515-ҳадис

515. Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оишанинг ҳужраси орасида ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушардим. Шунда биров келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Мени жинни деб ўйлашарди. Ҳолбуки, менда жиннилик йўқ эди, фақат очлик бўларди».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Очликнинг хатари ёмон, у ҳолат инсонни йиқитади. Инсон очлик пайтида нафсига ва ҳис аъзоларига ҳукмронлик қила олмайди. Шунинг учун оч киши куфрликка яқиндир, деб айтилган. Ҳатто баъзилар: «Агар очлик одам бўлганида уни ўлдирардим», деб айтган.

Бу ҳадисдан саҳобаларни камбағаллик ва очликка қай даражада сабр қилишгани, шундай ҳолатда ҳам одамлардан нарса сўрашмагани билиб олинади.

Арабларнинг баъзи одатларига кўра жинни бўлиб қолган одамнинг бўйнига оёқ қўйилса, ундан жиннилик ариган.

515 - وَعَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرينَ، عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُني وَإِنِيّ لأَخِرُّ فِيمَا بَيْنَ مِنْبَرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى حُجْرَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا مَغْشِيّاً عَلَيَّ، فَيَجِيءُ الجَائِي، فَيَضَعُ رِجْلَهُ عَلَى عُنُقِي، وَيَرَى أَنِّي مَجْنُونٌ، وَمَا بِي مِنْ جُنُونٍ، وَمَا بِي إِلَّا الجُوعُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7324].


Улашиш
|
|
Нусха олиш