140-ҳадис
140. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслим ҳам (ушбу ҳадисни) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги яхшилик Аллоҳ тоатидан деб билинган, Аллоҳга яқинлаштирувчи ва одамларга яхшиликни ифода этувчи ҳар қандай яхшиликни ўз ичига олади. Ундан ташқари одамлар кўрганда инкор қилмайдиган одамлар орасидаги яхшиликлар, аҳли ёли билан бўладиган гўзал суҳбатлар, инсонларга йўлиқганда очиқ чеҳра билан кўришишлар ҳам яхшилик сирасига киради.

Ҳофиз Муҳаммад ибн Маъмар ал-Қураший айтдилар.

Яхшилик – ақл тақозосига кўра яхши деб билинган барча нарса, мазлумга кўмак бериш, дилозор бўлган кишиларга ёрдам бериш, муаммога кириб қолганларга кушойиш беришда кўмаклашиш, синиб қолганларга малҳам бўлиш, асирни қутқариш, зулмга учраганларга кенгбағир бўлиш, заифларнинг юзига табассум қилиш, айбларни яшириш, тойилган кишини кечириб юбориш, силаи раҳм, жазолашга қурби етаса ҳам афв қилиб юбориш, қийинчиликка тушиб қолганда осонлик келишини кутиш, қийинчилик пайтларда овқат улашиш, етим-мискинларга овқат улашиш, яхши сўзни айтиш каби амаллар киради.

 

140 - الثَّامِنَ عَشَرَ: عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كُلُّ مَعْرُوفٍ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ رِوَايَةِ حُذَيفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ. [خ 6021، م 1005].


Улашиш
|
|
Нусха олиш