264. У кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Баъзи сочи тўзиган, эшиклардан ҳайдаладиганлар борки, агар Аллоҳга қасам ичишса, У Зот уларнинг қасамини дарҳол рўёбга чиқаради».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Сочи тўзиган, кийими жулдур кишилар қандай қилиб жаннат аҳлидан деб васф қилинганлардан бўлади? Ахир шариат тозалик ва зийнатланишга ҳамда жума ва ҳайит кунларида хушбўй бўлишни буюрганку? Набий с.а.в. покланиб, тозаланиб, меҳмонлар ташриф буюрса зийнатланганларку? Деган савол пайдо бўлади.
Албатта бунда қарама қаршилик йўқ. Бундан кишилар аксар ҳолларда аҳволи шундай бўлган. Чунки улар доим шаръий сафар, ҳаж, жиҳод, ер юзида саёҳат ва динларини фитналардан сақлаш учун кўчиб юришган. Шу билан бирга агар имкон топишса, шаръий тозаликка ҳам эътибор қаратишган ва шаръий зийнатланиб юришган.
264 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «رُبَّ أَشْعَثَ مَدْفُوعٍ بِالأَبْوَابِ، لَوْ أَقْسَمَ عَلَى اللهِ لأَبرَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2622].