520-ҳадис

520. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Бир пайт ансорлардан бир киши келиб, у зотга салом берди. Кейин ансорий орқага юрган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ансорий биродар, биродарим Саъд ибн Убода қалай?» дедилар. У: «Дуруст», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бирингиз уни кўргани боради?» дедилар ва ўринларидан турдилар. Биз ҳам бирга турдик. Биз ўн неча киши эдик. На кавуш, на махси, на дўппи, на кўйлагимиз бор эди. Шўрхок ерларда юриб бориб, унинг олдига келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга бўлганлар яқин келишлари учун қавми унинг атрофидан тисарилди».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в. суҳбатларида бўлиб, динда фақиҳ бўлиш учун доим интилишар эди.

– Саҳобалар кийиниш ва овқатланишда зуҳд йўлини танлашган эди.

– Бошлиқ одам қўл остидагилар ҳолидан хабар олиб туриши.

– Расулуллоҳ с.а.в. «Биродарим Саъд ибн Убоданинг аҳволи қандай?» деб айтиш билан унинг иймонда эканига гувоҳлик беришлари.

– Беморни кўргани бориш ва қолганларни ҳам унга тарғиб қилиш.

– Бемор ҳоли ҳақида сўралганида «Аҳволи яхши», деб айтиш маҳбублиги.

– Зиёратчиларга жойни бўшатиб бериш маҳбублиги.

520 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا جُلُوساً مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ، فَسَلَّمَ عَلَيهِ، ثُمَّ أَدْبَرَ الأَنْصَارِيُّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَخَا الأَنْصَارِ، كَيْفَ أَخِي سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ؟» فَقَالَ: صَالِحٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يَعُودُهُ مِنْكُمْ؟» فَقَامَ وَقُمْنَا مَعَهُ، وَنَحْنُ بِضْعَةَ عَشَرَ، مَا عَلَينَا نِعَالٌ، وَلَا خِفَافٌ، وَلَا قَلاَنِسُ، وَلاَ قُمُصٌ، نَمْشِي فِي تِلْكَ السِّبَاخِ، حَتَّى جِئْنَاهُ، فَاسْتَأْخَرَ قَوْمُهُ مِنْ حَولِهِ حَتَّى دَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَأَصْحَابُهُ الَّذِينَ مَعَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [925].


Улашиш
|
|
Нусха олиш