Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳ мўминнинг биронта яхшилигига зулм қилмайди. (Мўминга) унинг сабабидан бу дунёда ато, охиратда эса мукофот берилади. Кофир эса Аллоҳни рози қиладиган яхши амаллари учун бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади, лекин охиратга борганда унинг мукофот бериладиган бирорта яхшилиги бўлмайди», дейилган.
Шарҳ: Уламолар ижмоъ қилган нарса шуки, кофир кимса куфр ҳолатида вафот топса, унинг учун охиратда савоб йўқ. Унинг дунёдаги қилган яхшиликлари ниятида Аллоҳ розилиги бўлмагани учун уни мукофотланмайди. Масалан: силаи раҳм, садақа, қул озод қилиш, меҳмондорчилик, асирларни озод қилиш, чўкаётганни қутқариш каби хайрли ишларида улар учун охиратда фойда йўқ. Аммо мўмин кишининг хайрли ишлари ва амалларига савобини охиратга захира қилиб қўяди. Шу билан бирга ҳаёти дунёда ҳам керакли нарсалар билан баҳраманд қилади. Бу нарса шариатда ворид бўлгандир, бунга эътиқод қилиш шарт. Мана бу ҳадис гўёки ушбу оятни тафсир қилгандек.
«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу (дунёда) қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган барча амаллари бефойдадир» (Ҳуд сураси, 15-16-оятлар).
439 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الكَافِرَ إِذَا عَمِلَ حَسَنَةً أُطْعِمَ بِهَا طُعْمَةً مِنَ الدُّنْيَا، وَأَمَّا الْمُؤْمِنُ فَإِنَّ اللهَ تَعَـالَى يَدَّخِرُ لَهُ حَسَنَاتِهِ فِي الآخِرَةِ، وَيُعْقِبُهُ رِزْقاً فِي الدُّنْيَا عَلَى طَاعَتِهِ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ اللهَ لَا يَظْلِمُ مُؤْمِناً حَسَنَةً يُعْطَى بِهَا فِي الدُّنْيَا، وَيُجْزَى بِهَا فِي الآخِرَةِ، وَأَمَّا الْكَافِرُ فَيُطْعَمُ بِحَسَنَاتِ مَا عَمِلَ للهِ تَعَالَى فِي الدُّنْيَا، حَتَّى إِذَا أَفْضَى إِلَى الآخِرَة لَمْ يَكُنْ لَهُ حَسَنَةٌ يُجْزَى بِهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [م 2808/57].