458. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди».
Муттафақун алайҳ.
Унинг шарҳи 411-рақамли, хавф бобида ўтди.
458 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خُطْبَةً مَا سَمِعْتُ مِثْلَهَا قَطُّ فَقَالَ: «لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيراً» قَالَ: فَغَطَّى أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وُجُوهَهُمْ لَهُمْ خَنِينٌ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4621، م 2359].
وَسَبَقَ بيَانُهُ فِي (بَابِ الخَوفِ) [برقم 411].