549-ҳадис

549. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир-икки луқма, бир-икки хурмо билан қаноатланадиган киши мискин эмас. Мискин – ўзини беҳожат қиладиган бойлик ҳам топа олмаган, (ҳожатмандлиги) билинмаганидан садақа ҳам қилинмайдиган, ўзи ҳам туриб бориб, одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 271-ҳадис рақами остидаги ҳадисда келтирилган.

549 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ، وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرتَانِ، وَلَكِنَّ الْمِسْكِينَ الَّذِي لَا يجِـدُ غِنًى يُغنِيهِ، وَلَا يُفْطَنُ لَهُ فَيُتَصَدَّقَ عَلَيْهِ، وَلاَ يَقُومُ فَيَسْأَلَ النَّاسَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1479، م 1039 وسبق برقم 271].


Улашиш
|
|
Нусха олиш