455-ҳадис

455. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаноза (тобутга) солиниб, одамлар ёки кишилар уни елкаларига олганларида, агар у солиҳ бўлса, «Мени тезроқ элтинглар, мени тезроқ элтинглардейди. Агар у солиҳ бўлмаса, «Эвоҳ, шўрим қурсин! Мени қаерга олиб кетишяпти?!» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар (инсон) уни эшитганида, беҳуш йиқилган бўлар эди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, ўлик ҳам ўзига яраша тил билан гапиради, унинг гапини дунёдаги ҳамма нарса эшитади. Фақат инсонгина эшитмайди. Ўлган одам қиёмат бўлмасдан олдин, қабрга қўйилмасдан аввал ўз оқибати нима бўлганини билади.

Бу дунёда иймон, тоат-ибодат, тақво ва пок­лик билан яшаб ўтган одам тобутдаёқ қўйилган иззат-икромларга шошилади.

Бу дунёда фосиқ, фожир, ибодатсиз, гуноҳкор бўлиб ўтган одам ҳам тобутда турганидаёқ ўз ҳолидан хабардор бўлади ва ўзини кўтариб кетаётганларга, вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар, дейди.

Аллоҳ ўзи саломат қилсин!

455 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا وُضِعَتِ الجَنَازَةُ وَاحْتَمَلَهَا النَّاسُ أَوِ الرِّجَالُ عَلَى أَعْنَاقِهِمْ؛ فَإِنْ كَانَتْ صَالِحَةً قَالَتْ: قَدِّمُونِي قَدِّمُونِي وَإنْ كَانَتْ غَيْرَ صَالِحَةٍ قَالَتْ: يَا وَيْلَهَا!! أَيْنَ تَذْهَبُونَ بِهَا؟ يَسْمَعُ صَوْتَهَا كُلُّ شَيءٍ إِلَّا الإِنْسَانُ، وَلَوْ سَمِعَهُ صَعِقَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1314].


Улашиш
|
|
Нусха олиш