Аллоҳ таоло: «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) игари китоб ато этилган. Сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими?)» (Ҳадид сураси, 16-оят).
«Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз-буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат) қилдилар-у, сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар» (Ҳадид сураси, 27-оят).
«Худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб, чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят).
«То сизлар аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр сураси. 99-оят) деб айтди.
159. Оишадан ривоят қилинган бу ҳадис шунга далилдир: «Аллоҳ таолога диннинг яхшиси киши унда бардавом бўлганидир».
159 - حَدِيثُ عَائِشَةَ: «وَكَانَ أَحَبَّ الدِّينِ إِلَيهِ مَا دَاوَمَ عَلَيهِ صَاحِبُهُ». وَقَدْ سَبَقَ فِي البَابِ قَبْلَهُ [برقم 148].