577-ҳадис

577. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

577 (б). Имом Муслимнинг Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кишининг таоми икки кишига етади. Икки кишининг таоми тўрт кишига етади. Тўрт кишининг таоми саккиз кишига етади», дедилар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний қадриятларни қанчалар юқори кўтарганларига яна бир ёрқин далилдир. Ислом таълимоти бўйича гап дунёнинг матоҳида эмас, одамгарчиликдадир. Агар кишиларда бир-бирларини қадрлаш, бир-бирларига яхшиликни раво кўриш ўз ўрнида бўлса, бир кишига лойиқ таом бир неча кишига ҳам етади. Мана шу ҳадиси шариф руҳидан келиб чиқиб халқимиз, бир майиз қирқ кишига ҳам етади, деган улкан ҳикматни айтган.

Мусулмонлар одамгарчиликни қорин қайғусидан, моддий манфаатдан доимо устун қўйиб келганлар. Уларнинг ғоялари бўйича таомнинг ҳузури ўткинчи нарса, одамгарчилик эса, бандалар орасида боқий қолувчи ва бандаларни Роббилари ҳузурида мукофотларга сазовор қилувчи омилдир.

 

 

577 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «طَعَامُ الاِثْنَينِ كَافِي الثَّلَاثَةِ، وَطَعَامُ الثَّلَاثَةِ كَافِي الأَربَعَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5392، م 2058].

577/ب – وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «طَعَامُ الوَاحِدِ يَكْفِي الاِثْنَيْنِ، وَطَعَامُ الاِثْنَيْنِ يَكْفِي الأَرْبَعَةَ، وَطَعَامُ الأَرْبعَةِ يَكْفِي الثَّمَانِيَةَ» [م 2059].


Улашиш
|
|
Нусха олиш