414-ҳадис
414. У кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот гупиллаган бир овозни эшитиб, «Бунинг нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқ», дедик. У Зот: «Бу – дўзахга етмиш йил олдин отилган тош эди. Шу пайтгача тушиб келиб, энди тубига етиб борди. Сизлар ўшанинг гупиллаганини эшитдингиз », дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Дўзахнинг чуқурлиги унга отилган тош етмиш йилдан сўнг тубига етиши билан ўлчанар экан.

414 - وَعَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ سَمِعَ وَجْبَةً فَقَالَ: «هَلْ تَدْرُونَ مَا هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: هَذَا حَجَرٌ رُمِيَ بِهِ فِي النَّارِ مِنْ سَبْعِينَ خَرِيفاً فَهُوَ يَهْوِي فِي النَّارِ الآنَ حَتَّى انْتَهَى إِلَى قَعْرِهَا، فَسَمِعْتُمْ وَجْبَتَهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2844].


Улашиш
|
|
Нусха олиш