584. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Икки кишидан бошқага ҳасад қилиш йўқ:
Аллоҳ Қуръон берган ва уни кечалари ҳам, кундузлари ҳам тиловат қиладиган киши;
Аллоҳ мол-дунё бериб, уни кечалари ҳам, кундузлари ҳам садақа қиладиган киши».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам худди юқоридаги каби бўлиб, фақат: «Аллоҳ ҳикмат ато этган-у, у билан ҳукм чиқариб, уни ўргатадиган киши» ўрнига «Аллоҳ Қуръон берган ва уни кечалари ҳам, кундузлари ҳам тиловат қиладиган киши» бўлиб фарқли келган.
584 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا حَسَدَ إِلَّا فِي اثنَتَينِ: رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ القُرآنَ، فَهُوَ يَقُومُ بِهِ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ، وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالًا، فَهُوَ يُنْفِقُهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7529، م 815].
«الآنَاءُ» السَّاعَاتُ.