174-ҳадис

174. Обис ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Ҳажарул­асвадни ўпганини кўрдим, у: «Биламанки,  сен фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган бир тошдирсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сени ўпганларини кўрмаганимда, сени ўпмас эдим», дер эди».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ҳажарул асваднинг маъноси «қора тош» бўлиб, у Каъбанинг эшиги яқинидаги бурчакка ўрнатилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавоф пайтида уни ўпганлар, шунинг учун ҳожилар ҳам уни ўпишга ҳаракат қиладилар. Лекин ҳажарул асвадга таъзим ва эҳтиром кўрсатиш меъёрда бўлиши керак. Масалан, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ҳажарул асвадни ўпиб туриб, юқоридаги сўзни айтганлар.

Ҳажарул асвадни ўпиш суннат амалдир, демак, суннат амални қиламан деб ўзига ёки бошқаларга озор бериб қўйишдан сақланиш керак, чунки мусулмонларга озор беришдан сақланиш вожибдир. Ҳажарул асвадни ўпишга имкон бўлмаса, унга узоқдан қўлини ё қўлидаги нарсани теккизиш, бунинг ҳам имкони бўлмаса, ишора қилиб ўпиш ҳам мумкин.  

174 - وَعَنْ عَابِسِ بْنِ رَبِيعَةَ قَالَ: رَأَيْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يُقَبِّلُ الْحَجَرَ - يَعْنِي الأَسْوَدَ - ويَقُولُ: إِنِّي أَعْلَمُ أَنَّكَ حَجَرٌ مَا تَنْفَعُ وَلَا تَضُرُّ، وَلَوْلَا أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُقَبِّلُكَ مَا قَبَّلْتُكَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1597، م 1270/250].


Улашиш
|
|
Нусха олиш