237. У кишидан ривоят қилинади:
«Набий Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улaргa (саҳобаларга) раҳм қилиб, узлуксиз рўза тутишдaн қaйтaрдилaр. Шундa улaр: «Ўзингиз узлуксиз рўза тутaсиз-ку», дейишди. У зот: «Мeн сизлaрнинг ҳолатингиздагидек эмaсмaн. Мeни Роббим едириб-ичиради», дeдилaр».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ифторлик қилмасдан узлуксиз рўза тутиш қораланган. Бунга кўпгина ҳадислар далолат қилади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ с.а.в.: «Кимки узлуксиз рўза тутса, умуман рўза тутмабди», деганлар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Иёз ривоят қилади: «Башир ибн Ҳасосийнинг хотини Лайло ҳикоя қилганини эшитдим: «Кунларнинг бирида мен икки кун кетма-кет рўза тутгим келди ва Башир менга бундай қилишни ман қилиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарар ва: «Насоролар шундай қиладилар. Сиз эса Аллоҳ сизга буюрганидек рўза тутинглар: «Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара сураси, 187-оят). Қачонки кеча бўлганида рўза тутманглар», деб айтганлар», деди.
Бироқ кимдир шундай рўза тутишни истаса ва ўзида бунга куч хис қилса, бундай ҳолда у суткада ҳеч бўлмаса бир маротаба субҳдан олдин ифторлик қилсин.
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эканлар: «Узлуксиз рўза тутманглар. Кимки шундай қилишни истаса, кейинги куннинг субҳидан аввал ифторлик қилсин»
Имом Бухорий ривояти.
237 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: نَهَاهُمُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَن الْوِصَالِ رَحْمةً لهُمْ، فَقَالُوا: إِنَّكَ تُوَاصِلُ؟ قَالَ: «إِنِّي لَسْتُ كَهَيْئَتِكُمْ، إِنِّي يُطْعِمُنِي رَبِّي وَيَسْقِينِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَمَعْنَاهُ: يَجْعَلُ فيَّ قُوَّةَ مَنْ أَكَلَ وَشَرِبَ.