124-ҳадис

124. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматимнинг яхшию ёмон амаллари кўрсатилди. Яхши амаллари ичида йўлнинг устидан озор берувчи нарсани кетказиш, ёмон амаллари ичида эса масжиддаги кўмилмаган балғам бор эди».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Демак, масжидга балғам ташлаш ҳам ҳаром. Мабодо шу иш содир бўлса, дарҳол тупроқ билан кўмиб қўйиш лозимдир.

Бу нарса Аллоҳ томонидан Пайғамбар алайҳиссаломга кўрсатилишининг ўзида улкан ҳикмат бор.

Демак, яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги йўқ. Бу кичик нарса-ку, деб йўлдаги озор берувчи нарсани олиб ташламай ўтиб кетиш яхши эмас. Тупурса ёки балғам ташласа нима бўлибди, деб масжид ҳудудида шундай қилиш ҳам одобдан эмас.

Ким масжиднинг тупроғига тупурса, гуноҳ иш қилган бўлади. Бу гуноҳни ювиш ўша тупукни кўмиб қўйиш билан бўлади. Чунки у нажас бўлмаса ҳам, одоб, ахлоқ, тозалик, соғликни сақлаш қоидаларига тўғри келмайди. Бундан масжидда умуман тупуриш мумкин эмаслиги маълум бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Масжидга тупурмоқ гуноҳдир, унинг каффорати ювиш, кўмиш биландир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Бу ҳадисда масжид тупроғига тупуриш ҳаром экани ҳақида сўз бормоқда. Ким масжиднинг тупроғига тупурса, гуноҳ иш қилган бўлади. Бу гуноҳни ювиш ўша тупукни кўмиб қўйиш билан бўлади. Чунки у нажас бўлмаса ҳам, одоб, ахлоқ, тозалик, соғликни сақлаш қоидаларига тўғри келмайди. Бундан масжидда умуман тупуриш мумкин эмаслиги маълум бўлади.

 

124 – الثَّالِثُ: وَعَنْهُ أَيْضاً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عُرِضَتْ عَلَيَّ أَعْمَالُ أُمَّتِي حَسَنُهَا وَسَيِّئُهَا، فَوَجَدْتُ فِي مَحَاسِنِ أَعْمَالِهَا: الأَذَى يُمَاطُ عَنِ الطَّرِيقِ، وَوَجَدْتُ فِي مَسَاوِئِ أَعْمَالِهَا: النُّخَاعَةُ تَكُونُ فِي الْمَسْجِدِ لَا تُدْفَنُ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [553].


Улашиш
|
|
Нусха олиш