519. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: «Лийф» хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги майин тола ва қипиғлар эди. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий тўшакларининг ичига хурмо пўстлоғининг майин толалари солинган, жилди ошланган теридан қилинган экан. У зот ўша тўшакни кундузи тагларига солиб ўтирар, кечаси тагларига солиб ётар эканлар. Бу ҳам камтарона ва содда ҳаёт намунаси.
519 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ فِرَاشُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَدَمٍ حَشْوُهُ لِيفٌ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6456].