139. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга муқим ва соғ ҳолида қилган амалларига ёзилганидек (савоб) ёзилади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлигининг бир намунаси. Банда бемор бўлиб қолганида соғлигимда қиладиган савоб ишларим, нафл рўза, намоз, зикрларим қолиб кетди, деб ўксимаслиги учун унга худди соғлигида амал қилиб оладиган савоблари ёзилади, буни билган банда беморликка сабр қилиши лозим. Шу билан бирга, мазкур қоидани яхши билган банда соғлик пайтида яна ҳам кўпроқ нафл ибодатлар қилиши турган гап.
139 - السَّابِعَ عَشَرَ: عَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ سَافَرَ كُتِبَ لَهُ مَا كَانَ يَعْمَلُ مُقِيماً صَحِيحاً». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [2996].