143-ҳадис
143. Абу Мунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши бор эди. Масжиддан (уйи) узоқроқ ундан бошқа кишини билмас эдим. Бирор намозни қолдирмасди. Унга: «Қоронғида, жазирамаларда мингани бир эшак сотиб олсанг бўлар эди», дейишди [ёки дедим]. У: «Уйим масжид ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мен масжидга пиёда юриб борганиму, ундан аҳлим томон қайтиб келганим (номаи аъмолимга) ёзилишини истайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сен учун бунинг барчасини жамлабди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Бошқа ривоятда: «Сенга умид қилган савобинг (берилди)», дейилган.

 

Шарҳ: «Аллоҳ сен учун бунинг барчасини жамлабди».

Ниятингнинг яхши экани сабабли Аллоҳ сен умид қилган савобни берди. Масжидга боришингга ҳам, ундан қайтишингга ҳам ажр ёзилади. 

 

 

143 - الْحَادِي وَالْعِشْرُونَ: عَنْ أَبِي الْمُنْذِر أُبيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَجُلٌ لَا أَعْلَمُ رَجُلًا أَبْعَدَ مِنَ الْمَسْجِدِ مِنْهُ، وَكَانَ لَا تُخْطِئُهُ صَلَاةٌ، فَقِيلَ لَهُ - أَوْ فَقُلْتُ لَهُ -: لَوْ اشْتَريْتَ حِمَاراً ترْكَبُهُ فِي الظَّلْمَاءِ، وَفِي الرَّمْضَاءِ فَقَالَ: مَا يَسُرُّنِي أَنَّ مَنْزِلِي إِلَى جَنْبِ الْمَسْجِدِ، إِنِّي أُرِيدُ أَنْ يُكْتَبَ لِي مَمْشَايَ إِلَى الْمَسْجِدِ، وَرُجُوعِي إِذَا رَجَعْتُ إِلَى أَهْلِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَدْ جَمَعَ اللهُ لَكَ ذَلِكَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [663].

وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ لَكَ مَا احْتَسَبْتَ». [م 663].

«الرَّمْضَاءُ»: الأَرْضُ الَّتِي أَصَابَهَا الْحَرُّ الشَّدِيدُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш