299-ҳадис

299. Саъд ибн Абу Ваққосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. (Китобимизнинг аввалидаги ният бобида келтирилган узун ҳадисда зикр қилинишича) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Аллоҳнинг важҳини истаб нафақа қилсанг, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Аҳли аёлга қилинган сарф-харажатдан ҳам ажру савоб олишлиги. Эр аёлининг оғзига тутган биргина луқма учун ҳам савоб олади. Бу ҳол эса, аҳли аёлнинг ризқи рўзини яхшилаш учун ҳаракат қилмоқни тақозо қилади. Демак, баъзи кишиларнинг аҳли аёлдан қисиб, хўжа кўрсинга нафақа қилишлари тўғри эмас.

299 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِهِ الطَّويلِ الَّذِي قَدَّمْنَاهُ فِي أَوَّلِ الْكِتَابِ فِي (بَابِ النِّيَّةِ) أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: «وَإِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إلَّا أُجِرْتَ بِهَا حَتَّى مَا تَجْعَلُ فِي فِي امْرَأَتِكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1295، م 1628 وسبق برقم 11].


Улашиш
|
|
Нусха олиш