Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ана ўша Кунда ер ўз хабарларини сўзлар», деган оятни ўқиб:
«Ернинг хабари нима эканини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчи», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар бир қул (эркак) ва чўри (аёл)нинг ер устида бирор амал қилганига гувоҳ бўлиб, ундай қилгансан ва бу кун бундай қилгансан, деб айтиши мана шу хабар беришидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисдан олинадиган хулосалар.
– Аллоҳнинг китобини энг яхши тафсир қиладиган нарса бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир.
– Тоат-ибодатга ундаб, гуноҳ-маъсиятдан узоқ бўлишга чорлайди.
– Аллоҳ хоҳлаган махлуқини гапиртириб қўяди. Зеро Ер Қиёмат куни устида содир бўлган яхшилик ва ёмонликни сўзлайди. Аллоҳ таоло бандаги қулоғи, кўзи, териси, икки қўли, икки оёғи ва Ерни гувоҳ қилиб қўяди. Бу билан бандаларига ҳужжат қоим қилади.
418 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَرَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا} قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا أَخَبَارُهَا؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «فَإِنَّ أَخْبَارَهَا: أَنْ تَشْهَدَ عَلَى كُلِّ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ بِمَا عَمِلَ عَلَى ظَهْرِهَا، تَقُولُ: عَمِلَ كَذَا وكذَا فِي يَوْمِ كَذَا وَكَذَا، فهَذِهِ أَخْبَارُهَا» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2429].