389-ҳадис

389. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди», деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ислом дини инсонларни доимо бир-бири билан дўстлашишга, ўзаро фикр алмашишга ва маслаҳатга, аҳиллик ила бирдамликка чақириб келган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жудаям кўп ҳадисларида Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўриш, Аллоҳнинг розилиги учун дўстлашишга қаттиқ тарғиб қилганлар ва айнан шундай дўстликни ихтиёр қилганларга гўзал хушхабарлар берганлар.

У кунда тақволилардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар”. (Зухруф сураси, 67-оят).

Ибн Касир тафсирида юқоридаги оятни қуйидагича шарҳлайди:

Бу Қиёмат куни Аллоҳ розилиги учун бўлмаган дўстлик ва дўстлик адоватга айланади, деганидир. Аксинча, Аллоҳга ишонишга асосланган дўстлик абадий бўлади. Иброҳим алайҳиссалом шундай деган:

(Иброҳим) айтди: «Сизлар фақат дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлашишингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингизлар. Сўнгра қиёмат кунида баъзиларингиз (пешволарингиз) баъзиларингиздан (эргашувчилардан) тонур, баъзиларингиз баъзиларингизни лаънатлар. Борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдам берувчилар йўқдир!»

(Анкабут сураси, 25-оят)

Ибн Аббос ва Мужоҳид қилган ҳадиси шарифда:

«Қиёмат куни дўстлар, агар улар худодан қўрқмасалар, душман бўлишади», дейилган.

Шунингдек, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар икки киши бир-бирларини Аллоҳ розилиги учун яхши кўрсалар ва улардан бири шарқда, бошқаси ғарбда бўлса, унда Аллоҳ қиёмат куни уларни учраштиради ва дейди: "Бу бандам Менинг йўлимда яхши кўрган эди».

Мўминларнинг Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўришлари шунчалик муҳим бўлмаганида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, иймон келтирмагунингизча жаннатга кира олмайсиз. Ва бир-бирларингизга муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўла олмайсиз”, (Имом Муслим) дея Аллоҳ йўлидаги дўстликни мўминликка ҳужжат қилиб қасам ичмас эдилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимлар эканининг хабарини бизга айтасизми?» дейишди. «Улар ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молиявий олди-бердилари бўлмаса ҳам, Аллоҳнинг руҳи учун бир-бирларини яхши кўрган қавмлардир. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг юзлари нурдир. Улар нурдадирлар. Одамлар хавфда бўлганларида улар хавфда бўлмаслар. Одамлар маҳзун бўлганларида улар маҳзун бўлмаслар. Огоҳ бўлинглар. Аллоҳнинг авлиёларига хавф бўлмас ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», дедилар».

Аллоҳ барчамизни бу фоний дунёда Ўзининг йўлида яхши кўрадиган мўминлардан этсин!

389 - وَعَنْ مُعَاذٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: الْمُتَحَابُّونَ فِي جَلَالِي، لَهُمْ مَنَابِرُ مِنْ نُورٍ، يَغْبِطُهُمْ النَّبِيُّونَ وَالشُّهَدَاءُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. [2390].


Улашиш
|
|
Нусха олиш