121-ҳадис

121. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир банда қай ҳолда ўлган бўлса, шундай қайта тирилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Банда солиҳ амал ва гўзал ахлоқларга ҳамроҳ бўлиб юрмоғи лозим. Шунда унинг амали қабул қилиниши ва Роббисига нисбатан раҳмат гумони юзага келиши рўёбга чиқади. Чунки Аллоҳнинг раҳмати яхшиларга яқиндир. Бу соғлом ва кучли ҳолатига нисбатандир. Аммо ўлим ҳозир бўлгандаги ҳолатида Аллоҳ ҳақида гўзал гумонда ва раҳматини кенглиги ва фазлининг буюклиги ҳақида ўйлайди. Албатта Аллоҳ сахий, ҳалим, ғофур, шакур, неъмат берувчи ва раҳим Зотдир. У киши рухсат оятлари ва ҳадисларини эсга олади ва уни қалбдан ҳис қилади. Аллоҳни севади ва уни қалбига муҳрлайди. Шунда Аллоҳни севган ҳолда Унга йўлиқади. Аллоҳ уни севувчилар жамоасида тирилтиради. Аслида у киши хато қилувчилар жамоасида бўлган эди. Зеро ҳар бир банда нима устида вафот топган бўлса, ўша узра тирилтирилади. 

121 - الخَامِسُ: عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يُبْعَثُ كُلُّ عَبْدٍ عَلَى مَا مَاتَ عَلَيْهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [م 2878].


Улашиш
|
|
Нусха олиш