177-ҳадис

177. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида кўзлари қизариб, овозлари баландлаб, ғазаблари шиддатли тус оларди. Ҳатто «Олдингизга субҳидамдаёқ етиб келади! Олдингизга кечқурун етиб келади!» дея қўшиндан огоҳлантираётгандек бўлардилар. У зот икки бармоқларини – кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб, «Қиёмат билан мен мана шу иккисидек юборилдим», дердилар. У зот яна шундай дердилар: «Аммо баъд: энг яхши сўз Аллоҳнинг Китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир». Кейин яна шундай дер эдилар: «Мен ҳар бир мўминга унинг ўзидан ҳам ҳақлироқман. Кимдан мол­ҳол қолса, аҳлига бўлади. Кимдан қарз ёки қаровчисиз оила қолса менга, менинг зиммамгадир».

Имом Муслим ривояти.

177 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ احْمَرَّتْ عَيْنَاهُ، وَعَلَا صَوْتُهُ، وَاشْتَدَّ غَضَبُهُ، حَتَّى كَأَنَّهُ مُنْذِرُ جَيْشٍ يَقُولُ: «صَبَّحَكُمْ وَمَسَّاكُمْ» وَيقُولُ: «بُعِثْتُ أَنَا وَالسَّاعَةَ كَهَاتَيْنِ» وَيَقْرُنُ بَينَ إِصْبَعَيْهِ؛ السَّبَابَةِ وَالْوُسْطَى، وَيَقُولُ: «أَمَّا بَعْدُ: فَإِنَّ خَيْرَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيْرَ الْهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ» ثُمَّ يقُولُ: «أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، مَنْ تَرَكَ مَالًا فَلأَهْلِهِ، وَمَنْ تَرَكَ دَيْناً أَوْ ضَيَاعاً، فَإِليَّ وعَلَيَّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [867].


Улашиш
|
|
Нусха олиш