120. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга то вафот этгунларича ваҳий нозил қилиб турди. Ваҳийнинг кўпи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кунлари нозил бўлган».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг ушбу бобга тегишли жойи шуки, Расулуллоҳ с.а.в.га ваҳий тушиши умрларининг охирида, Роббиларига яқин бўлганларида кўп нозил бўлар эди. Шунингдек, улуғ ёшларга муваффақ бўлганлар ҳам умрларининг охирида Аллоҳга яқин бўлиш учун ибодатга берилиб, жидду-жаҳд қилмоқлари лозим. Расулуллоҳ с.а.в. вафот топадиган йиллари ибодатни кўпайтирганлар. Жаброил алайҳиссаломга ҳар йили Қуръонни бир марта ўқиб берардилар. Вафот топадиган йиллари икки марта ўқиб бердилар. Ҳар рамазонда ўн кун эътикоф ўтирардилар. Вафот топадиган йиллари 20 кун эътикоф ўтирганлар.
120 - الرَّابِعُ: عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ تَابَعَ الوَحْيَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ وَفَاتِهِ حَتَّى تُوُفِّيَ أَكْثَرَ مَا كَانَ الْوَحْيُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 4982، م 3016].