420. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга тушса, манзилига етиб олади. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси қимматбаҳодир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси жаннатдир», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, деб айтганлар.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар.
– Тоат-ибодатга эътибор қаратиб, гуноҳ-маъсиятдан қутулишга шошмоқ лозим.
– Ким тавба қилишдан ғафлатда қолса, биз уни ҳасрат ва надоматда қолганини кўрамиз.
– Жаннатга эришиш учун кўп ҳаракат ва кўп эҳсон қилиш даркор.
420 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَدْلَجَ، وَمَنْ أَدْلَجَ بَلَغَ الْمَنْزِلَ، أَلَا إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ غَالِيَةٌ، أَلَا إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ الجَنَّةُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ [2450].
وَ«أَدْلَجَ» بِإِسْكَانِ الدَّالِ، وَمَعْنَاهُ: سَارَ مِنْ أَوَّلِ اللَّيْلِ، وَالْمُرَادُ: التَّشْمِيرُ في الطَّاعَةِ. وَاللهُ أَعْلَمُ.