413. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни одамлар шундай терлайдики, ҳатто терлари ерда етмиш зироъгача ёйилиб боради ва уларнинг оғиз-қулоқларигача етади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан маълум бўлишича, Қиёмат куни Қуёш одамларга жуда яқин келтирилганидан Ер юзи темирдек бўлади. Одамлар ўзларининг гуноҳлари боис чиққан терларига чўка бошлайдилар. Баъзи одамлар терларига ошиқларигача ботиб қоладилар, бошқалари – тиззаларигача, учинчилари – белларигача, бошқалари – бўғзиларига қадар. Баъзилар ўзларининг елимдек ёпишқоқ ва сассиқ терларига бутунлай чўкиб кетадилар. Буларнинг ҳаммаси содир этган гуноҳлари учун тавба қилмаган ва мағфират қилинмаган гуноҳкорларга гуноҳлардан покланиш учун юкланади.
413 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَعْرَقُ النَّاسُ يَوْمَ القِيَامَةِ حَتَّى يَذْهَبَ عَرَقُهُمْ في الأَرْضِ سَبْعِينَ ذِرَاعاً، وَيُلْجِمُهُمْ حَتَّى يَبْلُغَ آذَانَهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6532، م 2863].
وَمَعْنَى «يَذْهَبُ في الأَرْضِ»: يَنْزِلُ وَيَغُوصُ.