«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин киши Аллоҳнинг ҳузурида қандай азоб-уқубатлар борлигини билса эди, ҳеч ким У Зотнинг жаннатидан умид қилмас эди. Агар кофир одам Аллоҳнинг ҳузурида қандай раҳматлар борлигини билса эди, ҳеч ким У Зотнинг жаннатидан умидини узмас эди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бундан икки тараф ҳам бирлиги ва биридан қўрқиб, бошқасидан умид қилиб, биридан қутулишнинг, бошқасига эса сазовор бўлишнинг чорасини ахтариб юриш лозимлиги келиб чиқади.
Демак, Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг савоби, мағфирати ва розилигини умид қилишимиз керак. Мўмин банда амалига суяниб, ғурурга кетиши ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати кенг деб амални тарк қилиши лозим эмас. Чунки оятда: « Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур» (Аъроф сураси, 99-оят), деб айтган.
454 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْمُؤْمِنُ مَا عِنْدَ اللهِ مِنَ العُقُـوبَةِ مَا طَمِعَ بجَنَّتِهِ أَحَدٌ، وَلَوْ يَعْلَمُ الكَافِرُ مَا عِنْدَ اللهِ مِنَ الرَّحْمَةِ، مَا قَنَطَ مِنْ جَنَّتِهِ أَحَدٌ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2755].