1079-ҳадис

1079. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча хуфтон намозини туннинг ярмига қадар кечиктирдилар. Сўнг намоз ўқиб бўлгач, бизга ўгирилиб: «Одамлар намозларини ўқиб, ухлашди, (сизлар эса) уни кутаётганингиздан буён намоздасиз», дедилар.

Имом Бухорий ривояти. 

Шарҳ: Расули Акрам с.а.в.нинг хуфтон намозини баъзан жамоатнинг ҳолатига қараб тун ярмигача кечиктирганларини биламиз. Уммат учун қийин бўлишидан қўрқмасалар, туннинг кеч соатларида ўқишни тавсия қилар эдилар.  Жамоатнинг янада кўпроқ бўлишини хоҳлаб, жамоат савобига эга бўлишлари учун доим бир оз муддат кутар эдилар. Фақат бу ҳаракатлари мавсумлар ва ҳаво шартларига қараб ўзгарар эди. Масжидга келган кимса фарз намозини жамоат билан ўқиш учун кутиб ўтирса, бу ҳаракати худди намоз ўқигандай савоб олишига сабаб бўлади. Чунки унинг намоз ўқиш ва жамоат савобини олишдан бошқа мақсади йўқдир. Инсонлар бир ишда самимий ниятлари сабаб ҳам савоб ва мукофот оладилар. Айниқса жомеъ масжидларда намозни кутганлар, масжид одобларига риоя қилган ҳолда ўтирса зикр ва тафаккур билан машғул бўлсалар худди ибодат қилаётгандай савоб оладилар. 

1079 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَخَّرَ لَيْلَةً صَلَاةَ الْعِشَاءِ إِلَى شَطْرِ اللَّيْلِ، ثُمَّ أَقْبَلَ بوَجْهِهِ بَعْدَ مَا صَلَّى فَقَالَ: «صَلَّى النَّاسُ وَرَقَدُوا، وَلَمْ تَزَالُوا فِي صَلَاةٍ مُنْذُ انْتَظَرْتُمُوهَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [661].


Улашиш
|
|
Нусха олиш