Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ғамус қасам – эгасини гуноҳга ботирадиган қасам. Билиб туриб ёлғон нарсага қасам ичиш кишини гуноҳга ботиргани учун бу қасам «ғамус» – ботирувчи деб номланган.
Ушбу ҳадиси шарифдан ғамус қасам қанчалар оғир гуноҳ эканлигини тушуниб олаверсак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳи кабиралар – энг катта гуноҳлар тўртта бўлиб, шулардан бири ғамус қасам эканлигини таъкидламоқдалар.
Дунёда Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳ йўқ. Бу ҳадиси шарифда эса, ғамус қасам ана ўша, Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳга тенглаштирилмоқда.
Шунингдек, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдиришлар ҳам ҳазил гуноҳлар эмас, ғамус қасам эса, ана ўша гуноҳлар ила бир сафга қўйилмоқда. Бас, шундоқ экан, ҳар бир мўмин-мусулмон ёлғондан қасам ичишдан худди Аллоҳ таолога ширк келтиришдан, ота-онага оқ бўлишдан ва одам ўлдиришдан қандоқ сақланса, шундоқ сақланиши керак.
345 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [6675].
«اليَمِينُ الْغَمُوسُ» الَّتِي يَحْلِفُهَا كَاذِباً عامِداً، وَسُمِّيتْ غَمُوساً، لأَنَّهَا تَغْمِسُ الحالِفَ فِي الإِثْمِ.