524-ҳадис

524. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Мусулмон бўлган, етарлича ризқлантирилган ва Аллоҳ Ўзи берган нарса билан қаноатлантирган одам аниқ зафар топибди»

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳар кофир кимса хусрондадир, иймон аҳли эса, дунё ва охиратда зафар қозонгандир. Агар ризқ эҳтиёж даражасида бўлса, инсонни хорликдан ва туғёнга кетишдан ҳимоя қилиб сақлайди. Қаноат ҳақиқий бойликдир.

Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш розилик ва қаноатни мева қилиб тортиқ этади. Мана икки нарса дунё ва охиратдаги хайр-барака асосидир.

524 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «قَدْ أَفَلَحَ مَنْ أَسْلَمَ، وَكَانَ رِزْقُهُ كَفَافاً، وَقَنَّعَهُ اللهُ بِمَا آتَاهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1054].


Улашиш
|
|
Нусха олиш