405. Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бундай деганини эшитдим: «Албатта, одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ваҳий билан ҳисобга тортилар эдилар. Ваҳий эса тўхтаб бўлди. Энди биз сизларни фақат бизга зоҳир бўлган амалларингизга кўра ҳисобга тортамиз. Ким бизга яхшиликни зоҳир қилса, унга омонлик берамиз ва уни яқин тутамиз, унинг ботини билан бизнинг ҳеч қандай ишимиз йўқ. Ботини борасида уни Аллоҳ ҳисоб‑китоб қилади. Ва ким бизга ёмонликни зоҳир қилса, биз унга омонлик бермаймиз, уни тасдиқламаймиз ҳам, гарчи у ботинини гўзал деб айтса ҳам».
Имом Бухорий ривояти.
Шу ерга келганда китобимизнинг биринчи қисми тугади. Иншааллоҳ китобимизнинг иккинчи қисмини 50-боб, «Хавф» ҳақидаги 406-ҳадисдан бошлаймиз.
405 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُتْبَةَ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: «إِنَّ نَاساً كَانُوا يُؤْخَذُونَ بِالوَحْيِ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَإِنَّ الوَحْيَ قَدِ انْقَطَعَ، وإِنَّمَا نَأْخُذُكُمُ الآنَ بِمَا ظَهَرَ لَنَا مِنْ أَعْمَالِكُمْ، فَمَنْ أَظْهَرَ لَنَا خَيْراً أَمِنَّاهُ وَقَرَّبْنَاهُ، وَلَيْسَ لَنَا مِنْ سَريرَتِهِ شَيءٌ، اللهُ يُحَاسِبُهُ فِي سَرِيرَتِهِ، وَمَنْ أَظْهَرَ لَنَا سُوءاً لَمْ نَأْمَنْهُ، وَلَمْ نُصَدِّقْهُ وَإِنْ قَالَ: إِنَّ سَرِيرَتَهُ حَسَنَةٌ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2641].