352-ҳадис

352. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий билан бирга сафарга чиқдим. У менга хизмат қилаверди. Мен унга: «Бундай қилманг» деган эдим, «Мен ансорларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай хизмат қилаётганларини кўрганман. Шунинг учун улардан бирортаси билан шерик бўлсам, хизматини қиламан деб қасам ичганман», деди».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Гарчи ёши кичик бўлса ҳам яхшиларга икром кўрсатилишига бу ҳадис далилдир. Бунда Жарирнинг тавозуъли эканлари, фазилатлари ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломни ҳурмат қилганлари ва Пайғамбар алайҳиссаломга хизмат қилганларга ҳурмат бажо келтиришлари баён қилинмоқда.

352 - وَعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْتُ مَعَ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْبَجَلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي سَفَرٍ، فَكَانَ يَخْدُمُنِي، فَقُلْتُ لَهُ: لَا تَفْعَلْ، فَقَالَ: إِنِّي قَدْ رَأَيـْتُ الأَنْصَارَ تَصْنَعُ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَيْئاً آلَيْتُ أَلَّا أَصْحَبَ أَحَداً مِنْهُمْ إِلَّا خَدَمْتُهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2888، م 2513].


Улашиш
|
|
Нусха олиш