик керак, дегани эмас. Баъзи ҳолатларда ғазабга келиш ҳатто вожиб бўлади, олийжаноблик ҳисобланади. Ояти каримада «ғазабланган вақтда» дейилаётганининг ўзиданоқ билса бўладики, Исломда инсондаги мавжуд сифатларни инкор этиш йўқ, уларни йўққа чиқаришга уринилмайди, балки уларни тартибга солиб, яхшиликка йўналтирилади, холос. Ислом инсонни нафси учун беҳуда ғазабланишдан қайтаради, ғазабини ютишни мадҳ этади. Лекин шу билан бир қаторда, Аллоҳ учун, дину диёнат учун, номус учун ғазабланишни вожиб қилади. Демак, ҳамма нарса, жумладан, ғазаб ҳам, ҳилм ҳам, ўрнида бўлиши керак. Шоир айтганидек, «Ноўрин ҳалимлик жаҳолатдир».
Исломда ғазабни ютиш улуғ ахлоқлардан ҳисобланади. Қуръони карим оятларидан ташқари бу олий сифатнинг мақтови Пайғамбаримизнинг ҳадисларида, салафи солиҳларимизнинг ишлари ва сўзларида ўз аксини топган.
Ҳумайд ибн Абдурроҳмандан, у Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларининг биридан ривоят қилади:
«Бир киши Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», деди.
У зоти бобаракот: «Ғазаб қилма», дедилар.
«Расуллуллоҳ алайҳиссалом шу гапни айтганларида ўйлаб кўрсам, ғазаб ҳамма ёмонликни ўзида жамлаган экан». Аҳмад ривоят қилган.
Саҳл ибн Муоздан, у отасидан ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом: «Ким (жазо беришга) қодир бўлиб туриб, ғазабини ютса, қиёмат куни Аллоҳ уни халойиқ олдида чақириб туриб, ҳурлардан хоҳлаганини танлаб олишга имкон беради», дедилар». Аҳмад ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:нинг ҳузурларига келиб: «Менга бир нарса ўргатинг. Кўпайтириб юборманг. Шоядки, англаб олсам», деди.
«Ғазаб қилма!» дедилар.
У ўз сўзини бир неча марта такрорлади. У зот ҳар сафар: «Ғазаб қилма!» дедилар». Термизий, Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган.
Саҳл ибн Муоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ъийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Ғазабнинг зарарлари:
1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.
2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.
3. Ғазаб одамлар орасини бузади.
4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.
5. Ғазаб ақл ва дин нуқсонлигининг аломатидир.
6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.
7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.
8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.
51 - وَعَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ صُرَدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ جَالِساً مَعَ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَرَجُلَانِ يَسْتَبَّانِ، وَأَحَدُهُمَا قَدِ احْمَرَّ وَجْهُهُ وَانْتَفَخَتْ أَوْدَاجُهُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي لأَعْلَمُ كَلِمَةً لَوْ قَالَهَا لَذَهَبَ عنْهُ مَا يَجِدُ، لَوْ قَالَ: أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ذَهَبَ مِنْهُ مَا يَجِدُ. فَقَالُوا لَهُ: إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعَوَّذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3282، م 2610].
52. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким аламини олишга қодир бўла туриб, ғазабини ичига ютса, Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла бутун халойиқнинг олдида уни чақириб, ҳурлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради».
Абу Довуд (4777) ва Термизий (2021) ривояти. Тирмизий ҳасан ҳадис, деди.
Шарҳ: Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.
Аллоҳ таоло ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб; «Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир», деган (“Оли Имрон” сураси, 134-оят).
Ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.
52 - وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَظَمَ غَيْظًا، وَهُوَ قَادِرٌ عَلَى أَنْ يُنْفِذَهُ، دَعَاهُ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَلَى رُؤُوسِ الْخَلَائِقِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، حَتَّى يُخَيِّرَهُ مِنَ الْحُورِ مَا شَاءَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [ د 4777، ت 2021].
53. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга насиҳат қилинг», деди. У зот: «Ғазабланма!» дедилар. У (ўша гапини) бир неча марта такрорлади. У зот: «Ғазабланма!» дедилар».
Имом Бухорий ривояти.(6116)
Шарҳ: Яъни ғазабни келтириб чиқарувчи ва жалб қилувчи сабабларга яқинлашма. Зеро ғазаб инсон табиатига қўшиб яратилгандир. Уни жибиллиятидан чиқариб ташлаш имкони йўқ. Фақат нафсни тарбиялаш билан саломат қолинади. Демак, ғазаб сенга буюрадиган сўз ва амаллардан йироқ бўл.
Ғазабнинг сабаблари ва давоси:
Ғазабнинг сабаблари кўп бўлиб, жумладан қуйидагиларни айтиш мумкин:
1. Манманлик.
2. Мазах.
3. Ҳазил.
4. Масхара.
5. Айблаш.
6. Риёкорлик.
7. Алдамчилик.
8. Мансабпарастлик.
9. Дунёпарастлик ва бошқалар.
Ғазаб қўзиган пайтда уни илм ва амал билан босилади.
Ғазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади:
1. Ғазабни ютиш, афв қилиш, ҳилм ва сабрнинг фазли ҳақидаги оят, ҳадис ва хабарларни тафаккур қилиш ва уларнинг савобидан умид қилиш.
Молик ибн Авсдан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳу бир кишидан ғазабланди ва уни калтаклашга амр қилди. Мен унга: «Эй мўминларнинг амири! «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дедим (Аъроф, 199-оят). Умар ўзига ўзи: «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дея бошлади. У Аллоҳ таолонинг Китобидан тиловат қилинса, тўхтар, кўп таъaммул ва тадаббур қилар эди. Бироз ўйланиб турди-да, ҳалиги одамни қўйиб юборишга амр қилди».
Умар ибн Абдулазиз бир одамни калтаклашга амр қилди- да, сўнг «Ва ғазабни ютувчилар» оятини ўқиб туриб, ғуломига: «Уни қўйиб юбор!» деди.
2. Ўзини ўзи Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқитиш.
Бунда ғазаби келиб турган одам ўзига ўзи «Менинг бу одам устидан бўлган қудратимдан, Аллоҳ таолонинг менинг устимдан бўлган қудрати қанчалар катта. Агар мен бунга ғазабимни ўтказсам, қиёмат куни Аллоҳ таоло менга ғазабини ўтказиши турган гап. Ундан кўра афв қилай, ўзим ҳам қиёмат куни афв қилинсам, ажаб эмас», дейди.
3. Ўзини ўзи адоват ва ўч олиш оқибатидан огоҳлантириш.
Бунда банда ноўрин ғазаб ўзи учун бу дунёда ҳеч яхшилик олиб келмаслигини эсга олади. Ғазаб фақат бефойда интиқомдан ўзга нарса эмас. У душман орттиришдан бошқага ярамайди.
4. Ғазаб чоғида ўзининг қанчалар хунук бўлиб кетишини тасаввур қилиш. Бунинг учун бошқаларнинг ғазаб ҳолатидаги суратини кўз олдига келтиришнинг ўзи кифоя. Одамлар ғазабланган кимсанинг қутирган ит ёки ваҳший ҳайвонга ўхшатишларини эсласин. Шу билан бирга, ғазабни ичига ютиш анбиё, авлиё, уламо ва ҳукамоларнинг сифати эканини ҳам ўйласин. Сўнгра ўша икки тарафдан бирини танлаши кераклигини ўйласин ва ўзига муносиб кўрганини танласин.
5. Ғазабни ютмаслик ва унинг талаби асосида иш кўришга чорлаётган омилга назар солиш.
Эҳтимол, шайтон унга «Ундан ниманг кам? Шалпайиб қолаверсанми? Одамлар нима дейди? Бир бопла уни!» деб васваса қилаётган бўлиши мумкин. Шунда банда ўзига: «Бу дунёнинг арзимаган обрўси деб охиратдаги обрўнинг тўкилишини ўзингга орттириб олма. Сабр қил! Шайтонга ҳай бер!» дейиши керак.
6. Одам ишлар унинг иродаси бўйича эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси бўйича бўлаётганини ўйласин. Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқишнинг оқибати нима бўлишини хаёлига келтирсин.
Ғазабнинг амалий давоси:
Ғазаби чиқиши олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир-рожийм»ни айтиб турмоғи лозим.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кимда ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетади, бўлмаса ёнбошласин», дедилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.
Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.
Имом Абу Довуд Абу Воил ал-Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб таҳорат қилди. Сўнгра: “Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди”, деб қуйидагиларни айтди:
Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса, Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У зот ҳар бир нарсани кўриб билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилишини билиши зарур. Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши зарур.
53 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أوْصِنِي، قَالَ: «لَا تَغْضَبْ» فَرَدَّدَ مِرَارًا، قَالَ: «لَا تَغْضَبْ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6116].
54. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. Ҳаттоки, уларнинг гуноҳлари қолмасдан Аллоҳ таолога йўлиқишади», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, деди.
Шарҳ: Бу ҳадисда савобга эришишда балонинг ўзига хослиги бўлиб, унда ибодатсиз қўлга киритилади. Шунинг учун Пайғамбарларнинг қаттиқ балога йўлиқишлари кўп бўлган. Ундан ташқари тоат-ибодатда риёга учраш кўп бўлади. Балога учрашда эса ундай эмас.
54 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا يَزَالُ الْبَلَاءُ بِالْمُؤْمِنِ وَالْمُؤْمِنَةِ فِي نَفْسِهِ وَوَلَدِهِ وَمَالِهِ حَتَّى يَلْقَى اللهَ تَعَالَى وَمَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2399].
55. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Уяйна ибн Ҳисн келиб, жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига тушди. У Умар ўзига яқин тутадиган кишилардан эди, чунки қорилар қари бўлсин, ёш бўлсин, Умарнинг мажлису машварат аъзолари эдилар. Уяйна жиянига: «Эй жиян, бу амирнинг олдида эътиборинг бор, ҳузурига мен учун изн сўраб берсанг?» деди. У Уяйна учун изн сўради. Умар унга изн берди. У унинг олдига кириб, «Ҳой Ибн Хаттоб! Аллоҳга қасамки, бизга тўкин-сочин қилиб бермаяпсан, орамизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!» деди. Умар ғазабланиб кетди, ҳатто унга хезланди ҳам. Шунда Ҳурр: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», деган.[1] Бу ҳам жоҳиллардан-да», деди. Аллоҳга қасамки, у Умарга буни тиловат қилган пайт (Умар) бунга бепарво бўлмади. У Аллоҳнинг Китоби олдида таққа тўхтайдиган киши эди».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Тафсиру Саълабийда келади.
Жаъфар Содиқ: «Қуръонда гўзал ахлоқни жамлаган «Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир» оят каби бошқа бирор оят йўқдир», деб айтганлар.
Энг муҳим ахлоқлар уч турга бўлинади.
1. Ақлга оид. 2. Шаҳватга оид. 3. Ғазабга оид.
Ҳар бир ахлоқнинг ўртачаси фазилатдир. Ақлники ҳикмат бўлиб, амру маъруф ва наҳий мункар шулар жумласидандир.
Шаҳватники иффат бўлиб, кечиримли бўлишдир.
Ғазабники шижоат бўлиб, жоҳиллардан юз ўгиришдир.
Ушбу ҳадисда бир қанча фойдалар бор. Улардан:
– Одамларни ўз жойига ўтқизиш.
– Олим кишини ёши кичик бўлгани учун ҳақир санамаслик. Юқори мартаба илм ва тақвода бўлади. Фазл Аллоҳнинг қўлидадир, уни хоҳлаган кишисига беради.
– Тажрибалик арбоблар билан маслаҳат қилиш фазилати.
– Имом ва бошлиқ кишилар уламо ва зоҳидларни мажлисига жалб қилиши. Умар ибн Хаттоб камолот берилгани учун жоҳилларга аралашиб юрмадилар. Мажлисларига олим ва зоҳидларни тўпладилар.
– Ғазабни ичга ютиш, сабр ва жоҳиллардан йироқ туриш.
– Аллоҳнинг китоби қаршисида тўхташ, гарчи нафсга ёқмаса ҳам.
55 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ عُيَيْنَةُ بْنُ حِصْنٍ فَنَزَلَ عَلَى ابْنِ أَخيِهِ الْحُرِّ بْنِ قَيْسٍ، وَكَانَ مِنَ النَّفَرِ الَّذِينَ يُدْنِيهِمْ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، وَكَانَ الْقُرَّاءُ أَصْحَابَ مَجْلِسِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَمُشَاوَرَتِهِ، كُهُولًا كَانُوا أَوْ شُبَّانًا، فَقَالَ عُيَيْنَةُ لابْنِ أَخِيهِ: يَا ابْنَ أَخِي؛ لَكَ وَجْهٌ عِنْدَ هَذَا الأَمِيرِ فَاسْتَأْذِنْ لِي عَلَيْهِ، فَاسْتَأْذَنَ، فَأَذِنَ لَهُ عُمَرُ. فَلَمَّا دَخَلَ قَالَ: هِيْ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ، فَوَاللهِ مَا تُعْطِينَا الْجَزْلَ، وَلَا تَحْكُمُ فِينَا بالْعَدْلِ، فَغَضِبَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ حَتَّى هَمَّ أَنْ يُوقِعَ بِهِ. فَقَالَ لَهُ الْحُرُّ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؛ إِنَّ الله تَعَالَى قَالَ لِنَبِيِّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ} [سورة الأعراف: 198] وَإنَّ هَذَا مِنَ الْجَاهِلِينَ، وَاللهِ؛ مَا جَاوَزَهَا عُمَرُ حِينَ تَلَاهَا، وَكَانَ وَقَّافًا عِنْدَ كِتَابِ اللهِ تَعَالَى. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [4642].
56. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яқинда, мендан кейин худбинлик ва сизлар қабул қилмайдиган ишлар бўлади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга нималарни буюрасиз?» дейишди. У зот: «Зиммангиздаги ҳақларни адо қиласиз ва Аллоҳдан ҳақларингизни сўрайсиз», дедилар».
Муттафақун алайҳ. [Б, 3606. М, 1843]
Шарҳ: Имом Нававий айтдилар: «Бу ҳадисда бошлиқ одам гарчи золим ва қўпол бўлса ҳам унга итоат қилиб, қарши чиқмасдан итоат қилиш лозим. Унинг ўрнига ўша золимнинг ёмонлигини бартараф қилиб, салоҳият топишини Аллоҳдан ёлвориб сўралади. Бу нарса Пайғамбарлик мўъжизасидандир. Бу хабарда келганидек воқеъалар бир неча бор такрор келган».
Аҳмад Қуртубий «Мухтасари муслим» китобига ёзган шарҳда қуйидагиларни келтирадилар. «Агар амирлар сизларнинг хусусингизда Аллоҳга осийлик қилиб, сизларнинг ҳаққингизни адо қилмаса, сизлар унинг иши хусусида Аллоҳга осийлик қилмай, ҳақларингизни адо қилинглар. Чунки Аллоҳ икки тоифанинг ҳар бирининг амалига қараб жазо ва мукофотини беради.
56 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهَا سَتَكُونُ بَعْدِي أَثَرَةٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: تُؤَدُّونَ الْحَقَّ الَّذِي عَلَيْكُمْ، وَتَسْأَلُونَ اللهَ الَّذِي لَكُمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3603، م 1843].
«والأَثَرَةُ»: الإنْفِرَادُ بِالشَّيْءِ عَمَّنْ لَهُ فِيْهِ حَقٌّ.
57. Абу Яҳё Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорлардан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалончини омил қилганингиз каби, мени ҳам омил қилмайсизми?» деди. У зот: «Албатта сизлар мендан кейиноқ худбинликка дуч келасиз. Шунда Ҳавз бўйида менга йўлиққунингизча сабр қилинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ. [Б, 3792. М, 1845]
57 - وَعَنْ أَبِي يَحْيَى أُسَيْدِ بْنِ حُضَيْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا مِنَ الأَنْصَارِ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَلَا تَسْتَعْمِلُني كَمَا اسْتَعْمَلْتَ فُلَاناً؟ فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَلْقَوْنَ بَعْدِي أَثَرَةً، فَاصْبِرُوا حَتَّى تَلْقَوْنِي عَلَى الْحَوْضِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3792، م 1845].
«وأُسَيْدٌ» بِضَمِّ الْهمْزةِ. «وحُضَيْرٌ» بِحاءٍ مُهْمَلَةٍ مَضْمُومَةٍ، وَضَادٍ مُعْجَمَةٍ مَفْتُوحَةٍ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
58. Абу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (душманга) дуч келган кунларининг бирида қуёш заволдан оққунича кутиб турган эдилар. Кейин одамлар орасида туриб: «Ҳой одамлар! Душманга дуч келишни орзу қилманглар! Аллоҳдан офият сўранглар! Агар уларга дуч келсангиз, сабр қилинглар! Билингларки, жаннат қиличлар сояси остидадир!» дедилар. Сўнгра: «Аллоҳим, Китобни нозил қилувчи, булутларни юргизувчи, гуруҳларни мағлуб қилувчи Зот! Уларни мағлуб эт, бизга уларнинг устидан нусрат бер!» дедилар».
Муттафақун алайҳ. [Б, 2966-2965. М, 1742]
Аллоҳ тавфиқ берсин, У билан ёрдам олинур.
Шарҳ: «Жаннат қиличлар сояси остидадир», деганда, Аллоҳнинг савоби ва жаннатга етказилишига сабаб бўлувчи нарса Аллоҳ йўлида қиличлар билан уришишдадир. Сизлар унда сидқидилдан иштирок этиб, собитқадам бўлинглар, деган маънодадир.
Ҳар бир тилда ўзига яраша киноя, қочирим, ўхшатиш каби услублар ишлатилади. Араб тилида бу нарсалар жуда ривожланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари араб тилининг энг юқори чўққисида бўлгани учун мазкур нарсалар ҳам керагича У зотнинг сўзларига кирган. Буни араб тилида мажоз, дейилади. Баъзи ҳадисларни тушуниш учун мажоздан ҳақиқатни ажрата билиш лозим бўлади.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз завжаи мутаҳҳараларига:
«Менинг ортимдан энг тез етадиганингиз – қўли узунингиз», деганлар. Яъни, бу қўли узунингиз мендан кейин биринчи вафот этиб, у дунёда менга энг тез қўшиладиганингиз, деганлари. Ушбу ҳадисдаги мажозни ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари – оналаримизнинг ўзлари ҳам тўғри тушунишмаган. Улар бу шарафга қай биримиз ноил бўлар эканмиз, деб қўлларини узунлигини ўлчаб кўрганлар. Сирни эса воқеълик кашф этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биринчи бўлиб Зайнаб бинти Жаҳш онамиз вафот этганлар. У зот розияллоҳу анҳо ҳунарманд аёл бўлиб, қўл меҳнати билан топганларидан тез-тез садақа қилар эдилар. Демак, ҳадисдаги қўлнинг узунлигидан мурод – садақани кўп қилиш экан.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Насаийлар Жаҳима розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда ёрдамга муҳтож онасини қўйиб, жиҳодга рухсат сўраб келган йигитга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен у(она)ни лозим тут, жаннат унинг қадами остидадир», деганлар.
Албатта, жаннат ўша йигитнинг онаси қадами остида эмас. Балки гап онасининг қадамини ўпиб бўлса ҳам хизматини қилиб, розилигини олган киши жаннатга сазовор бўлиши ҳақида кетмоқда.
Ҳадисларда мажоз ишлатилишига яна бир мисол: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билингларки, албатта жаннат қиличлар сояси остидадир», деганлар. Бу тақводор бандалар учун Аллоҳ таоло томонидан у дунёда тайёрлаб қўйилган жаннат қиличнинг соясига жой, дегани эмас, албатта. Балки қилич кўтариб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган одам жаннатга киради, деганидир. Чунки ўша вақтларда қилич жиҳоднинг рамзи бўлган.
58 - وَعَنْ أَبي إِبْرَاهِيمَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْضِ أَيَّامِهِ الَّتِي لَقِيَ فِيهَا الْعَدُوَّ انْتَظَرَ حَتَّى إِذَا مَالَتِ الشَّمْسُ قَامَ فِيهِمْ فَقَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ لَا تَتَمَنَّوا لِقَاءَ الْعَدُوِّ، وَاسْأَلُوا اللهَ العَافِيَةَ، فَإِذَا لَقِيتُمُوهُمْ فَاصْبِرُوا، وَاعْلَمُوا أَنَّ الْجَنَّةَ تَحْتَ ظِلَالِ السُّيُوفِ» ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ مُنْزِلَ الْكِتَابِ، وَمُجْرِيَ السَّحَابِ، وَهَازِمَ الأَحْزَابِ، اهْزِمْهُمْ وَانْصُرْنَا عَلَيْهِمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2965 – 2966، م 1742].
وَبِاللهِ التَّوْفيقُ وَبِهِ الإعَانَةُ.
4- боб. Рост сўзлаш баёни
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз» (Тавба сураси, 119-оят), «Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 35-оят), «Содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди» (Муҳаммад сураси, 21-оят), деб айтган.
4- بَابُ الصِّدْقِ
قال الله عَزَّ وَجَلَّ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ، وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَالصَّادِقِينَ وَالصَّادِقَاتِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {فَلَوْ صَدَقُوا اللهَ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ}.
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ:
59. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ростгўйлик эзгуликка бошлайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, ниҳоят сиддиқ бўлади. Ёлғон фисқ-фужурга бошлайди, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, ниҳоят Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади».
Муттафақун алайҳ. [Б, 6094. М, 2607]
Шарҳ: Абулқосим Қушайрий: «Сидқ-ростгўйликнинг энг ози сиру-ошкорада баробар бўлиш», деганлар.
Саҳл Тустарий: «Банда ўзини ёки бошқани алдаса, ростгўйлик ҳидини ҳидламайди», дедилар.
Устоз Абу Аъло Даққоқ: «Ихлос – халқни мулоҳаза қилишдан сақланиш, сидқ – нафсни хабардор қилишдан асрашдир. Мухлисда риё бўлмайди. Содиқда ужб бўлмайди», дедилар.
Ужб – ўзи билан, амаллари билан фахрланиш, амалларини кўп деб билиш ва ўша амалларига суянишдир. Амалларни неъматларни берувчи Зотга эмас, ўзига нисбат беришдир. Ужбнинг энг катта зарари – солиҳ амалларни ҳабата қилиб юборади, яхшиликларни йўқ қилиб, мазамматни пайдо қилади.
Ҳорис Муҳосибий айтдилар:
«Содиқ қалбининг салоҳияти сабабидан халойиқнинг қалбидан барча қадри чиқиб кетса ҳам эътибор қаратмайди. Зарра мисқолича гўзал амалларидан одамлар бохабар бўлишини севмайди. Одамлар ёмон амалидан хабардор бўлишларини кариҳ кўрмайди».
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сен содиқлар билан бирга бўлишни истасанг дунёда зоҳид бўлишни ва ислом миллатига озор беришдан ўзингни тийишни лозим тут».
Албатта сидқ-ростгўйлик мақталган ҳислатлардандир. Шунинг учун баъзи саҳобаларда жоҳилият даврида ҳам, исломиятда ҳам ёлғон кузатилмаган. Ростгўйлик иймон аломатидир. Шунингдек ёлғон мунофиқлик аломатидир.
Ростгўйликни сиддиқлик калити ва ғояси қилди. Сўзида, амалида ва ҳолатида ёлғончи бўлган кимса у даражага аниқ ета олмайди. Хусусан Аллоҳнинг исми ва сифатларида ёлғонга чиқарган кимса сиддиқликка эриша олмайди. Яъни, Аллоҳ Ўзига нисбат берган исм ва сифатни инкор қилиб, Ўзидан инкор қилган исм ва сифатни исботган киши асло сиддиқ бўла олмайди. Шунингдек дини ва шариатида ёлғон ишлатган кимса, яъни Аллоҳ ва расули ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб, ҳаром қилмаган нарсани ҳалол қилган, вожибни соқит қилиб, вожиб бўлмаган нарсани вожиб қилган, маҳбуб нарсани макруҳ қилган, маҳбуб бўлмаган нарсани маҳбуб дейишлик сиддиқларга зид бўлишдир. Яна шунингдек ўзини содиқ, мухлис, зоҳид ва таваккалчиларга ўхшатиб олган киши ҳам сиддиқ бўлмайди. Чунки аслида бу каби хислатлар унда топилмайди. Ҳатто икки савдолашувчидаги ростгўйлик савдода баракани олиб келса, ёлғон савдодаги баракани ўчириб юборади.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Сидқ лафзи олти маънода ишлатилади. 1. Сўздаги сидқ. 2. Ниятдаги сидқ. 3. Хоҳиш ва иродадаги сидқ. 4. Азму-қарордаги сидқ. 5. Азму-қарорга вафо қилишдаги сидқ. 6. Диннинг барча мқомотларидаги сидқ. Ким мана шуларнинг барчасидаги сидқ билан васфланса, у сиддиқдир. Чунки у киши сидқ-ростгўйликка муболаға тарзида эришди».
59 - فَالأَوَّلُ: عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ، وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يَكُونَ صِدِّيقًا، وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفُجُورِ، وَإِنَّ الفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6094، م 2607].
60. Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб олдим:
«Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Чунки ростгўйлик хотиржамликдир, ёлғончилик эса саросимадир».
Имом Термизий ривояти. Уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган. [2518]
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча оғиз сўз билан Исломдаги улкан қоидани асослаб бердилар: Шубҳали нарсалардан йироқ юрингиз. Фақат ҳалол-покиза неъматлар билан бўлинг!
Ибн Ҳажар Ҳайтамий мазкур ҳадис шарҳи сўнгида ёзадилар: "Ушбу ҳадис Ислом динининг улуғ қоидаларидан бири саналади. Ҳақ нурни тўсиб қўювчи шубҳа-гумонлар зулм-зулматларини ёриб ташлашда ҳам юқоридаги ҳадис асл-асос ҳисобланади".
Шубҳали нарсаларни тарк этмоқ лозим.
Ибодат, муомала ва умуман барча ўринларда шубҳали нарсалардан йироқ туриб, фақат ҳалол-покиза тарзда иш юритмоқ мусулмон кишини тақводор зотлар сафига қўшади. Шайтон васвасаларини даф этишда жуда фойдали бўлган мазкур хусусият инсон учун дунё ва Охиратда кўп хайрли оқибатларни юзага келтиради, иншоаллоҳ! Зеро, шубҳали нарсалардан йироқ юрган киши дини ва шаънини покиза сақлаб қолади. Аниқ ва ҳалол нарса банданинг қалбида заррача шубҳа туғдирмайди. Ҳалол билан ҳаёт кечириш кўнгилга ором бағишлайди. Унга эришган диллар ажиб саодатни туяди. Шубҳали нарсалардан инсон зоҳиран рози бўлса-да, унинг қалби ғашлик ва гумонлардан изтиробга тушади. Аслида маънавий йўқотиш сифатида унга мана шу аламли оғриқ ҳам етарли жазо бўлади. Бироқ энг катта йўқотиш ва бахтсизлик кейинроқ - инсон шубҳали нарсаларга кўникиб, аста-секин ҳаромга қўл ура бошлагач, бор бўйи билан кўринади. Чунки тақиқланган жой атрофида ўралашган кимса бир куни у ерга кириб қолиши ҳеч гап эмас.
Шубҳали нарсаларни тарк этиб, фақат ҳалол-покиза амалларга берилиш хусусида салафларнинг сўзлари ва ишларидан.
Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳу: “Ҳаром бўлиб қолишидан қўрқиб, айрим ҳалол нарсаларни тарк этиш камоли тақводир”.
Абу Абдурраҳмон Амрий: “Тақводор банда шубҳали нарсаларни шубҳа туғдирмайдиган ҳалол-покиза нарсаларга алмаштиради”.
Фузайл: “Одамлар тақвони оғир нарса деб ўйлашади. Мен икки йўл турган бўлса, ҳамиша қийинроғини танладим. Сени шубҳага солган нарсаларни қўйиб, шубҳага солмайдиган аниқ-ҳалол нарсаларни тут”.
Ҳассон ибн Абу Синон: “Тақводорликдан осон нарса йўқ: қачон сени бирор нарса шубҳалантирса, уни тарк этгин”.
Язид ибн Зариъ ўзига теккан беш юз минг (тилла) меросни тарк этди. Унинг отаси султонлар хизматини қиларди. Улкан меросни тарк этган Язид бир умр сават тўқиб, шунинг орқасидан кун кечирди.
Мисвар ибн Махрама тижорат учун жуда кўп дон сотиб олди. Куз пайтида кўкка булут чиққанини кўриб, кайфияти бузилди. Сўнг ўзининг бу қилиғидан норози бўлиб деди: “Во ажаб! Ҳали мен мусулмонларга фойдали бўлган ёмғирни ёмон кўрдимми?!” Шундан кейин ўша сотиб олган молидан мутлақо фойда қилмасликка қасам ичди. Унинг қароридан хабар топган Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Аллоҳ сени хайрли мукофотлар билан тақдирласин!”
Иброҳим ибн Адҳамдан сўрадилар:
- Нега Замзам сувидан ичмаяпсиз?
- Челагим бўлганда ичардим! - деб жавоб бердилар Ибн Адҳам. Замзам ёнига қўйилган челак султоннинг молидан эди. Ибн Адҳам унинг шубҳали эканига ишора қилдилар.
Юқорида айтилган мисоллар кимгадир ҳаддан зиёд муболаға бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ бир ҳақиқат ҳеч вақт хотиримиздан кўтарилмасин: уммат нопок-ҳаром ишлардан ўзини покиза сақламоғи ва ҳалол ҳаёт кечирмоғи учун ҳамиша ёрқин ҳаётий намуналарга эҳтиёж сезади. Агар ана шундай солиҳ мисоллар ва таъсирли сўзлар изсиз йўқолса, уммат аста-секин шубҳали ҳамда ҳаром нарсаларга кўникиб кетади. Зеро, меҳрибон, доно насиҳатгўйидан айрилган Ислом уммати ҳаёт сўқмоқларида жонли мисолларга доимо муҳтож.
Ростгўйлик хотиржамликдир, ёлғончилик эса саросимадир.
Киши бирор нарсанинг жавобини билишни истаса, фақат рост ва аниқ-тиниқ сўзни изласин. Ростгўйлик омонати шуки, қалб ундан хотиржамлик туяди. Ёлғон эшитганда эса қалб хижил бўлиб, шубҳа-гумонга тўлади.
Ушбу уч ҳадис бир-биридан ажралмайдиган эгизак ҳадислардир:
«Ростгўйлик хотиржамликдир, ёлғончилик эса саросимадир».
«Яхшилик қалб хотиржам бўлган нарса, ёмонлик қалбда ғашлик бўлган нарсадир»[1].
«Гарчи фатво берувчилар фатво берса ҳам қалбингдан фатво сўра»[2].
60 - الثَّاني: عَنْ أَبي مُحَمَّدٍ الْحَسنِ بْنِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: حَفِظْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَريبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَالْكَذِبَ رِيْبَةٌ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2518].
قَوْلُهُ: «يرِيبُكَ» هُوَ بِفَتْحِ اليَاءِ وَضَمِّهَا، وَمَعْناهُ: اتْرُكْ مَا تَشُكُّ فِي حِلِّهِ، وَاعْدِلْ إِلَى مَا لَا تَشُكُّ فيه.
61. Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл: «Сизларга пайғамбарингиз, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизни нималарга буюради?» деганида, Абу Суфён:
«Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қилманглар, оталарингиз айтаётган нарсаларни тарк қилинглар», дейди. Бизни намозга, ростгўйликка, иффатга ва силаи раҳмга буюради», дедим.
Муттафақун алайҳ. [Б, 7. М, 1773]
Шарҳ: Ҳадисдаги сидқдан мақсад сўзни воқеъликка мувофиқ келишидир. Иффатдан мақсад ҳаром нарсалардан тийилишдир. Силаи раҳмдан мақсад Аллоҳ алоқаларни тиклашга буюрган барча нарсалардир. Уни яхшилик, икром кўрсатиш ва гарчи салом бериш орқали бўлса ҳам бошқаларни риоя қилиш тушунилади. Пайғамбар алайҳиссалом ушбу тўрт хислатни айтиш билан гўзал ахлоқларни мукаммал тарзда васф қилдилар. Чунки фазилат оғиздан чиққан сўзга оид бўлади. У ростгўйликдир. Ёки амалий бўлади. Амалий Аллоҳга нисбатан бўлса, намоз орқали амалга оширилади. Нафсга нисбатан иффат орқали бўлади. Бошқаларга нисбатан силаи раҳм орқали бўлади.
61 - الثَّالثُ: عَنْ أَبي سُفْيَانَ صَخْرِ بْنِ حَرْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِهِ الطَّوِيلِ فِي قِصَّةِ هِرَقْلَ، قَالَ هِرَقْلُ: فَمَاذَا يَأْمُرُكُمْ - يَعْنِي النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - قَالَ أَبُو سُفْيَانَ: قُلْتُ: يَقُولُ «اعْبُدُوا اللهَ وَحْدَهُ لَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَاتْرُكُوا مَا يَقُولُ آبَاؤُكُمْ، وَيَأْمُرُنَا بِالصَّلَاةِ، وَالصِّدْقِ، وَالْعَفَافِ، وَالصِّلَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7، م 1773].
62. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши Бадрда иштирок этганлардан эдилар.)
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ таолодан шаҳидликни астойдил сўраса, гарчи ўз тўшагида ўлса ҳам, Аллоҳ уни шаҳидларнинг мартабаларига етказади».
Имом Муслим ривояти. [1909].
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида астойдил ва сидқидилдан қилинган ниятнинг қанчалар фазилатли эканлигини баён қилмоқдалар. Ушбу ҳадисдан мусулмон одам улуғ мақомларга эришишни сидқидилдан тилаб юриши лозимлигини тушуниб оламиз. Сидқидилдан сўралмаса, ҳеч бир нарсага эришиб бўлмайди. Жумладан, Исломда банда учун энг олий мартаба ҳисобланган шаҳидлик мартабасига ҳам ана шундай тилак орқали эришилади. Чунки шундай тилак бўлмаса, ҳеч ким жиҳодга чиқиб, ўлимнинг юзига тик боқа олмайди.
Ушбу ва бошқа ҳадислардаги сидқидилдан ният қилиш маъноси банданинг бировга билдирмай, холис қалб ила ўзи билан Аллоҳ ўртасида аҳд қилишидир. Агар бундоқ нарса бошқа бировга билдирилса, риёга кириб қолади. Шунинг учун ҳам шундай ният қилган одамга шаҳидлик мартабаси ваъда қилинмоқда. Агар нияти амалга ошиб, жиҳодга чиқиб шаҳид бўлса, айни муддао. Аммо жиҳодга чиқа олмасаю, уйидаги кўрпа-тўшаги устида ўлиб қолса ҳам сидқидилдан қилган нияти туфайли шаҳидлик даражасига эришади.
Демак, биз ҳам доимо чин қалбдан, сидқидилдан Аллоҳ йўлида хизмат қилишни, зарурат туғилса шаҳид бўлишни тилаб, яшамоғимиз лозим.
Эҳтимол, бугунги ҳаётимиздаги муваффақиятсизликларимизнинг сабаби ниятларнинг сидқидилдан бўлмаётганлигидандир. Ниятимиз бузилиб, Аллоҳнинг розилигини эмас, бошқа нарсаларни тилашимиздандир. Шунинг учун ниятимизни тузатайлик!
62 - الرَّابِعُ: عَنْ أَبِي ثَابِتٍ - وَقِيلَ: أَبِي سَعِيدٍ، وَقِيلَ: أَبي الْوَلِيدِ - سَهْلِ بْنِ حُنَيْفٍ، وَهُوَ بَدْرِيٌّ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ سَأَلَ اللهَ تَعَالَى الشَّهَادَةَ بِصِدْقٍ بَلَّغَهُ اللهُ مَنَازِلَ الشُّهَدَاءِ، وَإِنْ مَاتَ عَلَى فِرَاشِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٍ [1909].
63. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Анбиёлардан бири (Уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари) ғазотга чиқди. Қавмига: «Бирор аёлни никоҳига олиб, унинг ёнига кирмоқчи бўлган-у, ҳали ёнига кирмаган киши; уйлар қуриб, ҳали шифтини кўтармаган киши; бир сурув қўй ёки бўғоз туялар сотиб олиб, уларнинг туғишини кутиб турган киши менга эргашмасин», деди. Сўнг ғазотга чиқди. Шаҳарга аср намози ёки шунга яқин пайт яқинлашди. Қуёшга: «Сен ҳам буюрилгансан, мен ҳам буюрилганман. Аллоҳим, уни биз учун ушлаб тур», деди. Шунда (қуёш) ушлаб турилди. Ниҳоят, Аллоҳ унга фатҳ берди. У ўлжаларни тўплади. Шу пайт у – яъни олов* – буни егани келди, лекин емади. Шунда у (набий): «Аниқки, орангизда ўлжага хиёнат бор. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат берсин», деди. Бир кишининг қўли унинг қўлига ёпишиб қолди: «Хиёнат сизларда экан. Қабиланг менга байъат берсин», деди. Шунда икки ёки уч кишининг қўли унинг қўлига ёпишиб қолди: «Хиёнат сизларда экан», деди. Улар сигирнинг бошидек тилла олиб келиб, қўйишди. Сўнг олов келиб, уни еди. Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Бизнинг заифлигимиз, ожизлигимизни кўргач, уни бизга ҳалол қилди».
Муттафақун алайҳ. [Б, 3124. М, 1747]
Шарҳ: Аввалги пайғамбарларнинг шариатида қўлга киритилган ўлжани олиш ҳалол бўлмаган. Ўлжа бир жойга тўплаб қўйилар, агар унга хиёнат аралашмаган бўлса, осмондан олов келиб, уни ер, акс ҳолда емас экан.
Имом Нававий айтдилар. «Қуёш ушлаб турилиши Пайғамбарларнинг мўъжизаларидандир. Қуёш ушлаб турилиши Ювшаъ ибн Нун алайҳиссаломда содир бўлган деб айтилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломда ҳам икки марта қуёш ушланиб қолган. Биринчиси Ҳандақ куни намоздан машғул бўлиб қолишганда Қуёш ботган. Аллоҳ таоло уни ортга қайтарганида асрни ўқиб олишган. Буни имом Таҳовий зикр қилганлар. Унинг ровийлари ишончли. Иккинчиси Исро тонгида Қуёш чиқар пайти карвон етиб келишини кутилган пайтда содир бўлган. Буни Юнус ибн Букайр «Сийрати ибн Исҳоқ»га битган зиёдасида зикр қилган».
Бу нарсага Қуръонда келган зоҳир оят ҳам далолат қилади.
«У кимсалар: «Албатта Аллоҳ бизларга бирон пайғамбар то бир қурбонлик атаб, уни (осмондан тушган) олов еб (яъни ёндириб) кетмагунча унга иймон келтирмаслигимизни буюрган» дедилар» (Оли имрон сураси, 183-оят).
Ибн Исҳоқ ҳикоят қилган хабар ҳам далолат қилади. «Улар тортишиб қолишганида ораларида олов ҳукм қилар, яъни золимни ер ва мазлумга зарар бермас эди. Аллоҳ бу нарсаларнинг барини ушбу умматдан кўтариб ташлади. Ушбу умматга раҳм айлаб, ўлжа ва қурбонликларни ҳалол қилди.
63 - الخَامِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «غَزَا نَبِيٌّ مِنَ الأَنْبِيَاءِ صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلَامُهُ عَلَيهِمْ، فَقَالَ لِقَوْمِهِ: لَا يَتْبَعْنِي رَجُلٌ مَلَكَ بُضْعَ امْرَأَةٍ وَهُوَ يُرِيدُ أَنْ يَبْنِيَ بِهَا وَلَمَّا يَبْنِ بِهَا، وَلَا أَحَدٌ بَنَى بُيُوتاً لَمْ يَرْفَعْ سُقُوفَهَا، وَلَا أَحَدٌ اشْتَرَى غَنَماً أَوْ خَلِفَاتٍ وَهُوَ يَنْتَظِرُ أَوْلَادَهَا.
فَغزَا فَدَنَا مِنَ الْقَرْيَةِ صَلَاةَ الْعَصْرِ أَوْ قَريبًا مِنْ ذَلِكَ، فَقَالَ للشَّمْسِ: إِنَّكِ مَأْمُورَةٌ وَأَنَا مَأْمُورٌ، اللهُمَّ؛ احْبِسْهَا عَلَينَا، فَحُبِسَتْ حَتَّى فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ، فَجَمَعَ الْغَنَائِمَ، فَجَاءَتْ - يَعْنِي النَّارَ - لِتَأْكُلَهَا فَلَمْ تَطْعَمْهَا، فَقَالَ: إِنَّ فِيكُمْ غُلُولًا، فَلْيُبَايِعْنِي مِنْ كُلِّ قَبِيلَةٍ رَجُلٌ، فَلِزَقَتْ يَدُ رَجُلٍ بِيَدِهِ فَقَالَ: فِيكُمُ الْغُلُولُ، فَلْتُبَايِعْنِي قَبِيلَتُكَ، فَلَزِقَتْ يَدُ رَجُلَيْنِ أَوْ ثَلَاثَةٍ بِيَدِهِ فَقَالَ: فِيكُمُ الْغُلُولُ، فَجَاءُوا بِرَأْسٍ مِثْلِ رَأْسِ بَقَرَةٍ مِنَ الذَّهَبِ، فَوَضَعَهَا، فَجَاءَتِ النَّارُ فَأَكَلَتْهَا، فَلَمْ تَحِلَّ الْغَنَائِمُ لأَحَدٍ قَبْلَنَا، ثُمَّ أَحَلَّ اللهُ لَنَا الغَنَائِمَ، لَمَّا رَأَى ضَعْفَنَا وَعَجْزَنَا فَأَحَلَّهَا لَنَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3124، م 1747].
«الخَلِفَاتُ» بِفَتْحِ الخَاءِ الْمُعْجَمَةِ وَكَسْرِ اللَّامِ: جَمْعُ خَلِفَةٍ، وَهِيَ النَّاقَةُ الحَامِلُ.
64. Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олди-сотди қилувчига ажралмасларидан олдин ихтиёр бордир. Агар иккилари рост гапириб, айбини ошкора қилишса, олди-сотдиларида барака қилинади. Агар яшириб, ёлғон гапиришса, олди-сотдиларидаги барака ўчирилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ. [Б, 2079. М, 1532]
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда учта муҳим нуқтага эътибор беришимиз керак.
1. Савдо бўлган жойда икки тараф бир-биридан айрилиб кетмагунча ихтиёрлари ўзида бўлади. Айниб қолиб савдони кучдан қолдириш, нарсасини қайтариб олиш мумкин. Ажрашиб кетгандан кейин бир томон айниса, иккинчи томон қабул қилмасликка ҳақи бор. Фақат ихтиёр муддатини аввалдан келишган ҳолда чўзишган бўлса, бундан мустасно бўлади. Демак, савдо мажлисидан ажраб кетмагунча савдо ҳукми ҳам лозим бўлмай туради. Ажраш билан уни бажариш лозим бўлиб қолади. Фақат бундан бир хил савдо мустаснодир. Агар икки томон келишиб, савдо мажлисидан ажраб, тарқалгандан кейин ҳам маълум вақтгача ихтиёр бор, дейишган бўлишса, ўша вақт ичида ҳам савдонинг ҳукми лозим бўлмай туради.
Зотан, Исломда савдонинг асосий шарти икки тарафнинг розилигидир. Икки тараф рози бўлган ҳолда қилинган савдода барака бўлади. Икки томон рози бўлмай туриб ажрашмасин, дейилгани савдони битиришмасин, дейилганидир. Акс ҳолда ўзаро розилик бўлмаган ва кимнингдир ҳақи ноўрин зое қилинган бўлади. Бу ҳол эса, Ислом таълимотига тўғри келмайди.
2. Савдо, молиявий муомала вақтида икки томон ҳам рост гапириб, савдо молига, савдонинг ўзига тегишли ҳамма нарсаларни очиқ баён қилиши зарур. Бу ҳол, аввало, уларнинг икковига фойда келтиради, қилган савдолари баракали бўлади.
3. Савдода икки томон ҳам ёлғон гапирмаслиги, баён қилиниши лозим бўлган нарсани беркитмасликлари керак. Акс ҳолда, қилган савдоларининг баракаси ўчади. Бу ҳақиқатни айниқса, ҳозирги замон одамлари яхшилаб уқиб олишлари керак. Гап пулнинг, молнинг миқдорида эмас, баракасида эканини англаб етишлари керак. Кўп, аммо баракасиз молдан, оз, аммо баракали мол яхши.
64 - السَّادِسُ: عَنْ أَبِي خَالِدٍ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا، فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِي بَيْعِهِمَا، وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2079، م 1532].
5- боб. Аллоҳ доим кузатувчи эканлигининг баёни
Аллоҳ таоло қуйидагиларни айтади:
«У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасидан кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турур» (Шуаро сураси, 218-219-оятлар).
«Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир» (Ҳадид сураси, 4-оят).
«Албатта Аллоҳга на ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир» (Оли Имрон сураси, 5-оят).
«Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Вал-Фажр сураси, 14-оят).
«(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни, қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур» (Ғофир сураси, 19-оят).
Бобга тегишли оятлар кўп ва маълумдир.
5- بَابُ الْمُرَاقَبَةِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {الَّذِي يَرَاكَ حِينَ تَقُومُ وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَمَا كُنْتُمْ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّ اللهَ لَا يَخْفَى عَلَيهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ}.
وَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {يَعْلَمُ خَائِنَةَ الأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ}.
وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.
65. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан олдимизга оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора бир киши кириб келди. Унда сафар аломати ҳам кўринмас, орамизда ҳеч ким уни танимас ҳам эди. У келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Кафтларини сонларининг устига қўйди ва: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилишингдир», дедилар. «Тўғри айтдинг», деди у. Биз бунга ажабландик: ўзи у зотдан сўрайди‑да, яна ўзи тасдиқлаб ҳам қўяди.
Сўнг у: «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. У зот: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига ва охират кунига иймон келтиришинг ва қадарнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам иймон келтиришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди.
Сўнг «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди. У зот: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб туради», дедилар.
«Менга қиёматдан хабар бер», деди. У зот: «Бу ҳақда сўралувчи сўровчидан билимлироқ эмас», дедилар.
«Унинг аломатларидан хабар бер», деди. У зот: «Чўри ўз хожасини туғиши ҳамда ялангоёқ, яланғоч, муҳтожларнинг ва қўйчивонларнинг кимўзарга бино қуришини кўришинг», дедилар.
Кейин у чиқиб кетди. Бироздан сўнг у зот менга: «Эй Умар, савол берган кимлигини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «У Жаброил эди, сизларга динингизни ўргатгани келган эди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг аввалида қуйидаги сўзлар бор.
Яҳё ибн Яъмардан ривоят қилинади:
«Басрада қадар ҳақида биринчи бўлиб гап чиқарган киши Маъбад Жуҳанийдир. Ҳумайд ибн Абдурраҳмон Ҳимярий билан ҳаж ёки умра ниятида йўлга чиқдик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирор кишини учратиб, ундан тақдир ҳақида манавилар айтаётган гаплар ҳақида сўраб олсак эди, дедик. Иттифоқо, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобнинг масжидга кириб кетаётганининг устидан чиқиб қолдик. Шеригим билан уни биримиз ўнг тарафидан, иккинчимиз сўл тарафидан ўртага олдик. Шеригим (барибир) гапни менга топширади деб ўйлаб, «Абу Абдурраҳмон, биз томонларда бир гуруҳ одамлар пайдо бўлди, улар Қуръон ўқишяпти, илмга шўнғиб кетишяпти – у шундай деб уларнинг ҳолатини айтиб берди – ҳамда «Тақдир йўқ, ҳар қандай иш янгидан содир бўлади» деб даъво қилишяпти», дедим. Шунда у киши: «Ўшаларни учратсанг, уларга айтиб қўй, менинг уларга алоқам йўқ, уларнинг менга алоқаси йўқ. Абдуллоҳ ибн Умар онт ичадиган Зотга қасамки, агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, ўшани инфоқ қилса ҳам, то тақдирга иймон келтирмагунича Аллоҳ ундан қабул қилмайди», деди.
Кейин шундай деди: «Отам Умар ибн Хаттоб менга шундай сўзлаб берган..., деб юқоридаги ҳадисни айтганлар.
Ушбу ҳадиси шариф инсон сўзи васфига ожиз бўлган улкан ҳақиқатларни ўз ичига олган. Чунки унда Ислом, иймон, эҳсон нималиги, Қиёмат куни ҳақида маълумотлар берилмоқда. Ҳадиснинг охирида эса, ушбу нарсаларнинг жами «дин» деб аталмоқда.
Бу ҳадисда диний таълим беришда амалий-кўргазмали дарс кўриниши баён қилинмоқда. Имом Муслим Аммор ибн ал-Қаъқоъдан ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида ўтириб:
«Мендан сўрайдиган нарсангизни сўраб олинглар», дедилар. Одамларни ҳайбат босиб, бирор нарсани сўрай олмай қолдилар. Шунда, ҳадисда васф қилинган, оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора, ўзида сафарнинг асари йўқ, ҳеч кимга таниш бўлмаган бир одам кириб келган ва васф қилинган ҳайъатда ўтириб олиб, ҳамма учун ўта муҳим бўлган саволларни бера бошлаган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам савол берувчининг,
«Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деган саволига жавобан,
«Ислом; «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтирмоғинг, намозини тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилмоғинг», дедилар».
Демак, унинг Ислом ҳақидаги саволига жавобан биринчи ҳадисда келган нарсаларни зикр қилганлар. Фақат рўза билан ҳажнинг ўрни алмашиб, ҳаж бешинчи бўлиб зикр қилинган.
Сўровчининг:
«Менга иймон ҳақида хабар бер», деган сўровига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», деб жавоб бердилар.
Бу савол иймоннинг шаръий маъносида, яъни шариат бўйича «Иймон деб нимага айтилади?» маъносидаги саволдир.
Жавобда эса, шариат бўйича иймоннинг бош масалалари бўлган нарсалар умумий кўринишда айтилмоқда.
«Аллоҳга иймон келтириш» дейилгани, умумий гап. Лекин шариатга кўра, «Аллоҳнинг борлигига ишонаман», дейиш билан иш битмайди. Аллоҳга иймон келтиришни тафсилоти билан билиш лозим. Аллоҳ таоло Ўзи айтганидек, У Зотнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам васф этганларидек иймон келтирмоқ лозим. Аллоҳнинг борлигига, қадимийлиги, азалийлиги ва абадийлигига, исмларига, сифатларига ва ишларига тўғри равишда иймон келтирмоқ лозим.
Шунингдек, Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтириш уларнинг борлигига иймон келтириш билан тугал бўлмайди. Фаришталарга тугал иймон Аллоҳ таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек бўлиши керак. Уларнинг васфларига, хизматларига ва хусусиятларига иймон келтириш лозим.
Шунингдек, Аллоҳнинг китобларига, пайғамбарларига иймон келтириш ҳам Қуръон ва Суннат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши лозим. Охират кунига бўлган иймон ҳам, яхшию ёмон қадарга иймон ҳам шариат кўрсатмаси бўйича бўлиши лозим. Бу ишда бировга тақлид қилиш билан иш битмайди. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ақийда масалаларини биладиган тақводор уламолардан ўрганиб олмоғи зарур. Иложи бўлса, ақийда китобларидан бирортасини ўрганиш, мухтасар матнлардан бирини ёдлаб олиш лозим.
Савол берувчининг учинчи саволи:
«Менга эҳсон ҳақида хабар бер», дейиш бўлди. «Эҳсон» луғатда «яхшилик, гўзал иш» маъносини англатади. Унинг бу ҳадисдаги маъноси эса, уламолар айтишларича «ихлос» маъносидадир. Жавобда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оз иборалар билан кўп маънони ифода эта олиш қобилиятларини кўрсатдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳсон таърифида:
«Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», дедилар.
Ушбу таърифни ва у орқали «эҳсон»ни тўлиқ ва тўғри тушуниш учун аввало «ибодат» сўзи маъносини батафсил англаб олмоғимиз лозим. Бизда «ибодат» деганда намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш каби нарсалар тушунилади. Албатта, бу нарсалар улкан ибодатлардир. Лекин ибодат маъноси фақат ушбу нарсалар билан чегараланмайди. Бу сўз «абада» феълидан олинган бўлиб, «қуллик қилди – қул бўлди» маъносини билдиради. Абдуллоҳ Аллоҳнинг қули, деганидир. Демак, ибодат қуллик қилиш маъносидадир. Бу маъно форсчасига «бандалик» дейилади. Агар намоз, рўза ва ҳажнигина ибодат дейдиган бўлсак, ўша ибодатларни адо этиш пайтида Аллоҳга қуллик қилинади-ю, ундан кейин Аллоҳга қуллик тўхтайдими? Унда инсон намоз, рўза ва ҳаждан бошқа вақтда кимга қуллик қилади? Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилинаётганда Аллоҳни кўриб тургандек бўлишга ҳаракат қилиши лозим-у, бошқа вақтда лозим эмасми? Ёки ўша ибодатлар пайтида Аллоҳ мени кўриб турибди, деб тасаввур қилиши кераг-у, бошқа вақтларда кўрмаяпти, деб, ўз билганини қилавериши керакми?
Йўқ, асло ундоқ эмас! Аллоҳ таолога инсоннинг бандалиги-қуллиги доимийдир. Намоз ўқиётган инсон ҳам, ухлаётган инсон ҳам Аллоҳнинг бандаси. Рўза тутаётгани ҳам, рўза тутмаётгани ҳам Аллоҳ таолонинг бандаси. Ҳаж қилаётгани ҳам, иложини қила олмай ҳаждан қолгани ҳам Аллоҳ таолонинг бандаси. Гап фақат ўша банда томонидан ўзининг бандалигини тан олишида! Яъни, «Аллоҳнинг қулиман» деган одамнинг Аллоҳга қуллик қилишида! Бошқача қилиб айтганда, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида Аллоҳнинг айтганини қилиб яшашида! Бир хўжайиннинг хожалигини бўйнига олиб, унга хизматкор бўлган киши хўжайиннинг айтганларини қилмаса, хизматкорлиги қолмайди. Хожасидан қилмишига яраша жазо олишга тўғри келади. Аллоҳга қул бўлгандан кейин ана шу қулликни ўрнига қўйиб яшамоқ керак. Шунинг учун ҳам уламоларимиз: «Аллоҳнинг розилигига етказадиган ҳар бир иш ибодатдир», дейдилар. Шундан келиб чиқиб, мусулмон одам ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони кўриб тургандек ихлос билан яшамоғи, У Зотнинг розилигини олишга ҳаракат қилмоғи керак. Агар бу олий мақомга эришишга ожизлик қилса, ҳар лаҳзасини Аллоҳ таоло мени кўриб турибди, деган эътиқод билан ўтказиб, ўшанга яраша ҳаракатда бўлмоғи лозим. Ана ўшандагина эҳсоннинг қуйи даражасига эришади.
Агар бу даражага эриша олмаса, намоз вақтида Аллоҳга, касби-кор пайтида эса, молу дунёга бандалик қилади. Рўза пайтида Аллоҳга, овқатланиш пайтида қорнига бандалик қилади. Ҳаж пайтида Аллоҳга, бошқа пайтда эса, турли урф-одатларга ёки бошқа нарсаларга қуллик қилади.
Юқорида ўтган уч ўта муҳим саволдан кейин, сўровчининг:
«Менга (қиёмат) соатидан хабар бер», дейиши, қиёмат кунига бўлган иймон ҳам ғоятда зарур эканини кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, одамлар орасида, айниқса, қиёматга ишонмовчилар орасида учрайдиган «қиёмат соати» ҳақидаги саволга узил-кесил жавоб беришни тақозо қилмоқда.
Дарҳақиқат, қиёмат соати қачон экани ҳақидаги савол қадимда ҳам бериларди, ҳозирда ҳам тез-тез такрорланиб турибди. Айни вақтда ушбу савол сохта башоратчилар билан ҳақиқий Пайғамбарлар орасидаги фарқни аниқлаб берадиган савол ҳамдир. Сохта башоратчилар ўз атрофидаги жоҳилларнинг кўтар-кўтарига берилиб кетиб, кўпинча қиёмат куни ва соатини олдиндан белгилаб қўйиб шарманда бўлганлар ва бўлмоқдалар.
«Қиёмат соати қачон бўлади?» деган саволга бирдан-бир тўғри жавоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда берган жавобларидир. Бу жавоб жуда содда ва ўта камтарона жавобдир.
«Сўралувчи у ҳақда сўровчидан билимдонроқ эмас».
Яъни, сен бу нарсани билмасдан мендан сўраяпсан, аммо мен ҳам сен каби қиёмат соатини билмайман. Сўровчи аввалги саволларнинг жавобини билиб туриб сўраган. Шунинг учун ҳам жавобни эшитгандан сўнг «Тўғри айтдинг!» деб тасдиқлаган. Аммо, қиёмат соати қачон бўлишини билмай туриб сўраган. Сўралган одам ҳам жавоб бера олмаслигини билган.
Ушбу мақомда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғворликлари алоҳида намоён бўлмоқда. Ўзларига эргашган, у зотни инсониятнинг энг афзали деб билган ва Аллоҳнинг Расули, деб чин ихлос қилган кишилар ҳузурида бегона одамнинг саволига очиқчасига «билмайман», деб жавоб бермоқдалар. Ўзларининг ҳадларини очиқ тан олмоқдалар. Ҳозирги кунимизда баъзи бир кишилар ўзларини кўрсатиш ва билмаган нарсаларини ҳам биладигандек кўриниш учун турли хийла-найранглар қиладилар, ёлғон-яшиқ гапирадилар. Аслида эса, бу ишлари ўз камчиликларининг боши эканини тушунишни ҳам хоҳламайдилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, ўзларига тегишли нарсага очиқ-ойдин жавоб берганлар. Билмайдиган нарсаларини ҳам очиқ-ойдин «билмайман» деб айтганлар. Чунки мутлақ ҳамма нарсани билиш Аллоҳ таолога хос. Бир қанча нарсалар борки, уларни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ўша нарсалардан бири қиёмат соатининг қачон бўлишидир. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган бошқа бир ривоятда юқоридаги саволга жавоб бера туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У (яъни, қиёмат соати) Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарсанинг ичидадир», дедилар ва: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат соати илми бор...» оятини тиловат қилдилар.
Яъни, бу масала фақат Аллоҳнинг Ўзигина биладиган ишлардан бири эканини баён қилдилар ва унга оятдан далил келтирдилар. Ушбу нарса ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг ҳақиқий пайғамбари-элчиси эканликларига ёрқин далилдир. У киши Аллоҳнинг билдирган нарсаларини умматларига етказганлар. Билдирмаган нарсаларини «билмайман», деб айтганлар. Фақат сохта даъвогарларгина, ҳамма нарсани биламан, деб чиранадилар.
Ҳа, қиёмат соати қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Агар биров билиши мумкин бўлганида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билар эдилар. Аммо Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қиёматнинг аломатларини билдирган. Шунинг учун ҳам сўровчи:
«Унинг аломатларидан хабар бер», деганида қиёмат соати яқинлашганига аломат бўлувчи нарсалардан иккитасини зикр қилиб:
«Чўри ўз хожасини туғмоғлиги. Ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.
«Чўри ўз хожасини» деганда саййид ва саййидасини, деб икки хил ривоятда икки жинсга ишорат бўлган экан. Яъни, чўри аёлнинг ўзи туққан ўғли ёки қизи ўзига хўжайин бўлишини кўрасиз, шу нарсалар юзага чиқади деганлар.
«Чўри ўз хожасини туғмоғлиги» деган гапни қандоқ тушуниш керак, деган масалада уламоларимиз бир неча хил фикр айтганлар. Шу фикрлардан бирида: «Бунинг маъноси болалар орасида оқпадарлик, онабезорилик кўпайиб кетиб, ўғил-қизлар ўз оналарини беҳурмат қилиб, худди чўриларга муомала қилгандек муомалада бўлишларига ишорадир», деганлар. Улар худди ҳозирги кунни назарда тутиб гапирганга ўхшайдилар. Агар шу маънони оладиган бўлсак, қиёмат қоимнинг яна бир аломати юзага чиқиб, унинг қоим бўлиши яқинлашганини англаймиз.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган қиёматнинг иккинчи аломати, яъни, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларидир. Қадимги уламоларимиз мазкур саҳро аҳли – уй нималигини билмай, чодирда яшаб юрган одамлар ҳақида улар аҳвол ўзгариши билан уй-жойга эга бўлиб, фахр учун бир-бирларидан ҳашаматлироқ уй қуришга уриниб кетадилар, деб айтганлар. Бунга ўз замонларидан мисол келтирганлар. Аммо ҳозирги бизнинг замонимизда, айниқса, Арабистон яриморолининг турли жойларида мазкур васфга эга бўлганлар ва уларнинг авлодлари ҳашамга, зебу зийнатга, ном чиқаришга, хусусан уй қуришга берилганларини кўрсалар, қиёмат қоим бўлишига жуда оз қолибди, дейишлари турган гап эди. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни айтган вақтларида бундоқ гаплар йўқ эди, кейин пайдо бўлди. Бу ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига ёрқин далилдир.
Қиёматнинг ушбу икки аломатидан бошқа яна бир қанча аломатлари борки, уларни ўз ўрни келганда ўрганамиз.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ислом асослари – шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатлиги. Улар Ислом биноси рукнлари экани ҳақида биринчи ҳадисда гапириб ўтдик.
2. Иймоннинг асослари – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканига ишониш ва уларни тасдиқлашдан иборатлиги.
Уламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоқа, фарқ ва «қайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳслар қилганлар. Уларнинг бу ҳақда алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шуки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетаверадиган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса, бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.
3. Эҳсон банданинг Аллоҳни кўриб тургандек ихлос билан Унга ибодат қилмоғи, ишонмоғи, ҳаёт кечирмоғидир. Жуда бўлмаса, «Аллоҳ мени кўриб турибди», деган ишонч билан, ўшанга яраша амал қилмоғи, яшамоғидир. Бу даражага етмаган шахс эҳсон-ихлос даражасига етмаган ҳисобланади.
4. Қиёмат соати қачон бўлишини Аллоҳ таологина билади. Бошқалар эса, қиёматнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган аломатларинигина биладилар.
5. Буларнинг ҳаммаси қўшилиб, дин дейилади. Чунки ушбу нарсаларни сўраган шахс қайтиб кетганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
«Уни қайтаринглар», дедилар. Саҳобаи киромлар қараб, ҳеч кимни кўрмадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
«Бу Жаброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди», дедилар. Яъни, унинг саволлари одамларга динларини ўргатиш мақсадида берилган эди, дедилар. Шундан, бу саволларда зикр қилинган масалаларнинг мажмуаси «дин» экани тушунилади.
Биз ўрганаётган ривоятнинг шу жойи ҳазрати Умарнинг билганлари асосида баён қилинган. Яъни, ҳалиги сўровчи саволларни бериб, жавобларни эшитиб ўрнидан туриб кетгач, Ҳазрати Умар ҳам туриб кетганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уни қайтаринглар» деганларидан бошлаб охиригача бўлган гаплардан у киши хабардор бўлмаганлар. Балки, ўзларига тегишли бошқача давомнинг гувоҳи бўлганлар. Ҳазрати Умар ўз гувоҳликларини қуйидагича баён қиладилар:
«Сўнгра у қайтиб кетди», яъни, савол берувчи туриб кетди.
«Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим».
Бошқа бир ривоятда, уч кун ғойиб бўлдим, деганлар. Кейин яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришганлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч кун олдин бўлиб ўтган ҳодисани эслаб:
«Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?» дедилар.
Ҳазрати Умар:
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», деб жавоб бердилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динларингиздан таълим бергани келибди», дедилар.
6. Фаришта турли инсонлар шакли-қиёфасига кириб кўриниши мумкин экан. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига одам шаклида келганларида кўпроқ Диҳятул Калбий исмли саҳобий сувратларида келганлар. Аммо, бу ҳадисда биров танимайдиган одам шаклида келганлари таъкидланмоқда. Демак, у зот Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳунинг сувратларидан бошқа сувратда ҳам келганлари чиқади.
7. Ушбу ҳадисда тилга олинган нарсаларга иймон келтириш вожиблиги.
8. Одамларга ўргатиш мақсадида билган нарсасини ҳам кўпчилик олдида сўраш мумкинлиги.
9. Икки билган одам бири сўраб, иккинчиси жавоб қайтариб, кўпчиликка диний таълим беришлари жоиз экани.
10. Қиёмат қачон қоим бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто Пайғамбарларнинг улуғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, фаришталарнинг улуғи Жаброил алайҳиссалом ҳам билмасликлари.
11. Қиёматнинг баъзи аломатларинигина билиш мумкинлиги.
12. Бошлиқ ва устозлар ҳузурида одоб билан туриш. Саҳобалар ана шундоқ одоб ўрнакларини кўрсатиб, ўзлари танимайдиган бегона шахс келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саволлар берганида индамай жим турдилар. У кетганидан кейин ҳам у ким эди, деб сўрамадилар.
13. Бошлиқ ва устозлар кўпчилик билмай қолган, лекин билишлари лозим нарсаларни савол кутмай баён қилиб беришлари лозимлиги. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилдилар.
14. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чўккалаб, қўлларини сонларига қўйиб ўтиришларидан толиби илм одобларини ўрганиб оламиз.
15. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат савол бериш билан кифояланган Жаброил аслайҳиссаломни таълим бергани келибди, деганларидан, яхши ва ўринли савол таълим ўрнига ўтишини билиб оламиз.
16. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас», деганларидан, билмаган нарсасини «билмайман», дейиш ҳам илм экани тушунилади.
17. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларидан кейин: «Тўғри айтдинг», деб тасдиқлашларидан, билган одам жавобдан қониққанлигини шу йўл билан ифода қилиши мумкинлиги келиб чиқади.
Ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳикматлар:
Ушбу ҳадиси шарифдан жуда кўп ҳикматлар чиқишини у билан танишиш давомидаёқ тушуниб етдик. Бу ҳадис ўз ичига олган маънолар ҳикмати, унинг инсониятга етказадиган фойдалари ҳақида сон-саноқсиз китоблар битилиб, талай гаплар айтилган. Биз эса, ўз одатимиз бўйича қисқа ва умумий мулоҳазалар билан кифояланамиз.
Сўзни ушбу ҳадисдаги иймон ва унинг рукнлари ҳақидаги маънолардан бошлаймиз. Иймон-эътиқоднинг инсон ҳаётидаги аҳамияти чексиз эканини инсоният иймонсизлик жафосини тортиб кўрганидан кейингина тушуниб-етиб турибди. Қадимдан иймонсизликнинг турли кўринишлари зоҳир бўлиб келса ҳам у бор ҳақиқат сифатида ўртага чиққан эмас эди. Ҳамма у ёки бу тарзда иймонга юзланар эди. Кўпчиликнинг хатоси Аллоҳ баён қилган тарздаги иймонга юзланмасликда эди. Ҳеч ким Аллоҳ таолони йўқ демас, аммо кўплари унга ширк келтирар, исмлари, сифатлари ва амалларининг баъзиларини инкор қилар ёки нотўғри тушунар эдилар. Шунинг учун ҳам қадимги ақийда китобларимизда Аллоҳнинг борлиги ҳақида эмас, У Зот таолонинг тавҳиди, сифатлари, исмлари ва амаллари ҳақида сўз юритилган. Ақоид уламолари Аллоҳнинг борлигини озгина эътиборсизлардан бошқа ҳамма эътироф қилгани учун бу масалада баҳс юритиб ўтирмаганлар.
Исломда иймон Аллоҳ таолодан бандаларга берилган неъматларнинг энг улуғи сифатида қадрланади. Ислом инсоннинг қадрини иймон билан ўлчайди. Иймонсиз одам икки дунёда ҳам ҳеч бир нарсага эриша олмаслигини қаттиқ таъкидлайди. Ислом ҳамма нарса иймон асосида олиб борилишига алоҳида аҳамият беради.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломнинг «Менга Иймон ҳақида хабар бер», деган сўровларига жавобан, биринчи бўлиб, «Аллоҳга бўлган иймон»ни зикр қилдилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳга бўлган иймон бу масалада бош рукн ҳисобланади. Аллоҳга иймон бўлмаса, бошқа нарсага иймон бўлиши мумкин эмас. Шундоқ экан, иймон масаласининг бош рукни бўлмиш Аллоҳга иймон келтириш нима ўзи?
Исломий нуқтаи назардаги Аллоҳга бўлган иймон Аллоҳ таолонинг борлигига, ягоналигига, холиқлигига, мудаббирлигига, розиқлигига ҳамда бошқа сифатлари ва исму амалларига тил билан иймон келтириш, дил билан тасдиқлаш ва аъзолар билан амал қилишдир. Бу иймон Аллоҳ таолонинг Ўзи ва Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганларидек бўлиши зарур.
Ҳа, Аллоҳга бўлган иймон ўз эгасини ҳар бир нарсада Аллоҳнинг амри билан яшашга чорлайди. Аллоҳга иймони бор одам: «Ҳар бир ишим-қилмишимни Аллоҳ кўриб турибди», деган ишонч ила яшайди. Шунинг учун, у фақат Аллоҳга хуш келадиган ишларни қилиб яшайди.
Аллоҳга иймони бор одам: «Ҳар бир гапимни Аллоҳ эшитиб турибди», деган ишонч билан яшайди. Шунинг учун, доимо ўзидан яхши овоз, гап, сўз ва маънолар чиқишига ҳаракат қилади.
Аллоҳга иймони бор одам: «Ҳар бир нарсамни Аллоҳ ҳисоблаб турибди, қиёмат куни сўроқ-савол қилади», деган ишонч билан яшайди. Шунинг учун, доимо яхшилик қилиб, ёмонликдан қочади.
Аллоҳга иймони бор одам: «Тавбани фақат Аллоҳ қабул қилади», деган ишонч билан яшайди. Шунинг учун ҳам, ўзидан хато ўтса, дарҳол тавба қилишга, чин қалбдан афсус чекишга, ўша хатони такрор қилмасликка шошилади.
Аллоҳга иймони бор одам барча яхши фазилатларни ўзида жамлашга, барча разолатлардан четда бўлишга ҳаракат қилади. Бу эса, ҳар бир инсон учун, ҳар бир оила учун, ҳар бир жамият учун ва бутун инсоният учун ўта муҳим нарсалар эканини одамлар кўриб-билиб турибдилар.
Ҳа, бошқа масалалар қатори иймон масаласида ҳам ҳамма нарса Аллоҳнинг Ўзи кўрсатганидек бўлиши керак. Инсон ўзича: «Унга иймон келтираману, бунга иймон келтирмайман», дейиши кулгили. Бунда иймон-эътиқод, дину диёнат масаласини Аллоҳ эмас, банда жорий қилган бўлади.
Аллоҳга иймон қандоқ бўлиши кераклигини Аллоҳнинг Ўзи баён қилиб бериши фақат Исломдагина собитдир. Шунингдек, Аллоҳдан бошқа иймон келтириш лозим бўлган нарсаларни Аллоҳ баён қилиб бериши ҳам фақат Исломда собитдир. Жумладан, ушбу биз ўрганаётган ҳадисда бу ҳақиқатнинг баёни қисман келгани айтиб ўтилди.
Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга моликдир. Фаришталарга бўлган иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон кўзига кўринмайдиган, чарчамайдиган, ғафлатда қолмайдиган, гуноҳ қилмайдиган, ўзларига берилган амрни сўзсиз бажарадиган ва яна бир қанча олий сифатларга эга бўлган ва «фаришталар» деб номланган аскарлари борлигига иймон келтириш қачон, кимга зарар келтирибди?
Мўмин-мусулмон инсон ўзига икки фаришта бириктирилганига ишонади. Агар ўзи тўғри юриб, тўғри турса, ўша икки фаришта Аллоҳнинг изни ила уни муҳофаза қилишига иймон келтиради. Ўша фаришталарнинг бири яхши амалларни, иккинчиси ёмон амалларни заррача бўлса ҳам номаи аъмолига ёзиб бораётганига, қиёмат куни шу ёзилган нарсалар асосида ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтиради. Бу эса, ҳар бир инсонни доимо яхшилик қилиб, ёмонликдан қочишга ундовчи жуда кучли омилдир. Бу омил ҳар бир инсон, жамият ва барча инсоният учун ўта зарурдир.
Фаришталарга иймон бўлмаган жамиятда эса, одамлар хоҳлаган ёмонлигини хоҳлаган вақтда, хоҳлаган жойда қиладиган бўлади. Иймонсиз жамият мафкурачилари тўқиб чиқарган виждон азоби каби нарсалар фойда бермади. Чунки иймонсизда виждон бўлиши умуман мумкин эмас.
Иймонсизлик натижасида инсон табиати ҳам бузилади. Баъзи инсонлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб, қўрқоқ, шахсиятсиз бўлиб қоладилар. Бошқалари эса, ҳар қандай ёмонликдан тап тортмайдиган нобакор махлуққа айланадилар.
Шунингдек, фаришталарга иймони бузуқ бўлган юртлар ва халқларда ҳам турли муаммолар келиб чиқади. Уларнинг баъзилари фаришталарни Аллоҳга ширк келтирсалар, бошқалари дев, пари ва ўзга хурофий нарсаларга аралаштириб юборадилар. Оқибатда турли зарарли урф-одатлар ва тасарруфотлар келиб чиқади. Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсалардаги каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.
Аллоҳнинг Китобларига иймон келтириш ҳам улкан ҳикматларга молик ишдир. Бу Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларига ўз Китоблари, яъни кўрсатмалари тўпламини тушириб, уларни икки дунё саодатига эриштирадиган йўлга ҳидоят қилиб турганига иймон келтиришдир. Бу Аллоҳ ҳар замонни ўзига яраша китоб билан таъминлаб, аста-секин инсониятни тайёрлаб боргани ва вояга етказганига иймон келтиришдир. Бу инсоният ўз камолига етганида Аллоҳ унга баркамол Китоб, қиёматгача мўъжиза бўлиб қолувчи Қуръони Каримни нозил қилганига иймон келтиришдир. Бу инсоният бундан буён фақат Қуръонга амал қилгандагина мақсадга эришиши мумкинлигига иймон келтиришдир.
Аллоҳнинг Китобларига иймон келтирмайдиганлар эса, ушбу эзгуликларнинг барчасига, инсоннинг асли бир эканига куфр келтирувчилардир. Улар Аллоҳ инсонни улуғлаб, унга Ўз таълимотларини берганига, бошқа махлуқотлардан устун эканини исбот қилганига куфр келтирувчилардир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг Китобларига ёки уларнинг баъзисига иймон келтирмаганлардан фақат ёмонлик чиқади, холос.
Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ҳам ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи, инсоният учун улкан шарафдир. Одам Атодан бошлаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган пайғамбарлар силсиласи эса, инсониятнинг шараф силсиласидир. Пайғамбар алайҳиссаломлар инсоният учун шону шараф, фахр бўлган шахслардир. Улар Роббил оламиннинг кўрсатмаларини одамларга етказиб берган шахслардир. Уларнинг ҳаммалари бир Аллоҳнинг бандалари, бир Аллоҳнинг пайғамбарларидир. Улар бир-бирлари билан биродардирлар. Улар бир-бирларини тўлдириб, бир-бирларини тасдиқлаб келганлар. Улар орқали инсониятнинг асли бир экани, бир Аллоҳга сиғингани, бир динга амал қилгани тушунилади. Шунинг учун ҳам, Исломда уларнинг орасини фарқламай, ҳаммаларига бирдек иймон келтириш фарздир. Пайғамбар алайҳиссаломлардан бирорталарини инкор қилган кимса, гўёки, ҳамма пайғамбарларни инкор қилган каби кофир бўлади.
Пайғамбар алайҳиссаломларнинг ҳар бирлари яхшилик, фазилат бобида инсоният учун ўрнак ва намунадирлар. Уларнинг ҳар бири ҳидоят маёғидир. Уларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматгача ҳаммага ўрнакдирлар. Инсоният бугунги кунда пайғамбарлардан ўрнак олишга ўта муҳтож бир ҳолга келгандир. Бунинг учун уларнинг эҳтиромини ўрнига қўйиш, улар ҳақида Ислом кўрсатгандек иймон келтириш лозим. Чунки Исломдан бошқа дин ва мафкураларда бу нарса йўқ.
Иймонсизлар инсоният тарихининг гултожи бўлмиш Пайғамбар алайҳиссаломларни ҳийлагар, ёлғончи, бузуқ, каззоблар, деб эълон қилдилар ва бу билан инсоният қадрини яна бир бор ерга урдилар. Иймонсизлар инсониятни пайғамбарлардан эмас, ўзларининг нафси бузуқ, ароқхўр, маймунсифат бошлиқларидан ўрнак олишга чақирдилар. Улар мазкур нобакорларни пайғамбарлардан устун қўйиб, афзал кўрсатишга уриндилар. Аммо вақти-соати келиб, улар сиғиниб юрган шахслар шайтондан баттар, тубан махлуқлар экани маълум бўлди.
Исломдан бошқа айрим динларда Пайғамбар алайҳиссаломларнинг баъзиларини ўз қизи билан зино қилишда айблаб, баъзиларини умуман тан олишмайди. Бошқа бир динда эса, ғулувга кетиб, улар илоҳийлаштириб юборилади. Худонинг ўғли ёки худо, деб эътиқод қилинади. Бунга ўхшаган хатолар тўлиб ётибди. Демак, бу масалада ҳамма нарса ўз ўрнига тушиши учун ҳам, Ислом керак.
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймондаги рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. Нима учун бундай қилинганини бугунги кунда яхши тушуниб турибмиз.
Охират кунига иймон бўлмаса ёки мазкур кунга иймон заиф бўлганида инсоният таназзулга юз тутишини тажриба кўрсатди. Охират кунида ҳамма одамлар қайта тирилишига, бу дунёда қилган амалларининг зарра-заррасигача мукофот ёки жазо олишига иймони йўқ одамдан яхшилик чиқиши амримаҳол. Агар охират кунига иймон-ишонч қолмаса, ер юзида эзгулик ва адолатга эришиб бўлмайди. Охират кунига иймон йўқолиб, «Одам ўлгандан кейин чириб йўқ бўлади, қайта тирилмайди», деган фикр ҳоким бўлса, ер юзида кучли кучсизни еб битирадиган «ўрмон қонунлари» жорий бўлади. Ҳа, агар золим зулмига жавоб бермаса, ёлғончи-фирибгар ўз ёлғони, фириби билан давр суриб қолиш пайидан бўлаверса, хулласи, ҳамма бу фоний дунё матоҳи учун ҳар қандай ёмонликдан, ифлосликдан қайтмаса бу дунё қандай дунё бўлади? Кучсизлар, мазлумлар, бечораларнинг ҳоли нима кечади? Ҳаёт кечириш ўз-ўзидан чексиз азобга айланиб, жамиятда ноумидлик, лоқайдлик ва ўзини-ўзи ўлдиришлар кўпаймайдими?
Мазкур бало-офотлардан қутулиш учун кишилар инсофли, диёнатли, тўғрисўз бўлишлари, барча ёмонликлардан қайтишлари, лозим. Ёмонликдан қайтиш учун эса, охират кунига иймон албатта лозим.
Биз ўрганаётган ҳадисда таъриф қилинган эҳсон-ихлосга инсоният бугунги кунда қанчалик муҳтож эканини гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.
«Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турганидек ибодат қилмоғинг».
Бугунги дунёмизнинг асосий мусибати, унда Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қиладиганларнинг йўқлигидандир. Бугунги оламимизнинг мушкули унда «Аллоҳ мени кўриб турибди», деган ишонч билан ибодат қилиб яшовчиларнинг йўқлиги ёки камёблигидандир. Шунинг учун, ҳеч бир нарсада ихлос йўқ. Ҳеч бир нарсани яхшилаб бажариш йўқ. Оқибати эса, ҳаммага маълум.
Ислом эса, бу мақомни ўн беш аср илгари Ислом ва Иймоннинг олий мақомига айлантиргандир. Эҳсон-ихлос мақомини юқори кўтаргандир. Дарҳақиқат, мўмин-мусулмонлар ичида ушбу мақомга эришганлар кўп бўлган даврларда улар дунёни бошқардилар. Бу мақомдагилар озайганда эса, оламда уларнинг тутган ўрни ҳам пастлади. Бу мақомдагилар йўқ бўлганда эса, мусулмонларнинг мавқеи тушиб, йўқ даражага келди.
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ:
65 - فَالْأَوَّلُ: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ، إِذْ طَلَعَ عَلَيْنَا رَجُلٌ شَدِيدُ بَيَاضِ الثِّيَابِ، شَدِيدُ سَوَادِ الشَّعْرِ، لَا يُرَى عَلَيْهِ أَثَرُ السَّفَرِ، وَلَا يَعْرِفُهُ مِنَّا أَحَدٌ، حَتَّى جَلَسَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَسْنَدَ رُكْبَتَيْهِ إِلَى رُكْبَتَيْهِ، وَوَضَعَ كَفَّيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ، أَخْبِرْنِي عَنِ الإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: الإِسْلَامُ أَنْ تَشْهَدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَتُقِيمَ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِيَ الزَّكَاةَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ، وَتَحُجَّ الْبَيْتَ إِنِ اسْتَطَعْتَ إِلَيْهِ سَبِيلًا. قَالَ: صَدَقْتَ، فَعَجِبْنَا لَهُ يَسْأَلُهُ وَيُصَدِّقُهُ!!
قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِيمَانِ، قَالَ: أَنْ تُؤْمِنَ بِاللهِ وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَرُسُلِهِ، وَالْيَومِ الآخِرِ، وَتُؤمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ. قَالَ: صَدَقْتَ.
قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِحْسَانِ، قَالَ: «أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ، فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ».
قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ السَّاعَةِ، قَالَ: مَا الْمَسْؤُولُ عَنْهَا بأَعْلَمَ مِنَ السَّائِلِ. قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنْ أَمَارَاتِهَا، قَالَ: «أَنْ تَلِدَ الأَمَةُ رَبَّتَهَا، وَأَنْ تَرَى الحُفَاةَ الْعُرَاةَ الْعَالَةَ رِعَاءَ الشَّاءِ يَتَطَاوَلُونَ فِي الْبُنْيَانِ». ثُمَّ انْطَلَقَ، فَلَبِثْتُ مَلِيًّا، ثُمَّ قَالَ: يَا عُمَرُ، أَتَدْرِي مَنِ السَّائِلُ؟ قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ: فَإِنَّهُ جِبْرِيلُ، أَتَاكُمْ يُعَلِّمُكُمْ دِينَكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [8].
وَمَعْنَى: «تلِدُ الأَمَةُ ربَّتَهَا» أَيْ: سَيِّدَتَهَا، وَمَعْنَاهُ أَنْ تَكْثُرَ السَّرارِي حَتَّى تَلِدَ الأَمَةُ السُّرِّيَّةُ بِنْتًا لِسَيِّدِهَا، وَبِنْتُ السَّيِّدِ في مَعْنَى السَّيِّدِ، وَقِيْلَ غَيْرُ ذَلِكَ، وَ«الْعَالَةُ»: الْفُقَرَاءُ، وَقَوْلُهُ «مَلِيًّا» أَيْ زَمَنًا طَوِيلًا، وَكَانَ ذَلِكَ ثَلَاثًا.
66. Абу Зарр Жундаб ибн Жунода ва Абу Абдурроҳман Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан, деб айтдилар.
Шарҳ: Ушбу ҳадис учта қисмдан иборат:
«Қаерда бўлсанг ҳам...» Яъни, одамлар ҳузурида Аллоҳдан қўрққанинг каби улар бўлмаган жойларда ҳам Ундан қўрққин. Тақводор бўлишга ёрдам берадиган ишлардан бири инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таоло кўриб-билиб турганини доимо ёдда сақлашдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Уч кишининг ўзаро шивир-шивири бўлса, албатта, У зот уларнинг тўртинчисидир» (Мужодала сураси 7-оят).
«Қилган ҳар бир ёмон ишинг орқасидан уни ювадиган бирон-бир яхшилик қил».
Яъни бир гуноҳ иш қилиб қўйсанг, дарҳол тавба қил ва уни ювадиган бирон яхшилик қилгин деган маънода айтилган. Ҳадиснинг зоҳирига қарайдиган бўлсак, бир яхшилик бир ёмонликни кетказади. Аслида эса бошқача. Баъзида бир яхшилик ўнта ёмонликни ювиб юбориши ҳам мумкин. Бунга ҳужжат бўлган ҳадислар жуда кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта такбир, ўн марта ҳамд ва ўн марта тасбеҳ айтинг. Бу тилда бир юз эллик, мезонда эса бир минг беш юз деганидир» (Имом Аҳмад ривояти). Бу ҳадис арзимас ва кичик солиҳ амаллар ҳам ёмон амалларни ўчириб юборишига далолат қилади.
«Инсонларга нисбатан гўзал хулқ ила муомала қил».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлар одамларга бойлигингиз билан ёрдамга шошилманглар. Уларга очиқ юз ва ширин сўз билан ёрдам беринглар» (Имом Аҳмад ривояти).
«Сизларнинг энг яхшиларингиз гўзал хулқли бўлганингиздир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг расули, амалларнинг энг фазилатлиси нима?» деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гўзал хулқ», деб жавоб берганлар.
Инша Аллоҳ мана шу ҳадисдан манфаатлансак, хулқлансак Пайғамбаримиз соллаллоҳу васаллам айтганларидек, ҳақиқий тақводорлар сафида бўламиз.
Баъзи шориҳлар ушбу ҳадиснинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтишди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада хуфёна яшардилар. Шунинг учун уни қавмига қайтиб боришини амр қилдилар. Чунки Абу Зарр Маккада қолишни истар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳимоя қилишга қодир эмасликларини билиб: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил», деб айтдилар.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтдилар.
«Яхшиликлар ёмонликларни ўчириш қалб ёки тил ёки аъзолар билан юзага келади. Яхшилик айни ёмонликни устида ва унинг сабабларига тааллуқли бўлиши керак. Қалб билан бўладигани, Аллоҳга тазарруъ қилиб, мағфират ва афвни сўраши каффорот бўлади. У худди қочаётган қулнинг хорлангани каби ўзини хорликка солади. Унинг хорланиши бошқа бандаларга ҳам намоён бўлади. Шунингдек, қалбида барча мусулмонлар учун яхшиликни яширади ва тоат-ибодатга азму-қарор қилади. Тил билан бўладигани, нафсига зулм қилганини эътироф қилиб, истиғфорга машғул бўлади. Аъзолари билан бўладигани, барча ибодатларни амалга ошириш орқали юзага келади».
66 - الثَّانِي: عَنْ أَبِي ذَرٍّ جُنْدَبِ بْنِ جُنَادةَ وَأَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «اتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ، وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1987].
67. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. «Эй бола!» – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган».
Имом Термизий ривояти. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис.
Яна Термизийдан бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Ёруғ кунларингда Аллоҳни танигин - оғир кунларингда У Зот сени танийди. Билгинки, нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди. Билгинки, албатта ғалаба сабр билан, ёруғлик-ечим машаққат билан қўлга киритилади, шубҳасиз, оғирлик билан бирга енгиллик ҳам келур».
Шарҳ: Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида.
Ибн Ражаб Ҳанбалий ёзадилар: «Мазкур ҳадис Исломнинг энг муҳим умумий қоидаларини ва улуғ насиҳатларини ўзида жамлаган. Ҳатто уламолардан бири бундай деган эдилар: «Ушбу ҳадис устида фикр юритиб, хангу манг бўлиб қолдим. Ўзимни йўқотиб қўйишимга бир баҳя қолди. Эвоҳким, мазкур ҳадис маъноларини биз ҳали ҳам тўла-тўкис англаб етмаганмиз ёхуд ундан мутлақо ғофилмиз!».
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уммат тарбиясига қаттиқ эътибор берганлар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлар қалбида, хусусан уларнинг ёшлари қалбида соғлом ақида ниҳолини ўтқазишга ташна бўлганлар. «Ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл топишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир Пайғамбар келди-ку». (Тавба сураси, 128-оят).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг ўғли Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳуга юқоридагидек насиҳатлар қилдилар. Ушбу насиҳатлар таъсирида банда ўзини ўнглаб олади. Ҳамиша, ҳамма нарсада ёлғиз Парвардигорга суянадиган мағрур ва қўрқмас инсонга айланади. Бундай инсонни турли вазиятлар ҳар кўйга сололмайди. У хавф-хатарлар қаршисида тиз чўкмайди. Энди у одамларнинг маломатидан қўрқмасдан ҳақни баралла айтади. Зеро, ер юзида бирон нарса Парвардигори изнисиз амалга ошмаслигини билган, Аллоҳ таоло ҳукмисиз ҳеч ким на зарар ва на фойда беролмаслигини ич-ичидан англаб етган чин мўминнинг бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
2. Қимматли ўгит беришнинг ҳикматли услуби
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу насиҳатни кай тарзда эшитганларини бизга ҳикоя қилаяптилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу улуғ ҳикматни сўзлашдан олдин «Эй бола!» деб тингловчининг эътиборини ўзларига қаратдилар. Сўнг насиҳат унинг дилига ўрнашиб қолиши учун яна бир бор таъкидладилар: «Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман!»
Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз насиҳатларини қисқа ва лўнда калималарда ифодаладилар. Бироқ айнан мана шу қисқа сўзлар замирида фикрни чархлайдиган, иймонни кучайтирадиган, улкан асосларга тегишли тоғ-тоғ маънолар ётарди.
3. Аллоҳни ёд этгин, Аллоҳ ҳам сени асрайди
Аллоҳ таоло буйруқларига тўла бўйсунинг, У Зот белгилаб қўйган ҳақ-ҳуқуқларга асло дахл қила кўрманг. Фарзларни адо этишда ҳеч қачон бепарволик қилманг. Аллоҳ қайтарган ҳаром ишлардан йироқ юринг. Ўзингиз билан мункар амаллар ўртасига парда тортинг. Ана шунда сиз Аллоҳ таоло ҳифзу ҳимоясига гувоҳ бўласиз. Пок Парвардигор дину эътиқодингизни бузилишдан, нафсингизни залолат ботқоғига тушиб қолишдан асрайди. Сизни инсу жиндан иборат шайтонлардан, ёвуз махлуқлардан ҳимоя этади. Озор-азиятлар нишонига айланмайсиз. На сизга ва на ортингиздан эргашган аҳли оилангиз, яқинларингизга ҳеч кимса дахл қила олмайди.
«Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар». (Раъд сураси, 11-оят).
Аллоҳ таоло тақводор бандаларининг зурриётларини ҳам балою офатлардан асрайди: «Уларнинг оталари солиҳ киши эди». (Каҳф сураси, 82-оят).
Агар сиз дунёда Аллоҳнинг буйруқларига тўлиқ бўйсуниш билан У Зотни ёд этиб юрсангиз, Пок Парвардигор Охиратингизни хайрли этади, кенглиги осмонлару ер баробарида бўлган тақводорлар манзили - жаннатга киргизади.
«Парвардигорингиз томонидан бўлган мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган, эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз». (Оли Имрон сураси, 133-оят).
«Уларга: «Мана шу неъматлар сизларга - ҳар бир Аллоҳга қайтувчи, аҳдини сақлагувчи, шунингдек, Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба этувчи қалб билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. Унга (яъни жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу кун мангу қоладиган Кундир”, - дейилур. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча инъомлар ҳам бордир». (Қоф сураси, 32-35-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига Аллоҳ таолодан ҳифзу ҳимоят сўрашни ўргатар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга ухлаш олдидан қуйидагича дуо қилишни буюрдилар: «Парвардигоро! Агар жонимни олсанг, унга раҳм этгин! Агар қўйиб юборсанг, уни солиҳ бандаларингни асраганингдек асрагин!» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар разияллоҳу анҳуга ушбу дуони ўргатдилар:
«Парвардигоро! Мени турган ҳолимда Ислом билан асрагин. Ўтирган ҳолимда Ислом билан асрагин. Уйқудалигимда Ислом билан асрагин. Ҳеч бир душман ва на ҳасадчини менга мусибат бериш билан қувонтирма!».
(Ибн Ҳиббон ривоятлари).
4. Аллоҳ таоло нусрати ва мадади
Ким Аллоҳнинг ҳудудларига риоя қилса, Аллоҳ таоло у билан бирга бўлади, уни қўллаб-қувватлайди, ҳимоя қилади, ўнглайди ва яхшиликка муваффақ этади. Зулмат қанчалик қуюқлашмасин, аҳвол нечоғлик оғир ва мураккаб бўлмасин, Аллоҳнинг ҳақиқий тақводор бандалари ўзларининг Ҳомийлари, Қўриқчилари ва Мададкорлари билан биргадирлар.
«Зотан Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилувчи зотлар билан биргадир». (Наҳл сураси, 128-оят).
Қатода айтадилар: «Ким Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ у билан бирга бўлади. Ким билан Аллоҳ бирга бўлса, демак у билан енгилмас гуруҳ, мудроқ босмас қўриқчи ва ҳеч адашмайдиган йўлбошчи бирга экан».
Аллоҳ таолонинг нусрати Унинг буйруқларга бўйсуниш ва мункар ишлардан тийилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Ким Аллоҳга итоат этса, Парвардигори уни ғолибу азиз қилади. Ким Яратганга осий бўлса, хорлик ботқоғига ботади.
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур». (Муҳаммад сураси, 7-оят).
«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг Ўзигагина суянсинлар!» (Оли Имрон сураси, 160-оят).
5. Ёшликни ғанимат бил!
Йиғитлик даврида Аллоҳ таоло ҳукмига тўла-тўкис бўйсуниб, У Зотнинг ҳудудларини сақлаган-риоя этган инсонни кексайиб, кучдан қолган пайтида Аллоҳ сақлайди. Унинг ақлини, кўзидан нурни, қулоғидан эшитишни олиб қўймайди. Қиёматда эса мукаррам манзилга дохил қилади. Ҳеч қандай соя йўқ пайтда Аршининг соясидан баҳраманд этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Етти тоифа кишини Аллоҳ таоло ўз соясидан ўзга соя бўлмайдиган кунда соясига олади: Одил раҳбар, Аллоҳ азза ва жалланинг ибодатида улғайган ўсмир... » .
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Эҳтимол, айнан мана шу хислат сабабли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг ўғилларига юқоридаги насиҳатни айтгандирлар. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ўша кунлари ёш бола эдилар. Токи мана шу ёш ниҳол ўзининг жўшқинлик пайтини, ёшлик шижоатини ғанимат билсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари барча муборак каломлари каби айни ҳақиқатдир: «Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил: кексаликдан олдин ёшликни... » (Ҳоким ривоятлари).
Хусусан, ёшлар уммат келажаги, унинг орзу-умиди ҳисобланади. Ҳақ ва адолат уларнинг елкалари узра қоим бўлади. Умматнинг қайнаб турган кучларини йўлдан уриш ниятида ботил аҳли турли найранглар кўрсатади. Шу боис ҳам, ўсиб келаётган авлод доимий эътибор ва назоратга муҳтождир. Токи улар инсонлар ва жинлардан иборат шайтонлар қаршисида ўзларини йўқотиб қўймасинлар.
6. Аллоҳ таолонинг шокир бандалари У Зот марҳамати ва нусратига муносибдирлар
Аллоҳнинг фазлу марҳаматини ҳис этиб, Унга шукроналар айтадиган, ҳамиша шариат кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қиладиган ва Парвардигори ҳақларига риоя этадиган шокир бандалар Аллоҳ таоло ҳифзу ҳимоясига, У Зот нусратию мададига лойиқдирлар. Чин тақводор инсонлар нафс алдовларию шаҳват аврашларига бўйсунмайдилар. Улар Аллоҳ таоло неъматларини фақат У Зот розилиги йўлида тасарруф этиб, Парвардигордан ҳамиша ҳақ йўлда собит қилишини сўрайдилар. Зиёда шукрлари сабабли Аллоҳ фазлу марҳамати улардан тўхтамайди. Ҳақиқий мўмин ўзининг ҳар лаҳза Улуғ ва Беҳожат хожасига муҳтожлигини эътироф қилади. Фазлу барака фақат Аллоҳ таоло қўлида эканлигига ва У Зот хоҳлаган бандасига фазл кўрсатишига қатъий иймон келтиради.
«Сизларга берилган барча неъматлар Аллоҳдандир». (Наҳл сураси, 53-оят).
Парвардигорини ана шундай чиройли таниган банда Аллоҳ таолога қурбат-яқинлик ҳосил қилади ва У Зот муҳаббатини қозонади. Унинг дуолари ижобат бўлиб, сўраган нарсасига эришади. Ширин ҳаётини бузадиган, жонига таҳдид соладиган бало-офатлардан уни Меҳрибон Рабби омон сақлайди.
«Ёруғ кунларингда Аллоҳни танигин - У Зот сени оғир кунларда танийди».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Оғир дамларда дуо-илтижосини Аллоҳ таоло ижобат этишини истаган банда ёруғ кунларда кўп дуо қилсин!» (Термизий ривоятлари).
Пок Парвардигор Ўзининг ана шундай солиҳ бандалари хусусида марҳамат қилади: “Агар у Мендан сўраса, албатта бераман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, албатта уни паноҳимга оламан». (Ҳадиси қудсий).
7. Барча ҳожат Аллоҳ таолодан сўралади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳуни ва шу орқали барча мўминларни ҳамиша ва фақат Аллоҳга юзланишга буюрдилар. Эҳтиёж ҳам, паноҳ ҳам, мадад ҳам ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Биз дуою шукр билан ҳеч қачон Ундан ўзгага юкинмаймиз. Мағфират ҳам фақат Парвардигордан умид қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра! Агар кўмак истасанг, Аллоҳдан иста!» (Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Дуо қилувчи борми, Мен унинг дуосини ижобат этаман! Сўровчи борми, Мен унинг сўраган нарсасини бераман. Истиғфор айтувчи борми, Мен уни мағфират қиламан». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
8. Дуони ижобат қилгувчи Зотга қилинади
Дуо фақат яккаю ёлғиз Аллоҳга қилинади. «Менга дуо қилингиз, қилган дуоларингизни мустажоб қилурман». (Ғофир сураси, 60-оят).
Аллоҳ субҳонаҳу Ундан ҳожатини сўровчи дуогўй бандаларини мақтаб зикр этган: «Дарҳақиқат, улар яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилувчи эдилар». (Анбиё сураси, 90-оят).
Фақат Аллоҳ таологина бандалари дуо-илтижосини эшитади ва ижобат қилади. «Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун Менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар». (Бақара сураси, 186-оят).
9. Ҳожатлар ҳеч вақт малолланмайдиган Сахий Зотдан сўралади
Чин иймон эгалари инсонлардан асло умидвор бўлмайдилар. Улар Аллоҳ таоло буюрганидек, барча ҳожатларини Карим ва Раҳмон Парвардигорларидан сўрайдилар.
«Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўранглар!» (Нисо сураси, 32-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўрангиз. Зеро, Аллоҳ Ундан сўрашларини хуш кўради». (Термизий ривоятлари).
Битмас-туганмас хазиналар Эгаси бўлмиш Ҳақ таоло ҳеч қачон бандалари сўрови ва илинжидан малолланмайди. «Сизларнинг ҳузурларингиздаги нарсалар йўқ бўлур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир». (Наҳл сураси, 96-оят).
Аллоҳ субҳонаҳу Унга дуо-илтижо қилмай қўйган бандасидан ғазабланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади. Ҳар бирингиз барча ҳожатини, ҳатто оёқ кийимининг узилиб кетган боғичини ҳам Парвардигоридан сўрасин!» (Имом Термизий ривоятлари).
Наҳот шунча таъкиддан кейин ҳам бировларга нарса беришдан оғринадиган ва илтимосларни малол оладиган ожиз инсондан умидвор бўлсак?!
Ожиз бандалардан умидвор бўлманг,
Сўранг, саховати чекланмас Зотдан.
Аллоҳ ғазаб қилур, сўрамай қўйсак,
Инсонлар дарғазаб, илтимос қилсанг.
10. Аллоҳдан ўзгага юкиниш хорликдир
Одамлардан бирон нарса сўрасангиз, бериш-бермасликлари даргумон. Агар берсалар, миннат қилишади. Рад этсалар, сизга хўрлик ва хорлик қолдиришади. Чўзилган қўлнинг силтаб ташланиши нафсга нафрат олиб киради. Кўнгил ойнасини чил-чил қилади. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи асҳобларидан байъат қабул қилаётганларида ҳеч қачон одамлардан сўрамаслик хусусида аҳд-паймон олганлар. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу, Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳу, Савбон ва Авф ибн Молик разияллоҳу анҳум ана шундай байъат берганлар сафида эдилар. Улар қамчилари ёхуд туяларининг жилови ерга тушиб кетса ҳам, ўзлари тушиб олардилар. Бировлардан илтимос қилмасдилар.
(Имом Муслим ва Абу Довуд ривоятлари).
11. Қодир ва Енгилмас Зотдан мадад сўранг
Ёрдам аслида ҳар нарсага қодир Зотдан сўралади. Биз барча каттаю кичик муаммолар қаршисида кўмакка муҳтожмиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким на фойда ва на зарар келтира олади. Фақат Парвардигор мададигина ҳақиқий нусратдир. Аллоҳ мададидан мосуво бўлган кимса аниқ бадбахтдир! «Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас». (Оли Имрон сураси, 160-оят).
Қалблар Аллоҳ таоло измидадир. Пок Парвардигор уларни Ўзи хоҳлаган тарафга буриб қўюр. Модомики, шундай экан, келинг, ҳақиқий Хожамиз, Берувчимиз, Сақлагувчимиз, фазлу марҳамати чексиз Аллоҳ таолога илтижо қилайлик. Ҳар бир мушкулот қаршисида фақат У Зотни зикр этиб, қуллик мақомида туриб таваккул этайлик.
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас Аллоҳнинг Ўзи унга етарлидир!» (Талоқ сураси, 3-оят).
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз». (Фотиҳа сураси, 5-оят).
12. Аллоҳдан ўзгадан мадад тилаш, ўзгалар ёрдамига кўз тикиш заифлик ва хорлик белгисидир
Ёрдам сўраб қўл чўзган киши ўзининг ожизлигини, муҳтожлигини ҳолати билан эътироф этиб турган бўлади. Айни муҳтожлик инсонда фақат ва фақат Аллоҳ таолога нисбатан мавжуддир. Зеро, мадад тиламоқ ибодат моҳияти саналади. Аллоҳдан ўзгага кўз тикиш хорликдан бошқа нарса эмас. Аслида ёрдам сўралувчи фойда етказиш ва зарарни даф этишга ҳамда сўровчининг мақсадини рўёбга чиқаришга қодир бўлмоғи шарт. Мазкур сифат ҳам Ёлғиз Пок Парвардигор имконидадир. Кимда-ким ожиз бандани мана шундай деб ўйласа, умиди пучга чиқади. Ўзи ёрдамга муҳтож бўлган инсондан умидвор бўлмоқ оқиллар иши эмас.
«Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олувчи йўқдир!» (Юнус сураси, 107-оят).
«Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат-марҳаматни очиб қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нени тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи кимса бўлмас». (Фотир сураси, 2-оят).
13. Қазо ва қадарга иймон келтирмоқ қалбга сокинлик, хотиржамлик бағишлайди
Барча нарса Аллоҳ таолонинг изну иродаси билан амалга ошишини ва У Зотнинг улуғ нусрати ҳамда ҳифзу ҳимоясини ҳис қила олган, унга тўла-тўкис иймон келтирган мўмин ожиз бандаларнинг қарши ҳатти-ҳарақатларига эътибор бермайди. Чунки у яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдирдан эканлигини ва ҳеч ким ўзича фойда ёхуд зарар келтира олмаслигини яхши билади. «Айтинг, барчаси Аллоҳ ҳузуридандир». (Нисо сураси, 87-оят).
Бандалар эса ўз амаллари билан савоб ёки азобга ҳақли бўлувчи сабаблардир, холос. «Билгинки, бутун уммат сенга бирон фойда бермоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ сен учун ёзиб қўйган фойдани етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарни етказа оладилар». (Имом Термизий ривоятлари).
«Агар Аллоҳ сизни бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат Ўзигина аритгувчидир. Агар сизни бирон яхшилик билан ушласа, бас, билингки, У ҳамма нарсага қодирдир». (Анъом сураси, 17-оят).
Агар Аллоҳ таоло тақдир этмаган бўлса, ҳеч ким сизга зиён-заҳмат етказа олмайди. Аллоҳнинг Ўзи барча бало-офатни даф этади. Шунингдек кимдир сизга бирон яхшилик-фойда етказишга жидду жаҳд қилса-ю, бироқ тақдирда ёзилмаган бўлса, унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.
«Хоҳ ерга, хоҳ ўзларингизга қандай мусибат етмасин, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда - Лавҳул Маҳфузда битилган бўлур...» (Ҳадид сураси, 22-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳар битта нарсанинг ҳақиқати-моҳияти бўлади. Банда токи нимаики унга етган бўлса, ўша нарсанинг (тақдири азалда) уни четлаб ўтиши йўқ эканлигига ва уни четлаб ўтган нарсанинг (тақдирда) унга етмоғи ёзилмаганига амин бўлмас экан, иймон ҳақиқатига етиша олмайди». (Аҳмад ривоятлари).
14. Қазо ва қадарга иймон келтириш кишини жасоратли қилади
Аллоҳ таоло тақдир этиб қўйган фойда ёхуд зиёндан ўзга ҳеч нарса содир бўлмаслиги ва киши бошига тушадиган ҳар бир иш аввалдан белгилаб қўйилгани ҳаммамиз учун аниқ ҳақиқат. Демак, мўмин бировларнинг маломатидан чўчиб ўтирмасдан - ҳатто ўз зиёнига бўлса ҳам - фақат ҳақни сўзламоғи ва Аллоҳ буюрган ишни амалга оширишга киришмоғи лозим. Мўмин инсон ўлимдан қўрқиб ёки узоқроқ яшашдан умидвор бўлиб, орқага чекиниши эмас, аксинча, шижоат ва баҳодирлик мақомида собит туриши керак. У ўзи тиловат қилаётган мана бу оятга чин дилдан иймон келтирганини исбот қилиши зарур:
«Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг Хожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳга суянсинлар!» (Тавба сураси, 51-оят).
Чунки тақдирда ёзилган нарсадан барибир ҳеч ким қочиб қутула олмайди. «Айтинг, «Агар уйларингизнинг ичига (беркиниб олганингизда) ҳам ўлдирилиши ҳукм қилинган кишилар ҳалокат жойига келган бўлар эдилар». (Оли Имрон сураси, 154-оят).
15. Иймон таслим бўлиш эмас, таваккул тирик товонлик эмас
Баъзи бир ярамас кимсалар ўзларининг маъсият-ҳаром ишларига Аллоҳ тақдирини ҳужжат қилишади. Улар залолат ботқоғига ботганликларини, шаҳват ва ҳавои нафсга қул эканликларини ана шу йўл билан хаспўшлашга уринадилар. Аллоҳ таоло бандаларини тақдирга ишонишга буюрар экан, айни пайтда уларга ҳаракат-амални ҳам амр этган.
«Айтинг: «Амал қилинглар. Бас, Аллоҳ амалларингизни кўриб турур». (Тавба сураси, 105-оят).
Барча соҳада биз учун олий намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон киши амал, ҳаракат ва жидду жаҳд каби сабабларни амалга оширмоғи лозимлигини таъкидлаганлар. Тақдирни ҳужжат этиб, сабабларни тарк этган кимса Аллоҳ ва Расулига осийлик қилган, Ислом шариатига хилоф юрган бўлади. Чунки сабабларни қилмаслик боқибеғамлик ва ялқовликдан бошқа нарса эмас. Натижани ёлғиз Аллоҳдан кутиб, айни пайтда сабабларни муҳайё қилиб қўймоқлик ҳақиқий иймон ва тақводандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Амал қилинглар. Ҳар ким ўзи учун яралган нарсага эришади». (Имом Муслим ривоятлари).
16. Ғалаба сабр билан биргадир
Инсон ҳаёти курашлардан иборат. Бу дунёда биз беҳисоб ва турли-туман душманларга рўбарў келамиз. Ушбу курашларда кишининг зафар қучиши унинг сабр-матонатига боғлиқ. Сабр бу турли-туман пинҳону ошкор душманларни ер билан яксон этувчи қудратли қуролдир. Аллоҳ таоло уни бандаларини синашнинг асосий жабҳаси қилди. Айнан сабр орқали содиқ мўмин каззоб мунофиқдан ажралади.
«Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги жиҳод қилувчи ва сабр қилувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб-юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз». (Муҳаммад сураси, 31-оят).
«Албатта мол-мулкларингиз ва жонларингиз мусибати билан синалурсизлар ва албатта сизлардан илгари Китоб берилганлар ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитасизлар. Агар сабр-тоқат қилсаларингиз ва Аллоҳдан қўрқсаларингиз, албатта, бу ишларнинг пухталигидандир». (Оли Имрон сураси, 186-оят).
Аллоҳ таоло Ўз китобида тақводор бандаларини тавсифлайди: «Ва хусусан оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилувчилар яхши кишилардир». (Бақара сураси, 177-оят).
Сабр - бу ақл ва шариат тақозо этадиган хайрли ишларга нафсни мажбур қилиш. Шунингдек, у шариат ва ақл ман этадиган амаллардан нафсни тийиш ҳамдир. Китобу Суннатда сабр калимаси бир қанча ўринларда зикр этилган. Бироқ уларнинг ҳаммаси битта маъно остида бирлашади ва битта ғоя томон бошлайди. Қуйида сабр ўринларининг айримлари хусусида тўхталиб ўтамиз:
а) Тоатларни бажариш ва маъсиятлардан четланишда сабр қилиш
Албатта Аллоҳнинг буйруқларига тўла-тўкис амал қилиб, мункар ишлардан ўзини покиза сақлаш анча мушкул вазифа. Нафсга унинг маълум оғирлиги тушиши ҳам шубҳасиз. Шариат буюрган амалларни бажариб, мункар ишлардан тийилиб юрмоқ учун инсон ўзининг ҳақиқий душмани билан курашиши лозим. Бу душман нафс, ҳавои-хоҳиш ва шайтон тимсолида гавдаланади.
«Албатта нафс барча ёмонликларга буюргувчидир». (Юсуф сураси, 53-оят).
«Бас, сиз ҳавои-хоҳишга эргашиб кетманг!» (Сод сураси, 26-оят).
Ана шу душманлар инсонни йўлдан уришга, унга шаҳватларни чиройли қилиб кўрсатишга ва уни тоат-ибодатлардан узоқлаштиришга уринадилар. Улар кўзлаган мақсадларига эришиш учун бетўхтов хуруж қилиб туришади. Шу боис, инсон нафсини жиловлаб олиш, ҳавои хоҳишини шариат измига юргизиш ва ҳақиқий душманни-шайтонни мағлуб этиш йўлида жидду жаҳд кўрсатмоғи лозим.
«Сизга ваҳий қилиб юборилаётган нарсага эргашинг ва то Аллоҳ Ўз ҳукмини туширгунича сабр қилинг. У Зот ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир». (Юнус сураси, 109-оят).
«У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг хожасидир. Бас, сиз Унга ибодат қилинг ва бу ибодатда сабр-тоқатли бўлинг!” (Марям сураси, 65-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ йўлида нафсига қарши жиҳод қилган киши мужоҳиддир!» (Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).
Нафсини жиловлаб, фақат тоат-ибодатлар сари ошиқадиган ва маъсият-гуноҳ ишлардан йироқ юрадиган мўмин ўзининг махфий душмани устидан албатта ғалаба қозонади. Нафс, шайтон ва ҳавои-хоҳиш измига юрмайди. Аслида ҳеч қайси ғалаба мазкур ғолиблик каби улуғ саналмайди. Нафсини мағлуб этиб, ҳавои-хоҳиш асирлигию шайтон васвасаларидан озод бўлган инсон қалбида ҳақ нури порлайди. Энди у Аллоҳ азза ва жалла йўлидан оғишмай қадам ташлайди. «Бизнинг йўлимизда жиҳод қилган-курашган зотларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз». (Анкабут сураси, 69-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сабр зиё демакдир». (Муслим ривоятлари).
б) Мусибатларга сабр қилиш
Ҳаёт давомида инсоннинг жони, моли, аҳли-оиласи ва тинчлиги кўп хатарларга дуч келади. Албатта ҳар битта мусибат қаршисида сабот билан туриш осон иш эмас. Бундай ҳолатларда кишини умидсизлик чулғаб олади ва у қўрқув-саросима исканжасида қолади.
«Қачон унга бирон ёмонлик етса, ноумид бўлур». (Исро сураси, 83-оят).
«Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачонки унга ёмонлик етиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир». (Маориж сураси, 19-20-оятлар).
Мусибатлар қаршисида эсанкираб ўзини йўқотиб қўювчилар ҳаётда мағлуб бўладилар. Улар ғалаба сари йўл очишга уринмайдилар. Аллоҳ таоло мўминларни мусибат чоғида сабр-бардошли бўлишга ундаган. Чунки ҳаёт мусибат-кулфатсиз ўтмайди. Шу боис, нажот калити бўлмиш сабр билан қуролланиб музаффарият сари одимламоқ, заифлик ва умидсизлик чангалига тушиб қолмаслик мақсадга мувофиқ ишдир.
«Албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва экин-тикинга нуқсон етказиш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирон мусибат келганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот-мағфират ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир». (Бақара сураси, 155-157-оятлар).
Дарҳақиқат, ана ўшалар иззат ва шараф йўлини тутган инсонлардир. Айниқса мусибатнинг илк лаҳзасида ўзларини мардона тутувчи зотлар амали таҳсинга лойиқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «(Ҳақиқий) сабр мусибатнинг дастлабки зарбаси пайтида бўлади». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Собир бандалар оғир ҳолатлардан матонат билан чиқиб кетадилар. Улар бошларига тушган кулфатни ҳам дунёю Охиратлари учун хайрли натижага айлантиришга уринадилар. Шу боис, уларнинг кулфат ҳолати билан саодат онлари бир-биридан у қадар кескин фарқланмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминнинг иши қизиқ! Унинг ҳамма иши ўзи учун хайрли. Бу нарса фақат мўминда мавжуд. Агар мўминга бир хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун хайрли. Агар унинг бошига ғам-кулфат тушса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун хайрли бўлади». (Имом Муслим ривоятлари).
Қуйидаги ажиб мисолга диққат қилинг. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари одам жўнатдилар:
- Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизникига етиб келинг!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом айтиб, шундай деб юбордилар:
- Олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсага Унинг ҳузурида маълум муҳлат белгилангандир. Бас, сабр қилиб Аллоҳдан ажр-савоб умид эт!» (Имом Бухорий ривоятлари).
в) Бандалар озор-азиятига сабр қилмоқ
Сиз турли-туман хулқ-атворли одамлар орасида яшар экансиз, албатта улардан бир қанча озор-азиятлар кўрасиз. Агар ҳар бир озор-азият сизга қаттиқ таъсир этиб, ғамга ботириб қўяверса, шубҳасиз бутун ҳаётингиз азобга айланади. Шу боис, имкон қадар биродарингизнинг хато-камчиликлари, билиб-билмай қилиб қўядиган зулм-озорларини кўтаришга ва кечириб юборишга ҳаракат қилинг. Шунда меҳр-муҳаббатга тўлиқ, саодатли ҳаёт кечирасиз.
«Бас, Аллоҳнинг фармони келгунича уларни авф қилинг ва хатоларидан ўтинг». (Бақара сураси, 109-оят).
«Ёмонликни энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! Шунда, баногоҳ, сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур». (Фуссилат сураси, 34-оят).
Албатта бировлар озорини кўтариш, уларни кечиб юбориш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. «Албатта ким сабр қилса ва кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу пухта ишлардандир». (Шўро сураси, 43-оят).
Бу фақат Аллоҳ таолодан мадад тиловчи чинакам мўминларгина қодир бўлган оғир вазифадир. «Биз сизларнинг баъзиларингизни баъзиларингиз учун фитна-синов қилиб қўйдик. Сизлар сабр қила олурмисизлар? Парвардигорингиз барчани кўриб турувчи бўлган Зотдир». (Фурқон сураси, 20-оят).
Аллоҳнинг собир бандалари Парвардигорлари беражак ажру савоблар умидида сабр-тоқат қилурлар. «Улар Парвардигорларининг Юзини кўзлаб сабр қилдилар». (Раъд сураси, 22-оят).
г) Даъват майдонида, амри маъруф ва наҳий мункар чоғида сабр қилмоқ
Аллоҳ таоло Пайғамбарларга сабрли бўлишни буюрди: «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам намоз ўқишда чидамли бўлинг!» (Тоҳо сураси, 132-оят).
«Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (озор-мусибатларга) сабр қил». (Луқмон сураси, 17-оят).
«Ва улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарк этинг!» (Муззаммил сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло йўлига даъват қилувчи киши Аллоҳнинг душманлари устидан белгилаб қўйилган ғалабага етмоғи учун сабр-матонатли бўлмоғи лозим.
«Бас, сабр-тоқат қилинг! Шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар». (Рум сураси, 60-оят).
Натижага шошилган кимса охир-оқибат ҳасрат-надомат чекиб қолади. Унинг бутун ҳаракати чиппакка чиқади.
«Бас, сиз ҳам ўтган Пайғамбарлар орасидаги сабот-матонат эгалари сабр қилганидек сабр қилинг ва уларга азобни шоширманг». (Аҳқоф сураси, 35-оят).
д) Аллоҳ таоло сабр-тоқат билан жанг қилувчи бандаларига кўкдан фаришталар тушириб ёрдам беришини билдирди. Яъни самовий мадад ҳам сабрга боғлиқ қилинди: «Агар сабр қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз ва кофирлар шу онда сизларга хужум қилсалар, Парвардигорингиз сизларга беш минг белгили фаришта билан мадад берур». (Оли Имрон сураси, 125-оят).
Аллоҳнинг дўстлари-мўминлар душманлар қаршисида сабот билан турсалар, Пок Парвардигор кофирлар тузаётган ҳийлаю найрангларни йўққа чиқаради. Натижада Аллоҳнинг содиқ бандалари душманлар макридан омон қоладилар. «Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир». (Оли Имрон сураси, 120-оят).
Бироқ мўминлар сабр сифатидан маҳрум бўлсалар, аламли мағлубият ва кулфат гирдобида қоладилар. Аллоҳ таоло бесабр ва хусусан бошқа номаъқул одатлари бор қавмни паноҳига олмайди. «Эй мўминлар, (кофир) жамоага рўбарў бўлганларингизда саботли бўлингиз ва доимо Аллоҳни ёд этингиз. Шояд, нажот топсангизлар. Ва Аллоҳ ҳамда Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз ва ўзаро талашиб тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб куч-қувватларингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз. Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир». (Анфол сураси, 45-46 оятлар).
Қуръони каримда қуйидаги оятлар кўп бор такрорланган: «Аллоҳ сабр қилгувчиларни яхши кўради. Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир».
Пайғамбарлар йўлини тутган содиқ мўминлар жанг майдонларида орттирадиган жароҳат ва ўлим-йитимларга сабр қиладилар. Саросимага тушиб, хавфсираб-қўрқиб қолмайдилар. Ана шунда Аллоҳ таоло уларга Ўз нусратини туширади. «Қанчадан-қанча Пайғамбарлар ўтганки, улар билан бирга кўпдан-кўп художўйлар жанг қилганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик-заифлик қилмаганлар ва душманларига бўйин эгмаганлар. Аллоҳ сабр қилгувчиларни яхши кўради». (Оли Имрон сураси, 146-оят).
17. Сабр самараси
Хотиржамлик, қониқиш-розилик, саодат ҳиссини туйиш, азизу мукаррамлик, Аллоҳ нусрати ҳамда муҳаббатига сазовор бўлмоқ сабрнинг самараларидир. Ҳаммасидан олийси – Охиратда қўлга киритиладиган беҳисоб ажру мукофотлар. «Шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларнинг ажр-мукофотлари тўла-тўкис ва ҳисобсиз қилиб берилур». (Зумар сураси, 10-оят).
Фаришталар саломи ила янада кўркамроқ бўлиб турган жаннатлар: «...(у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар. Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб дерлар: “Сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли энди (бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Бу Охират диёри нақадар яхши!» (Раъд сураси, 23-24 оятлар).
Аллоҳ таоло собир бандаларига мағфират ва розилик ила боқади: «Мен бугун уларни сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим - ҳақиқий ютуққа эришганлар ана ўшалардир». (Мўминун сураси, 111-оят).
«Бирор мусибат келганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилардирмиз”, дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот-мағфират ва раҳмат бордир». (Бақара сураси, 156-157-оятлар).
Ҳали бир кун келади. У кунда на молу давлат ва на фарзандлар фойда беради. Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган собир бандаларгина Аллоҳ таоло марҳаматига лойиқ кўрилурлар. Сабрнинг нечоғлик улуғ неъмат эканлигини балки энди аниқроқ ҳис қилармиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳеч кимга сабрдан яхшироқ ва улканроқ неъмат берилмаган». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
18. Рўшнолик қайғу-қийинчилик билан биргадир
Инсон баъзида кетма-кет ёғилаётган бало-мусибатлар тагида қолиб кетади. Кулфат ва қийинчиликлар зарбидан ғам чекади. Албатта буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг синови. Токи банда ана шу қийинчиликларни енгиб ўтиб, синовдан муваффақиятли ўтсин ва жаннат эгалари сафига қўшилсин. Мусибатларга сабр қилиб, умидсизликка тушмасдан ҳар битта иш тақдирдан эканлигини англаган ва шунга рози бўлиб, ўзини мардона тута олган банда Аллоҳ иноятига ноил бўлади. Барча ғам-ташвишлари барҳам топиб, дунёю Охират саодатини қўлга киритади. Ана шунда тақводор банда қуйидаги ҳақиқатни англаб етади: нур зулмат қаъридан, раҳмат қуёши ғам-ташвиш булутлари орасидан сизиб чиқади. Банданинг бошига тушган ҳар бир мусибат замирида хайрият ётади. Ҳаётдаги бало-кулфатлар содиқ мўмин махлуқларга суянмайдиган бўлиши учун хизмат қилади. Буларнинг бари унинг қалби ёлғиз Холиқи билан боғланишида фойда беради. Зеро, барча иш қодир Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бизга ана шу ҳақиқатни бот-бот уқтиради:
«Ёки сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингларми? Уларга бало ва мусибатлар келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?” дейишган эди. Шунда уларга бундай жавоб бўлган: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир». (Бақара сураси, 214-оят).
«У Зот бандалар умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва раҳмат-баракотни кенг ёядиган Зотдир». (Шўро сураси, 28-оят).
Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳу ва уларнинг икки биродари қиссасида ҳам собир бандаларнинг яхши намунаси мавжуд. Улар Табук ғазотидан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларини Каъб ва унинг икки биродари билан алоқа қилмасликка буюрдилар. Ғазотдан қолиб кетган уч содиқ саҳобий оғир кунларни бошдан кечирдилар. Ҳатто... «...уларга кенг ер торлик қилиб қолгунича ва диллари сиқилиб, Аллоҳнинг ғазабидан фақат Ўзига тавба қилиш билангина қутилиш мумкин эканини билгунларига қадар тавбалари қолдирилган эди”.
Ниҳоят ёруғ кунлар, саодатли онлар етиб келди: «Сўнгра Аллоҳ тавба қилишлари учун уларга тавба йўлини очди. Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, Меҳрибондир». (Тавба сураси, 118-оят).
Ўтган Пайғамбарлар ва солиҳ инсонлар ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари бошидан ўтган оғир кунлар, уларнинг ечимлари ҳақидаги қиссалар биз учун чин маънода ибратдир. Устма-уст ёғилаётган бало-кулфатлар оғирлигидан қадди букилган ҳар бир мўмин комил ишонч билан Аллоҳ таолодан саодатли кунлар келишини кутсин. Фақат ва фақат Парвардигорига умид кўзларини тиксин.
19. Қийинчилик ва енгиллик
Мазкур ҳадис маънолари ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигига эътибор берган бўлсангиз керак. Дарвоқе, қийинчилик ташвиш келтиради, енгиллик эса ёруғликка элтадиган эшикдир. Ҳар иккиси учун сабр ва чидам шарт. Ана шунда унинг ортидан зафар-муваффақият бўй кўрсатади. Бу ҳам Парвардигорнинг фазли-марҳамати ҳисобланади. Қийинчилик ортидан ҳамиша енгиллик келади. «Аллоҳ танглик-қийинчиликдан кейин енгилликни ҳам пайдо қилади”. (Талоқ сураси, 7-оят).
«Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир». (Шарҳ сураси, 5-6 оятлар).
Шу боис, Аллоҳ таоло бандаларига фақат хайрли-енгил ишларни буюрган. «Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди». (Бақара сураси, 186-оят).
Бандалари учун оғир-машаққат бўлган нарсаларни улар устидан соқит қилади. «Бу динда Аллоҳ сизларга бирон ҳараж-танглик пайдо қилмади». (Ҳаж сураси, 78-оят).
«Анас разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар бир қийинчилик-машаққат келиб, манави тешикка кирса, албатта бир енгиллик келиб, унинг ортидан киради ва уни чиқариб юборади».
Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: «Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир». (Баззор ривоятлари).
Яъни оғир-машаққатли соатлар ҳеч қачон давомий бўлмайди, хусусан Аллоҳ тақдирига рози бўлиб, шариат аҳкомларига тўлиқ амал қиладиган ва фақат Парвардигорларидан енгиллик-нажот истаб дуо-илтижо қиладиган солиҳ инсонлар албатта саодатли онларга етишадилар. «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг Ўзи унга етарлидир». (Талоқ сураси, 3-оят).
20. Ҳадисдан олинган фиқҳий фатво
Агар миниладиган ҳайвон кучли бўлиб, бемалол икки ёки уч кишини кўтара олса, улов эгаси ўз орқасидан бошқа бировни мингаштириб олиши мумкин. Бироқ миниладиган жонивор бир кишидан ортиғини кўтара олмайдиган бўлса, унга жабр қилмаслик лозим.
21. Ҳадис яна қуйидаги нарсаларни ифодалайди:
а) Муаллим бирон муҳим нарсани ўргатишидан аввал шогирдининг диққатини бир жойга жамламоғи керак. Яъни таълим унинг ёдида қолиши учун ўша нарсанинг муҳимлиги тушунтирилади;
б) Ким ҳақ устида турган бўлса ва унга чақирса ёхуд амри маъруф ва наҳий мункар қилса, Аллоҳ душманлари ва золимлар макри унга зарар бермайди;
в) Мусулмон киши ўз зиммасидаги тоат-ибодатларини адо этиб, мункар ишларни тарк қилиши, амри маъруф-наҳий мункар фарзини бажо этиши, иймони заиф одамларнинг хунук оқибатлардан қўрқитишларига қулоқ солмаслиги керак. Чунки унинг тақдирида ёзилган иш содир бўлмасдан иложи йўқ.
67 - الثَّالثُ: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «كُنْتُ خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلَامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ: «احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ، وَاعْلَمْ: أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ لَكَ، وإِنِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الأَقْلَامُ، وَجَفَّتِ الصُّحُفُ».
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيْحٌ [2516].
وَفِي رِوَايَةِ غَيْرِ التِّرْمِذيِّ: «احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ أَمَامَكَ، تَعَرَّفْ إِلَى اللهِ فِي الرَّخَاءِ يَعْرِفْكَ فِي الشِّدَّةِ، وَاعْلَمْ: أَنَّ مَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، وَمَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ، وَاعْلَمْ: أَنَّ النَّصْرَ مَعَ الصَّبْرِ، وَأَنَّ الْفَرَجَ مَعَ الْكَرْب، وأَنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا» [طب 11/100-101، ك 3/542].
68. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сизлар шундай амалларни қиляпсизларки, улар назарингизда соч толасидан ҳам ингичкадир. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уларни ҳалок қилувчи амаллардан деб билардик».
Имом Бухорий ривоятлари.
68 - الرَّابِعُ : عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «إِنَّكُمْ لَتَعْمَلُونَ أَعْمَالًا هِيَ أَدَقُّ فِي أَعْيُنِكُمْ مِنَ الشَّعْرِ، كُنَّا نَعُدُّهَا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنَ الْمُوِبِقَاتِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. وَقَالَ: «الْمُوبِقَاتُ» الْمُهْلِكَاتُ [6492].
69. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсани қилишидандир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
69 - الْخَامِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَغَارُ، وَغَيْرَةُ اللهِ أَنْ يَأْتِيَ الْمَرْءُ مَا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5223، م 2761].
وَ«الْغَيْرةُ» بِفَتْحِ الغَيْنِ، وَأَصْلُهَا: الأَنَفَةُ.
70. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ Бану Исроилдан уч кишини – пес, кал ва кўрни имтиҳон қилишни ирода этиб, уларга бир фариштани юборди. Фаришта песнинг олдига келиб, «Энг ёқтирган нарсанг нима?» деди. У: «Чиройли ранг, чиройли тана ва одамлар жирканаётган нарсадан халос бўлишим», деди. (Фаришта) уни силаган эди, жирканч ҳолати кетиб, чиройли рангга эга бўлди. (Фаришта) «Энг ёқтирган молинг нима?» деб сўради. У: «Туя ёки сигир» деди. – Ровий иккиланган – Фаришта унга бўғоз туя бериб, «Аллоҳ баракасини берсин», деди. Сўнг у (фаришта) калнинг олдига келиб, «Энг ёқтирган нарсанг нима?» деди. У: «Чиройли соч ва одамлар жирканаётган нарсадан халос бўлишим», деди. (Фаришта) уни силаган эди, ўша ҳолат кетиб, чиройли сочга эга бўлди. (Фаришта) «Энг ёқтирган молинг нима?» деди. У: «Қорамол», деди. (Фаришта) унга бўғоз сигир бериб, «Аллоҳ баракасини берсин», деди. Шундан кейин у (фаришта) кўрнинг олдига келиб, «Энг ёқтирган нарсанг нима?» деди. У: «Аллоҳ кўзимни қайтариб берса-ю, одамларни кўрсам», деди. (Фаришта) уни силаган эди, Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. (Фаришта) «Энг ёқтирган молинг нима?» деди. У: «Қўй» деди. Унга бўғоз қўй берилди. Нариги иккови болалади, буниси қўзилади, бири водий тўла туялик, бири водий тўла моллик, бири эса водий тўла қўйлик бўлди. Кейин у (фаришта) песнинг сурати ва кўринишида песнинг олдига келиб, «Бир мискин одамман. Сафаримда барча сабаблар узилди. Бугун (манзилимга) етиб олишим аввало Аллоҳга, сўнг сенга боғлиқ бўлиб турибди. Сенга чиройли ранг, чиройли тана ва мол берган Зот ҳаққи, манзилимга етиб олиш учун бир туя сўрайман», деди. У: «(Зиммамда) ҳақлар кўп», деди. (Фаришта) «Мен сени танигандекман. Сен одамлар жирканадиган пес эмасмидинг? Фақир эмасмидинг? Кейин Аллоҳ сенга ато қилибди-ку?» деди. У: «Йўқ, мен бу мол-дунёни ота-бобомдан мерос қилиб олганман», деди. (Фаришта) «Агар ёлғон гапирган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсин!» деди. Кейин у калнинг олдига унинг сурати ва кўринишида келиб, унга ҳам песга айтган гапларини айтди. Кал ҳам пес жавоб бергандек жавоб берди. (Фаришта) «Агар ёлғон гапирган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсин!», деди. Кейин у кўрнинг олдига унинг сурати ва кўринишида келиб, «Бир мискин, мусофир одамман. Сафаримда барча сабаблар узилди. Бугун (манзилимга) етиб олишим аввало Аллоҳга, сўнг сенга боғлиқ бўлиб турибди. Кўзларингни кўрадиган қилиб қўйган Зот ҳаққи, манзилимга етиб олиш учун бир қўй сўрайман», деди. У: «Мен бир кўр эдим. Аллоҳ менга кўзимни қайтариб берди. Хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни қолдир. Аллоҳга қасамки, бугун Аллоҳ йўлида қанча олсанг ҳам парво қилмайман», деди. (Фаришта) «Молинг ўзингга буюрсин. Сизлар имтиҳон қилиндингиз, холос. Сендан рози бўлинди, анави икки шеригингга эса ғазаб қилинди», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги икки киши Аллоҳнинг ато қилган неъматларини унутиб, бахиллик қилган ҳолда неъматни инкор қилиб, ёлғон сўзлашгани учун Аллоҳ уларга бардавом ғазабини сочди. Буларнинг барчаси бахиллик сабаб юзага келди. Учинчиси кўзи кўр киши эса, Аллоҳнинг неъматини эътироф қилиб, унга шукр қилгани учун Аллоҳ унга неъматни қолдирди ва ундан рози бўлди. Олий ва фахрли мартаба кўтарилиб, унинг учун дунё ва охират неъматлари жамлаб берилди.
Бу ҳадисдан заиф ва бечораҳол кишиларга мулойим бўлиб, уларга икром кўрсатиш, имкон бўлса талаб қилган нарсаларини бериш, уларнинг қалбини синдириб, паст назар билан қарашдан огоҳлантириш бордир.
70 - السَّادِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ ثَلَاثَةً مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ: أَبْرَصَ، وَأَقْرَعَ، وَأَعْمَى، أَرَادَ اللهُ أَنْ يَبْتَلِيَهُمْ، فَبَعَثَ إِلَيْهِمْ مَلَكًا.
فَأَتَى الأَبْرَصَ فَقَالَ: أَيُّ شَيْءٍ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: لَوْنٌ حَسَنٌ، وَجِلْدٌ حَسَنٌ، وَيَذْهَبُ عَنِّي الَّذِي قَدْ قَذِرَنِي النَّاسُ، فَمَسَحَهُ، فَذَهَبَ عَنْهُ قَذَرُهُ وَأُعْطِيَ لَوْنًا حَسَنًا، قَالَ: فَأَيُّ الْمَالِ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: الإِبلُ - أَوْ قَالَ: الْبَقَرُ، شَكَّ الرَّاوِي - فَأُعْطِيَ نَاقَةً عُشَرَاءَ، فَقَالَ: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِيهَا.
فَأَتَى الأَقْرَعَ فَقَالَ: أَيُّ شَيْءٍ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: شَعْرٌ حَسَنٌ، وَيَذْهَبُ عَنِّي هَذَا الَّذي قَذِرَني النَّاسُ، فَمَسَحَهُ فَذَهَبَ عَنْهُ وَأُعْطِيَ شَعْرًا حَسَنًا، قَالَ: فَأَيُّ الْمَالِ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: الْبَقَرُ، فَأُعْطِيَ بَقَرَةً حَامِلًا، فَقَالَ: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِيهَا.
فَأَتَى الأَعْمَى فَقَالَ: أَيُّ شَيْءٍ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: أَنْ يَرُدَّ اللهُ إِلَيَّ بَصَرِي فَأُبْصِرَ النَّاسَ، فَمَسَحَهُ فَرَدَّ اللهُ إِلَيْهِ بَصَرَهُ. قَالَ: فَأَيُّ الْمَالِ أَحَبُّ إِليْكَ؟ قَالَ: الْغَنَمُ، فَأُعْطِيَ شَاةً وَالِدًا.
فَأَنْتَجَ هَذَانِ وَوَلَّدَ هَذَا، فَكَانَ لِهَذَا وَادٍ مِنَ الإِبِلِ، وَلِهَذَا وَادٍ مِنَ الْبَقَرِ، وَلِهَذَا وَادٍ مِنَ الْغَنَمِ.
ثُمَّ إِنَّهُ أَتَى الأَبْرَصَ فِي صُورَتِهِ وَهَيْئَتِهِ، فَقَالَ: رَجُلٌ مِسْكِينٌ قَدِ انْقَطَعَتْ بِيَ الْحِبَالُ فِي سَفَرِي، فَلَا بَلَاغَ لِيَ الْيَوْمَ إِلَّا بِاللهِ ثُمَّ بِكَ، أَسْأَلُكَ بِالَّذِي أَعْطَاكَ اللَّوْنَ الْحَسَنَ وَالْجِلْدَ الْحَسَنَ وَالْمَالَ بَعِيراً أَتَبَلَّغُ بِهِ فِي سَفَرِي، فَقَالَ: الحُقُوقُ كَثِيرَةٌ، فَقَالَ: كَأَنِّي أَعْرِفُكُ أَلَمْ تَكُنْ أَبْرَصَ يَقْذَرُكَ النَّاسُ، فَقيرًا فَأَعْطَاكَ اللهُ؟! فَقَالَ: إِنَّمَا وَرِثْتُ هَذَا الْمَالَ كَابِرًا عَنْ كَابِرٍ، فَقَالَ: إِنْ كُنْتَ كَاذِبًا فَصَيَّرَكَ اللهُ إِلَى مَا كُنْتَ.
وَأَتَى الأَقْرَعَ فِي صُورَتِهِ وَهَيْئَتِهِ، فَقَالَ لَهُ مِـثْلَ مَا قَالَ لِهَذَا، وَرَدَّ عَلَيْهِ مِثْلَ مَا رَدَّ هَذَا، فَقَالَ: إِنْ كُنْتَ كَاذِبًا فَصَيَّرَكَ اللهُ إِلَى مَا كُنْتَ.
وَأَتَى الأَعْمَى فِي صُورَتِهِ وَهَيْئَتِهِ، فَقَالَ: رَجُلٌ مِسْكِينٌ وَابْنُ سَبِيلٍ، انْقَطَعَتْ بِيَ الْحِبَالُ فِي سَفَرِي، فَلَا بَلَاغَ لِيَ اليَوْمَ إِلَّا بِاللهِ ثُمَّ بِكَ، أَسْأَلُكَ بِالَّذي رَدَّ عَلَيْكَ بَصَرَكَ شَاةً أَتَبَلَّغُ بِهَا فِي سَفَرِي؟ فَقَالَ: قَدْ كُنْتُ أَعْمَى فَرَدَّ اللهُ إِلَيَّ بَصَرِي، فَخُذْ مَا شِئْتَ وَدَعْ مَا شِئْتَ، فَوَاللهِ مَا أَجْهَدُكَ الْيَوْمَ بِشَيْءٍ أَخَذْتَهُ للهِ تَعَالَى، فَقَالَ: أَمْسِكْ مَالَكَ، فَإِنَّمَا ابْتُلِيتُمْ، فَقَدْ رُضِيَ عَنْكَ، وَسُخِطَ عَلَى صَاحِبَيْكَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3464، 2964].
«وَالنَّاقةُ الْعُشَرَاءُ» بِضَمِّ العَينِ وَفَتْحِ الشِّينِ وَبِالْمَدِّ: هِيَ الحَامِلُ. قَولُهُ: «أَنْتَجَ» وَفِي رِوَايَةٍ: «فَنَتَجَ» مَعْنَاهُ: تَوَلَّى نِتَاجَهَا، والنَّاتِجُ للنَّاقَةِ كَالْقَابِلَةِ لِلْمَرْأَةِ. وَقَولُهُ: «ولَّدَ هَذا» هُوَ بِتَشْدِيدِ اللَّامِ: أَيْ : تَولَّى وِلَادَتَهَا، وهُوَ بمَعْنَى نَتَجَ في النَّاقَةِ. فَالْمُوَلِّدُ، وَالنَّاتِجُ، وَالقَابِلَةُ بمَعْنًى، لَكِنْ هَذَا للْحَيَوَانِ، وَذَاكَ لِغَيْرِهِ. وقولُهُ: «انْقَطَعَتْ بِي الحِبَالُ» هُوَ بالحَاءِ الْمُهْمَلَةِ وَالْبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ؛ أَيِ: الأَسْبَابُ. وَقَولُهُ: «لَا أَجْهَدُكَ» مَعْنَاهُ: لَا أَشَقُّ عَلَيْكَ فِي رَدِّ شَيْءٍ تَأْخُذُهُ أَوْ تَطْلُبُهُ مِنْ مَالِي، وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: «لَا أَحْمَدُكَ» بالحَاءِ الْمُهْمَلَةِ وَالْمِيمِ، وَمَعْنَاهُ: لا أَحْمَدُكَ بِتَرْكِ شَيْءٍ تَحْتَاجُ إِلَيْهِ، كَمَا قَالُوا: (لَيْسَ عَلَى طُولِ الحَيَاةِ نَدَمٌ) أَيْ: عَلَى فَوَاتِ طُولِهَا.
71. Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чаққон-ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб, ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Буни ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Қуръон хом хаёлларга таяниб қолишни инкор қилади, аммо умидни инкор қилмайди. Бу икки ишнинг ўртасидаги фарқ: амалга яқин бўлгани умид, амали бўлмаса, хаёлдир. Шунинг учун Пайғамбар саллоллоху алайҳи вассаллам ҳадислари ожизликдан, аҳмоқликдан киши ҳавою нафсига эргашиб, шаҳвоний истакларининг орқасидан кетишини Аллоҳнинг афвига, мағфиратига ва раҳматининг кенглигига таяниш деб эътибор қаратди. Аллоҳнинг каломига кўра: «Зеро, Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир» (Аъроф сураси, 56-оят); «Ва раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман» (Аъроф сураси, 156-оят), дейилган.
Аллоҳ таоло Қуръонда умидни ҳурматлаб, умидли кишини мақтайди. Буни биз Аллоҳнинг сўзи мисолида кўрамиз: «Албатта, иймон келтирган, (ватанларидан) ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида курашган зотлар - ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ мағфиратли, Раҳмлидир» (Бақара сураси, 218-оят).
Бу мавзуда баъзи солиҳ кишилар айтадилар: “Амалсиз жаннатни талаб қилиш гуноҳлардан бир гуноҳ, суннатга эргашмай туриб шафоатдан умидвор бўлиш ғурурнинг бир кўриниши ва қилинган гуноҳлар билан Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш жаҳолат ва аҳмоқликдир”.
Ҳасан ал-Басрий айтадилар: “Бир қавмни Аллоҳнинг мағфиратидаги орзу-хаёллари алдаб қўйиб, ҳатто бирор яхшилик қилмай дунёдан ўтиб кетдилар. Улардан бири: “Мен Роббимга чиройли гумонда бўламан!» дейди ва бу гапи билан ёлғон гапиради. Агар гумонини чиройли қилганида эди, амалини ҳам Аллоҳга чиройли қилур эди”. Шуни айтиб охирида Аллоҳнинг каломини ўқидилар: «... мана шу гумонларингиз сизларни ҳалок қилди. Бас, сизлар зиёнкор кимсаларга айланиб қолдинглар» (Фуссилат сураси, 23-оят).
У киши яна: «Эй инсонлар, хом хаёлллардан сақланинг, чунки у аҳмоқлик водийи бўлиб, сизлар унга тушиб кетасиз. Аллоҳнинг номига қасамки, Аллоҳ кимсага ҳаёл туфайли на бу дунёда ва на у дунёда бирор яхшилик бермаган”, дер эдилар. Ҳозирни севувчилар Яна бир тоифа одамлар борки, улар на ўтмишга, на келажакка қарадилар. Улар яшаётган кунлари ичида ва шу кунлари учун яшайдилар. Ўтмиш йўқ бўлиб кетди, нима йўқ бўлган бўлса, у ўлган, ва нима ўлган бўлса, у билан машғул бўлиш ёки у ҳақида фикр юритишниг кераги йўқ. Келажак, уларга кўра ғайбдир, ғайб эса номаълум нарса. Мавжуд инсон ҳали мавжуд бўлмаган нарса билан алоқадар бўлиши керак эмас. Акс ҳолда қум устига бино қуриш ва ё ҳавога ёзишдек бемаъни ишдир. Уларнинг бугунги кунлари билан ўралашиб қолишлари кечаларидан фойдаланишдан алдаб қўйганидек эрталарига назар солишдан ҳам алдаб қўйди. Улар фақат ҳозирларининг ва бугунги кунларининггина фарзандларидирлар. Улар охират билан қизиқмайдилар, чунки охират келажакдир, ваҳоланки, улар нақдни насияга, тез келувчини сўнг келувчига сотмайдилар ва ўзларини маданий мерос ва тарих билан ҳам машғул этмайдилар, чунки тарих тугаб кетган ўтмишдир. “Бугунги кунларининг фарзандлари” деган сўзни маъноси — улар фақатгина ҳозирги келувчи лаҳзаларигагина қизиқиб, у ҳақда ўйлайдилар, уни сиқиб - симириб сўрадилар ва у билан роҳатланадилар. Эрта ҳақида ўйлаб ёки кечаларини эслаб ўзларининг кайфиятларини бузмайдилар. Бундай йўлда борувчиларини араб шоирининг сўзи билан мисол қилинади: “Нимаики кечмишса, у йўқ бўлди ва орзу қилинган нарса номаълумдир. Ва сен унинг ичида яшаб турган вақтгина сеникидир”. Бу сўзни тўғри йўлдаги мўминлар ҳам, анализчи моддапарастлар ҳам айтиши мумкин. Модомики инсон учун фақат ўзи булиб турган вақт бор экан, унда нима учун уни зое кетказади? Нима учун Аллоҳ тоатида, ҳақ ишига ёрдам бериб, эзгу ишларни қилиб ва яхшиликларни ёйиш билан вақтини жиловлаб олмаяпти?
Маълумки, инсон табиатида нафс ҳаво аталмиш бир ҳис бўлиб, ўша туйғу инсоннинг тўғри йўлдан оғишига ва Аллоҳ таоло ёмон кўрган, норози бўлган, ҳатто қаҳру ғазабига дучор бўлишигача олиб борадиган гуноҳларни қилишга ундайди. Шунинг учун ҳам машойихларимиз мўмин учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига ёруғ юз билан боришда энг катта душман кишинниг ҳавойи нафси деганлар.
71 - السَّابِعُ: عَنْ أَبِي يَعْلَى شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ، وَالْعَاجِزُ: مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا، وَتَمَنَّى عَلَى اللهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2459].
قَالَ التِّرْمِذِيُّ وَغَيْرُهُ مِنَ الْعُلَمَاءِ: مَعْنَى «دَانَ نَفْسَهُ»: حَاسَبَهَا.
72. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи чиройли эканлигидандир», деб айтдилар.
Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳлари, У зотдан набавий ахлоқ-одоб тарбиясини олган Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Мазкур ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мухтасар бир жумла ичида дунё ва Охират яхшиликларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш борасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беназирдирлар. Юқоридаги кичкина ҳадис диннинг ярмини ўзида мужассам этган. Зеро, дин бажармоқ ва тарк этмоқдир. Мазкур ҳадис тарк қилишга асос бўлаяпти.
Айримлар ушбу ҳадис динни тўлалигича ўзида жамлаган, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам тарк қилишга, ҳам феъл-бажаришга далолат қилаяпти, дейишган.
Ибн Ражаб Ҳанбалий айтадилар: “Мазкур ҳадис одоб-ахлоқнинг улкан асосларидан бири саналади”.
Абу Довуд барча соҳа-фан доирасида Суннат аслларини тўрт ҳадис ташкил қилади деганларида, улар ичига юқоридаги ҳадисни ҳам киритганлар.
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:
1. Соғлом муҳит яратиш.
Ислом ҳамиша соғлом жамият қуришга ва инсонларнинг уруш-жанжалсиз, ўзаро тинч-тотув бўлиб, дўстона ҳаёт кечиришларига интилади. Ҳақ дин жамиятдаги ҳар бир шахснинг озор чекмасдан бахтли яшаб ўтишини, унинг Охирати ҳам хайрли бўлишини истайди. Маълумки, бировлар ишига - хусусан ўзига алоқаси бўлмаган нуқтада - аралашиш кўпинча жамият ўртасида фасод тарқатади. Одамлар орасида кўзга кўринмас жарликлар пайдо қилади. Инсонларни ҳалокатга бошлайди. Шу боис, ахлоқли ва комил иймонли мусулмон ўзига тааллуқли бўлмаган ишларга аралашиб юрмайди.
2. Беҳуда нарсалар билан машғул бўлиш умрни зое кетказиш ва иймон заифлиги аломатидир.
Инсон ҳаёти давомида жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлади. Минглаб одамлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, турли соҳалардаги алоқа-келишувлар... Биз қилган ҳар бир амалимиз, ўтказган дақиқаю сонияларимиз ва гапирган сўзларимизнинг барчаси учун жавоб берамиз. Агар атрофдаги биз учун кераксиз бўлган нарсаларга ўралашиб қолсак, зиммамиздаги вожибот ва масъулиятларга вақт топа олмаймиз. Ўз вожиботларини адо этмаган киши эса дунё ва Охиратда қилмишига яраша жазо олади. Бу эса ушбу енгилтак кишининг Пайғамбар хулқ-атворидан ҳеч нарса ўрганмаганидан, идроки заиф ва иймони деярли фақат тилда қолиб кетганидан далолат беради.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Саҳобалардан бир киши вафот этганида кимдир:
- Жаннат хушхабари билан хушҳол бўл, деб сўзлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишига дедилар:
- Сен қаердан биласан, эҳтимол у ўзи учун кераксиз нарсаларни гапиргандир ёки мол-давлатини камайтириб қўймайдиган нарсада бахиллик қилгандир?! (Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳуга дедилар:
«Одамнинг ўз нафсида мавжуд бир нолойиқ хислатни англамаслиги ва беҳуда нарсаларга аралашиши унинг ёмонлигига кифоя қилади».
(Ибн Ҳиббон ривоятлари).
3. Беҳуда нарсалардан юз ўгирмоқ саломатлик ва нажот йўлидир.
Зиммасида нақадар оғир масъулият ва вазифалар борлигини ҳис этган киши фақат ўзи билан машғул бўлиб, дунё ва Охиратда фойдаси тегадиган амалларга уринади. Беҳуда-бемаъни нарсалардан юз ўгириб, ўзи учун муҳим машғулотларга берилади.
Бу дунёда инсон учун муҳим амалларга қараганда кераксиз-беҳуда нарсалар анча кўп. Демак, фақат фойдали ҳатти-ҳаракатлар билан машғул бўлган киши саноқсиз ёмонлик ва маъсиятлардан саломат қолар экан. Охират озиғини ғамлаш умидида турли бекорчи нарсалардан четда юриш кишининг тақвосини, иймонининг мустаҳкамлигини, Исломининг комиллигини, ҳавои хоҳишларга берилмаслигини ва иншоаллоҳ, Парвардигор ҳузурида нажот топгувчилардан бўлишини билдиради.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Агар сизлардан бир киши ўз Исломини чиройли қилса, қилган ҳар бир яхшилиги ўн баробардан тортиб етти юз баробаргача зиёдаси билан ёзилади. Ёмонликлари эса қандай бўлса-шунча ёзиб қўйилади».
(Имом Бухорий ривоятлари).
Молик бундай ёзадилар: «Луқмондан сўрашди:
- Сизни бу даражага нима олиб чиқди?
- Ростгуйлик, омонатни адо этмоқ ва беҳуда нарсаларни тарк этмоқ! - деб жавоб бердилар Луқмони Ҳаким».
4. Аллоҳ таоло билан машғул қалб ўзи учун кераксиз бўлган ишларга эътибор бермайди.
Аллоҳ таолони худди кўриб тургандек ибодат қиладиган ва ҳамиша Аллоҳнинг яқинлигини ҳис этиб турадиган солиҳ бандалар беҳуда ишларга эътибор бермайдилар. Уларнинг фақат Аллоҳ ибодати ва фойдали амаллар билан машғул бўлишлари иймонларининг собитлиги ва сўзларининг ростлигига далолат қилади. Фойдасиз-бемаъни нарсалар билан ўралашиб юриш эса кишининг Аллоҳ яқинлигини ҳис қилмаслигини, Аллоҳ ҳузурида ростгўй эмаслигини билдиради. Бундай кимсаларнинг амаллари ҳавога учиб, ўзлари ҳалокатга юз тутадилар.
Ҳасан Басрий айтадилар: «Банданинг кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади».
5. Инсон учун нима муҳим ва нима кераксиз саналади?
Инсон учун муҳим нарсалар: ҳаёт учун зарурий емоқ, ичмоқ, кийим-бош, уй-жой каби эҳтиёжлар ва Охиратдаги нажот-саломатликка тааллуқли амаллар.
Кераксиз нарсалар: мол-дунё кетидан қувиш, хилма-хил таом ва ичимликларни кўпайтириш, мансаб тама қилиш ва бировлар мақтовини хуш кўриш... Ҳақиқий тақво эгалари бундай машғулотлардан ўзларини четга оладилар...
Дунё ва Охиратда инсон учун бирон нафи тегмайдиган ўйин-улги, ҳазил-ҳузул каби кўнгилочар одатлар мубоҳ саналади. Вақтни беҳуда зое этадиган бундай ишлардан мўмин киши йироқ тургани афзал. Зеро, биз ҳали ўтказган вақтларимизга ҳам жавоб берамиз.
Кўп гапириш охир-оқибат оғиздан ҳаром гапларнинг чиқишига олиб боради. Шунинг учун умматнинг яхшилари бекорчи ва ортиқча гаплардан йироқ юришни ўзларига одат қилганлар.
Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
- Ё Расулуллоҳ! Биз ҳар битта гапирган гапимизга жавоб берамизми?
- Сени йўқлаб онанг йиғласин, эй Муоз! Ахир одамларни юз тубан дўзахга қулатадиган нарса тилларининг ҳосили эмасми?!
(Имом Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласининг амри маъруф, наҳий мункар ва Аллоҳ таоло зикридан бошқа сўзлари унинг фойдасига эмасдир».
(Имом Термизий ривоятлари).
6. Мусулмон киши хайрли ишлар билан машғул бўлмоғи лозим. У турли бемаъни сафсаталар ва беҳуда ишлардан ўзини покиза сақлаши зарур.
7. Инсон нафсини тарбиялаб бормоғи, уни тубан одатлардан нафратланишга ўргатмоғи керак. Ҳақиқий иймон эгалари беҳуда нарсаларга асло эътибор бермайдилар.
72 - الثَّامِنُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَالَا يَعْنِيهِ» حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيرُهُ [ت 2317، ق 3976].
73. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эркак кишидан хотинини нима сабаб урганлиги ҳақида сўралмайди», дедилар».
Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шарҳ: Кўпинча эр-хотин орасидаги содир бўлган нарсаларни бошқаларга гапириш дуруст бўлмайди ёки кариҳ кўрилади ёки ҳаромлиги бор ёки ҳаё қилинади. Эҳтимол урилишига сабаб бўлган нарсани айтиш уятли бўлиши мумкин. Унинг сабабини айтса, озор етади. Агар айтмай жим турса, сўровчини таҳқирлаган бўлади. Агар таврия, яъни асл маънодан қочириб гапирса, энди бироз фикрлашга ундайди. Агар жавобни ростини айтмаса, ёлғонга тушиб қолади. Шунинг учун урган кишидан ургани сабаби сўралмайди. Демак урилиш сабабининг зикр қилиниши ҳаром ёки кароҳиятли бўлса, у ҳақда сўраш қабоҳатдир. Ундан ташқари бу каби нарсаларни сўраб, эр-хотин орасига суқулиб, бурун тиқиш бефойда нарсаларга машғул бўлиш каби нолойиқ ишлар сирасига кириб қолади.
Албатта, уриш деганда шариат чегарасидан чиқмаган, юқорида зикри келган васфдаги уриш қасд қилинган. Ҳаддан ошиб хотинига зулм қилган эр, албатта масъул бўлади.
73 - التَّاسِعُ: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يُسْأَلُ الرَّجُلُ فِيمَ ضَرَبَ امْرَأَتَهُ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيْرُهُ [د 2147، ق 1986].
6- боб. Тақво баёни
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 102-оят).
«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун сураси, 16-оят).
Ушбу оят аввалги оятдан кўра мақсадни баён қилувчироқдир.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар, (шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар » (Аҳзоб сураси, 70-оят).
Тақвога буюрувчи оятлар кўп ва маълумдир.
«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ сураси, 2-3-оят).
«Агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик – гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир», (Анфол сураси, 29-оят) деб айтган.
Ушбу бобда оятлар кўп ва маълумдир.
6- بَابُ التَّقْوَى
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {فَاتَّقُوا اللهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ}.
وَهَذِهِ الآيَةُ مُبَيِّنَةٌ للْمُرَادِ مِنَ الأُولَى.
وَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَقُولُوا قَولًا سَدِيدًا * يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ}.
وَالآيَاتُ فِي الأَمْرِ بِالتَّقْوَى كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَنْ يَتَّقِ اللهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيثُ لَا يَحْتَسِبْ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {إِنْ تَتَّقُوا اللهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللهُ ذُو الفَضْلِ العَظِيمِ}.
وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.
74. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким?» дейишди. У зот: «Энг тақволиси», дедилар. «Сиздан бу ҳақда сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Ундай бўлса, у Юсуф Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳдир», дедилар. «Сиздан бу ҳақда ҳам сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Унда араб маъданлари* ҳақида сўраяпсизларми? Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир, агар фақиҳ* бўлсалар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам, оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам набий бўлишган, у кишининг отаси Исҳоқ алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. Халилуллоҳ – Исҳоқ алайҳиссаломнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг лақабидир.
* Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.
* Фақиҳ – шариат илмларини яхши биладиган, уларнинг моҳиятини теран ва тўғри тушуна оладиган олим.
Уламолар айтишди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларнинг энг мукаррами ким? Деб сўралганида, у зот энг мукаммал ва умумий маънода «Аллоҳ учун тақволиси», дедилар. Демак ким тақводор бўлса, унда кўп яхшилик бўлиб, дунёда фойдаси кўп ва охиратда даражаси олий бўлади. Саҳобалар бу ҳақда сўрамадик, деб айтишганида, у зот: «Дунё ва охиратнинг яхшилиги ва шарафини ўзида жамлаган Юсуф алайҳиссалом», дедилар. Саҳобалар бу ҳақда сўрамадик, деб айтишганида, у зот уларнинг мақсадлари араб қабилалари ҳақида эканини билгач: «Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир, агар фақиҳ бўлсалар», деб айтдилар.
Ислом дийнини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш, деб тушунадилар.
Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикон майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар:
Роғиб: «Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу манъ қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган.
Ферузободий: «Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни, маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан у фарз ва нафлга тақсимланади», деган.
Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб:
«Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган.
Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тақво – Аллоҳдан савоб умидида Унга итоат қилиш, Унинг иқобидан қўрқиб, маъсиятларни тарк этиш».
Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Чинакам тақво дегани, банда зарра оғирлигидаги гуноҳни ҳам қилишдан сақланиши, баъзи ҳалол нарсаларни ҳам ҳаром бўлиши мумкинлигидан, ўша нарса ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлиб қолишидан қўрқиб, ўша ишни тарк этишдир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: «Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар» (Залзала сураси, 7,8-оятлар). Шундай экан бирор бир яхшиликни ҳам паст санамасдан қилавергин, бирор бир ёмонликни ҳам паст санамасдан ундан сақлангин».
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: «Тақводорлар деб номланишининг сабаби улар бошқалар сақланмайдиган нарсалардан ҳам сақланганлари учундир», дедилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: «Тақводорлар Аллоҳнинг иқобидан қўрқиб, Унинг қайтарган нарсаларидан қайтадиган, раҳматини умид қилиб, буюрган нарсаларини тасдиқлаб амал қиладиган кишилардир».
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тақводорлар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланадиган, буюрган нарсаларини бажарадиган зотлардир».
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кундузларини рўза тутиб, кечаларини намоз ўқиб ўтказиб, бошқа пайт гуноҳни ҳам содир этиш Аллоҳга тақво қилиш эмас. Ҳақиқий тақво Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этиш, У зот буюрган нарсани бажаришдир. Ким булардан ташқари яна бирор яхшиликка эришса, бу яхшилик устига яхшилик ҳисобланади».
Мусо ибн Аъюн раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тақводорлар ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб баъзи ҳалол нарсалардан ҳам ўзларини эҳтиёт қилганлари учун Аллоҳ таоло уларни тақводорлар деб номлади».
Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тақводор – ўзини кўп ҳисоб-китоб қилувчи кишидир».
Кўпинча «тақво» калимаси, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтганларидек, ҳаромдан четланиш маъносида ишлатилади. Бир киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан тақво ҳақида сўради. Шунда у зот: «Сен тиконли йўлдан юришга мажбур бўлиб қолсанг нима қиласан?» дедилар. Ҳалиги одам: «Агар шундай йўлдан юришим керак бўлиб қолса, эҳтиёт бўлиб, тиконларни босиб юбормасликка ҳаракат қилиб юраман ёки йўлнинг энг четидан аста юриб ўтиб оламан ёхуд у йўлдан умуман юрмай ортимга қайтиб кетаман» деди. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Мана шу ишинг тақводир», дедилар.
Тақвонинг асли банда аввал нималардан тақво қилиши кераклигини билиб, сўнг тақво қилишидир.
Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тақвонинг мукаммал бўлиши, аввало, нималардан сақланиш кераклигини билиш ва улардан сақланиш билангина амалга ошади».
Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ Бакр ибн Хунайс раҳимаҳуллоҳдан қуйидагиларни нақл қиладилар: «Нималардан сақланиш лозимлигини билмайдиган кимса қандай қилиб тақводор бўлиши мумкин?!». Кейин Маъруф Кархий дедилар: «Агар тақво илмини билмасанг рибо ейсан, агар тақво илмини билмасанг аёл киши сенга рўпара келган пайтда кўзингни пастга қаратмайсан, агар тақво илмини билмасанг ўз қиличинг билан ўз бўйнингга урасан».
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Тақвонинг асли банда ўзи билан сақланиши керак бўлган нарса ўртасига сақлайдиган бир тўсиқ қўйишидир. Банданинг Роббисига қиладиган ҳақиқий тақвоси ўзи билан Роббининг ғазаби, иқоби ўртасига шу ғазаб ва иқобдан асрайдиган тўсиқ қўйишидир. Тақво Аллоҳ буюрганини қилиш ва маъсиятидан четланишдир».
Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган.
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани дафъ қилишдир. Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон нарсадир. Тақво инсон сақланаётган нарсадан ҳазир бўлишидан иборат бўлиб, у ила инсон ва у ёмон кўрган нарса орасида тўсиқ ҳосил бўлади. Вараъ эса, оқибати нима бўлиши гумон бўлган нарсадан нафс¬нинг жудо бўлишидир. Қуръони Карим тақводорларга бир қанча башоратларни ваъда қилган, улар жумласига қуйидагилар киради:
Ёрдам, нусрат, икром, илм, ҳикмат, гуноҳларнинг ювилиши, ажрларнинг кўпайиши, мағфират, осонлик, ишнинг енгил кўчиши, ғам ва ташвишдан қутулиш, бу дунёда ризқнинг кенг бўлиши, охиратда азоб-уқубатдан нажот топиш, тавфиқ, мурод ҳосил бўлиши ва бошқалар. Қуръони Каримнинг бир юз етмиш беш оятида «тақво» сўзи келган.
Тақвонинг фойдаларидан:
1. Тақво ўз эгасини Аллоҳ таоло билан бирга қилади.
2. Тақво ўз эгаси учун икром башоратидир.
3. Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
4. Тақво ажрнинг кўпайишига сабабдир.
5. Тақво мағфират ваъдасидир.
6. Тақво нафсдан хавфнинг кетишидир.
7. Тақво ишда енгиллик ва осонликдир.
8. Тақво ўз эгасига Аллоҳ таолонинг ёрдами ва нусратидир.
9. Тақво балолардан омонликдир.
10. Тақво висол ва қурбат воситасидир.
11. Тақво бошқалардан устунлик иззатидир.
12. Тақво ғам-ғуссадан чиқишдир.
13. Тақво кенг ризқ ваъдасидир.
14. Тақво азоб ва уқубатдан нажотдир.
15. Тақво жаннатга эришиш йўлидир.
16. Тақво содиқлик гувоҳномасидир.
17. Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.
وأَمَّا الأَحَاديثُ
74 - فَالأَوَّلُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَكْرَمُ النَّاسِ؟ قَالَ: «أَتْقَاهُمْ»، فَقَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: «فَيُوسُفُ نَبِيُّ اللهِ ابْنُ نَبِيِّ اللهِ ابْنِ نَبيِّ اللهِ ابْنِ خَلِيلِ اللهِ». قَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: فَعَنْ مَعَادِنِ الْعَرَبِ تَسْأَلُونِي؟ خِيَارُهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الإِسْلَامِ إذَا فَقُهُوا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3353، م 2378].
وَ«فَقُهُوا» بِضَمِّ الْقَافِ عَلَى الْمَشْهُورِ، وَحُكِي كَسْرُهَا؛ أَي: عَلِمُوا أَحْكَامَ الشَّرْعِ.
75. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Дунё ширин, кўкаламзордир. Аллоҳ сизларни бу дунёга халифа қилиб, қандай амал қилишингизни кўради. Мол-дунёдан эҳтиёт бўлинглар. Аёллардан эҳтиёт бўлинглар, чунки Бану Исроил фитнасининг бошланиши аёллар сабабли бўлган».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Мусулмон одам бу дунёда йўлиқадиган улкан фитналардан бири аёллар фитнасидир. Агар бу фитнадан ишхонасида қутулса, кўчаларда, бозорларда, газета-журналларда, телевизорда қутулиши қийин.
Аллоҳ таоло Ўзининг азиз Китобида аёлларга қизиқиш инсонлар учун зийнатли қилиб қўйилганини баён қилиб шундай деган:
“Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор”.
(“Шаҳват” сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади. Аслида эса, шаҳват “иштаҳа” сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, хоҳлашига айтилади. Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати зийнатланган, иштаҳалари доим тортиб турадиган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда.) (Оли Имрон сураси, 14-оят).
Албатта, аёллар фитнаси Бани Исроил дучор бўлган илк фитна бўлганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб юқоридаги ҳадисни айтганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу фитнадан биз умматларини огоҳлантирганлар: “Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим”.
Аёлларнинг фитнасига сабр қилиш ва фитнага олиб борадиган жойлардан узоқ бўлиш қурбат амаллардан бўлиб, банда бу билан Аллоҳ таолога яқинлашади ва улкан яхшиликка, кўплаб савобга эришади. Ана шундай яхшиликлардан баъзиларини келтириб ўтамиз:
Солиҳларга ўхшаш:
Ким ҳаромдан тийилса, иффатли бўлса, бу иши билан Аллоҳнинг Пайғамбари Юсуф алайҳиссаломнинг ишларини қилган бўлади. Азизнинг хотини Юсуф алайҳиссаломни йўлдан урмоқчи бўлганда, у киши иффатларини сақладилар, Аллоҳ таолодан паноҳ сўрадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган:
“У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: “Бу ёққа кел!” деди. У: “Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар”, деди”. (Яъни, бундай ҳаром ишни қилишдан Аллоҳ сақласин, демоқда. Кейин у яхшиликни унутадиган одам ҳам эмас. Шунинг учун ҳам, ахир у, яъни, уй эгаси–хотиннинг эри, жойимни яхшилаб берган хўжам-ку, деди. Менга шунча яхшилик қилган инсонга хиёнат этиб, хотинининг гапига кириб, фаҳш иш қиламанми? Агар шундай қиладиган бўлсам, золимлардан бўламан.) (Юсуф сураси, 23-оят).
Роҳманнинг аршининг соясидаги омонлик:
Ким аёлларнинг фитнасига сабр қилса, ҳаром билан булғанмаса, у қиёмат куни Аллоҳнинг аршининг соясида турадиган етти нафардан бири бўлади. Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нафарни зикр қилиб туриб: “Мансаб ва жамолга эга бўлган аёл ўзига чорлаганда, “Албатта, мен Аллоҳдан қўрқаман” деган киши” дедилар.
Аллоҳ таолодан паноҳ сўрагандан кейин аёллар фитнасидан қутулишнинг энг муҳим омилларидан қуйидагиларни келтириш мумкин:
Кўзни тийиш:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир” (Нур сураси, 30-оят).
Аёллар билан аралашиладиган жойлардан узоқ бўлиш:
Намоздаги сафга эътибор беринг. Аввал эркаклар, кейин болалар ва охирида аёллар саф олишади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эркаклар сафининг энг яхшиси аввалгиси, энг ёмони охиргисидир. Аёллар сафининг энг яхшиси охиргиси, энг ёмони аввалгисидир” деганлар. Бунга сабаб аёллар эркаклардан узоқ туриши, аралаш бўлмаслиги учун. Аёл эркакдан қанча узоқ турса, шунча яхши ва афзалдир. Энди бу ҳол намозда бўлгандан кейин бошқа ўринлар ҳақида нима дейиш мумкин?!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эркакларга мавъиза қилиб бўлганларидан кейин минбардан тушиб, ташқарига аёллар тарафга бориб, уларга мавъиза қилар эдилар. Бу эса аёлларнинг сафи, намоз ўқийдиган ўрни эркакларникидан анча узоқда бўлганига далолат қилади.
Маҳрамсиз аёл билан холи қолишдан сақланиш:
Маҳрамсиз бегона аёл билан холи қолиш Аллоҳ ҳаром қилган ишга тушиб қолишнинг энг катта боисларидан биридир. Қанчадан қанча жиноятлар, хиёнатлар айнан шундай холи қолишлардан келиб чиққан. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларида умматларини бундан огоҳлантирганлар.
У зот алайҳиссалом шундай деганлар: “Киши бегона аёл билан асло холи қолмасин! Аёл маҳрамсиз асло сафарга чиқмасин!”
Бир киши ўрнидан туриб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен фалон ғазотга ёзилган эдим. Аёлим эса ҳажга бормоқчи эди” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бор, аёлинг билан бирга ҳаж қил!” дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши бегона аёл билан асло холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади” деганлар.
Аллоҳ таолодан биз мусулмонларни нафақат аёллр фитнасидан, балки, ошкора ва яширин барча фитналардан асрасин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
75 - الثَّانِي: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّ الدُّنْيَا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ، وَإِنَّ اللهَ مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا فَيَنْظُرُ كَيْفَ تَعْمَلُونَ، فَاتَّقُوا الدُّنْيَا واتَّقُوا النِّسَاءَ؛ فَإِنَّ أَوَّلَ فِتْنَةِ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَانَتْ فِي النِّسَاءِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2742].