475-ҳадис

475. Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Охират (роҳати олдида) бу дунё бирингиз мана бу бармоғини  денгизга ботириб олганидекдир. Ундан нима чиққанига бир қарасин».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бир тасаввур қилинг-а, кўрсаткич бармоғингизни бепоён денгизга бир ботириб олсангиз бармоғингизни учига қанча сув юқиши мумкин. Аллоҳнинг наздида дунё охират олдида шундайдир.

Демак, дунё учун оқил киши алданмайди. Унинг учун жоҳил кимса мағрурланади. Дунё матоси охират олдида арзимасдир.

475 - وَعَنِ الْمُسْتَوْرِدِ بْنِ شَدَّادٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلَّا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ إِصْبَعَهُ فِي الْيَمِّ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2858].


Улашиш
|
|
Нусха олиш