249-ҳадис

249. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри зино қилиб, зиноси аниқ бўлса, (хожаси) уни дарраласин, маломат қилмасин. Кейин яна зино қилса, дарраласин, маломат қилмасин. Кейин учинчи марта ҳам зино қилса, битта юнг арқон эвазига бўлса ҳам сотиб юборсин», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадисдан чўри ёки қулдан зино содир бўлса, ҳад уриш вожиблиги келиб чиқади.

«Битта юнг арқон эвазига бўлса ҳам сотиб юборсин», деган сўздан арзимас нарсага ҳам сотиш жоизлиги келиб чиқади.

Агар: «Ўзи кариҳ кўрган нарсасини мусулмонбиродарига қандай қилиб раво кўради?» деган саволга жавоб шуки, эҳтимол сотиб олган янги эгасидаги ҳайбатни кўриб иффатли бўлиб қолар ёки унга кенгчилик қилиб, яхшилик қилгани сабаб бу қабиҳ ишидан қайтиб қолиши мумкин.   

 

 

249 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا زَنَتِ الأَمَةُ فَتَبَيَّنَ زِنَاهَا فَلْيَجْلِدْهَا الحَدَّ، وَلَا يُثَرِّبْ عَلَيْهَا، ثُمَّ إِنْ زَنَتِ فَلْيَجْلِدْهَا الحَدَّ وَلَا يُثَرِّبْ عَلَيْهَا، ثُمَّ إِنْ زَنَتِ الثَّالِثَةَ فَلْيَبِعْهَا وَلَوْ بِحَبْلٍ مِنْ شَعَرٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2234، م 1703].

«التَّثْرِيبُ»: التَّوْبِيخُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш