438-ҳадис

438. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мусулмон қабрида сўралганда, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беради. Ана ўша У Зотнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила саботли этади»[1], деган сўзидир».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Қабрдаги савол-жавоб ҳақдир.

– Аллоҳнинг инояти мўмин бандалар учун дунё ва охиратда бўлади.

– Аллоҳнинг китобини энг яхши тафсир қиладиган нарса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларидир.


[1]  (Иброҳим сураси, 27-оят)

438 - وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ إِذَا سُئِلَ فِي القَبْرِ يَشهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ فَذَلِكَ قَولُهُ تَعَالَى»{يُثَبِّتُ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الحَيَاةِ الدُّنيَا وَفِي الآخِرَةِ} مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4699، م 2871].


Улашиш
|
|
Нусха олиш