287-ҳадис

287. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё бир матоҳдир. Дунё матоҳининг энг яхшиси эса солиҳа аёлдир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Солиҳа аёл баракадир! Солиҳа аёл жуфти ҳалолига ҳамсуҳбат, ой йўлдош бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай эрнинг матоҳи бўлади: «Дунё бир матоҳдир, унинг энг яхши матоҳи мўмина аёлдир: унга қарасанг сени хурсанд этади, буюрсанг итоат қилади, йўқлигингда ўзини ва мулкингни сен учун муҳофаза қилиб туради».

У шундай аёлки - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан муҳожирлар қайси мол-мулкни ушлаб турайлик? - деб сўралганида: «Зикр қилувчи тилни, шукр қилувчи қалбни ё бирингизга иймонига ёрдам берадиган аёлни», деб марҳамат қилганлар.

Ана ўшандай аёл билан эр ўртасида чин севги, меҳр-муҳаббат яшайди, ҳатто Аллоҳ таоло бу неъматни китобида улуғ неъматлар қаторида хабар қилган.

Бордию, ундай аёл билан эр ўртасида ажрашиш бўлса, бу ҳатто ўлимдан ҳам оғирроқ келади, давлат йўқотишдан ҳам аччиқроқ бўлади, ватандан кетишдан ҳам аламли бўлади, хусусан ўртада фарзандлари бўлса ўшал фироқ уларни ҳам зое қилиб ташлашга сабаб бўлади, солиҳа- аёлдан айрилишнинг бадали уларнинг аҳволларини ёмон қилиб ташлайди.

287 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدُّنْيَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1467].


Улашиш
|
|
Нусха олиш