«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинади». «Эй Алоҳнинг Расули, ҳамма аёлу эркаклар ҳаммаси бир-бирига қарайверадими?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, аҳвол улар бунга эътибор бера олмайдиган даражада оғир бўлади», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ҳолат бир-бирига қарашдан кўра оғирроқ бўлади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Одамлар маҳшаргоҳга етиб келишгач, ғам-қайғу ва ташвиш-изтироблари яна-да ортади. Сабаби, унда туриш жуда узоқ чўзилади.
Қуёш бошлар устига жуда яқин келтирилади.
Мана шу кўринишни кўз олдингизга келтириб кўрдингизми?! Қуёш бош устига яқин келтириб қўйилган.. Тошу темирни эритиб юборадиган кучли ҳарорат.. Тасаввур қилинг, башариятнинг ҳаммаси битта ерга, бир жойга жамланган.. Нафасларни бўғиб юборадиган тиқилинч!!
Ана шундай оғир ва шиддатли ҳолатда жаҳаннамни олиб келиниши уларнинг ғам-қайғуларини яна ҳам кучайтириб юборади.
Ҳа.. жаҳаннамни маҳшаргоҳга олиб келинади.
Жаҳаннам келтирилиб, халойиқларни ўраб олгач ва халқларни кўргач, Аллоҳ таолонинг ғазаби ифодаси ўлароқ ғазабдан гуриллаб, даҳшатли овоз билан ўкиради.. Шунда ҳамма халойиқлар қўрқувнинг зўридан тиз чўкиб қолишади.
Аллоҳ таоло айтади: «(У Кунда) барча умматни (даҳшат ва изтироб-ла) тиз чўккан ҳолда кўрарсиз. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур, (сўнг уларга дейилур): «Бугун қилиб ўтган амалларингиз билан жазоланурсизлар» (Жосия: 28).
Шугина эмас. Балки, даҳшатидан сочлар оқариб кетадиган ва юраклар қинидан чиқиб кетадиган бошқа кўринишлар ҳам юз беради.
Ана шундай қаттиқ иссиқда ва оғир тиқилинчда.. Ана шундай сочларни оқартириб юборадиган, юракларни қинидан чиқариб юборадиган ва баданлар қўрқувдан титраб-қалтирайдиган ҳолатда..
Пайғамбарлар ҳам мавқиф-ҳолатнинг оғирлигидан ва кўринишнинг даҳшатидан қўрқув ичида тиллари: «Аллоҳумма саллим.. Эй Аллоҳ, Ўзинг саломат қил» деб илтижо қилишдан бошқа нарсага эга бўлмайди.
Уларнинг ўша кунги дуолари фақат шу бўлади, сўзлаш эса фақат уларга чекланган бўлади!
«Уни (яъни қиёматни) кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». (Ҳаж сураси, 2-оят).
У куни киши ўз отасидан, онасидан, ака-укасидан, аёлидан қочади.. Ўғил дунёда ўзи меҳр кўрсатган, севиб хизматларини қилган ота-онасини унутади!! У куни ака укасидан қочади, ўртадаги қариндошлик алоқалари унутилади!
У куни хотин дунёда ўзига бор меҳр-муҳаббатини берган ва бирга ширин турмуш кечирган эридан қочади!
У куни меҳрибон она ўз фарзандидан қочади.. У даҳшатлар ичра оналикдек меҳр-муҳаббат булоғи қуриб қолади!
Ҳамма ўз жонини ўйлаб қолади.. Ҳатто, пайғамбарлар ҳам..
Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади..
«Бас, қачон (қулоқларни) кар қилувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)! У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса сураси, 33-37-оятлар).
Мана шу кўринишларнинг ҳаммасини кўз олдингизга келтиринг.. Тиқилинчдан нафаслар тиқилган.. Қуёш бошларни куйдириб, эритиб юборишга яқин бўлган.. Ҳамма бир-бирининг пинжига тиқилишга уринган.. Саволлар пичирлашдан иборат.. Гаплар шивирлашдан ўтмайди..
Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги аёллар ўта қаттиқ ҳаёли бўлганларини билса бўлади. Мана бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қиёмат куни одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинади», деганларида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Алоҳнинг Расули, ҳамма аёлу эркаклар ҳаммаси бир-бирига қарайверадими?» деб изтиробга тушдилар.
Бошқа бир ҳадисда қора хотин тутқаноғи тутиб, аврати очилиб қолганида, аврати очилиб қолмаслиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан дуо сўради.
Бошқа бир ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», деганларида Умму Салама: «Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди. «Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот. «Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у. «Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар у зот».
Умму Салама онамиз аёллик ҳислари ва кучли ҳаёлари сабаб аёлларнинг ғамини қилдилар
Мўминлар оналари ва салаф солиҳларнинг хотинлари кучли ҳаё соҳиби эдилар. Шунинг учун аввалги салафлар жамияти иффат, покиза ва тақво жамияти эди. Аллоҳдан ҳидоят, тақво, иффат ва беҳожатлик сўрайман.
421 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «يُحْشَرُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ النِّسَاءُ وَالرِّجَالُ جَمِيعاً يَنْظُرُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ؟! قَالَ: «يَا عَائِشَةُ؛ الأَمْرُ أَشَدُّ مِنْ أَنْ يُهِمَّهُمْ ذَلِكَ».
< dir="RTL" style="text-align: right;">وَفِي رِوَايَةٍ: «الأَمْرُ أَهَمُّ مِن أَنْ يَنْظُرَ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6527، م 2859].